ота-она ҳамда болаларнинг алимент мажбуриятлари

DOC 80,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1351926110_26857.doc ота-она щамда болаларнинг алимент мажбуриятлари www.arxiv.uz oта-она ҳамда болаларнинг алимент мажбуриятлари режа: 1. ота-онанинг вояга етмаган болаларига алимент тўлаш тартиби; 2. боланинг ота-онага берадиган таъминот миқдори ва тартиби; 3.алимент ундиришнинг қонуний асослари. ота-онанинг вояга етмаган болаларига алимент тўлаш тартиби оилавий муносабатларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига асосан алимент ундирилади. вояга етмаган болаларга алимент тўлаш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаганда ёки алимент ихтиёрий равишда тўланмаганда ва ота-онадан бирортаси ҳам алимент ундириш тўғрисида судга даъво ариза билан мурожаат қилмаган ҳолларда, васийлик ва ҳомийлик органлари вояга етмаган боланинг таъминоти учун ота ёки онадан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақлидир. қонунга биноан вояга етмаган болаларга алимент тўлаш тартиби ва шакли ота-она томонидан мустақил равишда белгиланиши мумкин. жумладан, ота-оналар ўзаро келишиб, фақат эрнинг ёки хотиннинг маошини вояга етмаган фарзандлари (болалари) таъминотига …
2
тлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак. маълум асос ва шароитлар мавжуд бўлган ҳолларда ота-онадан алимент олиш ҳуқуқи вояга етган, яъни 18 ёшга тўлган шахсларда ҳам вужудга келади. қонунга мувофиқ, вояга етган боланинг меҳнатга лаёқатсиз ва ёрдамга муҳтожлиги шундай шартлар ҳисобланади. “меҳнатга лаёқатсиз” тушунчаси меҳнат қонунчилиги ва “ўзбекистон республикасининг пенсия ҳақида” ги 1993 йил қонуни билан аниқланган. ота-онадан вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига ундириладиган алиментнинг миқдори суд томонидан алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг оилавий ва моддий аҳволи ҳисобга олиниб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади. ота-онадан болаларга унидириладиган алимент миқдори алимент тўлашга масъул шахснинг ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларига нисбатан улушлар ҳисобида (тўртдан бир, учдан бир, иккидан бир) ёки пул билан ифодаланадиган ва тўланадиган қатъий суммада белгиланади. ота-она фавқулодда ҳолатлар (боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда иштирок этиши …
3
бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб қолаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадларга эга бўлса, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин. ота-онаси вафот этганлиги оқибатида етим қолган вояга етмаган болаларга таъминот бериш, уларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш давлат томонидан амалга оширилади. ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, яъни тирик ота-оналар мавжудлигида уларнинг қарамоғидан болаларни суднинг ҳал қилув қарори асосида ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган, тирик ота-оналар қарамоғидаги болалар тарбия муассасаларига жойлаштирилганда, улар учун алимент ота ёки онадан ундирилади. вояга етмаган болани ота-онасидан олиб, уни қайси болаларни тарбиялаш муассасасига жойлаштириш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқарган суд боланинг фақат ота-онасидангина алимент ундириш ҳақида ҳам қарор чиқаради. меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож вояга етган болалар ота-онасидан, агар улар йўқ бўлса, қариндошлари ва ушбу кодексда кўрсатилган бошқа шахслардан ўз таъминоти учун алимент талаб қилиш ҳуқуқига эга. бундай ҳолларда алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг моддий ва оилавий аҳволи ҳисобга олиниб, пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин. башарти, вояга …
