sug'urta kompaniyalari, pensiya fondlari va investitsion banklar

PPTX 24 pages 151.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 24
слайд 1 19-мавзу. суғурта компаниялари, пенсия фондлари ва инвестицион банклар режа суғурта компаниялари. уларнинг асосий функциялари. суғурта полислари. суғурта турлари. суғурта мукофотлари. пенсия фондлари. пенсияни режалаштириш дастурлари. пенсия дастурларининг турлари. ўзаро фондлар. уларнинг ўзига хос хусусиятлари. инвестицион банклар ва уларнинг асосий вазифалари. венчур компанияларга капитал тикадиган фирмалар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари. ахборот хизматларини тақдим этувчи фирмалар. 1-савол баёни. суғурта компаниялари – бу молиявий воситачилар бўлиб, уларнинг асосий функцияси уй хўжаликлари ва фирмаларга алоҳида турдаги шартномани сотиб олиш орқали риск даражасини камайтириш имкониятини тақдим этишдир. бундай шартнома суғурта полиси деб номланади ва унга мувофиқ, унда келтирилган конкрет ҳолатлар юзага келганда мижозларга маълум сумма тўланади. предмети бахтсиз ҳодисадан, ўғирлик ёки ёнғиндан суғурталаш бўлган полислар кутилмаган ҳодисалардан келадиган зарарни суғурталаш ва мулкий суғурталаш соҳасига киради. соғлиқ билан боғлиқ муаммолар бўйича тўловларни назарда тутувчи полислар касаллик бўйича ва меҳнатга лаёқатсизлик суғуртасига, мижоз вафот этган тақдирда пул тўланиши назарда тутиладиган полислар ҳаётни суғурталашга киради. …
2 / 24
лкий манфаатларини ҳимоя этувчи самарали восита сифатида инсоният тараққиётининг барча босқичларида мавжуд бўлган. суғурта мустақил иқтисодий категория сифатида пул муносабатлари тизимида муҳим ўрин тутади. у молия, кредит каби иқтисодий категориялар билан чамбарчас боғлиқдир. шундай қилиб, суғурта компаниялари умуман ҳаётда ва иқтисодиётда, хусусан молия бозорида қуйидаги ролларни бажаради: - рисксизликни (суғурта турлари классификатори бўйича) таъминловчи молиявий институтлар; - молиявий ресурслар аккумулятори, йирик инвестициялар манбаи; - институционал инвестор (белгиланган тартибда); - қимматли қоғозлар эмитенти (белгиланган тартибда). 2-савол баёни. пенсияни режалаштириш дастур (пенсия режа)ларида иштирок этиш фуқаронинг шахсий жамғармаси ва мамлакатда ижтимоий таъминот дастурида кўзда тутилган пенсия имтиёзлари билан бир қаторда пенсияга чиққан одамга пенсияга чиқишдан олдинги даромадларни ўрнини босадиган янги даромад манбаи бўлиб хизмат қилади. пенсияни режалаштириш дастурлари иш берувчи, касаба уюшмаси ёки ходимнинг ўзи томонидан молиялаштирилади. пенсия дастурлари икки турга бўлинади: белгиланган бадалларга асосланган пенсия дастури, ёки жамғарма (жамғариладиган, жамғариш) пенсия дастури (defined-contribution pension plan) ва белгиланган имтиёзларга асосланган пенсия дастурлари, …
3 / 24
лик нафақаси тўланиши борасидаги кафолатлари маълум даражада давлат ва ярим давлат ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланади. молия бозорида бундай фаолиятни иҳтисослашган юридик шахс мақомига эга бўлган турли мулкчилик шаклида тузилган банклар амалга оширади. бунда банклар тижорат ташкилотлари сифатида маълум рискларга мойил бўлганликлари сабабли, улар молия бозори орқали ўз рискларини бошқарадилар. кўриниб турибдики, банклар суғурта компаниялари ва инвестиция институтлари билан бир қаторда молия бозорининг профессионал, ўта зарур, фойдали ва энг салмоқли қатнашчиларидан ҳисобланади. 3-савол баёни. бир гуруҳ инвесторлар томонидан сотиб олинадиган ва профессионал инвестиция компанияси ёки бошқа бирор молия муассасаси томонидан бошқариладиган акциялар, облигациялар ва бошқа активларнинг (биргаликда улар “инвестиция портфели” деб аталадиган активни ташкил этадилар) ташкилий шакллантирилган тўплами ўзаро фонд (mutual fund) деб аталади. бунда ҳар бир мижоз фонддаги ҳар қандай даромад тақсимотида ўзидаги қимматли қоғозлар миқдорига пропорционал равишда маълум улушга эга бўлиш ҳуқуқини қўлга киритади ва ўз улушини истаган вақтида бозор баҳосида сотиши мумкин. бундай фондни бошқарадиган компания ҳар бир инвестор …
4 / 24
ги фондларда унинг иштирокчилари фонднинг янги акцияларини сотиб олишлари ва эскиларини сотишлари сайин ҳар куни ўзгариб туради. ёпиқ турдаги фондлар бир акция ҳисобидан соф активлар баҳоси бўйича ўз акцияларини сотмайдилар ва эмиссия қилмайдилар. бундай фондларнинг акциялари бошқа оддий акциялар сингари брокерлар орқали сотилади ва уларнинг баҳоси бир акция ҳисобидан соф активлар баҳосидан фарқ қилади. 4-савол баёни. инвестицион банклар (investment banks) – бу шундай фирмаларки, уларнинг асосий вазифаси хусусий компаниялар, ҳукумат ва бошқа ташкилотларга ўз фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағларни жалб қилишда ёрдам беришдан иборат. шу мақсадда инвестицион банклар ўз мижозларининг қимматли қоғозлари чиқарилишини ташкил этадилар. бундан ташқари, улар баъзида ҳатто фирмалар қўшилишига ёки битта фирма бошқаси томонидан “ютиб юборилиши”га таъсир кўрсатадилар (имконият яратадилар). инвестицион банклар кўпинча андеррайтинг, ёки ўзлари бозорда жойлаштирадиган қимматли қоғозларга обуна билан шуғулланадилар. андеррайтинг моҳиятан эмитент учун ўзига хос суғурта ҳисобланади, чунки инвестицион банк эмитентнинг чиқарилган қимматли қоғозларини кафолатли жойлаштириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. агар қимматли қоғозлар …
5 / 24
ндай ёш компанияларнинг бошқарувчилари тажрибасиз бўлиб, улар нафақат молиявий ёрдамга, балки бизнесни олиб бориш борасида маслаҳатга ҳам муҳтож бўладилар. мазкур бўлимда ўрганиладиган фирмалар айнан шундай хизматлар кўрсатадилар. “венчур капиталистлари” (яъни “венчурли” капитал қўйилмалари билан шуғулланадиган компания ёки банк) янги бизнесга пул тикади (қўяди) ва бошқарув ходимларига фирмани “оммага чиқишга тайёр” бўладиган ҳолатга кўтаришга, бошқача қилиб айтганда, ўз акцияларини кенг доирадаги инвесторларга сотишни бошлашга ёрдам беради. бу даражага кўтарилгач, “венчур капиталисти”, одатда, капиталдаги ўз улушини сотади ва янги венчур компанияси билан шуғулланишни бошлайди. бу каби фирмалар, кўпинча, инвестицияларни ишончли (ишонч бўйича) бошқарувчи компания деб аталади. улар маслаҳат берадилар ва кўп ҳолларда ўзаро ва пенсия фондларини ҳамда бошқа активлар бирлашмаларини алоҳида шахс, фирма ва давлат ташкилотлари манфаатлари йўлида бошқарадилар. улар мустақил фирма бўлиши ёки бошқа компания таркибига унинг бўлими сифатида киришлари, масалан, траст компанияси банкнинг, суғурта компаниясининг ёки брокерлик фирмасининг бир бўлаги бўлиши мумкин. 6-савол баёни. молиявий хизматларни кўрсатувчи кўпгина фирмалар, қўшимча …

