шахснинг иқтисодий хавфсизлиги

DOCX 9 стр. 24,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 9
5-мавзу. шахснинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш муаммолари. корхона (фирма)нинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш режа 1. шахснинг эркинликлари ва иқтисодий мустақиллиги 2. шахснинг ҳаётий муҳим манфаатлари ва унинг хавфсизлигига таҳдидлар 3. шахснинг ижтимоий-иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш йўллари ва воситалари 4. корхонанинг иқтисодий манфаатлари ва фаолияти қоидалари 5. корхонанинг иқтисодий манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдидлар 6. корхона (фирма) иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш 1. шахснинг эркинликлари ва иқтисодий мустақиллиги инсон ўзининг ҳаёт фаолиятини табиат ва жамият билан диалектик боғлиқликда олиб борадиган, табиат қонунлари ва ижтимоий муносабатларнинг объекти ва субъекти бўлган табиий-биологик мавжудот ва ижтимоий воқеликдир[footnoteref:1]. инсонда табиий-моддий, ижтимоий, маданий ва маънавий хусусиятлар мавжуд бўлади. [1: абулқосимов ҳ.п. шаклланаётган бозор иқтисодиётида инсон омили ва уни фаоллаштириш йўллари. –т.: тми нашриёти, 2005. 8-б. ] бозор муносабатлари шароитида инсоннинг имкониятлари қуйидагилар билан белгиланади: -шахсий мол-мулки, бойлигининг миқдори. бу эса шахснинг кўчмас ва ҳаракатдаги мулки, шахсий капиталининг жамисидан иборат бўлади; -шахс бошқарадиган капитал миқдори. бу капитал кимники ва қандай шаклда бўлиши аҳамиятсиздир; …
2 / 9
аҳамият касб этади. оила қариндошлик алоқалари ва маиший ҳаёт умумийлиги асосида онгли равишда ташкил этилган кишиларнинг кичик гуруҳидан иборат. оиланинг ҳаёт фаолияти шахснинг, у аъзо бўлган оила ва жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий эҳтиёжларини рўёбга чиқариш мақсадида амалга оширилади ҳамда ўзининг уй хўжалигини мустақил равишда юритади. инсоннинг ҳаёт кечириши ва фаолият юритиш макони жамиятда демократик йўл билан конституцион нормалар доирасида кенгайтириб борилиши керак. бу маконни революцион йўл билан, ўрнатилган конституцион нормаларга зид йўллар билан ўзгартиришга уринишлар жамиятда вайронагарчилик, зўравонликларнинг вужудга келишига олиб келади. инсон ҳаёти ва фаолияти ушбу маконда мустақиллик, эркинлик ҳамда жамият, давлат олдида ўз мажбуриятларига эга бўлади. ушбу маконда инсон ҳаётий муҳим манфаатларига эга бўлиб, уларга нисбатан таҳдидларнинг вужудга келиши шахс хавфсизлигига путур етказади. 5.2. шахснинг ҳаётий муҳим манфаатлари ва унинг хавфсизлигига таҳдидлар инсоннинг эҳтиёжлари, манфаатларига салбий таъсир кўрсатадиган, уларни рўёбга чиқаришга тўсқинлик қиладиган омилларданҳимояланганлиги шахс хавфсизлиги деб аталади. шахс хавфсизлиги ўз ичига унинг ҳаёти, саломатлиги, эркинлиги ва …
3 / 9
аражаси, давомийлигининг қисқариши, туғилиш даражасининг пасайиши, ўлим даражасининг ўсиши, аҳоли табиий ўсиши суръатларининг ҳаддан ташқари пасайиб кетиши; · оналар ва болалар ўлими ва касалланишининг ўсиши, турли инфекцион, юқумли касалликларнинг, жумладан, оив/оитс ва туберкулез, гепатит, безгак касаллари, норкомания тарқалишининг ўсиб бориши, майиб ва мажруҳлар сонининг кўпайиши; · уйсиз ва ишсиз, дайди кишилар, гадойлар ҳамда қаровсиз болалар, люмпен пролетариатнинг кўпайиши; · хуфёна иқтисодиёт кўламининг кенгайиши, порахўрлик, коррупция, товламачилик, уюшган жиноятчиликнинг кучайиши; · соғлиқни сақлаш, таълим, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш нархларининг ҳаддан ташқари ўсиб кетиши ва сифатининг пасайиши, аҳоли кўпчилик қисмининг даволаниш ва таълим олиш имкониятларидан маҳрум бўлиши; · аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида оммавий ахборот воситалари, интернетдаги маданий-оқартув тадбирларида аҳлоқсиз, бузғунчи, маънавий қашшоқ турмуш тарзининг зўр бериб тарғиб ва ташвиқот қилиниши жуда хавфли таҳдид ҳисобланади. 5.3. шахснинг ижтимоий-иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш йўллари ва воситалари шахс манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдидларга муносабатда инсоннинг руҳий ҳолатини фаоллик, бағрикенглик (толерантлик), чидамлилик сифатида тавсифлаш мумкин. фаоллик инсоннинг ўз мақсадини …
