бҳхс 29

DOC 5 стр. 84,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 5
бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 29 бҳхс 29 бҳхс 29 бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 29 гиперинфляцияли иқтисодиётларда молиявий ҳисобот бериш қўллаш доираси 1 ушбу стандарт функционал валютаси гиперинфляцияли иқтисодиётнинг валютаси бўлган ҳар қандай тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларига, жумладан жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларига, нисбатан қўлланилиши лозим. 2 гиперинфляцияли иқтисодиётда, фаолият натижалари ва молиявий ҳолат тўғрисида ҳисоботни маҳаллий валютада қайта ҳисобламасдан тақдим этиш фойдали бўлмайди. пул харид қобилиятини шундай даражада йўқотадики, бунда турли вақтларда, ҳаттоки бир ҳисобот даврининг турли вақтларида содир бўлган операциялар ва бошқа ҳодисалардан келиб чиқадиган суммаларни қиёслаш янглиш фикрга олиб келади. 3 ушбу стандарт гиперинфляция юзага келган деб ҳисобланадиган мутлақ даражани белгиламайди. ушбу стандартга мувофиқ молиявий ҳисоботларни қайта ҳисоблаш қачон зарур бўлиши профессионал мулоҳаза асосида аниқланади. гиперинфляция мамлакат иқтисодий муҳитининг хусусиятлари орқали намоён бўлади, қайсики қўйидагиларни ўз ичига олади, аммо булар билан чекланиб қолмайди: (a) умумий аҳоли ўзининг бойликларини номонетар активларда ёки нисбатан барқарор хорижий валютада сақлашни афзал кўради. эгаликдаги …
2 / 5
орлик субъектлари айнан бир санадан бошлаб ушбу стандартни қўллаши афзалроқдир. шунга қарамасдан, ушбу стандарт ҳар қандай тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларига нисбатан шундай ҳисобот даврининг бошидан қўлланиладики, бунда тадбиркорлик субъекти у қайси мамлакат валютасида ҳисобот берадиган бўлса, ўша мамлакатда гиперинфляция мавжудлигини аниқласа. молиявий ҳисоботларни қайта ҳисоблаш 5 нархлар давр мобайнида турли хил махсус ёки умумий сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий омиллар натижасида ўзгаради. талаб ва таклифдаги ўзгаришлар ва технологик ўзгаришлар каби махсус омиллар алоҳида нархларни сезиларли ва бир биридан мустақил тарзда ошиши ёки камайишига сабаб бўлиши мумкин. шу билан бирга, умумий омиллар нархларнинг умумий даражасидаги ўзгаришларга ва ўз навбатида, пулнинг умумий харид қобилиятидаги ўзгаришларга олиб келиши мумкин. 6 молиявий ҳисоботларини бошланғич қиймат асосида тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари нархларнинг умумий даражасидаги ўзгаришларни ёки тан олинган активлар ёки мажбуриятларнинг муайян нархларидаги ошишларни эътиборга олмаган ҳолда бухгалтерия ҳисобини юритадилар. тадбиркорлик субъектидан ҳаққоний қийматда ҳисоблаш талаб этиладиган ёки у ҳаққоний қийматда ҳисоблашни танлайдиган активлар ва мажбуриятлар бундан …
3 / 5
орлик субъектлариининг молиявий ҳисоботларига нисбатан қўлланилади. мазкур стандартда талаб этилган маълумотларни қайта ҳисобланмаган молиявий ҳисоботларга қўшимча сифатида тақдим этилишига рухсат этилмайди. бундан ташқари, қайта ҳисоблашдан олдин молиявий ҳисоботларнинг алоҳида тақдим этилиши маъқулланмайди. 8 функционал валютаси гиперинфляцияли иқтисодиётнинг валютаси бўлган тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботлари, улар бошланғич қиймат ёндашувига ёки жорий қиймат ёндашувига асосланган бўлишига қарамасдан, ҳисобот даври охирида жорий бўлган ҳисоб бирлигида акс эттирилиши лозим. (2007 йилдаги таҳрирда) бҳхс 1 “молиявий ҳисоботларни тақдим этиш” да талаб этилган олдинги даврлар учун мутаносиб миқдорлар ва дастлабки даврларга нисбатан ҳар қандай маълумотлар ҳам ҳисобот даври охирида жорий бўлган ҳисоб бирлигида акс эттирилиши лозим. бошқа тақдимот валютасида қиёсий суммаларни тақдим этиш мақсадида, бҳхс 21 “валюта курсларидаги ўзгаришлар таъсири” нинг 42(б) ва 43-бандлари қўлланилади. 9 соф монетар позиция бўйича фойда ёки зарар фойда ёки зарарда ҳисобга олиниши ҳамда алоҳида очиб берилиши лозим. 10 мазкур стандартга мувофиқ молиявий ҳисоботларни қайта ҳисоблаш маълум тартибларни ҳамда профессионал мулоҳазани қўллашни …
