бҳхс 23

DOC 5 стр. 77,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 5
бҳхс 23 бҳхс 23 бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 23 қарзлар бўйича харажатлар асосий тамойил 1 квалификацияланадиган активни сотиб олинишига, қурилишига ёки ишлаб чиқарилишига бевосита тегишли бўлган қарзлар бўйича харажатлар ушбу актив таннархининг қисмини ташкил этади. бошқа қарзлар бўйича харажатлар давр харажати сифатида тан олинади. қўллаш доираси 2 тадбиркорлик субъекти мазкур стандартни қарзлар бўйича харажатларни ҳисобга олишда қўллаши лозим. 3 стандарт капиталнинг ҳақиқий ёки ҳисоблаб топилган қийматига, жумладан мажбурият сифатида таснифланмаган имтиёзли капиталга, нисбатан қўлланилмайди. 4 тадбиркорлик субъектидан стандартни қуйидагиларнинг сотиб олинишига, қурилишига ёки ишлаб чиқарилишига бевосита тегишли бўлган қарзлар бўйича харажатларга нисбатан қўллаш талаб этмайди: (a) ҳаққоний қийматда баҳоланган квалификацияланадиган активнинг, масалан биологик активнинг; ёки (б) такрорий асосда кўп миқдорда ишлаб чиқариладиган, ёки бошқа ҳолларда барпо этиладиган, товар-моддий заҳиралар. таърифлар 5 ушбу стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан фойдаланилади : қарзлар бўйича харажатлар - бу тадбиркорлик субъекти томонидан пул маблағларини қарзга олишда амалга ошириладиган фоиз ва бошқа харажатлардир. квалификацияланадиган актив - …
2 / 5
-моддий заҳиралар (б) ишлаб чиқариш корхоналари (в) электроэнергия ишлаб чиқарадиган қувватлар (г) номоддий активлар (д) инвестицион мулклар. молиявий активлар ҳамда қисқа давр мобайнида ишлаб чиқариладиган, ёки бошқа ҳолларда барпо этиладиган товар-моддий заҳиралар квалификацияланадиган активлар бўлиб ҳисобланмайди. сотиб олинган пайтида улар бўйича кўзланган фойдаланиш ёки сотишга тайёр активлар квалификацияланадиган активлар бўлиб ҳисобланмайди. тан олиш 8 тадбиркорлик субъекти квалификацияланадиган активнинг сотиб олинишига, қурилишига ёки ишлаб чиқарилишига бевосита тегишли бўлган қарзлар бўйича харажатларни ушбу актив таннархининг қисми сифатида капитализация қилиши лозим. тадбиркорлик субъекти бошқа қарзлар бўйича харажатларни давр харажати сифатида уларни амалга оширадиган даврда тан олиши лозим. 9 квалификацияланадиган активнинг сотиб олинишига, қурилишига ёки ишлаб чиқарилишига бевосита тегишли бўлган қарзлар бўйича харажатлар ушбу активнинг таннархига киритилади. бундай қарз бўйича харажатлар актив таннархининг қисми сифатида капитализация қилинади, қачонки улар тадбиркорлик субъектига келгуси иқтисодий манфаатларни олиб келишининг эҳтимоли мавжуд бўлса ва харажатлар ишончли баҳоланиши мумкин бўлса. қачонки тадбиркорлик субъекти бҳхс 29 «гиперинфляцияли иқтисодиётларда молиявий ҳисобот …
3 / 5
а тегишли бўлган қарзлар бўйича харажатлар осонгина аниқланиши мумкин. 11 муайян қарзлар билан квалификацияланадиган актив ўртасидаги бевосита боғлиқликни аниқлаш ва бошқа ҳолларда четлаб ўтилиши мумкин бўлган қарзларни аниқлаш қийин бўлиши мумкин. бундай қийинчилик, масалан, тадбиркорлик субъектининг молиялаштириш фаолияти марказлашган ҳолда бошқарилганда содир бўлади. шу билан бирга, гуруҳ турли фоиз ставкаларида пул маблағларини қарзга олиш учун бир қатор қарз инструментларидан фойдаланганда ва ушбу пул маблағларини гуруҳ ичидаги бошқа тадбиркорлик субъектларига турли шартларда кредитга берганда ҳам қийинчиликлар юзага келади. бошқа қийинчиликлар, қачонки гуруҳ юқори инфляцион иқтисодиётларда фаолият юритаётганда, хорижий валюталарда белгиланган ёки бириктирилган кредитлардан фойдаланиш натижасида ва валюта курсларидаги тебранишлардан юзага келади. бунинг натижасида, квалификацияланадиган активнинг сотиб олинишига бевосита тегишли бўлган қарзлар бўйича харажатларнинг қийматини аниқлаш қийин бўлади ва мулоҳаза қилиш талаб этилади. 12 тадбиркорлик субъекти хусусан квалификацияланадиган активга эга бўлиш мақсадида пул маблағларини қарзга олиш даражасида, тадбиркорлик субъекти капитализация қилинадиган қарзлар бўйича харажатлар қийматини давр мобайнида ушбу қарз бўйича амалга оширилган …
