vena deklaratsiyasi va harakat dasturi

DOC 31 pages 192.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 31
вена декларацияси ва ћаракат дастури1 вена декларацияси ва ҳаракат дастури (инсон ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси томонидан 1993 йил 25 июнда қабул қилинган) i 1. инсон ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси бирлашган миллатлар ташкилоти уставига, инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ нормаларига тегишли бўлган бошқа шартномаларга мувофиқ инсоннинг барча ҳуқуқлари ва барча учун асосий эркинликлар ҳурмат қилиниши, уларга риоя қилиниши ва улар ҳимоя қилинишини рағбатлантириш бўйича ўз мажбуриятлари барча давлатларнинг муқаддас бурчи эканлигини тасдиқлайди. ушбу ҳуқуқ ва эркинликларнинг ҳаммабоплиги шак-шубҳасиз хусусиятга эга. мана шуни ҳисобга олган ҳолда инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бирлашган миллатлар ташкилотининг мақсадларига эришиш учун жуда муҳим аҳамиятга эгадир. инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари ҳар бир инсонга туғилган пайтдан бошлаб берилган ҳуқуқлар ҳисобланади; уларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш ҳукуматларнинг энг биринчи вазифаси ҳисобланади. 2. барча халқлар ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эгадир. мана шу ҳуқуқ туфайли улар ўзларининг сиёсий мақомини эркин белгилайдилар ҳамда ўзларининг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланишини …
2 / 31
ларацияга мувофиқ юқорида қайд этилганлар халқларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаш принципига риоя қилаётган ва мана шу туфайли ўз ҳудудида бирор-бир тафовутсиз бутун халқнинг манфаатларини ифодаловчи ҳукуматга эга бўлган суверен ва мустақил давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва сиёсий бирлигини тўлиқ ёки қисман бузаётган ва барбод этаётган ҳар қандай хатти-ҳаракатларга рухсат бериш ёки рағбатлантириш сифатида талқин этилмаслиги керак. 3. чет эл оккупацияси остидаги халқларга нисбатан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги стандартларга риоя қилинишини кафолатлаш ва назорат қилиш ҳамда уларда инсон ҳуқуқлари бузилган тақдирда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги нормаларга ва халқаро ҳуқуқ нормаларига, айниқса 1949 йил 14 августдаги уруш даврида фуқаро аҳолини ҳимоя қилиш тўғрисидаги женева конвенциясига ва гуманитар ҳуқуқнинг бошқа қўлланиладиган нормаларига мувофиқ самарали ҳуқуқий ҳимояни таъминлаш учун самарали халқаро чора-тадбирлар кўрилиши керак. 4. инсоннинг барча ҳуқуқларини ва асосий эркинликларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилишни бирлашган миллатлар ташкилотининг мақсадлари ва принципларига, шу жумладан халқаро ҳамкорлик принципларига мувофиқ унинг биринчи навбатдаги вазифаси деб қараш зарур. …
3 / 31
миятини эътиборга олиш керак бўлса ҳам, давлатлар ўзларининг сиёсий, иқтисодий ва маданий тизимларидан қатъи назар инсоннинг барча ҳуқуқлари ва асосий эркинликларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. 6. бирлашган миллатлар ташкилоти тизимининг инсон ҳуқуқларини ва барча учун асосий эркинликларни барчанинг ҳурмат қилиши ва уларга риоя қилинишини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари бирлашган миллатлар ташкилоти уставига мувофиқ миллатлар ўртасида тенг ва дўстона муносабатлар ўрнатиш ҳамда тинчлик ва хавфсизлик шароитларини яхшилаш, шунингдек ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш учун муҳимдир. 7. инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш жараёнлари бирлашган миллатлар ташкилотининг устави мақсадлари ва принципларига ҳамда халқаро ҳуқуққа мувофиқ амалга оширилиши керак. 8. демократия, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ривожлантириш ва ҳурмат қилиш ўзаро боғлиқ ва ўзаро бир-бирини мустаҳкамлайди. демократия халқнинг эркин иродаси орқали ўз сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий тизимини белгилашига ва ўз ҳаётининг барча жиҳатларида тўлиқ иштирок этишига асосланади. юқорида айтиб ўтилганлар ҳисобга олинган ҳолда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини миллий ва …
4 / 31
с қисмини ташкил этувчи ҳаммабоп ва ажралмас ҳуқуқ сифатида ривожланишга бўлган ҳуқуқ деб тасдиқлайди. ривожланишга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги декларацияда қайд этилганидек, инсон ривожланиш жараёнининг асосий субъекти ҳисобланади. гарчи ривожланиш инсоннинг барча ҳуқуқлари ривожланишига кўмаклашса ҳам халқаро эътироф этилган инсон ҳуқуқлари камситилишини асослаш учун ривожланишнинг мавжуд эмаслигини баҳона қилиш мумкин эмас. давлатлар ривожланишни таъминлаш ва ривожланиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш ишида бир-бирлари билан ҳамкорлик қилишлари керак. халқаро ҳамжамият ривожланишга бўлган ҳуқуқларни амалга ошириш ва ривожланиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш мақсадида самарали халқаро ҳамкорликка кўмаклашиши зарур. ривожланишга бўлган ҳуқуқларни амалга ошириш ишида барқарор тараққиётни таъминлаш учун миллий даражада ривожланишнинг самарали дастурлари ҳамда халқаро даражада адолатли иқтисодий муносабатлар ва қулай иқтисодий муҳит зарурдир. 11. ривожланиш ва атроф муҳит соҳасида ҳозирги ва келгуси авлодларнинг эҳтиёжларини адолатли қондириш учун ривожланишга бўлган ҳуқуқни амалга ошириш талаб этилади. инсон ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси заҳарли ва хавфли моддаларни ноқонуний чиқариб ташлаш ҳар бир инсоннинг яшашга ва соғлом бўлишга …
5 / 31
мукинлигини қайд этади ҳамда бутун инсониятнинг диққат-эътиборида бўлган ушбу соҳада инсоннинг ҳуқуқлари ва қадр-қиммати тўлиқ ҳурмат қилинишини таъминлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни амалга оширишга чақиради. 12. инсон ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси халқаро ҳамжамиятни ривожланаётган мамлакатлар ҳукуматларининг ўз халқларининг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу мамлакатларнинг ташқи қарздорлиги юкини енгиллаштиришда ёрдам бериш учун барча саъй-ҳаракатларни кўришга даъват этади. 13. давлатлар ва халқаро ташкилотлар ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишда инсон ҳуқуқлари тўлиқ ва самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида миллий, минтақавий ва халқаро даражаларда қулай шарт-шароитлар яратишлари зарур. давлатлар инсон ҳуқуқларининг барча бузилишларига ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларга барҳам беришлари, шунингдек ушбу ҳуқуқлар амалга оширилиши йўлидаги тўсиқларни бартараф этишлари керак. 14. ҳашшоқликнинг кенг ёйилганлиги инсон ҳуқуқларининг тўлиқ ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилмоқда; унинг кечиктирилмасдан қисқартирилиши ва узил-кесил тугатилиши халқаро ҳамжамият учун биринчи даражали муҳим вазифага айланиши керак. 15. инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларининг …

