бозорий индекслар ва индекслаштириш стратегияси

PPTX 26 pages 159.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 26
слайд 1 18.2-мавзу. бозорий индекслар ва индекслаштириш стратегияси режа бозорий индекслар ва индекслаштириш стратегияси. фонд индекслари. индексациялаш. инвесторнинг ҳаражатлар даражаси нуқтаи назаридан индекслаштириш стратегиясининг устунлиги. инфляция ва реал фоиз ставкалари. номинал ва реал нарх. фоиз ставкаларини тенглаштириш. даромадлик ставкаси даражасига таъсир этувчи асосий омиллар. 1-савол баёни. қимматли қоғозлар курсини умумлаштириб кўрсатишга имкон берувчи мезоннинг мавжудлиги қўл келадиган кўплаб ҳолатлар мавжуд. мисол учун, акциядорларга инвестицияларининг жорий нархини баҳолаб берадиган индикатор ёки ўз инвестициялари рентабеллигини баҳолаш имкониятини берадиган қандайдир эталоний критерий керак бўлади. 7.2-жадвалда энг муҳим миллий фонд биржаларида муомалада бўлган, қимматли қоғозлар учун фойдаланиладиган, одатда молиявий нашрларда биринчи навбатда эълон қилинадиган асосий фонд индекслари рўйхати келтирилган. . 2-жадвал дунёдаги асосий фонд индекслари мамлакатлар индекслар ақш dow jones index, standard & poor's 500 япония nikkei, topix буюк британия ft-30, ft-100 германия dax франция cac 40 швейцария creditsuisse европа, австралия, узоқ шарқ msci, eafe инвестиция қилинган капитал даромадлилик динамикасини маълум бир биржа (фонд) …
2 / 26
шқариш усулини ишлатишга ёхуд индекс-мўлжалдан “ўзиб кетиш”га интилиб, алоҳида қимматли қоғозларга ёки иқтисодиёт соҳаларига умид қилишга уринишлар қилинмайди. инвесторнинг харажатлар даражаси нуқтаи назаридан индекслаштириш стратегиясининг устунлиги (афзаллиги). 1926 йилдан буён ақш фонд бозори инвесторлар учун инвестиция қилинган капиталга йиллик ўртача даромадлиликни 12% миқдорида таъминлаб келмоқда. бироқ бу рақамлар қуйидаги кўринишда намоён бўладиган харажатларни ҳисобга олмайди: фонд харажатлари (фонд бошқарувчисига тўлов, фонд тўғрисида ахборот тарқатиш учун йиғимлар ва жорий харажатлар); қимматли қоғозлар портфели билан операциялар бўйича харажатлар (амалга оширилган битим учун брокер хизматлари тўлови ва бошқа тижорий харажатлар). кенг тарқалган акцияларга маблағларни қўйган фондда фонд харажатлилигининг ўртача йиллик коэффиценти (фонд харажатларининг инвестициялар умумий суммасига нисбати кўрсаткичи) 1,4%га тенг. шунингдек, мазкур анъанавий биргаликдаги фондларнинг менежерлари, одатда портфелни бошқаришда юқори даражадаги активликлари билан тавсифланадилар. upper analytical services, inc. маълумотларига кўра, активларнинг ўртача айланувчанлик (айланиб туриш) коэффициенти йиллик 76%ни ташкил этади. бундай айланувчанлик (айланиб туриш)да савдо харажатлари фонд харажатларига йиллик 0,5%дан 1%гача қўшиши мумкин. …
3 / 26
rest rate) қарз олувчи томонидан ваъда қилинган ва сиз берган пулингиз эвазига олинадиган суммадир. реал даромадлилик ставкаси (real rate of return) – бу кредитор томонидан ишлаб топилган ҳамда пулнинг сотиб олиш қобилияти ўзгариши ҳисобга олинган ҳолда тўғриланган ёки ўзгар-тирилган (корректировка қилинган) номинал фоиз ставкасидир. мисол учун, агар ҳисобланган номинал фоиз ставкаси йиллик 8%ни ташкил этса-ю, инфляция даражаси ҳам 8%га тенг бўлса, бу ҳолда даромадлиликнинг реал ставкаси нолга тенг бўлади. даромадлиликнинг реал ставкасини ҳисоблаш учун маблағ сифатида маълум стандартлаштирилган истеъмол савати ишлатилади. шунга кўра, даромадлиликнинг реал ставкаси ушбу саватнинг таркибига боғлиқдир. миллий истеъмол нархлари индекси (ини)ни (cpi — consumer price index) ҳисоблашда таққосланиши мумкин бўлган истеъмол товарлари савати ишлатилади. агар номинал фоиз ставкаси йиллик 8%ни ташкил этса, истеъмол нарх (баҳо)лари индекси ўзгаришига пропорционал тарзда ўзгарувчи инфляция даражаси эса йиллик 5% бўлса, даромадлиликнинг реал ставкаси қандай бўлади? келинг, бунга амин бўлиш учун даромадлиликнинг реал ставкасини аниқ ҳисоблаб чиқамиз. юқоридаги мисолга кўра, сиз …
4 / 26
акс этган умумий формула қуйидаги кўринишга эга: 1 + дрс = (1 + нфс) : (1 + ид) ёки, мос равишда, дрс = (нфс - ид) : (1 + ид) бу ерда: дрс – даромадлиликнинг реал ставкаси; нфс – номинал фоиз ставкаси; ид - инфляция даражаси. иккинчи формулага бизнинг мисолимиздаги кўрсаткичларни қўйиб, яна бир маротаба йиллик реал ставка 2,857%ни ташкил этишини тасдиқлашимиз мумкин: дрс = (0,08 – 0,05) : 1,05 = 0,02857 = 2,857 эътибор беринг, номинал кўринишда ишончли бўлган, белгиланган даромади бўлган инструмент (восита) реал кўринишда маълум даражада риск ташийди. мисол учун, фараз қилайлик, банк омонатчиларга рисксиз долларли йиллик 8%ли фоиз ставкасини таклиф қилмоқда. айни вақтда келажакдаги инфляция даражаси аввалдан номаълумлиги сабабли, реал кўринишда пулни ушбу банк ҳисоб рақамига қўйиш рискли бўлади. 3-савол баёни. молиявий бозордаги рақобат эквивалент активларга киритилган маблағлар бўйича фоиз ставкалари бир хил бўлишига олиб келади. фараз қилайлик, мисол учун бир йиллик ақш ғазначилик векселлари бўйича …
5 / 26
gain). агар акция эгаси курснинг тушиши туфайли зарар кўраётган бўлса, бу нарса капиталнинг йўқотилиши (capital loss) дейилади. қўйилган капитал даромадини аниқлаш учун акцияларга эгалик қилиш давомийлиги бир кундан бир неча ўн йилликкача бўлиши мумкин. жаҳон банки 4%дан анча юқори бўлган ставкани таклиф этармикан? агар молия-кредит муассасаси қарзлар бўйича харажатларни имкон қадар камайтиришни истаса (аслида молия-кредит муассасалари барчасининг мақсади шу), у ҳақиқатда инвесторларни жалб қилиш учун зарур бўлган нарсани таклиф этади. демак, тўламаслик рискидан ҳоли бўлган, муддати бир йиллик ҳар қандай долларли ссудалар ва қарзлар ана ўша 4%га, яъни бир йиллик ғазначилик векселлари даромадлилиги ставкасига яқинлашиш тенденциясига эга. агар ташкилотлар тенг шароитда ҳар хил фоизли ставкаларда пул олиш ёки қарз беришга қодир бўлсалар, унда улар фоизли арбитраж (interest-rate arbitrage) билан шуғулланишлари маълум бўлади. бошқача айтганда, улар пулни пастроқ фоизли ставкада олиб, юқорироқ фоизли ставкада қарзга берадилар. табиийки, бундай ҳаракатлар масштабининг кенгайиши яна фоизли ставкаларнинг тенглашишига олиб келади. 4-савол баёни. бозор иқтисодиётида …

