jahon iqtisodiy tizimi va milliy iqtisodiyot

DOCX 8 sahifa 28,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
14-мавзу. мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш режа: 1. жаҳон иқтисодий тизимида миллий иқтисодиётнинг турган ўрни ва унинг манфаатларига таҳдидлар. 2. мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш. 3. мамлакат ички иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш. 14.1. жаҳон иқтисодий тизимида миллий иқтисодиётнинг турган ўрни ва унинг манфаатларига таҳдидлар замонавий жаҳон иқтисодиёти халқаро меҳнат тақсимоти асосида миллий иқтисодиётлар ўртасида барқарор, ҳар томонлама ўзаро алоқадорликнинг шаклланиши оқибатида хўжалик ҳааётининг халқаро миқёсда интернационаллашувини ифодалайди. бунинг оқибатида иқтисодий макон вужудга келмоқда. ушбу маконда халқаро товарлар, хизматлар, хом ашё ресурслари, молиявий маблағлар, капитал, ишчи кучи бозорлари вужудга келиб, улар ўртасида ўзаро алоқадорлик ҳамда боғлиқлик кучаймоқда. жаҳон миқёсида глобал-технологик, молиявий, ахборот, маданий тизимлар жадал равишда ривожланмоқда. миллий иқтисодиёт, халқаро меҳнат тақсимотига кўра, ихтисослашуви, ўзининг фойдали қазилма бойликлари, географик жойлашуви, фан-техника тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, халқаро савдо, халқаро иқтисодий фаолиятининг фаоллигига мувофиқ жаҳон иқтисодий тизимида ўзига хос ўринни егаллайди. жаҳон иқтисодиётига интеграциялашиш учун миллий иқтисодиёт халқаро ҳамкорликка очиқ бўлиши, яъни …
2 / 8
мутаносиб иқтисодий ўсиш омили сифатидаги ролининг кўпайиши; халқаро ресурслар айланмаси ва унинг самарадорлигини ошириш ҳисобига ички ишлаб чиқариш кўламига нисбатан миллий даромаднинг кўпроқ ўсиши. ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг, халқаро меҳнат тақсимотида фаол иштирок этиш йўли билан очиқ турдаги бозор иқтисодиётини вужудга келтирмоқда. мамлакатимизда очиқ иқтисодиётни шакллантириш ва уни ривожлантириш истиқболлари устун даражада жаҳон хўжалиги тизимига кириб боришига боғлиқдир. ушбу мақсадни амалга ошириш учун республикамиз ташқи иқтисодий сиёсатининг қуйидаги тамойилларга асосланиши белгилаб берилган: мафкуравий курашлардан қатъи назар ташқи муносабатларда ошкоралик; тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик, бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик; ўзининг миллий давлат манфаатлари устуворлигида ўзаро манфаатларни ҳар томонлама ҳисобга олиш; тўла ишонч, халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш асосида икки томонлама ва кўп томонлама ташқи алоқалар ўрнатиш ҳамда уларни ривожлантириш; умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш ва халқаро тартибларга изчиллик билан ўтиш. иқтисодиётнинг очиқлигини таъминлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни еркинлаштиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши оқибатида мамлакатга …
3 / 8
дан айрим соҳаларда акцияларни харид қилиш жараёнларини қатъийлаштириш; хорижий инвесторларнинг стратегик тармоқларда миллий бойликларимизнинг катта қисмини қўлга киритишларига йўл қўймаслик; мамлакат банк тизимининг ишончини ҳимоялаш; ташқи фаолият билан шуғулланувчи хўжалик субъектларидаги раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш, уларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш; ички бозорни, миллий ишлаб чиқарувчиларни ташқи рақобатчилар тажовузидан ҳимоя қилиш; ташқи иқтисодий алоқалар инфратузилмасини ривожлантириш; ташқи бозорларда миллий экспортчилар ва ишлаб чиқарувчиларимизнинг дискреминация қилинмаслиги, камситилишидан ҳимоя қилиш; ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги низо ва келишмовчиликларни кўп томонлама тартибга солиш механизмлари тенг ҳуқуқли шартномалар тузиш орқали ҳал қилинишига интилиш лозим бўлади. бунда асосий эътибор мамлакат товар ишлаб чиқарувчилари ва фуқароларимизнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилади; чет эллардаги республика мулкини ҳимоя қилиш; ташқи иқтисодий фаолият ташқи савдодан юқори фойда, иқтисодий самара олишга интилиш билан бир вақтда, мамлакатнинг жаҳон иқтисодиёти тизимида ўзига мос нуфузли ўринни эгаллашига интилиши кабиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. ташқи иқтисодий алоқаларнинг еркинлаштирилиши шароитида хўжалик субъектлари фаолиятини назорат қилиш механизмининг такомиллашмаганлиги туфайли, …
