shisha

DOC 8 sahifa 169,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
5 iv-боб шиша. шиша буюмлар ва ситаллар таянч иборалар: кварц қуми, оҳактош, сода, шиша, шиша буюмлар, нур ўтказувчанлик, мустаҳкамлик, шиша пакетлар, кичик эмиссияли ойналар, безак ойналар, ситаллар, шлак ва тош эритмалари буюмлари. 4.1 умумий маълумотлар шиша ва шиша тайёрлаш жараёни антик египет, месопотамия, греция ва римда эрамиздан аввалги 30-40 асрларда маълум бўлган. кейинчалик хитой ва марказий осиё мамлакатларига шиша тайёрлаш технологияси турли худудлардан кириб келган. ўзбекистонда мустақиллик туфайли шиша ва шиша буюмлар ишлаб чиқарувчи заводлар, цехлар кўпаймоқда. шулар жумласига 1996 йилда қуриб ишга туширилган чирчиқ, қувасой шиша заводларини киритиш мумкин. бундан ташқари бир томонлама нур ўтказувчи, шишапакет, рангли ва автомобилсозлик учун уч қатламли шишалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. шиша ва шиша буюмлар қуйидаги жихатлари билан классларга бўлинади: кимёвий таркибга кўра: оксидли (силикатли, кварцли, боратли, фосфатли ва ш.к.); кислородсиз (галогенли, нитратли ва ш.к.); ишлатилиш соҳасига кўра; қурилиш, меъморчилик, техник, шиша идишлар ва шиша толалар. 4.2 шиша ишлаб чиқариш шиша ишлаб чиқаришда …
2 / 8
иради. шиша массасини эриган холатда узоқ муддат ушлаш унинг структурасини аморф ҳолатидан кристалл ҳолатга қайта ўтишга олиб келади. силикат шишанинг оксид таркиби, % масса бўйича: sio2-64-73; al2o3-0,5-7,2; k2o-0-5; na2o-10-15; cao-2,5-26,5; mgo-0-4; fe2o3-0-0,4; so3-0-0,5; в2o3-0-5. шиша массасига каолин, дала шпати (al2o3) киритилиши унинг механик мустаҳкамлигини, термик ва кимёвий чидамлигини оширади. шиша хом ашёси таркибига b2o3 қўшилса, унинг шишаланиши тезлашади ва кристалланиши камаяди. рух оксиди (zno) шишанинг ҳарорат чизиқли кенгайиш коэффициентини камайтиради ва термик чидамлигини оширади. қўрғошин оксиди (рbо) оптик шиша ва хрусталл тайёрлашда ишлатилади. шиша олиш “қайиқ” усулида бўлиб, чексиз шиша лентасини тортиш демакдир. шиша қалинлиги тортиш тезлиги билан бошқарилади. витрина ва кўзгу ойналари силлиқланади ва шаффофланади. 4.3 шишанинг тузилиши ва асосий хоссалари шиша тўғри фазовий панжара структурасига эга бўлмаганлиги сабабли хоссалари барча нуқталарда бир хил эмас. бундан ташқари шишанинг муайян эриш ҳарорати бўлмайди. шишада кечадиган пишириш ва тоблаш жараёнларини ўрганиш унинг таркибида микрокристалл ҳосилалар-кристаллитлар ҳосил бўлишини кўрсатади. шишанинг бу холати …
3 / 8
увчанлиги асосан нурни ойнага тушиш бурчагига боғлиқ бўлади. дераза ойналари инфрақизил нурларни яхши, ултрабинафша нурларни эса ёмон ўтказади. шиша зич материал (2,5-2,6 г(см3) бўлгани учун товушни яхши ўтказади. шу сабабли биноларга товуш дераза ойналари орқали кириб, бинонинг эксплуатация холатини ёмонлаштиради. товушни изоляциялаш дераза ойналарининг қалинлиги ва улар орасидаги масофага боғлиқ бўлади. шишанинг иссиқликка муносабати. дераза ойналарининг 1000с ҳароратдаги иссиқлик изоляцияси коэффициенти 0,4-0,82 вт(м0с ташкил қилади. таркибидаги ишқорий оксидлар кўп бўлган шиша иссиқликни кам ўтказади. кўпикшишаниниг иссиқлик изоляцияси коэффициенти 0,045-0,058 вт(м0с бўлади. хона ҳароратида шишанинг иссиқлик сиғими 0,63-1,05 кж(кг0с ни ташкил этади. шишанинг иссиқлик сиғими ва иссиқликдан термик кенгайиши унинг кимёвий таркибига боғлиқ бўлади. қурилиш шишасининг ҳароратдан чизиқли кенгайиш коэффиценти (9.10-6-15.10-6)0с-1 ни энг кичик кўрсаткичи 0,58.10-6 0с-1 ташкил этади. шишанинг иссиққа бардошлиги ҳароратдан чизиқли кенгайиш коэффициентига, ўз навбатида шиша хом ашёсининг кимёвий таркибига боғлиқ бўлади. оддий қурилиш шишасининг иссиққа чидамлилиги 1200с атрофида бўлади. шиша таркибига кремний, бор ва ш.к. оксидларни киритиб …
