moliyaviy ҳisobotning xalqaro standarti 12

DOC 16 pages 317.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 16
международный стандарт финансовой отчетности (ifrs) 12 мсфо (ifrs) 12 мҳхс 12 мҳхс 12 молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 12 «бошқа тадбиркорлик субъектларида иштирок этиш тўғрисидаги маълумотларни очиб бериш» мақсади 1 ушбу стандартнинг мақсади тадбиркорлик субъекти олдига қўйиладиган, унинг молиявий ҳисоботларидан фойдаланувчиларга қуйидагиларни баҳолаш имконини берадиган талабларни белгилашдан иборат: (a) унинг бошқа тадбиркорлик субъектларида иштирок этиши хусусиятини ва бу билан боғлиқ рискларни; ва (б) бундай иштирок этишнинг тадбиркорлик субъекти молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимларига таъсирини. мақсадга эришиш 2 1-бандда баён этилган мақсадга эришиш учун тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни очиб бериши лозим: (a) у қуйидагиларни белгилашда қабул қилган аҳамиятли мулоҳазалар ва тахминларни: (i) бошқа тадбиркорлик субъекти ёки келишувда ўзининг иштирок этиши хусусиятини; (ii) у иштирокчи сифатида ўз улушига эга бўлган биргаликдаги фаолият турини (7–9-бандлар); (iii) тегишли ҳолларда, у инвестицион тадбиркорлик субъекти таърифига мос келишини (9а банди); ва (б) унинг қуйидагиларда иштирок этиши тўғрисидаги маълумотларни: (i) шуъба тадбиркорлик субъектларида (10–19-бандлар); (ii) биргаликдаги фаолият …
2 / 16
им. у очиб берилаётган маълумотларни шундай бирлаштириши ёки муфассаллаштириши лозимки, маълумотларни очиб беришда ёки турли тавсифларни ўз ичига олган бандларни бирлаштиришда киритилган кўп сонли кам аҳамиятли тафсилотлар орасида фойдали маълумотлар йўқолиб кетмасин (b2-b6 бандларига қаранг). қўллаш доираси 5 ушбу стандарт қуйида санаб ўтилган тадбиркорлик субъектларининг исталган бирида иштирокчи сифатида улушга эга бўлган тадбиркорлик субъекти томонидан қўлланиши лозим: (а) шуъба тадбиркорлик субъектида (б) қўшма корхоналарда (яъни биргаликда бажариладиган операциялар ёки қўшма корхоналарда) (в) қарам тадбиркорлик субъектларида (г) жамланган (консолидациялашган) ҳисоботга киритилмайдиган тузилган ташкилотларда. 6 ушбу стандарт қуйидагиларга нисбатан қўлланмайди: (1) бҳхс 19 «ходимларнинг даромадлари» қўлланиладиган бандликдан-сўнгги нафақа тизимларига ёки ходимларнинг бошқа узоқ муддатли даромадларига. (2) тадбиркорлик субъектининг бҳхс 27 «алоҳида молиявий ҳисоботлар» қўлланиладиган алоҳида молиявий ҳисоботларига. бироқ, агар тадбиркорлик субъекти жамланган (консолидациялашган) ҳисоботга киритилмайдиган тузилган ташкилотларда иштирокчи сифатида улушга эга бўлса ва фақат алоҳида молиявий ҳисоботларни тузса, у бундай алоҳида молиявий ҳисоботларни тайёрлашда 24–31-бандларда назарда тутилган талабларни қўллаши лозим. (3) биргаликдаги …
3 / 16
ги ўзгаришлари давр учун фойда ёки зарарлар таркибида акс эттириладиган қарам тадбиркорлик субъекти ёки қўшма корхонада иштирок этиш улуши ҳисобланганда; ёки (ii) бундай иштирок этиш улуши тузилган ташкилотда иштирок этиш улуши бўлиб ҳисобланганда. аҳамиятли мулоҳазалар ва тахминлар 7 тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни аниқлашда қабул қилган аҳамиятли мулоҳазалар ва тахминлар (ва мазкур мулоҳазалар ва тахминларга киритилган ўзгартиришлар) тўғрисида маълумотларни очиб бериши лозим: (1) у бошқа тадбиркорлик субъекти, яъни инвестициялар объекти устидан мҳхс 10 «жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар»нинг 5 ва 6-бандларида тавсифланган назоратга эга эканлигини; (2) у бошқа тадбиркорлик субъекти фаолияти устидан биргаликдаги назоратни амалга ошириши ёки мазкур тадбиркорлик субъектига аҳамиятли таъсир кўрсатишини; ва (3) келишув алоҳида воситачи орқали тузилган бўлганида биргаликдаги фаолият бўйича келишувнинг турини (яъни қўшма фаолият ёки қўшма корхона). 8 7-бандга мувофиқ очиб бериладиган аҳамиятли мулоҳазалар ва тахминлар тадбиркорлик субъекти фактлар ва вазиятлар ўзгарган, айни вақтда у бошқа тадбиркорлик субъекти устидан назорат, биргаликдаги назоратни амалга ошириши ёки унга аҳамиятли таъсир …
4 / 16
тмайди. (5) у ҳатто бошқа тадбиркорлик субъектида овоз берадиган ҳуқуқларининг 20 фоизидан камига эга бўлса ҳам ушбу тадбиркорлик субъектига аҳамиятли таъсир кўрсатишини. инвестицион ташкилот мақоми 9a агар бош ташкилот мҳхс 10 нинг 27-бандига мувофиқ у инвестицион ташкилот ҳисобланишини белгилаган бўлса, мазкур инвестицион ташкилот у ўзи инвестицион ташкилот ҳисобланишини белгилашда қабул қилган аҳамиятли мулоҳазалар ва тахминлар тўғрисидаги маълумотларни очиб бериши лозим. агар мазкур инвестицион ташкилот инвестицион ташкилотга хос бўлган бир ёки ундан ортиқ хусусиятларга эга бўлмаса ( мҳхс 10 нинг 28-бандига қаранг), у ўзи инвестицион ташкилот ҳисобланиши ҳақида хулоса чиқаришига асос бўлган сабабларни очиб бериши лозим. 9б агар ташкилот инвестицион ташкилотга айланган ёки инвестицион ташкилот мақомини йўқотган бўлса, у ўзининг инвестицион ташкилот сифатидаги мақоми ўзгаргани тўғрисидаги маълумотларни бундай ўзгариш сабабларини кўрсатган ҳолда очиб бериши лозим. бундан ташқари, инвестицион ташкилот мақомини олган ташкилот ўз мақоми ўзгаришининг тақдим этилган давр учун молиявий ҳисоботларга таъсири тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан қуйидагиларни очиб бериши лозим: (a) …
5 / 16
ўндириш имкониятига нисбатан аҳамиятли чеклашлар хусусияти ва даражасини (13-банд); (ii) унинг жамланадиган (консолидациялашадиган) ҳисоботига киритиладиган тузилган ташкилотлардаги улуши билан боғлиқ рисклар хусусияти ва ўзгаришини (14–17-бандлар); (iii) унинг шуъба тадбиркорлик субъектидаги улуши ўзгаришининг назоратни йўқотишга олиб келмайдиган оқибатларини (18-банд); ва (iv) ҳисобот даври мобайнида шуъба тадбиркорлик субъекти устидан назоратни йўқотиш оқибатларини (19-банд). 11 агар жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларни тайёрлашда фойдаланиладиган шуъба тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботлари жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар санаси ёки давридан фарқ қиладиган сана ёки даврга тузилган бўлса (мҳхс 10 нинг б92 ва б93 бандларига қаранг), тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни очиб бериши лозим: (1) мазкур шуъба тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларининг ҳисобот даври тугалланадиган санани; ва (2) бошқа сана ёки даврдан фойдаланиш сабабини. гуруҳ фаолияти ва пул маблағлари оқимларида назорат кучига эга бўлмаган улушлар 12 ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъекти унинг учун муҳим бўлган, назорат кучига эга бўлмаган улушлари мавжуд бўлган шуъба тадбиркорлик субъектларининг ҳар бири бўйича қуйидаги маълумотларни очиб бериши лозим: (1) …