4
ҳнатга лаёқатли болаларни ўз ота-онаси тўғрисида ғамхўрлик қилиш, шунингдек, ёрдамга муҳтож меҳнатга лаёқатсиз ота-оналарига моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятидан озод қилмайди. ота-онанинг меҳнатга лаёқатсизлиги, шунингдек, оиладаги бошқа аъзонинг меҳнатга лаёқатсизлиги уларнинг пенсия ёшига етганлиги (аёллар 55 ёшга ва эркаклар 60 ёшга тўлганлиги) ёки оилада i ва ii гуруҳ ногиронлари мавжудлигини англатади. ота-онанинг iii гуруҳ ногирони бўлганлиги тмэк (тиббий-меҳнат комиссияси)нинг тегишли хулосасида тавсия этилган ишни топа олмаганлари тақдирда, уларга ўз болаларидан таъминот олиш ҳуқуқини беради. ота-онанинг болалар ёрдамига муҳтожлиги уларнинг маблағлари (иш ҳақи, пенсия ва шу кабилар) ўзларининг моддий шароитларини тирикчилик минимуми даражасида сақлашлари учун етмаган вақтда юзага келади. ёрдамга муҳтож меҳнатга лаёқатсиз ота-онага алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ота ёки онанинг ҳар бири билан алоҳида-алоҳида ёки ҳар иккаласи билан бирга тузилиши мумкин. башарти, меҳнатга лаёқатсиз ота (она) муомала лаёқатига эга бўлмаса, тегишли келишувни унинг номидан қонуний вакили тузади. ёрдамга муҳтож меҳнатга лаёқатсиз ота-она фойдасига алимент ундирилиши вақтида ота-онанинг ҳам, болаларнинг ҳам моддий, …
5
кўрсатиб ажрим чиқариши мумкин. ота-онанинг оғир касаллиги, шикастланганлиги, уларга қараган бегона шахсларга ҳақ тўлаш зарурати каби фавқулодда вазиятлар туфайли юзага келадиган ота-онага тааллуқли қўшимча харажатларда вояга етган болаларининг иштирок этиш зарурати тўғрисидаги қоида ўзр окда янгиликдир. ота-онанинг зарурий қўшимча харажатлари вояга етган болаларнинг барча турдаги даромадлари ҳисобидан қопланиши лозим. ота-онанинг қўшимча харажатларини қоплаш суд томонидан қатъий пул суммасида белгиланади. ҳар бир вояга етган боланинг зиммасига юклатиладиган қўшимча харажатларни қоплаш суммасини белгилашда ҳар бир боланинг моддий имкониятлари ҳисобга олинади. алимент ундиришнинг қонуний асослари алимент ундириш тўғрисидаги суд қарорлари суд ижрочиси томонидан ўз вақтида қонунга мувофиқ амалга оширилиши керак. ижро этиш ўзбекистон республикасининг фуқаролик-процессуал кодекси нормалари ва суд қарорини бажаришга оид меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади. суд қарори жавобгар яшаб турган жойнинг суд ижрочиси томонидан унинг иш ҳақидан ёки мулки жойлашган ердаги мулкдан ундирилади. алимент ундириш ҳақидаги ижро варақасини олган суд ижрочиси алимент тўлашга масъул бўлган шахснинг яшаш ва ишлаш жойини топиб, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ота-она ҳамда болаларнинг алимент мажбуриятлари"

1351926110_26857.doc ота-она щамда болаларнинг алимент мажбуриятлари www.arxiv.uz oта-она ҳамда болаларнинг алимент мажбуриятлари режа: 1. ота-онанинг вояга етмаган болаларига алимент тўлаш тартиби; 2. боланинг ота-онага берадиган таъминот миқдори ва тартиби; 3.алимент ундиришнинг қонуний асослари. ота-онанинг вояга етмаган болаларига алимент тўлаш тартиби оилавий муносабатларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига асосан алимент ундирилади. вояга етмаган болаларга алимент тўлаш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаганда ёки алимент ихтиёрий равишда тўланмаганда ва ота-онадан бирортаси ҳам алимент ундириш тўғрисида судга даъво ...

Формат DOC, 80,5 КБ. Чтобы скачать "ота-она ҳамда болаларнинг алимент мажбуриятлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ота-она ҳамда болаларнинг алиме… DOC Бесплатная загрузка Telegram