birlashgan millatlar tashkilotining nizomi

DOC 20 sahifa 197,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
бирлашган миллатлар ташкилотининг низоми бирлашган миллатлар ташкилотининг низоми биз, бирлашган миллатлар халқлари, келажак авлодларни ҳаётимизда икки марта инсониятга ифодалаб бўлмайдиган ғам-ғусса келтирган уруш кулфатларидан халос этишга ва инсоннинг асосий ҳуқуқларига, инсон шахсининг қадр-қимматига, эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилигига ва катта-кичик миллатлар ҳуқуқларининг тенглигига ишончни қайта қарор топтиришга ва шартномалар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа манбаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга ҳурмат билан қараш ва адолатга риоя қилиш мумкин бўлган шарт-шароитни вужудга келтиришга ва ижтимоий тараққиёт ва кенг озодлик шароитида турмушни яхшилашга ёрдам беришга ва шу мақсадда сабр-тоқат намоён этиб, яхши қўшнилар каби биргаликда, ўзаро тотувликда яшашга ва халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун кучларимизни бирлаштиришга ва тегишли принцип ва услубларни қабул қилиш билан қуролли кучларнинг умумий манфаатлардан бўлак мақсадлар учун ишлатилмаслигини таъминлашга ва халқаро аппаратдан барча халқларнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига ёрдам бериш учун фойдаланишга қатьий аҳд қилиб, ўз куч-ғайратимизни шу мақсадларга эришиш учун бирлаштиришга қарор қилдик. шунга биноан, бизнинг тегишли ҳукуматларимиз сан-франциско …
2 / 20
этиш; 2. халқларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаши принципини ҳурмат қилиш асосида миллатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ҳамда ялпи тинчликни мустаҳкамлаш учун бошқа тегишли чораларни кўриш; 3. иқтисодий, ижтимоий, маданий ва гуманитар характердаги халқаро муаммоларни ҳал этишда ҳамда инсон ҳуқуқларига ва барчанинг ирқи, жинси, тили ва динидан қатъи назар асосий эркинликларига ҳурматни рағбатлантириш ва ривожлантиришда халқаро ҳамкорликни амалга ошириш ва 4. шу умумий мақсадларга эришишда миллатлар ҳаракатларини мувофиқлаштириш маркази бўлиш. 2-модда 1-моддада кўрсатилган мақсадларга эришиш учун ташкилот ва унинг аъзолари қуйидаги принциплар асосида иш юритадилар: 1. ташкилот ўзининг барча аъзоларининг суверен тенглиги принципига асосланади; 2. бирлашган миллатлар ташкилотининг барча аъзолари ҳаммаларини ташкилот аъзолари таркибига мансубликдан келиб чиқадиган барча ҳуқуқ ва имтиёзлар билан таъминлаш учун ушбу низом бўйича зиммаларига олган мажбуриятларини виждонан бажарадилар; 3. бирлашган миллатлар ташкилотининг барча аъзолари халқаро тинчлик, хавфсизлик ва адолатни таҳдид остига қўймаслик учун ўзларининг халқаро низоларини тинчлик воситалари билан ҳал қиладилар; 4. бирлашган миллатлар …
3 / 20
алқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлиши мумкин; 7. ушбу низом бирлашган миллатлар ташкилотига ҳар қандай давлатнинг аслида ички ваколатига кирадиган ишларига аралашиш учун асло ҳуқуқ бермайди ва бирлашган миллатлар ташкилотининг аъзоларидан бундай ишларни ушбу низом доирасида ҳал этишга киритишни талаб этмайди; аммо ушбу принцип vii бобга асосланиб, мажбурий чоралар қўлланишига дахлдор эмас. ii боб ташкилот аъзолари 3-модда халқаро ташкилот тузиш юзасидан сан-францискода бўлган конференцияда қатнашиб ёки илгарироқ бирлашган миллатларнинг 1942 йил 1 январдаги декларациясини имзолаб, 110-моддага мувофиқ ушбу низомни имзолаган ва ратификация қилган давлатлар бирлашган миллатлар ташкилотининг дастлабки аъзолари ҳисобланади. 4-модда 1. ушбу низомда назарда тутилган мажбуриятларни ўз зиммасига оладиган ва, ташкилотнинг фикрича, шу мажбуриятларни бажара оладиган ва бажаришни истайдиган барча тинчликсевар давлатлар ташкилотга аъзо бўла оладилар. 2. ҳар қандай давлатни ташкилот аъзолигига қабул қилиш хавфсизлик кенгашининг тавсиясига мувофиқ, бош ассамблея қарори билан амалга оширилади. 5-модда агар хавфсизлик кенгаши ташкилотнинг бирон-бир аъзосига қарши огоҳлантирувчи ёки мажбурловчи характердаги чораларни …
