keramik materiallar va buyumlar

DOC 11 pages 287.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 11
н iii-боб керамик материаллар ва буюмлар таянч иборалар: гилтупроқ, алюмосиликатлар, қуритиш, куйдириш, микрокомпозит, макрокомпозит, сувга чидамлилик, модификаторлар, деворбоп керамика, безак керамикаси, техник керамика. 3.1 умумий маълумотлар минерал хом ашёга технологик ишлов бериб, юқори ҳароратда куйдириш натижасида олинган материаллар ва буюмларга керамик материаллар дейилади. “керамика” сўзи лотинча “keramos” сўзидан олинган бўлиб, глина (гил) маъносини билдиради. инсоният тарихида гил асосидаги хомлойдан тайёрланган деворбоп материаллар ва буюмлар, сомонли сувоқлар қурилишда эрамиздан аввалги 8000 йилликда ишлатилган. пиширилган ғишт эрамиздан аввалги 3500-4000 й., черепица ва сирланган ғишт эса қурилишда эрамиздан аввалги 1000 й. ишлатилган. марказий осиё, хусусан ўзбекистонда сақланиб қолган архитектура ёдгорликлари қурилиш материаллари керамика асосидадир. хозирги кунда эффектив ғишт, ички ва ташқи безак плиталари, санитария-техника буюмлари, машинасозлик, электроника, энергетика тизимлари учун махсус керамик буюмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. керамик буюмлар қуйидагича классификацияланади. тузилишига кўра ғовак ва зич керамик буюмларга бўлинади. ғовак керамиканинг сув шимувчанлиги масса бўйича 5% кўп бўлади. буларга деворбоп ғишт ва блоклар, …
2 / 11
сизлантирувчи, жинс ҳосил қилувчи, куйиб кетадиган ва пластиклигини оширувчи қўшимчалар қўшилади. гил таркибидаги дала шпати магматик (гранит, сиенит ва х.к.) ва метаморфик (гнейс) тоғ жинсларининг нурашидан ҳосил бўлган маҳсулотдир. шу сабабли хом ашё таркиби асосан алюмосиликатлардан (al2o3.2sio2.2h2o) иборат бўлиб, кварц, слюда ва бошқа минераллар, органик моддалар аралашган бўлиши мумкин. гил таркибида оҳакнинг бўлиши керамик материал олиш жараёнида уларнинг бузилишига олиб келади. гилнинг донадор таркиби, заррачаларнинг ўлчамлари керамик материал хоссаларига таъсир этади. гил таркибида каолин минерали кўп миқдорда бўлади. унинг заррачалари диаметри 0,05 мм ва ундан камроқ бўлса, гил сувга қорилганда пластик масса ҳосил бўлади, қуритилганда шаклини сақлаб қолади ва куйдирилгач буюм мустаҳкам ва сувга чидамли бўлади. бундан ташқари гил таркибида заррача ўлчамлари 0,005-0,15 мм ли чангсимон ва заррача ўлчамлари 0,16-5 мм ли қум бўлиши мумкин. гилларнинг асосий хоссалари пластиклиги, ҳавода ва куйдиришдаги киришиши, оловбардошлиги, буюмнинг ранги ва ҳоказолар. пластиклик гил ва сув қоришмасининг ташқи куч таъсирида ёриқлар ҳосил қилмасдан керакли …
3 / 11
дириш жараёнида ёниб кетадиган қўшимчалар қўшилади. бу қўшимчалар ёғсизлантирувчи ҳисобланади. гил таркибига дала шпати, темир рудаси, доломит, магнезит, қумтош, талк, шиша кукуни, перлит ва бошқалар керамик буюмларнинг пишириш ҳароратини пасайтириш учун қўшилади. керамик буюмларнинг кислотага бардошлилигини ошириш учун таркибига суюқ шиша ва қум аралашмалари биргаликда қўшилади. темир, кобалт, хром, титан ва бошқа металлар оксидлари киритилиб, рангли керамика буюмлари тайёрланади. керамик буюмлар сув ўтказмаслиги ёки юзаси текис, чиройли бўлиши учун юзаси глазур ёки ангоб билан қопланади (сирланади). глазур 0,1-0,2 мм қалинликдаги шишасимон қоплама бўлиб, пишириш жараёнида керамик материалларга катта куч билан ёпишади. глазурлар шаффоф ва шаффоф эмас турли рангларда бўлади. глазур кварц қуми, каолин, дала шпати, ишқорли ва еришқорли металлар аралашмаларидан кукун ҳолатда тайёрланади ва буюм юзига кукун ёки суспензия холатида пиширишдан олдин суртилади. ангоб оқ ёки рангли гил қоришмасини буюм юзига суртилиб, пишириб олинган ялтирамайдиган қоплама бўлиб, буюмларнинг юза қисми зичлигини оширади. ангоб ва керамик буюмлар хоссалари ўхшаш бўлиши зарур, …
4 / 11
аралашмаларни кукунлаш, гилни кукунлаш ва қўшимчалар қўшиш, барча компонентларни қуйма масса ҳосил бўлгунча махсус машиналарда (гилни эзғиловчи тегирмон, парракли аралаштиргич ва ш.к.) аралаштирилади. хом ашё массаси буюм тури, хом ашё тури ва хоссасига кўра пластик, ярим қуруқ, бикр, қуруқ, ва ҳўл (шликер) усулларда тайёрланади. пластик усулда хом ашё компонентлари табиий намликда ёки қуритилган бўлса, 18-28% намликкача сув аралаштириб тайёрланади. пластик усулда олинган хом ашё массасидан ғишт, керамик тош, черепица, қувур ва бошқа буюмлар тайёрланади. бикр усулда қолиплаш пластик усулнинг ривожлантирилган замонавий усули бўлиб, хом ашё массаси намлиги 13-18% бўлади. буюм вакуум ёки гидравлик пресслар воситасида 10-20 мпа босимда қолипланади. бу усулда буюмни қуритишга энергия сарфи камаяди, юқори мустаҳкамликдаги хом қолипланган буюм тайёрланади. ярим қуруқ усулда хом ашё компонентлари қуритилади, бўлакланади, майдаланади ва яхшилаб аралаштирилади. бу усулда керамик буюмлар 8-12% намликдаги хом ашё массасини 15-40 мпа босимда пресслаб тайёрланади. бунда буюм ишлаб чиқариш цикли икки марта қисқаради, буюм аниқ ўлчамларда ва …
5 / 11
қийин пишадиган компонентлар бўлса, мураккаб шаклдаги буюмларни қолиплашда қуйма услубият зарур бўлганда ишлатилади. 3.2-расм. лентали вакуумли пресс 1-шнекли вал; 2-прессловчи головка; 3-мунштук; 4-гилли брус; 5-паррак; 6-вакуум-камера; 7-решетка; 8-гилни эзғиловчи мослама. бунда ҳом ашё массаси намлиги 40% гача бўлади. бу усулда қоплама плиткалар, санитария-техника буюмлари тайёрланади. буюмларни қуритиш. буюмлар пиширишдан аввал 5-6% намликгача қуритилиши керак, акс ҳолда улар нотекис киришиши, дарз кетиши ва шакли ўзгариши мумкин. буюмларни табиий ва сунъий усулда қуритиш мумкин. буюмларни табиий усулда 10-15 кун давомида бостирмаларда қуритилади ва қуритиш жараёни ҳавонинг нисбий намлиги ва ҳароратига боғлиқ бўлади. буюмлар сунъий қуритиш усулида даврий ва доимий равишда ишлайдиган махсус қуритиш камераларида амалга оширилади. камералар пишириш хумдонлари тутун газлари, махсус хумдонларда ҳосил қилинган газлар (ҳарорат 120-1500с) билан иситилади. буюмлар 1-3 сутка давомида қуритилади. буюмларни пишириш. пишириш керамик буюмлар ишлаб чиқаришнинг охирги ва хал этувчи жараёнидир. бу жараённи шартли равишда уч босқичга бўлиш мумкин: буюмни қиздириш, куйдириш ва совитиш. буюм 100-1200с …

