суғуртабозориниривожлантиришнингянгибосқичи

PPTX 25 sahifa 2,7 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
суғурта бозорини ривожлантиришнинг янги босқичи суғурта бозорини ривожлантиришнинг янги босқичи режа: 1. суғурта бозорини ривожлантиришнинг янги босқичи 2. суғурта шартномаларини онлайн амалга ошириш 3. суғурта технологияларини молиявий технологиялар бозоридаги салмоғи 1. суғурта бозорини ривожлантиришнинг янги босқичи. рақамли технологиялар дунёда тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. сўнгги йилларда уларнинг ривожланиши жуда катта ўзгаришларга олиб келди. биринчидан, рақамли технологиялар ишлаб чиқариш босқичларини (жараёнларини) қисқартирди ва соддалаштирди. иккинчидан, янги технологиялар аналитик маълумотларни кенгайтирди ва уларни қайта ишлашни қулайлаштирди, бу ўз навбатида стандартлаштирилган таклифдан индивидуал таклифларга ўтиш ва ноёб тажрибаларни жорий этиш имкониятларини яратди. ҳозирги кунда деярли барча соҳалардаги компаниялар ўз фаолиятларида ўзгаришларга эҳтиёж сезмоқда, сабаби янги технологиялар, инновациялар ва истеъмолчиларнинг хулқ-атвори эски ўрнатилган бизнес-моделларни тубдан ўзгартириб юбормоқда. иқтисодиётни рақамлаштириш жараёни суғурта компаниялари фаолиятига ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда. технологияларнинг туб ўзгариши, биринчи навбатда интернет, рақамли, мобил ва ижтимоий платформалар мижозларнинг хоҳиш-истакларига, уларнинг хатти-ҳаракатлар моделига ва қарорлар қабул қилишида сезиларли ўзгаришларга олиб келди. сотувчиларнинг стратегияси …
2 / 25
ида ҳар қандай иштирокчилар (жисмоний шахслар, юридик шахслар, давлат) учун иқтисодий транзакцияларнинг қиймати пасаяди. рақамли технологиялар инновацияларга ундайди, бунда транзакцион харажатлар минималлашади, умумий самарадорлик ошади, сабаби мавжуд бўлган фаолият турлари арзонлашади, тезкор ёки қулайроқ кўринишга ўтади, шунингдек истеъмолчиларнинг илгари фойдаланиш имкони бўлмаган хизматлардан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади. козловнинг (2010) фикрига кўра, суғурта бозорида янги интернет технологияларининг ривожланиб бориши натижасида суғурта компаниялари ва мижозлар бир хилдек фойда кўришади. жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, суғурта хизматларини онлайн тақдим қилиниши натижасида суғурта компаниялари ўз харажатларини 9-12 фоизга камайтиришлари мумкин. бунга суғурталаш бўйича трансакцион харажатларнинг пасайиши орқали, яъни суғурта агентлари, брокерлар ва бошқа сотувчи воситачиларнинг воситачилик ҳақлари иқтисоди натижасида суғурта маҳсулоти нархининг арзонлашувига эришилади, бу ўз навбатида суғурта компанияларининг юқори фойда олиши ва рақобатбардошлигини оширишга олиб келади. агар диққат эътиборни суғурта компанияларига қаратадиган бўлсак, бунда фаолиятни стандартлаштирган ва тўғри автоматлаштирган компаниялар муваффақиятга эришадилар. ишончли it-тизимга эга бўлиш суғурта компаниясининг барқарор ишлаши гарови ҳисобланади. суғурта компаниялари …
3 / 25
эҳтиёжга айланиб бормоқда. шу билан бирга, сўнгги техник ечимлар янги рискларни пайдо бўлишига ёки мавжудларнинг аҳамиятини ошишига зарур шарт-шароитларни яратмоқда. киберрисклар, экологик рисклар, шунингдек суғурта объектларининг ўзгариши юз бермоқда (электр транспорт воситаларининг ривожланиши, ифлос ишлаб чиқаришдан воз кечиш), суғуртанинг янги (онлайн) шакллари пайдо бўлмоқда. ягона европа суғурта бозори бир томондан стандартлашган ёндашувларни кучайтириш, бошқа томондан эса мижозларга индивидуал ёндашишни янада ривожлантириш орқали ривожланиб бормоқда. сунъий интеллект даволарни таҳлил қилиш, зарарни тез ва аниқ баҳолаш асосида янада тўғри бошқарув қарорларини қабул қилишга олиб келади. суғурта технологияларини рақамлаштириш. суғурта бозорида рақамлаштириш деганда, суғурта компаниясининг бизнес жараёнларида рақамли технологиялардан фойдаланиш тушунилади. ушбу тушунча билан бир қаторда “бизнес-жараёнларни рақамлаштириш” атамасидан ҳам фойдаланиш мумкин. кўпинча рақамлаштириш жараёнида янги ишлаб чиқариш ва симсиз технологиялардан фойдаланишади. ҳозирги вақтда суғурта компанияларида қўйидаги бизнес жараёнлари рақамлаштирилмоқда: бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, шартномани расмийлаштириш олдидан суғурталанувчиларнинг рискларини баҳолаш жараёнида, суғурта хизматларини сотиш ва даъволарни кўриб чиқиш жараёнларида суғурта фаолиятини интернетлаштириш суғурта …
