халкаро стандартлар ва узбекистон республикаси сайлов қонунчилиги

DOC 78,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1350112252_13157.doc халқаро стандартлар ва ўзбекистон республикаси сайлов қонунчилиги режа 1. сайловлар – демократик институт сифатида 2. демократик ислоҳотлар ва сайлов қонунчилиги 3. ўзбекистонда сайлов қонунчилигининг ривожланиш босқичлари 4. ўзбекистон республикаси сайлов қонунчилиги тизими 5. конституция- сайлов қонунчилиги тизимининг ўзаги 6. халқаро андозалар ва ўзбекистон сайлов қонунчилигининг хусусиятлари 7. сайловлар бўйича халқаро тамойиллар сайловлар – демократик институт сифатида демократиянинг энг муҳим тамойили – одамларнинг сайлов ҳуқуқини, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш, ўз манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъминлаш учун ҳақиқий шарт-шароит, қонуний-ҳуқуқий замин яратиб бериш лозим. ҳақиқатан ҳам демократиянинг бош талаби бу эркин ва адолатли сайловлардир. демократик сайловлар кўппартиявийлик асосидагина бўлади. кўппартиявийлик бўлгандагина ҳар бир фуқаро том маънодаги танлаш ҳуқуқига эга бўлади. ҳозирги кунда ўзбекистонда халқаро ҳуқуқ андозалари ва талабларига ва илғор чет эл тажрибасига мос сайлов қонунчилиги яратилди. асосий мақсад амалдаги қонунларни ҳаётга татбиқ қилиш механизмларини яратишдир. ўзбекистонда сайлов қонунчилигининг ривожланиши, авваламбор, фуқароларнинг актив ва пассив сайлов ҳуқуқларидан фойдаланиш …
2
ско бош директори федерико майорнинг қуйидаги сўзлари ўринлидир: «демократия бошдан кечирилган тажрибага тўлиқ ўзаро келишувга, масъулиятга асослангандагина яшайди. бунда демократия олинадиган фойда ёки кўриладиган зарарга боғлиқ бўлмайди. демократия – фақатгина сайловлар процедураси ёки бошқариш шакли эмас, балким турмуш тарзи ҳамдир». ўзбекистонда фуқароларнинг сайлов маданияти миллий турмушимиз тарзига айланиб бормоқда. 2. демократик ислоҳотлар ва сайлов қонунчилиги сайлов қонунчилиги ва амалиёти ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг таркибий қисмидир. ўзбекистон- ёш мустақил демократик давлат. мустақиллик йиллари – бу маъмурий-буйруқбозлик тизимидан демократик ҳуқуқий давлат сари қўйилган дадил қадамлар йилларидир. совет империясида сайлов тизими ҳам тоталитар тузумнинг таркибий қисми эди. сайловчи психологиясида демократик сайловларга ишонч руҳи йўқ эди. бу психологияни ўзгартириш ўзбекистонда амалга оширилаётган сайлов борасидаги демократик ислоҳотларнинг устувор мақсадидир. ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ўзгартишларнинг мантиғи, тамойиллари қуйидагиларда намоён бўлади: биринчидан, аста-секинлик ва босқичма-босқич ҳаракат қилиш ва ислоҳотларни амалга ошириш; иккинчидан, демократик ўзгаришлар даражасининг халқ руҳиятига, менталитетига мослиги; учинчидан, тарихий-миллий тажрибага таяниш; тўртинчидан, халқаро ҳуқуқ …
3
сайловлар босқичи, яъни бу босқич собиқ иттифоқ давридан бошланган бўлиб, то 2004 йилга қадар давом этган. бу босқичда илк бор ўзбекистонда муқобил (альтернатив) кўппартиявийлик асосида президентлик сайловлари бўлиб ўтди ва сайловлар тўғрисидаги бир қатор қонунлар қабул қилинди. бу босқичда конституцияда сайлов тизимининг асослари мустаҳкамланди, сайловлар тўғрисидаги қонунлар асосида, кўппартиявийлик асосида биринчи марта ўзбек парламенти – олий мажлис сайланди. иккинчи босқич: икки палатали парламентга сайловлар босқичи, яъни 2004 йилдан бошланди. бу босқичда амалдаги сайлов қонунлари асосан олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенатига сайловлар бўлиб ўтди. ўзбекистонда сайлов тизими ҳар бир босқичда ҳуқуқий асосда амалга оширилди ва жамиятда, давлатда муайян институциявий ўзгаришлар билан давом эттирилди. сайлов ҳуқуқининг ривожланиши ва унинг қўлланилиши- бу демократик ислоҳотларнинг таркибий қисми сифатида қаралмоғи керак. ўтган даврда нафақат сайлов қонунчилигимиз ўзгарди, ривожланди, балким сайлов тизимининг асосий «фигураси» сайловчи, онги, руҳияти ўзгарди. 4. ўзбекистон республикаси сайлов қонунчилиги тизими мустақиллик йилларида ўзбекистонда янги сайлов қонунчилиги тизими яратилди. шуни алоҳида таъкидлаш …
