maktab qonun qoidalari

DOCX 12 sahifa 26,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 12
мактаб қонун қоидалари 1-боб. умумий қоидалар 1. мазкур устав 329-сонли умумий ўрта таълим муассасасининг (кейинги ўринларда – умумтаълим муассасаси деб аталади) фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди. нодавлат умумтаълим муассаси ўз уставини мазкур низомга мувофиқ ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши тасия этилади. 2. умумтаълим муассасаси ўз фаолиятида ўзбекистон республикаси конститусияси, ўзбекистон республикасининг “таълим тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонунларга, ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг қарорларига, ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарорларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек, халқ таълими вазирлигининг буйруқ, топшириқ ва кўрсатмаларига ҳамда мазкур уставга амал қилади. 3. умумтаълим муассасаси узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғини бўлиб, у ўқувчи ёшларга и-хи синфлар ҳажмида давлат таълим стандартлари асосида фан асосларидан умумий ўрта маълумот берувчи мажбурий таълим муассасасидир. 4. умумтаълим муассасаси юридик шахс ҳисобланади ва ўз уставига, мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, ўз номи кўрсатилган муҳрга (ўзбекистон республикасининг давлат герби тасвири туширилади), штампга ва …
2 / 12
умтаълим муассасаси ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тизимига киритилган умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, янгиҳаёт тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаси ҳисобланади. 9. умумтаълим муассасаси тошкент шаҳри, янгиҳаёт туманида жойлашган. 2-боб. ўқувчилар соғлиғини муҳофаза қилиш 46. ўқувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш умумтаълим муассасаларига тиббиёт муассасалари томонидан бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади. тиббиёт ходимлари мактаб раҳбарияти ва педагог ходимлар билан бир қаторда даволаш-профилактика тадбирларини ташкил этиш, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена талабларига риоя қилиш, овқатланиш режими ва сифатига, ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш учун масъулдирлар. 47. умумтаълим муассасаси раҳбарияти томонидан тиббиёт ходимларининг фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар (махсус жой, мебел ва тиббий жиҳозлар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори-дармонлар) яратиб берилади. 48. умумтаълим муассасаси ўқувчиларини ҳар йилги тиббий кўрикдан ўтказиш ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. 49. умумтаълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини психологик жиҳатдан таъминлаш мактаб психологлари томонидан амалга оширилади. 50. …
3 / 12
лат стандартларига мувофиқ умумий ўрта таълим муассасасида бепул таълим олиш; ўз инсоний қадр-қимматларини ҳурмат қилиниши, виждон ва ахборот эркинлигини ҳис қилиши, ўз қарашлари ва эътиқодларини эркин ифода этиш; турли хил илмий фаолият билан шуғулланиш, семинарлар, анжуманлар, олимпиадалар, кўргазма ва танловларда иштирок этиш; қўшимча (пуллик ва бепул) таълим хизматидан фойдаланиш; қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш. 65. ўқувчиларнинг мажбуриятлари: ўзбекистон республикаси конститусияси ва қонунларига, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш; мазкур устав ва ички тартиб қоидаларини сўзсиз бажариш; давлат таълим стандартлари ҳажмида умумий таълим олиш учун интилишлари; дарс жадвали асосида дарсларга ўз вақтида келиши, барча дарсларда иштирок этиши, сабабсиз дарс қолдирмасликлари; ўқув жараёни учун керак бўлган барча жиҳозларни, кундалик дафтари, дарслик, ўқув қўлланмалари ва дафтарларини тўлиқ олиб келиш; ушбу уставда белгиланган ўқувчи формасида келиш; ўқитувчилар томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида бажариш; ўз билими ва амалий кўникмаларини мустақил равишда ошириш ва мустаҳкамлаб боришлари ҳамда умумлаштириш савияларини юксалтириш; умумтаълим муассасаси ва жамоат топшириқларини бажаришда фаоллик …
4 / 12
и; ўқувчилар шахсини ҳурмат қилишлари ва уларни зўравонликнинг барча кўринишларидан ҳимоя қилишлари; ўқувчиларни мавжуд қонунларга, меҳнатга, ота-оналарга, маънавий, тарихий, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашлари, ўқувчиларни бир-бирини ҳурмат қилиш, аҳиллик ва иноқлик руҳида тарбиялашлари; машғулот ўтказишга ўз вақтида ва сифатли тайёргарлик кўришлари, ўз касбий малакасини мунтазам равишда ошириб боришлари; белгиланган муддатларда ёки малака оширишга эҳтиёж туғилганда малака ошириш институтларида ўз касбий маҳоратларини оширишлари, ёш мутахассислар эса ўқув юртини битирганларидан кейин уч йилдан сўнг малака оширишдан ўтишлари; методик кенгаш ва метод бирлашмаларнинг фаолиятида ва бошқа шаклдаги услубий ишларда иштирок этишлари; педагогик кенгаш ва таълим муассасаси маъмурияти томонидан ўтказилаётган мажлисларда иштирок этишлари; ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан доимий алоқада бўлишлари; мазкур устав, ички тартиб қоидаларида белгиланган кийиниш маданияти талабларига амал қилишлари лозим. 67. умумтаълим муассасаси директори: умумтаълим муассасаси фаолиятининг барча лавозим йўналишлари бўйича умумий раҳбарликни амалга оширади; ўз лавозими бўйича педагогик кенгаш раиси ҳисобланади; умумтаълим муассасасининг ўқув-тарбия жараёни ва …
5 / 12
йилига, куз-қиш мавсумига тайёр бўлишини ташкил этади ва таъминлайди, мактабда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширади, қабул қилиш далолатномаларини имзолайди; умумтаълим муассасаси фаолияти жараёнида юзага келадиган ўқув-услубий, маъмурий, молиявий, хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал қилишда иштирок этади; педагог ва бошқа ходимлари ишини режалаштиради, мувофиқлаштиради ва назорат қилади; кадрларни танлаш ва ишга қабул қилиш ишларини амалга оширади, ходимларнинг лавозим мажбуриятларини белгилайди, уларнинг касбий маҳоратини ошириш учун шарт-шароит яратади; дарс жадвали, ўқитувчиларнинг кундалик ва йиллик иш режаларини, тарификасия рўйхатлари ва меҳнат таътиллари жадвалларини тасдиқлайди; ўқувчилар ва ходимларининг саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, соғлом овқатлантириш учун керакли шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди, уларнинг ишини назорат қилади; жамоа шартномаси бажарилишини таъминлайди, мактаб педагоглар жамоаси, касаба уюшмаси ташкилотига ишлаш учун зарур шароитлар яратади; қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади. 68. директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари: - директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари умумтаълим муассасаси директорининг тавсиясига кўра туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг мудири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 12 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"maktab qonun qoidalari" haqida

мактаб қонун қоидалари 1-боб. умумий қоидалар 1. мазкур устав 329-сонли умумий ўрта таълим муассасасининг (кейинги ўринларда – умумтаълим муассасаси деб аталади) фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди. нодавлат умумтаълим муассаси ўз уставини мазкур низомга мувофиқ ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши тасия этилади. 2. умумтаълим муассасаси ўз фаолиятида ўзбекистон республикаси конститусияси, ўзбекистон республикасининг “таълим тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонунларга, ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг қарорларига, ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарорларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек, халқ таълими вазирлигининг буйруқ, топшириқ ва кўрсатмаларига ҳ...

Bu fayl DOCX formatida 12 sahifadan iborat (26,0 KB). "maktab qonun qoidalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: maktab qonun qoidalari DOCX 12 sahifa Bepul yuklash Telegram