нафасолиш тизими

PPTX 37 стр. 2,3 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 37
маъруза 1 мавзу: анатомия фани ҳақида тушунча. анатомия фанининг ривожланиши. ўзбекистонда анатомия фанининг ривожланиши. анатомия фанининг текшириш усуллари. анатомик атамалар. ўқлар ва текисликлар ҳақида тушунча. тана суякларининг функционал анатомияси. тошкент кимё халқаро университети тиббий фундаментал фанлар кафедраси маъруза №5 мавзу:нафас олиш тизими. бурун бўшлигининг тузилиши. хиқилдоқ. маърузачи т.ф.д. хатамов а.и. нафас аъзолари тизими systema respiratorium, нафас олганда ҳаво билан барча кирган кислородни ўпка орқали қонга олиб келиш ва карбонат ангидридни ташқарига чиқариб ташлашга хизмат қилади. дыхательная система человека бурун бўшлиғи бурун бўшлиғи, cavitas nasi олинаётган ҳавони тозалаб, иситиб ва намлаб пастки нафас йўлларига ўтказиб беради. бундан ташқари инсонда ташқи бурун nasus externus ҳам фарқ қилинади. бурун бўшлиғ бурун тўсиғи septum nasi воситасида икки симметрик бўлакка бўлинади. бурун бўшлиғининг чап ва ўнг қисмлари олдинда буруннинг ташқи тешиги nares орқали атмосфера билан алоқада бўлса, орқа тешиклари - хоаналар воситасида ҳалқумга очилади. бурун бўшлиғининг барча деворлари бурун чиғаноклари билан бирга шиллиқ парда билан …
2 / 37
орида айтилган мосламалар ўрта ва пастки чиғаноқлар тенгликларида жойлашиб, ҳавони механик қайта ишлашга хизмат қилади. шунинг учун бу соҳа нафас олиш соҳаси, regio respiratoria дейилади. бурун бўшлиғининг юқори чиғаноғи ва юқори бурун йўллари соҳаси эса ҳид билишга мослашган. бу соҳадан бош мия нервларининг i жуфти, ҳидлов нерви n.olfactorius бошланади ва ҳавонинг таркибини доимо назорат қилади. шунинг учун бу соҳа, regio olfactoria, ҳид билиш соҳаси деб аталади. ташқи бурун тоғайлари бурун тоғайлари бурун бўшлиғи бурун бўшлиғидаги ҳаво вентиляцияси (айланишига) га қўшимча тузилмалар, бурун атрофидаги параназал бўшлиқлар, sinus paranasales бўлиб, улар ҳам шиллиқ парда билан қопланган. булар қуйидагилардир: 1) юқори жағ бўшлиғи, sinus maxillaris; 2) пешона суяги бўшлиғи, sinus frontalis; 3) ғалвирсимон суяк катакчалари сellulаe ethmoidales, умумий равишда sinus ethmoidalis; 4) понасимон суяк бўшлиғи sinus sphenoidalis. тирик одам бурун бўшлиғини кўздан кечирганимизда (риноскопия) бурун бўшлиғи шиллиқ пардаси пушти рангда кўринади. бурун бўшлиғи чиғаноқлари бурун йўллари, ғалвирсимон суяк катакчалари ва пешона, юқори жағ …
3 / 37
урун бўшлиғининг юқори қисмлари орқали ўтади ва инсон ҳид билади. инсон нафас олганда ҳаво хоаналар орқали ҳалқумга ва сўнгра ҳиқилдоққа ўтади. бурун бўшлиғи (cavum nasi) ҳиқилдоқнинг тузилиши ҳиқилдоқ, larynx iv, v, vi бўйин умуртқалари тенглигида, тил ости суягидан пастда бўйиннинг олд соҳасида жойлашади. ҳиқилдоқ тери остида эркакларда аниқ кўринадиган туртиб чиққан ҳолда кўринади. шунинг учун уни олимлар одам ато олмаси- pomum adami деб аташган. ҳиқилдоқнинг орқа томонида ҳалқум жойлашган бўлиб, ҳиқилдоқ ўзининг кириш тешиги aditus laryngis орқали бевосита алоқада. ҳиқилдоқнинг икки ёнида йирик қонтомирлар жойлашган унинг олд томонида тил ости суягидан пастда жойлашган мускуллар бўйин фациялари билан бирга (mm.sternohyoidei, sternothyroidei, omohyoidei) жойлашган. ундан ташқари олд томонда қалқонсимон безнинг ён бўлакларининг юқори қисмлари тегиб турса, ҳиқилдоқ пастга бевосита кекирдаккача давом этади. инсон ҳиқилдоғи беқиёс даражадаги мусика асбобидир. шунга қарамасдан ҳиқилдоқ ҳаракат тизими принципида тузилган. шунинг учун уни тоғайлардан иборат скелети, уларнинг ўзаро бирлашувлари, уларни ҳаракатга келтирувчи мускуллари мавжудки, уларнинг вазифалари натижасида …