4 / 25
ациялари билан шуғулланувчилар сонининг ошиши;  интернет орқали суғурта компаниялари ва суғурталанувчиларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солувчи қонунчилик нормаларининг пайдо бўлиши;  интернет орқали суғурта хизматларини онлайн сотиш ва суғурта даъволарини кўриб чиқишнинг юқори рентабеллиги;  суғурта соҳасида интернет (iot) концепциясини ишлаб чиқиш; суғурта компаниялари томонидан суғурта хизматларини персонализациялаштиришга (шахсийлаштириш) ва суғурта даъволарини ҳал қилишга қаратилган big data (катта рақамлар) технологияларидан фаол фойдаланиш. шунингдек, интернет-суғуртасини ривожланишига тўсқинлик қилаётган омиллар қуйидагилардан иборат:  суғурта фирибгарлигининг юқори даражаси (суғурталанувчилар, воситачилар ва суғурта компаниялар томонидан амалга ошириладиган);  онлайн суғурта операцияларининг кибер жиноятларга дуч келиш эҳтимолининг юқорилиги;  ўзбекистон республикаси барча ҳудудларининг интернет билан (сифатли ва тез) тўлиқ қамраб олинмаганлиги;  суғурта компаниялари томонидан оммавий суғурта турларини онлайн тарзида тақдим этишга қизиқишининг йўқлиги, сабаби уларнинг зарарлилик даражаси юқори бўлганлиги туфайли (каско, жавобгарлик суғуртаси), улар интернет-суғуртаси драйвери сифатида намоён бўлишлари мумкин;  суғурта институтларига бўлган ишончнинг паст даражаси ва суғурта маданиятининг тўла-тўкис шаклланмаганлиги. миллий суғурта …
5 / 25
идалари билан танишиш; зарур ҳужжатларни расмийлаштириш (суғурталаш учун ариза, анкета ва бошқаларни тўлдириш);  суғурта полисини расмийлаштириш учун керак бўладиган ҳужжатларни юклаш (паспорт, техпаспорт, гувоҳнома ва бошқалар); суғурта хизматлари нархини ҳисоб-китобини олиш (суғурта калькулятори орқали ёки андеррайтинг жараёнида);  суғурта полиси (суғурта шартномасини юклаб олиш);  суғурта шартномасига ўзгартириш киритиш;  суғурта ҳодисаси тўғрисида ариза бериш. баъзи суғурта компаниялари, агар суғурта шартномасини расмийлаштиришнинг барча босқичлари интернет орқали (тўлиқ циклли ёки ҳақиқий онлайн сотув) амалга оширилган бўлса, онлайн сотувлар ҳисоблашини таъкидлашади. бошқа суғурта компаниялари интернет орқали сотиш жараёнининг фақат бир қисми (маҳсулотни танлаш, ҳужжатларни расмийлаштириш, мукофот ҳисоби) амалга оширилиши, қолган жараён эса (тўлов, етказиб бериш, полисни олиш) суғурта компанияси офисида ёки агент (курьер) билан учрашув пайтида (тўлиқ бўлмаган ёки сохта сотув) амалга оширилишини таъкидлайдилар. суғурта бозорини интернетлаштиришнинг энг муҳим муаммоларидан бири бу интернет орқали суғурта даъволарини кўриб чиқиш ёки ҳал қилишнинг ривожланмаганлигидир, бу эса ўз навбатида суғурта хизматларини онлайн кўрсатиш суръатларига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"суғуртабозориниривожлантиришнингянгибосқичи" haqida

суғурта бозорини ривожлантиришнинг янги босқичи суғурта бозорини ривожлантиришнинг янги босқичи режа: 1. суғурта бозорини ривожлантиришнинг янги босқичи 2. суғурта шартномаларини онлайн амалга ошириш 3. суғурта технологияларини молиявий технологиялар бозоридаги салмоғи 1. суғурта бозорини ривожлантиришнинг янги босқичи. рақамли технологиялар дунёда тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. сўнгги йилларда уларнинг ривожланиши жуда катта ўзгаришларга олиб келди. биринчидан, рақамли технологиялар ишлаб чиқариш босқичларини (жараёнларини) қисқартирди ва соддалаштирди. иккинчидан, янги технологиялар аналитик маълумотларни кенгайтирди ва уларни қайта ишлашни қулайлаштирди, бу ўз навбатида стандартлаштирилган таклифдан индивидуал таклифларга ўтиш ва ноёб тажрибаларни жорий этиш имкониятларини яра...

Bu fayl PPTX formatida 25 sahifadan iborat (2,7 MB). "суғуртабозориниривожлантиришнингянгибосқичи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.