moliyaviy muassasalar va pul muomalarining iqtisodiy xavfsizligi

DOCX 9 pages 31.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 9
8-мавзу. хўжалик фаолиятининг пул-молия соҳасидаги иқтисодий хавфсизлик. режа: 1- молия муассасаларининг иқтисодий манфаатлари, молиявий оқимларга таҳдидлар. 2- пул муомаласи соҳасидаги иқтисодий таҳдидлар. 3- молия, пул-кредит тизимида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш воситалари. 4- пул муомаласини мустаҳкамлаш ва банклар хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари 8.1. молия муассасаларининг иқтисодий манфаатлари, молиявий оқимларга таҳдидлар инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида тижорат ҳисоби асосида фаолият юритувчи молиявий муассасалар тизими мустаҳкам кенг шаклланади. улар жумласига банклар, биржалар, суғурта компаниялари, инвестицион фондлар ва бошқа иқтисодий-молиявий муассасалар киради. молия иқтисодий сиёсатнинг ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг дастурига айланади. молиявий муассасаларнинг иқтисодий манфаатлари пул муаммосининг барқарорлиги, миллий пул бирлигининг қадрлилиги, ҳисоб ва солиқ интизомига риоя қилиш, молиявий операцияларнинг даромадлилиги, инфляциянинг қаноатлантирувчи даражаси, инвестицион талаб ва мижозларнинг кредитларни тўлаш қобилиятига йўналтирлиган бўлади. давлат ва хўжалик субъектлари пул маблағлари фондларининг вужудга келиши, тақсимланиши ва ишлатилиш шакллари ҳамда усуллари тизими молиявий тизимни ташкил етади. ушубу тизим инфраструктурасини банклар, биржалар, коммуникация воситалари, ахборот-аналитик ва маслаҳат (консалтинг) …
2 / 9
фаолият юритишининг муҳим шартлари, яъни кўзлаган манфаатлари қуйидагиларда намоён бўлади: · молиявий бозорда банк хизматлари рентабеллигини таъминлаш. бунинг учун мижозлар ва фойдали инвестицион лойиҳалар учун рақобат кураши олиб борилади; · ликвидликни таъминлаш; · мижозларнинг кўрсатилаётган хизмат кўлами, таркиби ва сифати бўйича эҳтиёжи ҳамда талабини максимал тарзда қондириш. бу унинг бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш манфаатига мос келади; · банк омонатчилари ва кредиторларининг манфаатларини ҳимоя қилиш. бунда, албатта, мажбурий нормативлар ва тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилиниши лозим бўлади; · иқтисодий хавфсизлик талабларига риоя қилиш. молиявий ташкилотларнинг ишончлилигини икки муҳим тамойил белгилаб беради: · оқилона юритилувчи молия-кредит сиёсати; · самарали хавфсизлик тизими. молия тизими молиявий ресурслар оқими билан тавсифланади. бозорлардаги товарлар ва хизматлар оқимлари пул муомаласи воситасида содир бўлади ҳамда молиявий муносабатларнинг субъектларини бир-бирлари билан боғлайди. молиявий оқимлар хўжалик субъектлари жамғармаларининг инвестицияларга айланиши жараёнини ифодалайди. аммо капиталнинг оқувчанлиги ошкора, қонуний ёки яширин, ноқонуний шаклларда намоён бўлади. ушбу молиявий оқимлар ҳаракатида икки хил нохуш, салбий ҳолатлар …
3 / 9
р ва норезидентлар ўртасида ҳисоб- китоблар қилиш, хорижий валюта сотиш ва сотиб олиш бўйича валюта операцияларини амалга оширишдаги қонунбузарликлар; · марказий банкнинг лицензиясисиз валюта операцияларини амалга ошириш бўйича тартиб ва қонунбузарликлар; · молиявий кредитлар олиш ва бериш, экспорт–импорт операциялари бўйича тўлов муддатларини чўзиш билан боғлиқ қонунбузарликлар; · резидент ва норезидентлар ўртасидаги валюта оперцияларини тўлиқ ва объектив ҳисобга олишнинг йўлга қўйилмаганлиги билан боғлиқ қонунбузарликлар. мамлакатдан капитал қочишининг олдини олиш ва молиявий муҳитни соғломлаштириш учун қуйидаги ташкилий-иқтисодий чора-тадбирлар амалга оширилади: · мамлакатда инвестицион муҳитни яхшилаш, инвестицияларни иқтисодиётга жалб етишни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш орқали инвестицион жозибадорликни юксалтириш. оқибатда, капитални четга чиқариш камайиб, хориждаги ватандошларимиз ҳисобидаги маблағларнинг юртимизга қайтиш жараёни юз беради; · аҳолининг банкларга ишончини тиклаш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш; · миллий валютадаги жамғармаларнинг кўпайиши ҳамда уларни инвестицияларга айланишини рағбатлантириш тизимини яратиш; · молиявий оқимларни – божхона, валюта, банк назоратининг шакл ва воситалари, усулларини такомиллаштирш; · капиталнинг экспорт ва импортни тартибга солишнинг …
4 / 9
ги қонунбузарлик, жиноий, ўғрилик ҳолатларининг вужудга келишига қуйидагилар қулай шароит яратади: · инфляцион жараёнларнинг кучайиши; · даромадларни декларация қилиш тизиминининг етарли ривожланмаганлиги; · хорижий валюталар муомаласининг тартибга солинмаганлиги; · банк ва молиявий муассасалар томонидан пул маблағларини ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг бўшлиги; · ҳисоб-кассаоперацияларининг такомиллашмагани ҳамда пул тўловлари муддатларининг атайин чўзиб юборилиши ҳолатлари. ўтиш даврини бошидан кечираётган мамлакатларда нодавлат банк тизими ва фонд биржалари, инвестицион фондларнинг ривожланиши ҳамда давлат назоратининг етарли даражада эмаслиги турли криминоген омилларни вужудга келтиради: · давлатнинг пул-кредит сиёсатидаги зиддиятлар, молиявий муносабатларни тартибга солишдаги узилиш ва камчиликлар; · пул-кредит тузилмаларини ташкил этиш ва уларни тугатишга бўлган талаблар ҳамда хўжалик субъектлари билан ўзаро муносабатлари тартиб-қоидаларининг етарли даражада такомиллашмаганлиги; · дастлабки банк капитали манбаининг қонунийлигини ҳуқуқий жиҳатдан назорат қилишнинг мавжуд эмаслиги; · жиноий йўллар билан топилган маблағларни легаллаштиришга тўсқинлик қилувчи механизмнинг мавжуд эмаслиги; · банклар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг такомиллашмаганлиги. товламачилик, жиноий ҳаракатларга сабаб бўлувчи ташкилий-хўжалик омиллари ва шарт-шароитлари қуйидагилардан иборат: · …
5 / 9
в ҳужжатларининг ҳақиқий ёки сохталигидан қатъи назар катта миқдорда пул маблағларининг келиб тушишидан манфаатдор бўладилар. чунки пул кўчирганлик ёки узатилганлиги учун улар катта миқдорда комиссион ҳақ оладилар. молиявий товламачилик ўзга шахсларнинг пулини ўзлаштириш, уларни сохта фирма ҳисобига ўтказиш, тўпланган пулларни нақд пулларга айлантириш ҳамда кейинчалик яшириш, тўловсизлик инқирозини юзага келтириш намоён бўлади. одатда, товламачилар тўловсизликнинг сабаблари сифатида умумий танглик, инфляция ҳамда ҳарид қобилиятининг пасайишини баҳона қилиб кўрсатадилар. кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши натижасида илгариги криминал, ташкилий жиноий гуруҳлар савдо соҳасидан пул-кредит муносабатлари соҳасига ўта бошладилар. сохта тўлов ҳужжатлари, сохта банк кафолатларидан фойдаланиш орқали пул маблағларини ўғирлаш оммавий тус олди. шунингдек, имтиёзли кредитларни ноқонуний олиш ва мақсадсиз ишлатиш, капиталнинг хуфёна иқтисодиётга, хорижий банкларга назорациз оқиб ўтиши, криминал пулларнинг легаллаштирилиши, шунингдек, молиявий ҳужжатлар ўтишини тезлаштириш, нақд пул ва кредитлар бериш билан боғлиқ порахўрлик ҳолатлари ўтиш даврида янада кэнгайиб кетди. тижорат банкларининг ахборот тизимига кириб, пул маблағларини ноқонуний тарзда махсус ҳисоб рақамларига …

