moliyaviy yangiliklar va moliyaviy bozorlar

PPTX 21 pages 149.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 21
слайд 1 17-мавзу. замонавий (амалий) молиявий янгиликлар ва молиявий бозорлар режа молиявий янгиликлар ва бозорнинг “кўринмас қўли”. молиявий янгиликларнинг тадбиркорлар ва фирмаларнинг ҳаракатлари натижасида юзага келиши. инновациялар ва технологияларнинг ривожланиши. молиявий бозорлар. замонавий молиявий бозорнинг энг умумий кўринишлари: пул бозори, капитал бозори, фонд бозори, валюта бозори. молиявий бозорда молиявий активларнинг сотилиши ва сотиб олиниши. 1-савол баёни. молиявий янгиликлар қайсидир марказлаштирилган органлар томонидан режалаштирилмайди, балки айрим тадбиркорлар ва фирмаларнинг харакатлари натижасида юзага келади. молиявий соҳада инновацияларнинг юзага келишига туртки бўладиган асосий иқтисодий манфаатлар, тўғрисини айтганда, инсон фаолиятининг бошқа ҳар қандай соҳасида ҳаракат қилувчи манфаатлардан ҳеч қандай фарқ қилмайди. а.смит қайд қилганидек, “ҳар бир индивид ўзининг капиталини энг кўп фойда келтириши учун ишлатишга ҳаракат қилади. одамларнинг ўз манфаатларини кўзлаб қиладиган, аммо пировардида бутун жамиятга фойда бўладиган саъй-ҳаракатлари иқтисодиётнинг «кўринмас қўли» дейилади. замонавий иқтисодиёт отаси саналмиш адам смитнинг «кўринмас қўл» назариясига асосан, инсон ўз табиатига кўра худбин ва манфаатпарастдир. аммо у ўз фойдасини …
2 / 21
аза қилиш борасидаги қонунчилик воситасида вазиятни яхшилаш имкониятига эга бўлади. бундан ташқари, бу тизимда пулни йўқотиш ёки уни ўғирлатиш тўғрисида хавотир олмасангиз ҳам бўлади. агар сиз кредит карточкангизни тополмаётган бўлсангиз, йўқолган карточкани берувчи банк билан уланган яқинда жойлашган исталган банкка йўл оласиз. банк уни бекор қилади (ундан бошқа одам фойдалана олмаслиги учун) ва янгисини беради. кўп банкларда бу ҳолатда ҳатто кредит олишингиз ҳам мумкин. 2-савол баёни. халқаро саёҳатлар кредит карточкаларининг жорий қилиниши туфайли анча қулай ва арзон бўлиб қолганлигига ҳеч кимда шубҳа йўқ. уларни кашф қилиш ва тарқатиш миллионлаб одамларга фойда келтирди ва молияни «демократлаштириш»га имкон туғдирди. лекин бу қандай рўй берди? қуйида сизларга кредит карточкалари мисолида молиявий инновацияларнинг ривожланишига таъсир қилувчи асосий омилларни кўриб чиқишни таклиф этамиз. шуни алоҳида қайд этиш жоизки, бу жараёнда технология энг муҳим омил ҳисобланади. кредит карточкаларнинг қўлланилиши фақатгина телефон ва компьютер тармоқлари, шунингдек, бошқа ўта мураккаб телеком-муникация тизимлари, ахборотга ишлов бериш учун дастурий таъминот …
3 / 21
дарҳол асос солинган diners club бўлган. ушбу фирманинг муваффақияти бошқа икки компанияни, булар american express ва carte blanche эди, кредит карточкаларидан фойдаланишнинг ўхшаш дастурларини таклиф қилишга ундади. кредит карточкаларидан фойдаланиш бўйича хизматларни таклиф қилувчи фирмалар, карточкаларни қўллаган ҳолда товарлар сотишни амалда қўллаётган чакана савдогарлар тўлаётган комиссион шаклида (қоидага кўра, харид нархидан маълум бир фоиз), шунингдек, бу карточка эгаларига кредитдан фойдаланганлик учун тўланадиган фоиз шаклида фойда оладилар (ҳисобдаги қолдиқ бўйича). бундай фирмаларнинг катта харажатини операцияларнинг ўтказилишига сарфланган харажатлар, карточкаларнинг ўғирланиши ва уларнинг эгалари ўз мажбуриятларини қоплаш қобилиятига эга эмасликлари натижасида кўрилган зиёнлар ташкил этади. 3-савол баёни. молия бозорлари ҳақида гап борар экан, бу соҳанинг ўзига хос хусусиятларини тасаввур қилиш керак. албатта ҳар қандай бозор каби бу ерда ҳам сотиб олувчилар ва сотувчилар мавжуд. лекин олинадиган ва сотиладиган нарсалар молия бўлганлиги, яъни олинадиган ва тўланадиган восита ҳам молия бўлганлиги учун бу бозор бошқа бозорлардан ажралиб туради. бу бозорда сотиладиган молия эвазига маълум …
4 / 21
и ҳам икки қутбга бўлиш мумкин. улардан бирида махсус товар ҳисобланадиган капитал етказиб берувчилар – вақтинча бўш маблағга эга бўлган ва уларни тўлиқ сақлаш билан бирга кўпайтиришни истовчи турли мулкчилик шаклидаги хўжалик субъектлари, жисмоний шахслар, шунингдек, давлат туради. молия бозорининг аҳамияти жуда катта бўлиб, у бир неча шаклларни ўз ичига олади. молия институтларига эътибор берсак, булар тижорий банклар, ссуда – омонат бирлашмалари, фонд биржалари, суғурта компаниялари кабилардир. молия бозорининг субъект (иштирокчи)лари истеъмолчилар (“уй хўжалиги”), корхоналар ва давлатдир. молия ресурсларининг бозор орқали ўтадиган қисми молия бозорининг объектини ташкил этади. бундаги муносабатлар мулкдорлар билан пулга эҳтиёжмандлар ўртасида юз беради. пул бозорга чиқарилар экан, у истеъмолчининг талабини қондириш учун ишлатилади. молия бозорининг асосий функцияларидан бири – молиявий инструментларнинг объектив бозор курсини (нархини) шакллантиришдир. бундай курс қанчалик тез шаклланса, бозорда капитал шунчалик самара билан жойлаштирилади. молия бозори вазифаларини асосий ва қўшимчаларга ажратиш мумкин. асосий вазифалари унинг бозор муносабатлари тизимидаги аҳамияти ва қулай шароитларни таъминлаши …
5 / 21
аси) орқали сотилади ва сотиб олинади. компанияларнинг акциялари олди-сотдиси орқали бойиб кетган одамлар ҳақида кўп эшитганмиз. даромадларни тўғри инвестициялаш ҳамда фирибгарлар қурбонига айланмаслик учун қимматли қоғозлар бозори механизмларини билиш керак бўлади. фонд биржаси – қимматли қоғозлар савдосига мўлжалланган уюшган бозор. бу қимматли қоғозлар харидори ҳамда сотувчиси учрашадиган жой. «тошкент» республика фонд биржаси - ўзбекистон республикаси ҳудудидаги ягона фонд биржа. у 1994 йил 8 апрелда ташкил этилган. ҳозирда у ерда 99 та компания ўз акциялари ва 4 та эмитент (акция чиқарадиган компания) ўз облигациялари билан савдо қилади. рўйхатга олинган қимматли қоғозлар биржаларга жойлаштирилади, у ердан уларни жисмоний ва юридик шахслар – инвесторлар харид қилиши мумкин. қимматли қоғозлар марказий депозитарийси – қимматли қоғозларни сақлаш, юритиш, ҳаракатини ҳисобга олиш ягона тизимини таъминлайдиган ҳамда бошқа турдош хизматларни кўрсатадиган ташкилот. (марказий депозитарий ўз фаолиятини вазирлар маҳкамасининг 1999 йи 21 майдаги 263-сонли «қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсини ташкил этиш ва уинг фаолияти масалалари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, мажбурий …