4 / 20
тлар ташкилоти ўзининг асосий ва ёрдамчи органларида эркаклар билан хотин-қизларнинг истаган вазифада ва тенг шароитларда қатнашиш ҳуқуқини ҳеч ҳам чекламайди. iv боб бош ассамблея таркиби 9-модда 1. бош ассамблея ташкилот аъзоларидан иборат. 2. ташкилотнинг ҳар бир аъзоси бош ассамблеяда бештадан ортиқ бўлмаган вакилларига эга бўлади. вазифа ва ваколатлари 10-модда бош ассамблея ушбу низом доирасида ёки низомда кўзда тутилган ҳар қандай органнинг ваколатлари ҳамда вазифаларига тааллуқли ҳар қандай масала ёки ишни муҳокама қилишга ва 12-моддада кўрсатилган истиснолардан ташқари, шу йўналишдаги ҳар қандай масала ёки иш юзасидан бирлашган миллатлар ташкилотининг аъзоларига ёки хавфсизлик кенгашига ёки ташкилот аъзоларига ҳам, хавфсизлик кенгашига ҳам тавсиялар беришга вакил қилинади. 11-модда 1. бош ассамблея халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш ишида ҳамкорликнинг умумий принципларини, шу жумладан, қуролсизланиш ва қурол-яроғни тартибга солишни белгилаб берувчи принципларни кўриб чиқишга ва шу қоидалар юзасидан ташкилот аъзоларига ёки хавфсизлик кенгашига ёки ташкилот аъзоларига ҳам, хавфсизлик кенгашига ҳам тавсиялар беришга вакил қилинади. 2. бош …
5 / 20
модда 1. хавфсизлик кенгаши бирон низо ёки вазият бўйича ушбу низомда ўзига юкланган вазифаларни бажараётганида, агар хавфсизлик кенгашининг ўзи сўрамаса, бош ассамблея шу низо ёки вазиятга тааллуқли ҳеч қандай тавсия бера олмайди. 2. бош котиб хавфсизлик кенгашининг розилиги билан бош ассамблеяни унинг ҳар бир сессиясида хавфсизлик кенгаши муҳокама қилаётган халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлашга тааллуқли барча масалалар юзасидан хабардор қилади, худди шу тариқа хавфсизлик кенгаши бундай масалаларни муҳокама қилишни тўхтатган заҳоти дарҳол бош ассамблеяни, агар бош ассамблея мажлис ўтказмаётган бўлса, ташкилот аъзоларини хабардор қилади. 13-модда 1. бош ассамблея: a) сиёсий соҳадаги халқаро ҳамкорликка кўмаклашиш ва халқаро ҳуқуқнинг тобора тараққий этиши ва унинг кодификация қилинишини рағбатлантириш; b) иқтисодий, ижтимоий, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги халқаро ҳамкорликка кўмаклашиш, инсон ҳуқуқларини ва барчанинг асосий эркинликларини ирқи, жинси, тили ва динини ажратмаган ҳолда амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида тадқиқотлар уюштиради ва тавсиялар беради. 2. бош ассамблеянинг юқорида, 1 b-бандда эслатилган масалаларга тааллуқли бошқа мажбуриятлари, вазифалари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"birlashgan millatlar tashkilotining nizomi" haqida

бирлашган миллатлар ташкилотининг низоми бирлашган миллатлар ташкилотининг низоми биз, бирлашган миллатлар халқлари, келажак авлодларни ҳаётимизда икки марта инсониятга ифодалаб бўлмайдиган ғам-ғусса келтирган уруш кулфатларидан халос этишга ва инсоннинг асосий ҳуқуқларига, инсон шахсининг қадр-қимматига, эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилигига ва катта-кичик миллатлар ҳуқуқларининг тенглигига ишончни қайта қарор топтиришга ва шартномалар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа манбаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга ҳурмат билан қараш ва адолатга риоя қилиш мумкин бўлган шарт-шароитни вужудга келтиришга ва ижтимоий тараққиёт ва кенг озодлик шароитида турмушни яхшилашга ёрдам беришга ва шу мақсадда сабр-тоқат намоён этиб, яхши қўшнилар каби биргаликда, ўзаро тотувликда яшашга ва халқаро тинчлик ва х...

Bu fayl DOC formatida 20 sahifadan iborat (197,5 KB). "birlashgan millatlar tashkilotining nizomi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: birlashgan millatlar tashkiloti… DOC 20 sahifa Bepul yuklash Telegram