Want to read more?

Download all 11 pages for free via Telegram.

Download full file

About "keramik materiallar va buyumlar"

н iii-боб керамик материаллар ва буюмлар таянч иборалар: гилтупроқ, алюмосиликатлар, қуритиш, куйдириш, микрокомпозит, макрокомпозит, сувга чидамлилик, модификаторлар, деворбоп керамика, безак керамикаси, техник керамика. 3.1 умумий маълумотлар минерал хом ашёга технологик ишлов бериб, юқори ҳароратда куйдириш натижасида олинган материаллар ва буюмларга керамик материаллар дейилади. “керамика” сўзи лотинча “keramos” сўзидан олинган бўлиб, глина (гил) маъносини билдиради. инсоният тарихида гил асосидаги хомлойдан тайёрланган деворбоп материаллар ва буюмлар, сомонли сувоқлар қурилишда эрамиздан аввалги 8000 йилликда ишлатилган. пиширилган ғишт эрамиздан аввалги 3500-4000 й., черепица ва сирланган ғишт эса қурилишда эрамиздан аввалги 1000 й. ишлатилган. марказий осиё, хусусан ўзбекистонда сақ...

This file contains 11 pages in DOC format (287.0 KB). To download "keramik materiallar va buyumlar", click the Telegram button on the left.

Tags: keramik materiallar va buyumlar DOC 11 pages Free download Telegram