Want to read more?

Download all 9 pages for free via Telegram.

Download full file

About "moliyaviy muassasalar va pul muomalarining iqtisodiy xavfsizligi"

8-мавзу. хўжалик фаолиятининг пул-молия соҳасидаги иқтисодий хавфсизлик. режа: 1- молия муассасаларининг иқтисодий манфаатлари, молиявий оқимларга таҳдидлар. 2- пул муомаласи соҳасидаги иқтисодий таҳдидлар. 3- молия, пул-кредит тизимида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш воситалари. 4- пул муомаласини мустаҳкамлаш ва банклар хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари 8.1. молия муассасаларининг иқтисодий манфаатлари, молиявий оқимларга таҳдидлар инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида тижорат ҳисоби асосида фаолият юритувчи молиявий муассасалар тизими мустаҳкам кенг шаклланади. улар жумласига банклар, биржалар, суғурта компаниялари, инвестицион фондлар ва бошқа иқтисодий-молиявий муассасалар киради. молия иқтисодий сиёсатнинг ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг дастурига ...

This file contains 9 pages in DOCX format (31.8 KB). To download "moliyaviy muassasalar va pul muomalarining iqtisodiy xavfsizligi", click the Telegram button on the left.

Tags: moliyaviy muassasalar va pul mu… DOCX 9 pages Free download Telegram