Want to read more?

Download all 26 pages for free via Telegram.

Download full file

About "бозорий индекслар ва индекслаштириш стратегияси"

слайд 1 18.2-мавзу. бозорий индекслар ва индекслаштириш стратегияси режа бозорий индекслар ва индекслаштириш стратегияси. фонд индекслари. индексациялаш. инвесторнинг ҳаражатлар даражаси нуқтаи назаридан индекслаштириш стратегиясининг устунлиги. инфляция ва реал фоиз ставкалари. номинал ва реал нарх. фоиз ставкаларини тенглаштириш. даромадлик ставкаси даражасига таъсир этувчи асосий омиллар. 1-савол баёни. қимматли қоғозлар курсини умумлаштириб кўрсатишга имкон берувчи мезоннинг мавжудлиги қўл келадиган кўплаб ҳолатлар мавжуд. мисол учун, акциядорларга инвестицияларининг жорий нархини баҳолаб берадиган индикатор ёки ўз инвестициялари рентабеллигини баҳолаш имкониятини берадиган қандайдир эталоний критерий керак бўлади. 7.2-жадвалда энг муҳим миллий фонд биржаларида муомалада бўлган, қиммат...

This file contains 26 pages in PPTX format (159.5 KB). To download "бозорий индекслар ва индекслаштириш стратегияси", click the Telegram button on the left.