4 / 5
н активлар ва мажбуриятлар, масалан индексга боғланган облигациялар ва кредитлар, ҳисобот даври охирида амалдаги қолдиқ қийматни аниқлаш мақсадида шартномага мувофиқ тўғриланади. ушбу моддалар қайта ҳисобланган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тўғриланган қийматлари бўйича акс эттирилади. 14 бошқа барча активлар ва мажбуриятлар номонетардир. баъзи номонетар моддалар ҳисобот даври охирида жорий бўлган миқдорларда, масалан соф сотиш қийматида ва ҳаққоний қийматда, акс эттирилади, шу туфайли улар қайта ҳисобланмайди. бошқа барча номонетар активлар ва мажбуриятлар қайта ҳисобланади. 15 кўпгина номонетар моддалар таннархда ёки эскириш чегирилгандаги таннархда акс эттирилади; бундан ташқари, улар харид қилинган санада жорий бўлган миқдорларда ифодаланган бўлади. ҳар бир модданинг қайта ҳисобланган таннархи ёки эскириш чегирилгандаги таннархи унинг бошланғич қийматига ва йиғилган эскиришига нисбатан харид санасидан ҳисобот даври охиригача бўлган даврда умумий нарх даражасидаги ўзгаришни қўллаш орқали аниқланади. масалан, асосий воситалар, хом ашё захиралари, товарлар, гудвилл, патентлар, савдо белгилари ва бошқа шу каби активлар уларнинг харид саналаридан бошлаб қайта ҳисобланади. ярим тайёр ва …
5 / 5
онетар моддалар харид санасидан ёки молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот санасидан бошқа саналарда жорий бўлган миқдорларда акс эттирилган бўлади, масалан, маълум бир олдинги санада қайта баҳоланган асосий восита. бундай ҳолатларда, баланс қийматлар қайта баҳоланган санадан бошлаб қайта ҳисобланади. 19 номонетар модданинг қайта ҳисобланган қиймати тегишли мҳхсларга мувофиқ камайтирилади, қачонки у модданинг қопланадиган қийматидан ошса. масалан, асосий воситалар, гудвилл, патентлар ва савдо белгиларининг қайта ҳисобланган қийматлари қопланадиган қийматгача камайтирилади ва товар-моддий захираларнинг қайта ҳисобланган қийматлари соф сотиш қийматигача камайтирилади. 20 улуш бўйича ҳисобга олиш усулида ҳисобга олинган инвестиция объекти гиперинфляцияли иқтисодиётнинг валютасида ҳисобот бериши мумкин. бундай инвестиция объектининг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботи ва умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботи унинг соф активларидаги ва фойда ёки зараридаги инвесторнинг улушини ҳисоблаш учун мазкур стандартга мувофиқ қайта ҳисобланади. қачонки инвестиция объектининг қайта ҳисобланган молиявий ҳисоботлари хорижий валютада ифодаланган бўлса, бунда улар охирги валюта курсида бир валютадан бошқа валютага ўтказилади. 21 инфляция таъсири одатда қарз бўйича харажатларда тан …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 5 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бҳхс 29"

бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 29 бҳхс 29 бҳхс 29 бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 29 гиперинфляцияли иқтисодиётларда молиявий ҳисобот бериш қўллаш доираси 1 ушбу стандарт функционал валютаси гиперинфляцияли иқтисодиётнинг валютаси бўлган ҳар қандай тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларига, жумладан жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларига, нисбатан қўлланилиши лозим. 2 гиперинфляцияли иқтисодиётда, фаолият натижалари ва молиявий ҳолат тўғрисида ҳисоботни маҳаллий валютада қайта ҳисобламасдан тақдим этиш фойдали бўлмайди. пул харид қобилиятини шундай даражада йўқотадики, бунда турли вақтларда, ҳаттоки бир ҳисобот даврининг турли вақтларида содир бўлган операциялар ва бошқа ҳодисалардан келиб чиқадиган суммаларни қиёслаш янглиш фикрга олиб келади. 3 уш...

Этот файл содержит 5 стр. в формате DOC (84,0 КБ). Чтобы скачать "бҳхс 29", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бҳхс 29 DOC 5 стр. Бесплатная загрузка Telegram