германия таълим тизими

PPT 20 pages 2.4 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 20
презентация powerpoint мввзу: иқтисодий ривожланган давлатларда бошланғич таълим мавзу режаси: ақшда бошланғич таълимнинг ўқитилиши шимолий европа давлвтларида бошланғич таълим марказий европда давлатларида бошланғич таълим германия таълим тизими www.arxiv.uz германия – жаҳон илм-фани ва маданияти ўчоқларидан бири. бу мамлакат илдизи асрларга бориб тақалувчи илмий мактабларни, гёте, гегел, бетховен, нитше, эйнштейн сингари олим ва ижодкорларни билан дунёга машҳур. халқаро доирада эътироф этилган олмон таълим даргоҳларида мустақил фикр ҳамда кенг дунёқараш шаклланишига алоҳида эътибор берилади. таълим тизимига татбиқ этилаётган янги усуллар, сўнгги ахборот технологияларидан унумли фойдаланмаганларга эса жуда қийин. тараққиёт манзили сари ошиқаётган жамиятда билимсиз ўз ўрнига эга бўлиш амри маҳол. дарвоқе, олмонларга хос темир интизом, бирсўзлилик хислатлари ҳам айнан таълим даргоҳларида шаклланади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz тафаккур устахонаси германияда мактабгача таълим муассасалари давлат тизимига кирмайди. болалар боғчаси хайрия жамғармалари, маҳаллий ҳокимият ҳамда черков васийлигида фаолият юритади. шу билан бирга корхона ва ташкилотлар ҳам ўз боғчасига эга бўлиши мумкин. мактабгача таълим тизими 3 ёшдан 6 …
2 / 20
учун умумий тартиб-қоидалар амал қилади. германияда мактаб таълими мажбурий ва бепул. 6 ёшдан 18 ёшгача фуқаролар мажбурий тартибда таълим олиши шарт қилиб белгиланган. мактаб таълим тизими эса бошланғич, ўрта ва юқори босқичларга бўлинади. болалар 5-6 ёшдан бошланғич мактабга қатнайди. бошланғич мактабда ўқиш даври тўрт йилдан олти йилгача. мактабларда биринчи, иккинчи синф давомида ўқувчиларга баҳо қўйилмайди. ўқитувчилар баҳо ўрнига боланинг индивидуал, психологик ривожланиш ҳолати хусусида ҳисобот тайёрлайди. ўқувчиларга 3-синфдан баҳо қўйила бошлайди. германияда 6 баллик баҳолаш тизими қабул қилинган. бунга кўра, 1 – аъло 2 – яхши 3 – қониқарли 4 – етарли , 5 – етарли эмас , 6 – қониқарсиз. ўқувчилар фанларни энг камида "4”га ўзлаштириши керак. бошланғич босқичда болаларга математика, немис тили, табиатшунослик, мусиқа, эстетика фанлари ўтилади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz танлаш имконияти олмон таълим тизимининг ўзига хос хусусияти шундаки, ўқувчилар бошланғични тугатгандаёқ келажак йўлини аниқлаб олиши зарур. ана шунга асосланиб, у бир неча турдаги мактабдан бирида ўқишни давом эттиради. …
3 / 20
и гимназияда давом эттиради. www.arxiv.uz гимназия. ўқувчилар ўрта таълимнинг энг муҳим бўғини бўлган ушбу билим масканида тўққиз йил – 5-синфдан 13-синфгача таълим олади. реал мактабнинг 10-синфини тамомлаган ёшлар эса гимназияда уч йил ўқийди. мазкур таълим даргоҳида гуманитар, табиий фанлар ва хорижий тиллар чуқур ўргатилади. ўқувчилар ўн биринчи синфдан танлаган йўналишидан келиб чиқиб, асосий вақтини бир неча фанни чуқур ўрганишга сарфлайди. гимназия – олий таълимга тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичи. негаки, гимназияни тугатганлик тўғрисидаги имтиёзли шаҳодатнома университетга имтиҳонсиз кириш ҳуқуқини беради. аммо имтиёзли шаҳодатномани олиш осон эмас. ўқувчига ушбу ҳужжатни беришда унинг ўн уч йил давомидаги натижалари ҳамда тўртта фан бўйича якуний имтиҳон баҳолари инобатга олинади. олмон заминида олий ўқув юртига кириш учун ўн уч йил яхши натижа билан ўқиш керак. ана шундан кейингина университет йўллари очилади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz "фикрлаяпманми, демак, яшаяпман!” германияда давлатга қарашли мактаблар билан бирга хусусий таълим масканлари ҳам фаолият юритади. хусусий мактаблар ўрта таълим масканларининг 2 фоизини ташкил …
4 / 20
ди машҳур файласуф рене декарт. олмон мактабларида ана шу нақл олтин қоида сифатида қабул қилинган. педагоглар биринчи навбатда ўқувчининг, ҳатто хато бўлса-да, мустақил фикри бўлишига эришишни мақсад қилади. таълим жараёни эса ота-она ва ўқитувчи ўртасидаги узвий ҳамкорликка таянади. www.arxiv.uz аслзодалар орзу қилган университет германияда европанинг бошқа давлатларига қараганда бепул олий таълим олиш имконияти кўпроқ. нодавлат жамғармалар ҳамда ҳукумат грантлари асосида хорижликлар ҳам немис университетларида таҳсил олиши мумкин. юқорида таъкидлаганимиздек, маҳаллий гимназияларни битириб, имтиёзли шаҳодатномани олган ёшлар университетларга имтиҳонсиз киради. чет элликлар эса ўқишга кириш учун немис тили бўйича имтиҳондан ўтади. университетларда бакалавр босқичи тўрт ярим йилгача, магистратура бир йилдан тўрт йилгача, докторантура икки йилдан беш йилгача давом этади. одатда, бакалавриат ва магистратура талабалари ўқиш якунида давлат имтиҳони топширади ва диссертация ҳимоя қилади. талаба ўқиш учун қишки ёки ёзги ўқув мавсумини танлаш ҳуқуқига эга. ёзги мавсум апрел-сентабр, қишкиси эса октабр-март ойларини ўз ичига олади. германия гейделберг, кёлн, фрайбург, тюбинген каби қадимий …
5 / 20
асбий олий мактаблар ёки институтлар олмон таълим тизимининг ўзига хос бўғини сифатида муҳандис, иқтисодчи, дизайнер, машинасозлик, ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари ва соғлиқни сақлаш йўналишларида мутахассислар етказиб беради. маълумотларга кўра, германиянинг 370дан ортиқ олий таълим муассасаларида 2 миллионга яқин талаба, жумладан, 246 минг хорижлик таҳсил олмоқда. олмон юрти чет эллик талабалар сони бўйича дунёда ақш ва буюк британиядан кейинги ўринда туради. www.arxiv.uz www.arxiv.uz foydalanilgan adabiyotlar : karimov i.a. о‘zbekiston respublikasi konstitusiyasining 17 yilligiga bag‘ishlangan tantali majlisda sо‘zlagan nutqi. “xalq sо‘zi gazetasi”, 2010 yil 28 yanvar “barkamol avlod yili” davlat dasturi. usha manba karimov i.a. yuksak ma’naviyat-ngilmas kuch. toshkent, «ma’naviyat», 2008. barkamol avlod-uzbekiston tarakkiyotining poydevori. toshkent, «shark», 1998 sattorov .m. о‘zbek udumlari toshkent, «fan», 1998 о‘zbek pedagogikasi antologiyasi – t»о‘qituvchi» 1996 hikmatlarga tо‘la bu dunyo -t о‘qituvchi 1997 shomaqsudov sh. hikmatnoma» - t «о‘zbekiston» 1990 www.arxiv.uz image1.jpeg image2.png image3.png image4.png image5.jpeg image6.jpeg image7.jpg image8.jpg image9.jpg image10.jpg image11.jpg image12.jpg image13.jpg image14.jpg side view …

