bola huquklari to'grisidagi konvenciiya

DOC 19 pages 234.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 19
бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция бмт бош ассамблеясининг 1989 йил 20 ноябрдаги 44/25-қарори билан қабул қилинган нью-йорк, 1989 йил 20 ноябрь 1990 йил 2 сентябрда 49-моддага мувофиқ кучга кирган ўзбекистон мазкур конвенцияга ўзр юқори кенгашининг 1992 йил 9 декабрдаги n 757-xii қарорига мувофиқ қўшилди ўзбекистон республикаси учун 1994 йил 29 июлдан кучга кирди муқаддима ушбу конвенция иштирокчи-давлатлари, бирлашган миллатлар ташкилоти низомида эълон қилинган тамойилларига мувофиқ, жамият барча аъзоларининг ўзига хос бўлган қадр-қиммати, тенг ва ажралмас ҳуқуқлари ер юзида эркинлик, адолат ва тинчликни таъминлашнинг асоси эканлиги эътироф этилганлигини ҳисобга олиб, бирлашган миллатлар ташкилотининг халқлари низомда инсоннинг асосий ҳуқуқларига, инсон шахсининг шаъни ва қадр-қимматига бўлган ўз ишончларини тасдиқлаганликлари ҳамда ижтимоий тараққиёт ва турмуш шароитларини яхшилаш борасида кўмаклашишга аҳд қилганликларини эътиборга олиб, бирлашган миллатлар ташкилоти инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда ҳар бир инсон мазкур ҳужжатларда кўрсатиб қўйилган ҳуқуқ ҳамда эркинликларга ирқи, тана ранги, жинси, тили, …
2 / 19
ган ҳолда камолоти учун у оила ғамхўрлигида, бахт, меҳр-муҳаббат ва онгли тушуниш вазиятида ўсиши зарурлигини эътироф этиб, бола жамиятда мустақил ҳаётга тўла тайёрланиши ва бирлашган миллатлар ташкилоти низомида эълон қилинган ғоялар руҳида, айниқса, тинчлик, қадр-қиммат, сабр-тоқат, эркинлик, тенглик ва бирдамлик руҳида тарбияланиши лозимлигини ҳисобга олиб, болани мана шундай алоҳида ҳимоя қилиш зарурлиги 1924 йилги бола ҳуқуқлари женева декларациясида ва 1959 йил 20 ноябрда бмтнинг бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган бола ҳуқуқлари декларациясида кўзда тутилганлигини ва инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пактда (жумладан, 23 ва 24-моддаларда), иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пактда (жумладан, 10-модда), шунингдек, ихтисослашган муассасалар ҳамда болаларнинг фаровонлиги масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотларнинг низомлари ва тегишли ҳужжатларида эътироф этилганлигини эътиборга олиб, бола ҳуқуқлари декларациясида кўрсатиб ўтилганидек, «бола, агар у жисмоний ва ақлий жиҳатдан камолотга етмаган бўлса, махсус равишда муҳофаза ва ғамхўрликка, бинобарин, туғилгунча ва туғилгандан кейин ҳам муносиб даражадаги ҳуқуқий ҳимояга муҳтож» …
3 / 19
маданий қадриятлари муҳим аҳамият касб этишини муносиб тарзда ҳисобга олиб, ҳар бир мамлакатда, жумладан, ривожланаётган мамлакатларда болаларнинг турмуш шароитларини яхшилаш учун халқаро ҳамкорлик қилишнинг муҳимлигини эътироф этиб, қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар: 1 қисм 1-модда ушбу конвенциянинг мақсадлари учун 18 ёшга тўлмаган ҳар бир инсон зоти, агар болага нисбатан қўлланиладиган қонун бўйича у эртароқ балоғатга етмаган бўлса, бола ҳисобланади. 2-модда 1. иштирокчи - давлатлар ушбу конвенцияда ўз таъсир доирасида бўлган ҳар бир бола учун кўзда тутилган барча ҳуқуқларни, ҳеч қандай камситишларсиз, ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодлари, миллий, этник ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, боланинг соғлиғи ва туғилиши, унинг ота-онаси ёки қонуний васийси ёки бирор-бир бошқа ҳолатлардан қатъи назар, ҳурмат қиладилар ҳамда шу ҳуқуқларни таъминлаб берадилар. 2. иштирокчи-давлатлар бола, унинг ота-онаси, қонуний васийси ёки бошқа оила аъзоларининг қарашлари ёки эътиқодида ўз ифодасини топадиган мақом, фаолият асосида камситиш ёки жазолашнинг барча шаклларидан боланинг ҳимоясини таъминлаш учун ҳамма …
4 / 19
нлар томонидан белгилаб қўйилган меъёрларга, хусусан, хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш соҳасида ва улардаги ходимларнинг сони ва ишга яроқлилиги, шунингдек, ваколатли назорат олиб бориши нуқтаи назаридан белгиланган меъёрларга жавоб беришларини таъминлайдилар. 4-модда иштирокчи-давлатлар ушбу конвенцияда эътироф этилган ҳуқуқларни амалга ошириш учун барча зарур қонуний, маъмурий ва бошқа чораларни кўрадилар. иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларга нисбатан иштирокчи-давлатлар бундай чораларни ўзларида мавжуд бўлган имкониятлар доирасида, мумкин қадар юқори даражада зарурат туғилган тақдирда эса халқаро ҳамкорлик доирасида қабул қиладилар. 5-модда иштирокчи-давлатлар ота-онанинг ва тегишли ҳолатларда кенгайтирилган оила аъзолари ёки маҳаллий урф-одатларда кўзда тутилганидек, жамоанинг васийлар ёки қонун бўйича бола тарбияси учун жавобгар ҳисобланган бошқа шахсларнинг ушбу конвенцияда эътироф этилган ҳуқуқларни амалга оширишда муносиб даражада болани бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш ҳамда бу ишни боланинг ривожланиб бораётган қобилиятларига мувофиқ ҳолда бажаришдаги масъулияти, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳурмат қиладилар. 6-модда 1. иштирокчи-давлатлар ҳар бир бола яшаш учун ажралмас ҳуқуққа эга эканлигини эътироф этадилар. 2. иштирокчи-давлатлар боланинг омон …
5 / 19
алоқаларини сақлаб қолиш ҳуқуқини ҳурмат қилиш, қонунга зид равишда аралашувга йўл қўймаслик мажбуриятини оладилар. 2. агар бола ўзига хослик элементларининг бир ёки барча қисмларидан ғайриқонуний равишда маҳрум этилган бўлса, иштирокчи-давлатлар унинг бу хусусиятлари тезроқ тикланиши учун зарур ёрдам ва ҳимоялашни таъминлайдилар. 9-модда 1. иштирокчи-давлатлар бола ўз ота-онасидан уларнинг хоҳишларига зид равишда айрилиб қолмаслигини таъминлайдилар, ваколатли органлар суд қарорига биноан қўлланилган қонун ва тартиб-русумга мувофиқ тарзда бундай айрилиш боланинг энг яхши манфаатлари йўлида зарур деб топган ҳолатлар бундан мустаснодир. бундай ажрим, масалан, ота-она болага шафқатсизлик билан мунособатда бўлган ёки унинг ҳақида ғамхўрлик қилмай қўйган ёхуд ота-она алоҳида яшаётган ҳамда бола яшайдиган жойга нисбатан қарор қабул қилиш зарурати пайдо бўлган у ёки бу аниқ ҳолатда зарур бўлиши мумкин. 2. ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ ҳолда ишни ҳар қандай шароитда кўриб чиқиш жараёнида барча манфаатдор томонларга муҳокамада қатнашиш ва ўз нуқтаи назарини баён қилиш имконияти берилади. 3. иштирокчи-давлатлар ота-онасининг биттаси ёки ҳар икковидан ҳам …

