халqaro huquqda aholi

DOC 11 pages 89.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 11
5-мавзу. халқаро ҳуқуқда аҳоли 1. “аҳоли” тушунчаси ва таркиби 2. халқаро ҳуқуқда фуқаролик масалалари 3. чет элликлар, қочоқлар ва мажбуран кўчирилган шахслар ҳуқуқий ҳолати 4. бошпана ҳуқуқи тавсия этилган адабиётлар рўйхати: 1. лукашук и.и. функционирование международного права. – м., 1992. 2. лукашук и.и., саидов а.х. ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи назарияси асослари: дарслик. – т.: адолат, 2006. 3. xalqaro ommaviy huquq. darslik, (mualliflar jamoasi). – t.: «adolat», 2007. – 487 б. 4. халқаро ҳуқуқ: маърузалар курси./ масъул муҳаррир а.х.саидов. – т.: иив акад., 2012. 5. морозов г.и. международное право и международные отношения (про​блемы взаимосвязи). – м., 1997. 6. мюллерсон р. а. соотношение международного и националь​ного права. – м., 1982. 7. тункин г.и. теория международного права. – м.: междунар. отношения, 1970. 8. черниченко с.в. теория международного права в двух томах. т. i.: современные теоретические проблемы; т. ii.: старые и новые теоретические проблемы. – м.: издательство «нимп», 1999. 9. conforty b. international law …
2 / 11
суд. давлатнинг ҳудудида яшаб келаётган ва унинг аҳолисини ташкил этувчи жисмоний шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини (белгилаш) ва тартибга солиш ушбу давлатнинг мутлоқ ваколатига киради. халқаро ҳуқуқ давлатнинг ички ўзаро муносабатларини – давлатнинг аҳолисини ташкил этувчи шахслар ҳуқуқий мақомига боғлиқ масалаларни тўғридан-тўғри тартибга сола олмайди. бироқ халқаро ҳуқуқнинг роли бу борада шулардан иборатки, давлатлар: биринчидан, халқаро ҳуқуқнинг оддий нормалари асосида ўзаро мувофиқ равишда давлатнинг аҳолисини ташкил этувчи шахслар ҳуқуқий ҳолатини тартибга солувчи давлатларнинг мутлоқ юрисдикциясини тан олишади; иккинчидан, улар давлат фуқаросини ҳуқуқни тан олишга ўзаро келишиб олишган ва белгиланган ҳолатларда, хорижда бўлган ўз фуқароларининг чет елликлар учун ишдаб чиқилган ҳуқуқдарни амалга оширишда кўмаклашиш; учинчидан, одатда давлатлар ўзаро шартномавий муносабатларда аввало уларнинг фуқаролари туркумига таълуқли бўлган шахслар стасусини белгиловчи ички давлат нормаларига тегишли коллизион масалаларни тартибга солишади; тўртинчидан, халқаро ҳуқуқнинг нормалари доирасида ташқи алоқалар органлари (дипломатик корпус) таркибига кирувчи шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга соладилар. бошқача айтганда, давлатларда уларнинг ахолисига нисбатан маҳаллий тартиб ёки …
3 / 11
т ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлани ифодаловчи (белгиловчи) ҳуқуқий алоқадир. демократик давлатларда бу давлат бошқарувида иштирок этиш ҳуқуқи ва фуқарога давлат томонидан ҳимояни таминлаб берувчи тўла ҳуқуқий аъзоликни таъминлайди. “фуқаролик” атамаси “шаҳар” ва “шаҳарлик”сўзларидан келиб чиққан. ингилиз тилида – “city”, - “cityzenship”. немис тилида “бургер”- фақат фуқаро эмас балки шаҳарда яшовчи ҳамдир. ушбу атаманинг изоҳи илк республикалар ўзини-ўзи бошқарувчи шаҳарларнинг тажрибаларини ўзлаштириб олганларидан бўлса керак. ҳозирги кунга келиб расмий хажжатларда фуқароликни ифодалаш учун бошқа атамадан фойдаланилади: “nationality” (инг), “nationalite”(франц), “nazionlita”(итал). бу давлатга тегишлийлик маъносини беради. эътиборни шунга қаратмоқ лозимки, “nation” атамаси келиб чиқишига кўра “миллат” деган маънони ифода этадиган, ҳозирги кундаги каби. фуқароликдан ташқари “тегишлийлик”, “тобелик” (“поддаиства”) атамалари ишлатилади. ўзининг мавқейига кўра фуқаро қонунда назарда тутилган барча ҳуқуқларидан фойдаланади ва керакли мажбуриятларни олади. фуқаро хориждалик пайтида ўз давлатининг муайян конунларига риоя етиш мажбуриятини олади, ўз навбатида давлат ҳам унга дипломатик ҳимояни таминлаб беради. айрим мамлакатларда фуқароликнинг турли хиллари ва даражалари …
4 / 11
ри декларациясида эълон қилинган ва юридик мустахкамланган эди. натижада кейинчалик бу институт халқаро - ҳуқуқий аҳамият касб этади ва шахсни давлатга таалуқлилигининг юридик жиҳатини ифодалайди. фуқороликда шахс ва давлат орасида сиёсий- ҳуқуқий, ижтимоий, аҳлоқий – маънавий муносабатлар жам бўлган. бошқача айтганда, фуқоралик шахс билан давлат ўртасидаги ҳуқуқий алоқани белгиловчи фақатгина юридик маъногагина эмас, балки шахснинг жамиятга тегишлилиги ва унинг ҳаётдаги иштирокини белгиловчи ижтимоий аҳамиятга ҳам эгадир. фуқароликни давлат аҳолиси билан боғлиқ ҳуқуқий категория сифатида ҳам қарамоқ лозим. юқорида кайд этилган фактик маънодаги аҳоли давлат – ҳуқуқий маънодаги аҳолидан фарқланади. бундан шундай мазмун келиб чиқадики, ҳудудий фуқаролик чегараланмаган негаки давлат – ҳуқуқий аҳоли таркибига ушбу давлатнинг фуқароларигина киради ва улар ҳоҳ давлат ҳудудида, ҳоҳ мамлакатдан четда бўлишидан катъий назар. фуқаролик институти икки томонлама ижтимоий – ҳуқуқий вазифани бажаради. бир томондан, фуқаролик ўз давлатидан ҳимоя олиш ҳуқуқи учун асос бўлса, бошқа томондан у давлат ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳимоя қуроли сифатида майдонга чиқади. …
5 / 11
ция) асосида, натурализация асосида халқаро шартнома асосида ва баъзи ҳолларда реинтеграция (қайта тиклаш) ва тақдим этиш асосида олишни киритамиз. туғилиш асосида (филиация) асосида фуқароликка эга бўлиш энг кўп тарқалган усуллардан ҳисобланади. бу борада бир қатор халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларида инсон туғилиши билан фуқароликнинг юзага келиши ҳуқуқига эгалиги қайд этиб ўтилган филиация икки принсп асосида амалга оширилади: “қон ҳуқуқи” асосида ва “тупроқ ҳуқуқи” асосида. “қон ҳуқуқи” (jus saguinis) принспига мувофиқ дунёга келган инсон қаерда туғилишдан қатъий назар ота онасининг фуқаролигини олади (асосан, европанинг кўп мамлакатларида шунингдек ўзбекистон республикасида). “ер ҳуқуқи” (jus soli) (ҳудудий принсп) принсипига кўра эса бола қаерда туғилса, ўша ернинг фуқаролигини олиш хос. бунда ўз навбатида, ота-онасининг фуқаролиги аҳамятсиз. лотин америкаси давлатларининг кўпчилигида. 1962 йилдаги дипломатик алоқалар тўғрасидаги вена конвенцияси ва консуллик алоқалари тўғрисидаги 1963 йилги вена конвенциясиларига оид факулътатив протаколларда кўрсатиб ўтилганидек хорижда туғилган дипломатлар ва консулларнинг болаларига нисбатан “тупроқ ҳуқуқи” қўлланилмайди. агар туғилган боланинг ота-онаси ҳар …