Want to read more?

Download all 31 pages for free via Telegram.

Download full file

About "vena deklaratsiyasi va harakat dasturi"

вена декларацияси ва ћаракат дастури1 вена декларацияси ва ҳаракат дастури (инсон ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси томонидан 1993 йил 25 июнда қабул қилинган) i 1. инсон ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси бирлашган миллатлар ташкилоти уставига, инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ нормаларига тегишли бўлган бошқа шартномаларга мувофиқ инсоннинг барча ҳуқуқлари ва барча учун асосий эркинликлар ҳурмат қилиниши, уларга риоя қилиниши ва улар ҳимоя қилинишини рағбатлантириш бўйича ўз мажбуриятлари барча давлатларнинг муқаддас бурчи эканлигини тасдиқлайди. ушбу ҳуқуқ ва эркинликларнинг ҳаммабоплиги шак-шубҳасиз хусусиятга эга. мана шуни ҳисобга олган ҳолда инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бирлашган миллатлар ташкилотининг мақсадларига эришиш учун жуда муҳим аҳамиятга э...

This file contains 31 pages in DOC format (192.0 KB). To download "vena deklaratsiyasi va harakat dasturi", click the Telegram button on the left.

Tags: vena deklaratsiyasi va harakat … DOC 31 pages Free download Telegram