4 / 9
яхшиланиши; -меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан бандлигининг ошиши ва ишсизликнинг камайиши; -аҳоли даромадлари ва истеъмолининг, ўртача даромад даражасининг ўсиши; -кишиларнинг билим, касб-малака ва маданият даражасининг ўсиши; -маънавиятнинг ривожланиши; -фаннинг ривожланиш даражаси; -камбағаллик ва қашшоқликнинг камайиши; -аҳоли ўлим даражасининг камайиши; -аҳолининг ўртача умр кўриш даражасининг ўсиши. давлат шахс хавфсизлигини баҳолаш учун жамиятда ижтимоий беқарорликни вужудга келтириши мумкин бўлган қуйидаги кўрсаткичларни таҳлил қилиб бориши керак бўлади: -жамиятда аҳолининг тор доирада ниҳоятда бой-бадавлат ва келажагига ишончини йўқотган ниҳоятда камбағал кишиларга ажралиши, уларнинг даромадлари ўртасидаги фарқнинг катталашиб бориши; -ижтимоий низоларни келтириб чиқариши мумкин бўлган даражада ишсизликнинг ўсиши; -камбағаллик ва қашшоқлик муаммосини келтириб чиқариши мумкин бўлган даражада аҳоли турмуш даражасининг кескин пасайиб кетиши; -шаҳарларда қишлоқлардагига нисбатан камбағал кишиларнинг кўпайиши, наркомания, фоҳишалик, ташкилий жиноятчиликнинг ўсиши учун шароитнинг вужудга келишини олдини олиш; -жамиятда ва хўжалик фаолиятида коррупция ва криминаллашувнинг ўсиши. шахснинг хавфсизлигини таъминлашда давлатнинг ижтимоий сиёсати муҳим роль ўйнайди. давлатнинг ижтимоий сиёсати, уни амалга ошириш механизмлари одамларнинг …
5 / 9
имларини ислоҳ қилиш йўли билан аҳолининг ижтимоий хизматларга бўлган зарур кафолатни таъминлаш[footnoteref:2]. шунингдек, давлат ижтимоий сиёсати аҳолининг даромад ва мулкка эгалик даражаси бўйича кескин табақалашувининг олдини олиш ҳамда аҳолининг тўлов талабларини кенг миқдорда қондириш ва унинг ўсишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширади. [2: абулқосимов ҳ.п. шаклланаётган бозор иқтисодиётида инсон омили ва уни фаоллаштириш йўллари. –т.: тми, 2005. 182-б. ] ҳар бир шахс, фуқаро хавфсизлигини таъминлашда фуқаронинг ўзи, у ишлайдиган меҳнат жамоаси, давлат, жамоат ташкилотларининг ижтимоий ҳамкорликдаги фаолияти талаб этилади. 4.корхонанинг иқтисодий манфаатлари ва фаолияти қоидалари бозор иқтисодиёти шароитида корхона ягона миллий иқтисодиётнинг узвий таркибий қисми ва айни пайтда, иқтисодий жиҳатдан алоҳидалашган бўғини ҳисобланади. корхона ўз фаолиятини ўзини-ўзи бошқариш, ўз харажатларини ўзи қоплаши асосида фойда (даромад) олиш мақсадида юритадиган бирламчи хўжалик субъектидир. корхонани бошқариш мақсади хўжалик фаолиятининг асосий манфаатларидан келиб чиқади. бунда корхона ўз ходимларининг моддий ва интеллектуал даражасига салбий таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи таҳдидларни бартараф этиш, ривожланишнинг салбий тенденцияларига барҳам …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 9 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "шахснинг иқтисодий хавфсизлиги"

5-мавзу. шахснинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш муаммолари. корхона (фирма)нинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш режа 1. шахснинг эркинликлари ва иқтисодий мустақиллиги 2. шахснинг ҳаётий муҳим манфаатлари ва унинг хавфсизлигига таҳдидлар 3. шахснинг ижтимоий-иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш йўллари ва воситалари 4. корхонанинг иқтисодий манфаатлари ва фаолияти қоидалари 5. корхонанинг иқтисодий манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдидлар 6. корхона (фирма) иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш 1. шахснинг эркинликлари ва иқтисодий мустақиллиги инсон ўзининг ҳаёт фаолиятини табиат ва жамият билан диалектик боғлиқликда олиб борадиган, табиат қонунлари ва ижтимоий муносабатларнинг объекти ва субъекти бўлган табиий-биологик мавжудот ва ижтимоий воқеликдир[footnoteref:1]. инсонда табиий-моддий, и...

Этот файл содержит 9 стр. в формате DOCX (24,9 КБ). Чтобы скачать "шахснинг иқтисодий хавфсизлиги", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: шахснинг иқтисодий хавфсизлиги DOCX 9 стр. Бесплатная загрузка Telegram