Want to read more?

Download all 20 pages for free via Telegram.

Download full file

About "германия таълим тизими"

презентация powerpoint мввзу: иқтисодий ривожланган давлатларда бошланғич таълим мавзу режаси: ақшда бошланғич таълимнинг ўқитилиши шимолий европа давлвтларида бошланғич таълим марказий европда давлатларида бошланғич таълим германия таълим тизими www.arxiv.uz германия – жаҳон илм-фани ва маданияти ўчоқларидан бири. бу мамлакат илдизи асрларга бориб тақалувчи илмий мактабларни, гёте, гегел, бетховен, нитше, эйнштейн сингари олим ва ижодкорларни билан дунёга машҳур. халқаро доирада эътироф этилган олмон таълим даргоҳларида мустақил фикр ҳамда кенг дунёқараш шаклланишига алоҳида эътибор берилади. таълим тизимига татбиқ этилаётган янги усуллар, сўнгги ахборот технологияларидан унумли фойдаланмаганларга эса жуда қийин. тараққиёт манзили сари ошиқаётган жамиятда билимсиз ўз ўрнига эга бўлиш амри...

This file contains 20 pages in PPT format (2.4 MB). To download "германия таълим тизими", click the Telegram button on the left.

Tags: германия таълим тизими PPT 20 pages Free download Telegram