4
ўғрисидаги қонун киради. санаб ўтилган 5 та қонун бевосита сайловларга бағишланган қонунлардир. уларни бевосита сайлов тўғрисидаги қонунлар деб аташ мумкин. бундан ташқари сайлов қонунчилиги тизимига яна бир қатор бошқа қонунлар киради. бу иккинчи гуруҳ қонунларнинг ҳуқуқий тартибга солиш предмети бевосита сайловлар бўлмасада, улар сайловларни у ёки бу жиҳатларини тартибга солади. бундай қонунлар жумласига қуйидагилар киради: “оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекс, жиноят кодекси, “сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонун, “сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонун, “жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги қонун, “фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун, “виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун, “прокуратура тўғрисида”ги қонун, фуқаролик процессуал кодекси. яна шу каби бир қатор қонунларни сайлов қонунчилиги тизимига киритиш мумкин. демак, ўзбекистон сайлов қонунчилиги тизими икки гуруҳ қонунлардан ташкил топади: биринчиси, конституция ва бевосита сайлов тўғрисидаги қонунлар; иккинчиси, у ёки бу жиҳатдан сайлов масалаларини тартибга соладиган қонунлар. 5. конституция – сайлов қонунчилиги тизимининг ўзагидир ўзбекистон республикаси конституциясида сайлов тизимига бағишланган махсус …
5
шланган бобни конституциямизга онгли равишда қўшдик. нима учун?. бир томондан, сайлов тизимига конституциявий ёндашув сайлов ҳуқуқининг фундаментал принципларини кафолатлайди. иккинчи томондан эса, жорий сайлов қонунларига асос бўлиб хизмат қилади. фикримизча, конституция қабул қилингандан бери ўтган вақт бизнинг қарорнинг тўғрилигини тасдиқлади. 6. халқаро андозалар ва ўзбекистон сайлов қонунчилигининг хусусиятлари сайлов ҳуқуқи – сайлов қонунчилигидан кенгроқ тушунчадир. сайлов ҳуқуқи – бу ҳуқуқнинг комплекс соҳаси бўлиб, конституциявий ҳуқуқ нормаларидан ташқари, маъмурий, жиноий ва бошқа ҳуқуқ соҳалари нормаларини ўз ичига олади. сайлов ҳуқуқининг ривожланиши ўзбек миллий ҳуқуқий тизимининг тараққиёт қонунларига тўла мос келади. ҳозирги замон ўзбекистон сайлов қонунчилиги халқаро андозаларга тўла мос келади. ўзбекистон сайлов қонунчилигининг энг биринчи ва асосий хусусияти – бу унинг умум эътироф этилган халқаро андозаларга мослигидир. сайловлар тўғрисидаги жаҳон андозалари (стандартлари) қайси халқаро ҳужжатларда ўз аксини топган? биринчидан, инсон ҳуқуқларига оид бмтнинг халқаро ҳужжатларида. бу инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, фуқароларнинг шахсий ва сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пакт (1966). иккинчидан, ехҳтнинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "халкаро стандартлар ва узбекистон республикаси сайлов қонунчилиги"

1350112252_13157.doc халқаро стандартлар ва ўзбекистон республикаси сайлов қонунчилиги режа 1. сайловлар – демократик институт сифатида 2. демократик ислоҳотлар ва сайлов қонунчилиги 3. ўзбекистонда сайлов қонунчилигининг ривожланиш босқичлари 4. ўзбекистон республикаси сайлов қонунчилиги тизими 5. конституция- сайлов қонунчилиги тизимининг ўзаги 6. халқаро андозалар ва ўзбекистон сайлов қонунчилигининг хусусиятлари 7. сайловлар бўйича халқаро тамойиллар сайловлар – демократик институт сифатида демократиянинг энг муҳим тамойили – одамларнинг сайлов ҳуқуқини, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш, ўз манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъминлаш учун ҳақиқий шарт-шароит, қонуний-ҳуқуқий замин яратиб бериш лозим. ҳақиқатан ҳам демократиянинг бош талаби бу эркин ва адолатли сайло...

Формат DOC, 78,5 КБ. Чтобы скачать "халкаро стандартлар ва узбекистон республикаси сайлов қонунчилиги", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: халкаро стандартлар ва узбекист… DOC Бесплатная загрузка Telegram