4 / 8
ш мумкин. кейинги пайтда шишанинг ишланувчанлигидан фойдаланиб, ундан турли қурилиш ва меъморчилик буюмлари ва қисмлари, шишапакетлар, тола ва матолар тайёрлаш имконияти туғилди. 4.4 шишанинг турлари тахта ойна. тахта ойнага оддий дераза, витрина, иссиқлик нурларини ютувчи, арматураланган ва бошқа ойна турлари киради. тахта ойна дераза ва эшикни тўсишга, саноат ва жамоат биноларини ташқи муҳитдан изоляциялашда, ички ва ташқи томондан безашда ишлатилади. тахта ойна эни 250-1600 мм, узунлиги 250-2200 мм, қалинлиги 2; 2,5; 3; 4; 5 ва 6 мм ўлчамларда тайёрланади. бир метр квадрат ойнанинг массаси 2-5 кг бўлади. шиша тахтанинг нур ўтказувчанлиги 87% кам бўлмаслиги, шаффоф бўлиши талаб этилади. у рангсиз бўлиб, баъзи холларда яшил ёки кўкимтир соялар бўлиши рухсат этилади. тахта ойна юзасидаги қийшиқликлар, бурмалар, йўл-йўл чизиқлар, бўшлиқларнинг бўлиши унинг навини белгилайди. витрина ойнаси маъмурий, маиший, савдо, меҳмонхона ва ш.к. биноларни безашда ва изоляциялашда ишлатилади. витрина ойналари полировкаланиб, қалинлиги 6-10 мм, эни 3500, бўйи 6000 мм гача ўлчамларда ишлаб чиқарилади. …
5 / 8
ойнадан кимёвий таркибида темир, кобалт, никел оксиди бўлиши билан фарқ қилади. ойнанинг бу тури даволаниш, болалар боғчалари, гулхона, қишки боғ, бино ва иншоотларни ромларига ўрнатилади. нур қайтарувчи ойна гулли ва хиралаштирилган турларга бўлиниб, хона ичи кўринмаслиги учун дераза, эшик ромларига ўрнатилади. гулли ойна қуйилаётганда махсус валиклардан фойдаланилади. хиралаштирилган ойна эса, қум оқими билан оддий ойнани қайта ишлаб тайёрланади. арматураланган ойнани куйдирилган, хромланган, никелланган пўлат тўр билан кучайтириб тайёрланади. бу ойна силлиқ ва тўлқинсимон бўлиб, ойна синдирилганда сочилиб кетмаслигини таъминлайди. унинг ўлчамлари: узунлиги 1200-2000 мм, эни 400-1500 мм. тобланган ойна оддий ойнани 540-6500с ҳароратда қиздириб ва аста-секин совутиб олинади. тобланган ойнанинг зарбий ва эгилишдаги мустаҳкамлиги оддий ойнага нисбатан бир неча баробар юқори. тобланган ойна витриналар, эшиклар, балкон, зинапоя тўсиқлари ва бўлмалар тайёрлашда ишлатилади. радиоактив нурларга бардошли ойнани шихта таркибига қўрғошин, литий, бор, кадмий ва цезий оксидлари (0,25-1,5%) қўшилиб тайёрланади. бундай ойналар атом электростанцияларида, реактор қурилмалари хоналарида, изотоплар тайёрлайдиган корхоналарда ишлатилади. кўп …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"shisha" haqida

5 iv-боб шиша. шиша буюмлар ва ситаллар таянч иборалар: кварц қуми, оҳактош, сода, шиша, шиша буюмлар, нур ўтказувчанлик, мустаҳкамлик, шиша пакетлар, кичик эмиссияли ойналар, безак ойналар, ситаллар, шлак ва тош эритмалари буюмлари. 4.1 умумий маълумотлар шиша ва шиша тайёрлаш жараёни антик египет, месопотамия, греция ва римда эрамиздан аввалги 30-40 асрларда маълум бўлган. кейинчалик хитой ва марказий осиё мамлакатларига шиша тайёрлаш технологияси турли худудлардан кириб келган. ўзбекистонда мустақиллик туфайли шиша ва шиша буюмлар ишлаб чиқарувчи заводлар, цехлар кўпаймоқда. шулар жумласига 1996 йилда қуриб ишга туширилган чирчиқ, қувасой шиша заводларини киритиш мумкин. бундан ташқари бир томонлама нур ўтказувчи, шишапакет, рангли ва автомобилсозлик учун уч қатламли шишалар ишлаб чиқар...

Bu fayl DOC formatida 8 sahifadan iborat (169,0 KB). "shisha"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: shisha DOC 8 sahifa Bepul yuklash Telegram