4 / 8
влатнинг микро ва макро даражада иқтисодий тартиблаш кўламларини ўз ичига оладиган тик ҳамда стратегиc қарорларни асослаш, қабул қилиш учун дастаклар билан таъминлаш; иқтисодий ва маъмурий дастак, восита ҳамда усуллар ёрдамида иқтисодий стратегия ва жорий дастурларни амалгам ошириш, еришилган натижаларни таҳлил қилиш ва баҳолаш, мавжуд шароитларга мос равишда кўрилаётган чора-тадбирларга тузатишлар киритиш; бошқа мамлакатлар билан ўзаро алоқалар тизимида ҳимояланишни рағбатлантириш режимларини кўзда тутадиган қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни ҳаётга татбиқ етиш орқали мамлакатнинг иқтисодий суверенитетини ҳуқуқий ва сиёсий жиҳатдан ҳимоялашни таъминлаш; иқтисодиётни юзага келадиган муаммоли вазиятларни тезликда ҳал қилиш учун давлат бошқаруви органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари, вазифалари масъулиятини оқилона тақсимлаш ва уларнинг ўзаро бир ўлчамдаги фаолиятини уйғунлаштириш. мамлакат хавфсизлигини таъминлашни бошқариш тизими ўз ичига қуйидагиларни олади: -ташкилий тузилмалар; коммуникация ва ўзаро алоқалар тизими; ахборотлар; ҳар томонлама тайёрланган кадрлар. мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бошқарув ишлари икки, ўзаро боғлиқ йўналишда олиб борилади: иқтисодий ҳуқуқбузарликларнинг манбалари ва уларнинг субъектларига қарши курашиш; барча қонун, …
5 / 8
а ва ташкилотларда иштирок эта олиши билан ифодаланади. мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун асосий маҳсулотлар бўйича импортга боғлиқликка барҳам бериш, тайёр маҳсулотларни экспорт қилишни кучайтириш лозим бўлади. шунингдек, миллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатларини ички ва ташқи бозорда ҳимоя қилишга қаратилган оқилона протекционизм сиёсатини амалга ошириш лозим. бу сиёсат қуйидагиларни кўзда тутиши керак: монополистик фаолиятни чеклаш; тайёр ишлаб берувчи саноат маҳсулотларини, асосан, машина ва асбоб- ускуналарни экспорт қилишни рағбатлантириш учун солиқ имтиёзларини, имтиёзли кредитлаш усулларини қўллаш; турли ишлаб чиқариш тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, янги ташкил топган хўжалик субъектларини қўллаб- қувватлаш, улар учун қулай шароитлар яратиш; ички бозорга ноқонуний йўллар билан арзон, истеъмолчилар саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи товарларни кириб келишининг олдини олиш; ички бозорда миллий товар ишлаб чиқарувчилар манфаатини кўзлаш, уларни ташқи бозорга чиқишларини қўллаб-қувватлаш; йирик ишлаб чиқариш бирлашмаларини қўллаб қувватлашнинг оқилона тизимини яратиш. мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун иқтисодиётнинг криминаллашувига қарши курашиш керак. жиноий гуруҳларнинг иқтисодиётга кириб келишининг олдини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"jahon iqtisodiy tizimi va milliy iqtisodiyot" haqida

14-мавзу. мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш режа: 1. жаҳон иқтисодий тизимида миллий иқтисодиётнинг турган ўрни ва унинг манфаатларига таҳдидлар. 2. мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш. 3. мамлакат ички иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш. 14.1. жаҳон иқтисодий тизимида миллий иқтисодиётнинг турган ўрни ва унинг манфаатларига таҳдидлар замонавий жаҳон иқтисодиёти халқаро меҳнат тақсимоти асосида миллий иқтисодиётлар ўртасида барқарор, ҳар томонлама ўзаро алоқадорликнинг шаклланиши оқибатида хўжалик ҳааётининг халқаро миқёсда интернационаллашувини ифодалайди. бунинг оқибатида иқтисодий макон вужудга келмоқда. ушбу маконда халқаро товарлар, хизматлар, хом ашё ресурслари, молиявий маблағлар, капитал, ишчи кучи бозорлари вужудга келиб, улар ўртаси...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (28,5 KB). "jahon iqtisodiy tizimi va milliy iqtisodiyot"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: jahon iqtisodiy tizimi va milli… DOCX 8 sahifa Bepul yuklash Telegram