4 / 37
омонда бурчак ҳосил қилиб бир-бири билан битишиб кетган. ўрта чизиқда юқори қиррасида кемтиги incisura thyroidea superior бор. ҳар бир пластинканинг орқа қалинлашган қисми иккита – юқори ва пастки шохларни cornu superius et inferius ларни ҳосил қилади. пластинкаларнинг ташқи юзасида қийшиқ чизиқ бўлиб, linea obliqua, бунга m. sternothyroideus ёпишади. ҳиқилдоқ усти тоғайи epiglottis s. cartilago epiglottica, барг шаклидаги эластик тоғайдан иборат. бу тоғай ҳиқилдоққа кириш тешик aditus laryngis нинг олд томонида, тил илдизидан орқада туради.бу тоғай пастга ингичкалашиб, тоғайнинг поясини ҳосил қилса, юқорига борган сари кенгайиб барг шаклида тугайди. ботиқроқ орқа юзаси ҳиқилдоқ кириш тешигига қараса, олдинги юзаси тилга қараб туради. ҳиқилдокнинг жуфт тоғайлари. чўмичсимон тоғайлар cartilagines arytenoideae, овоз бойламлари ва мускулларига бевосита алоқадор. уларнинг шакли пирамида шаклида. унинг асоси, basis, учи арех бор. олд ён томонлари кенг. тоғайнинг асосида иккита ўсиқ кетган: 1) олдинги ўсиқ (эластик тоғайдан иборат) овоз бойламлари бирикишига хизмат қилади ва processus vосalis овоз ўсиғи деб аталади …
5 / 37
м lig.hyoepiglotticum ёрдамида, қалқонсимон тоғай билан эса lig.thyroepiglotticum ёрдамида боғланган. узуксимон тоғайнинг ёйи ва қалқонсимон тоғай чети орасида ўрта чизиқда мустаҳкам бойлам – lig. cricothyroideum тортилган. бу бойлам эластик толалардан иборат. бу бойламнинг латерал толалари узуксимон тоғайнинг юқори четидан бошланиб, медиал томонга йуналди.ўзининг орқа чети билан чўмичсимон тоғайга тортилган; бу тутамлар олд томондаги lig. cricothyroideum билан бирга эластик конус conus elasticus ни хосил килади. бу эластик конуснинг юқори эркин чети қалинлашган бўлиб, овоз бойлами lig.vocale деб аталади. ҳиқилдоқ бойламлари ва бўғимлари lig. vocale олд томонда қалқонсимон тоғайнинг бурчагига ёпишади. орқа томонда эса чўмичсимон тоғайнинг овоз ўсиғи, processus vocalis ёпишган.овоз бойлами сариқ рангли эластик толалардан тузилган. овоз бойламининг медиал чети эркин ва ўткирлашган, латерал ва пастга йўналиб, conus elasticus давом этади.овоз бойламидан юқорида, унга параллел ҳолда ҳиқилдоқ даҳлизининг жуфт бойлами lig. vestibulare бўлиб, бу бойлам ҳиқилдоқ даҳлизини пастки чегарасини ташкил қилади. булардан ташқари ҳиқилдоқнинг бўғимлари-бирлашувлари ҳам бор. 1.қақонсимон тоғайнинг пастки шохлари …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 37 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "нафасолиш тизими"

маъруза 1 мавзу: анатомия фани ҳақида тушунча. анатомия фанининг ривожланиши. ўзбекистонда анатомия фанининг ривожланиши. анатомия фанининг текшириш усуллари. анатомик атамалар. ўқлар ва текисликлар ҳақида тушунча. тана суякларининг функционал анатомияси. тошкент кимё халқаро университети тиббий фундаментал фанлар кафедраси маъруза №5 мавзу:нафас олиш тизими. бурун бўшлигининг тузилиши. хиқилдоқ. маърузачи т.ф.д. хатамов а.и. нафас аъзолари тизими systema respiratorium, нафас олганда ҳаво билан барча кирган кислородни ўпка орқали қонга олиб келиш ва карбонат ангидридни ташқарига чиқариб ташлашга хизмат қилади. дыхательная система человека бурун бўшлиғи бурун бўшлиғи, cavitas nasi олинаётган ҳавони тозалаб, иситиб ва намлаб пастки нафас йўлларига ўтказиб беради. бундан ташқари инсонда ташқи...

Этот файл содержит 37 стр. в формате PPTX (2,3 МБ). Чтобы скачать "нафасолиш тизими", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: нафасолиш тизими PPTX 37 стр. Бесплатная загрузка Telegram