Want to read more?

Download all 24 pages for free via Telegram.

Download full file

About "sug'urta kompaniyalari, pensiya fondlari va investitsion banklar"

слайд 1 19-мавзу. суғурта компаниялари, пенсия фондлари ва инвестицион банклар режа суғурта компаниялари. уларнинг асосий функциялари. суғурта полислари. суғурта турлари. суғурта мукофотлари. пенсия фондлари. пенсияни режалаштириш дастурлари. пенсия дастурларининг турлари. ўзаро фондлар. уларнинг ўзига хос хусусиятлари. инвестицион банклар ва уларнинг асосий вазифалари. венчур компанияларга капитал тикадиган фирмалар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари. ахборот хизматларини тақдим этувчи фирмалар. 1-савол баёни. суғурта компаниялари – бу молиявий воситачилар бўлиб, уларнинг асосий функцияси уй хўжаликлари ва фирмаларга алоҳида турдаги шартномани сотиб олиш орқали риск даражасини камайтириш имкониятини тақдим этишдир. бундай шартнома суғурта полиси деб номланади ва унга мувофиқ, унда келтири...

This file contains 24 pages in PPTX format (151.5 KB). To download "sug'urta kompaniyalari, pensiya fondlari va investitsion banklar", click the Telegram button on the left.

Tags: sug'urta kompaniyalari, pensiya… PPTX 24 pages Free download Telegram