4 / 5
ўйича ўзлаштирилган ҳар қандай инвестицион даромад амалга оширилган қарзлар бўйича харажатлардан чегирилади. 14 тадбиркорлик субъекти умуман пул маблағларини қарзга олганда ва улардан квалификацияланадиган активга эга бўлиш мақсадида фойдаланганида, тадбиркорлик субъекти капитализация қилинадиган қарзлар бўйича харажатлар қийматини аниқлаш учун ушбу актив бўйича қилинадиган сарфларга капитализация ставкасини кўпайтириши керак. капитализация ставкаси давр мобайнида тадбиркорлик субъекти қарзларининг тўланмаган қисмига тегишли бўлган қарзлар бўйича харажатларнинг ўртача тортилган фоизига тенг бўлиши лозим, бунда хусусан квалификацияланадиган активга эга бўлиш мақсадида жалб этилган қарзлардан ташқари. тадбиркорлик субъекти давр мобайнида капитализация қиладиган қарзлар бўйича харажатларнинг қиймати ушбу даврда у амалга оширган қарзлар бўйича харажатларнинг қийматидан ошмаслиги лозим. 15 баъзи ҳолатларда, бош ташкилотнинг ва унинг шуъба тадбиркорлик субъектларининг барча қарзларини қарзлар бўйича харажатларнинг тортилган ўртачасини ҳисоблашда инобатга олиш ўринли бўлади; бошқа ҳолатларда, ҳар бир шуъба тадбиркорлик субъекти учун ўзларининг қарзларига тегишли бўлган қарзлар бўйича харажатларнинг тортилган ўртачасидан фойдаланиш ўринли бўлади. квалификацияланадиган активнинг баланс қиймати унинг қопланадиган суммасидан ошиб кетиши …
5 / 5
(a) у актив бўйича сарфларни амалга оширса; (б) у қарзлар бўйича харажатлар ни амалга оширса; ва (в) у актив бўйича кўзланган фойдаланиш ва сотиш учун уни тайёрлашда зарур бўлган чораларни амалга оширса. 18 квалификацияланадиган актив бўйича сарфлар фақатгина шундай сарфларни ўз ичига оладики, улар пул маблағларининг тўланишига, бошқа активларнинг ўтказилишига ёки фоизли мажбуриятларнинг қабул қилинишига олиб келади. сарфлар актив билан боғлиқ тарзда олинган ҳар қандай оралиқ тўловларга ва олинган грантларга (бҳхс 20 «давлат грантларини ҳисобга олиш ва давлат ёрдамини очиб бериш» га қаранг) камайтирилади. давр мобайнидаги активнинг ўртача баланс қиймати, шу билан бирга олдин капитализация қилинган қарзлар бўйича харажатлар , одатда ушбу даврда капитализация ставкаси қўлланиладиган харажатларнинг асосли тахмини бўлиб ҳисобланади. 19 активни кўзланган фойдаланишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур чоралар активнинг фақатгина жисмоний барпо этилиши қамраб олмайди. улар жисмоний барпо этилиши бошланишигача бўлган техник ва маъмурий ишларни, масалан жисмоний барпо этилиши бошланишигача рухсатларни олиш билан боғлиқ чораларни, ўз ичига …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 5 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бҳхс 23"

бҳхс 23 бҳхс 23 бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 23 қарзлар бўйича харажатлар асосий тамойил 1 квалификацияланадиган активни сотиб олинишига, қурилишига ёки ишлаб чиқарилишига бевосита тегишли бўлган қарзлар бўйича харажатлар ушбу актив таннархининг қисмини ташкил этади. бошқа қарзлар бўйича харажатлар давр харажати сифатида тан олинади. қўллаш доираси 2 тадбиркорлик субъекти мазкур стандартни қарзлар бўйича харажатларни ҳисобга олишда қўллаши лозим. 3 стандарт капиталнинг ҳақиқий ёки ҳисоблаб топилган қийматига, жумладан мажбурият сифатида таснифланмаган имтиёзли капиталга, нисбатан қўлланилмайди. 4 тадбиркорлик субъектидан стандартни қуйидагиларнинг сотиб олинишига, қурилишига ёки ишлаб чиқарилишига бевосита тегишли бўлган қарзлар бўйича харажатларга нисбатан қўллаш талаб этмайди...

Этот файл содержит 5 стр. в формате DOC (77,5 КБ). Чтобы скачать "бҳхс 23", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бҳхс 23 DOC 5 стр. Бесплатная загрузка Telegram