Want to read more?

Download all 11 pages for free via Telegram.

Download full file

About "халqaro huquqda aholi"

5-мавзу. халқаро ҳуқуқда аҳоли 1. “аҳоли” тушунчаси ва таркиби 2. халқаро ҳуқуқда фуқаролик масалалари 3. чет элликлар, қочоқлар ва мажбуран кўчирилган шахслар ҳуқуқий ҳолати 4. бошпана ҳуқуқи тавсия этилган адабиётлар рўйхати: 1. лукашук и.и. функционирование международного права. – м., 1992. 2. лукашук и.и., саидов а.х. ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи назарияси асослари: дарслик. – т.: адолат, 2006. 3. xalqaro ommaviy huquq. darslik, (mualliflar jamoasi). – t.: «adolat», 2007. – 487 б. 4. халқаро ҳуқуқ: маърузалар курси./ масъул муҳаррир а.х.саидов. – т.: иив акад., 2012. 5. морозов г.и. международное право и международные отношения (про​блемы взаимосвязи). – м., 1997. 6. мюллерсон р. а. соотношение международного и националь​ного права. – м., 1982. 7. тункин г.и. теория международного прав...

This file contains 11 pages in DOC format (89.5 KB). To download "халqaro huquqda aholi", click the Telegram button on the left.

Tags: халqaro huquqda aholi DOC 11 pages Free download Telegram