Want to read more?

Download all 16 pages for free via Telegram.

Download full file

About "moliyaviy ҳisobotning xalqaro standarti 12"

международный стандарт финансовой отчетности (ifrs) 12 мсфо (ifrs) 12 мҳхс 12 мҳхс 12 молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 12 «бошқа тадбиркорлик субъектларида иштирок этиш тўғрисидаги маълумотларни очиб бериш» мақсади 1 ушбу стандартнинг мақсади тадбиркорлик субъекти олдига қўйиладиган, унинг молиявий ҳисоботларидан фойдаланувчиларга қуйидагиларни баҳолаш имконини берадиган талабларни белгилашдан иборат: (a) унинг бошқа тадбиркорлик субъектларида иштирок этиши хусусиятини ва бу билан боғлиқ рискларни; ва (б) бундай иштирок этишнинг тадбиркорлик субъекти молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимларига таъсирини. мақсадга эришиш 2 1-бандда баён этилган мақсадга эришиш учун тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни очиб бериши лозим: (a) у қуйидагиларни белгилашда қабул қилган аҳамиятли м...

This file contains 16 pages in DOC format (317.5 KB). To download "moliyaviy ҳisobotning xalqaro standarti 12", click the Telegram button on the left.

Tags: moliyaviy ҳisobotning xalqaro s… DOC 16 pages Free download Telegram