Want to read more?

Download all 19 pages for free via Telegram.

Download full file

About "bola huquklari to'grisidagi konvenciiya"

бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция бмт бош ассамблеясининг 1989 йил 20 ноябрдаги 44/25-қарори билан қабул қилинган нью-йорк, 1989 йил 20 ноябрь 1990 йил 2 сентябрда 49-моддага мувофиқ кучга кирган ўзбекистон мазкур конвенцияга ўзр юқори кенгашининг 1992 йил 9 декабрдаги n 757-xii қарорига мувофиқ қўшилди ўзбекистон республикаси учун 1994 йил 29 июлдан кучга кирди муқаддима ушбу конвенция иштирокчи-давлатлари, бирлашган миллатлар ташкилоти низомида эълон қилинган тамойилларига мувофиқ, жамият барча аъзоларининг ўзига хос бўлган қадр-қиммати, тенг ва ажралмас ҳуқуқлари ер юзида эркинлик, адолат ва тинчликни таъминлашнинг асоси эканлиги эътироф этилганлигини ҳисобга олиб, бирлашган миллатлар ташкилотининг халқлари низомда инсоннинг асосий ҳуқуқларига, ин...

This file contains 19 pages in DOC format (234.5 KB). To download "bola huquklari to'grisidagi konvenciiya", click the Telegram button on the left.

Tags: bola huquklari to'grisidagi kon… DOC 19 pages Free download Telegram