Want to read more?

Download all 21 pages for free via Telegram.

Download full file

About "moliyaviy yangiliklar va moliyaviy bozorlar"

слайд 1 17-мавзу. замонавий (амалий) молиявий янгиликлар ва молиявий бозорлар режа молиявий янгиликлар ва бозорнинг “кўринмас қўли”. молиявий янгиликларнинг тадбиркорлар ва фирмаларнинг ҳаракатлари натижасида юзага келиши. инновациялар ва технологияларнинг ривожланиши. молиявий бозорлар. замонавий молиявий бозорнинг энг умумий кўринишлари: пул бозори, капитал бозори, фонд бозори, валюта бозори. молиявий бозорда молиявий активларнинг сотилиши ва сотиб олиниши. 1-савол баёни. молиявий янгиликлар қайсидир марказлаштирилган органлар томонидан режалаштирилмайди, балки айрим тадбиркорлар ва фирмаларнинг харакатлари натижасида юзага келади. молиявий соҳада инновацияларнинг юзага келишига туртки бўладиган асосий иқтисодий манфаатлар, тўғрисини айтганда, инсон фаолиятининг бошқа ҳар қандай соҳасида...

This file contains 21 pages in PPTX format (149.8 KB). To download "moliyaviy yangiliklar va moliyaviy bozorlar", click the Telegram button on the left.

Tags: moliyaviy yangiliklar va moliya… PPTX 21 pages Free download Telegram