didaktik ta'limotni yaratishga kreativ yo'ndashish

DOC 12 sahifa 530,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 12
4-мавзу. дидактик таъминотни яратишга креатив ёндашиш режа: 1. креатив ёндашув асосида ўқув дастурлари ва ўқув манбаларини яратиш. 2. ўқув материалларини тайёрлашга креатив ёндашув ва уларни самарали тайёрлаш тамойиллари. 3. ўқув машғулотлар учун дидактик ишланмалар тайёрлашга қўйиладиган замонавий талаблар. таянч тушунчалар: ўқув дастурлари, ўқув манбалари, ўқув материаллари, тамойиллар, ўқув материалларини самарали тайёрлаш тамойиллари, дидактик ишланмалар, дидактик ишланмаларни тайёрлашга қўйиладиган талаблар. 1. креатив ёндашув асосида ўқув дастурлари ва ўқув манбаларини яратиш. бир қарашда таълим жараёнини креатив ғоялар асосида ташкил этиш ўқув дастурида белгиланган талаблардан четга чиқишдан тасаввур қолдиради. бироқ, креативлик, ижодий ёндашиш ўқув машғулотларини мавжуд дтсга мослаштиради. қолаверса, ўқитувчилардан ўқитиш жараёнига нисбатан креатив, ижодий ёндашувни таъминлашга хизмат қиладиган метод, усул ва воситалар машғулотларни методик жиҳатдан самарали, тўғри олиб борилишини таъминлайди. педагогик нуқтаи назардан таълим мазмунини шакллантириш қуйидаги уч босқичда амалга оширилади (13-расм): 13-расм. таълим мазмунини шакллантириш босқичлари ўқув материалини ўзлаштириш босқичида таълим мазмунининг ўқув модул (фан)лари бўйича яратилган дтс, ўқув режаси ва …
2 / 12
дашуви, таълим сифати ҳамда самарадорлигини ошириш йўлида ташкил этаётган касбий-ижодий фаолияти мазмунини ўзида тўлақонли ифода эта оладиган таълимий характердаги дастурдир. бу турдаги дастурларлар ҳам давлат таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда ўқув фани қурилишининг ўзгача шаклда бўлиши, ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларга нисбатан муаллиф нуқтаи назарининг акс этиши билан бошқа ўқув дастурларидан фарқланади. бу турдаги дастурлар тегишли фан соҳаси бўйича фаолият олиб бораётган педагог, психолог, методистларнинг ташқи тақризларига эга бўлиши ва таълим муассасаларининг педагогик кенгашлари томонидан тасдиқланиши зарур45. муаллифлик ўқув дастурларини ишлаб чиқишда педагог эркин, мустақил равиша ўзининг креативлик лаёқатини тўла намоён этиш имкониятига эга. одатда муаллифлик ўқув дастурларидан талабаларнинг эркин танлови бўйича (мажбурий ёки махсус) курслар ташкил этишда, тўгараклар, илмий жамиятлар, “фан клублари”, техник ва бадиий ижодиёт марказлари фаолиятида самарали қўлланилади. қолаверса, ўқув фанининг мазмунини шакллантиришда ҳар бир педагог 15 фоиз миқдорда ижодий ёндашган ҳола унга ўзгартириш киритиш имкониятига эга. бинобарин, ўқув дастурларининг инновацион, креатив характер касб этиши талабаларда таълим …
3 / 12
баён этилаётган ўқув ахборотлари лўнда, тушунарли ва визуал бўлиши, талабаларнинг эстетик эҳтиёжларига мос келиши керак. дарслик барқарор, пухта асосланган таркибий тузилмага эга бўлиши лозим. моҳиятан дарслик барқарорлигига кўра мустаҳкам асосга эга, мобиллигига кўра асосий тузилмага даҳл этмаган ҳолда янги билимларни тезликда киритиш имкониятини намоён этади. уларга қўйиладиган талаблар турлича бўлса-да, улар орасида умумий хусусиятга эга талаблар кўп. етакчи хорижий мамлакатларда муқобил дарсликларнинг нашр этилишига алоҳида эътибор қаратилади. бунинг боиси педагог ва талабаларга улар орасидан ўзлари учун энг мақбул, амалий аҳамиятга эга бўлганларини танлаб олиш имконият яратишдир. республикамизда, муқобил дарсликларни яратишда фаоллик бир қадар суст бўлгани ҳолда 45 педагогика: 1000 та саволга 1000 та жавоб / методик қўлл. у.и.иноятов, н.а.муслимов, м.усмонбоева, д.иноғомова. – т.: низомий номидаги тдпу, 2012. – 193 б. муқобил ёрдамчи адабиётлар (ўқув, методив ва ўқув-методик қўлланмалар)ни яратиш борасида педагоглар фаоллик кўрсатишмоқда. таълим мазмуни ўқув материали даражасида дарсликлар билан бир қаторда турли ўқув қўлланмалари: адабиёт ва тарих хрестоматиялари, маълумотномалар, …
4 / 12
дий фикрлашга мойил бўлади. шунга асосланган ҳолда ўқитувчилар ҳар бир талабанинг қизиқиши, қобилияти, мойиллиги, шунингдек, уларнинг ўқув-билиш услубидан келиб чиққан ҳолда” (томлинсон, 1999) 46 педагогика назарияси / отм учун дарслик. муал.: м.х.тохтаходжаева ва б. проф. м.х.тохтаходжаеванинг умумий таҳрири остида. – т.: “iqtisod-moiya”, 2010. – 136- 140-б. таълим дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув манбаларини шакллантиришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўя олишлари керак. замонавий шароитда педагогнинг креативлиги яна бир ҳолатда – электрон ахборот-таълим ресурслари (эатр)ни яратишда яққол намоён бўлмоқда. эатр босма ўқув-методик мажмуалар каби ўзининг таркиб асосига эга бўлади. ушбу таркибий асос бир нечта элементларни қамраб олади. эатрнинг таркибий асоси қуйидаги элементлар47дан таркиб топади (15- расм): 47 web технология асосида электрон ахборот таълим ресурсларини яратиш ва уларни амалиётга жорий этиш / муслимов н.а., сайфуров д.м., усмонбоева м.ҳ., тўраев а.б. – тошкент: “сано стандарт” нашриёти, 2015. – 6-б. эатр таълим жараёнида қуйидаги имкониятлардан самарали фойдаланиш учун талаб этиладиган шароитни яратади48: 1) таълимий вазифаларни шакллантириш; …
5 / 12
илар томонидан талабаларнинг креатив фикрлашларига эришиш, ўқув-билиш фаолиятларида ижодий маҳсулотларни яратишларини таъминлашга ундаш, рағбатлантириш қандай натижаларга олиб келган бўларди? худди шу ҳолат ўқитувчилар излаётган ҳодиса бўлмасмиди?49. маълумки, таълим мазмунини очиб беришга йўналтирилган ўқув материаллари бир нечта турга ажратилади. улар (15-расм): 49 drapeau patti. sparking student creativity (practical ways to promote innovative thinking and problem soving). – alexandria – virginia, usa: ascd, 2014. ўқув материаллари талабаларнинг умумий ва касбий билимларини бойитиш билан бирга уларда дунёқарашни бойитиш, тасаввурни кенгайтириш, ижтимоий ва табиий борлиққа ижобий муносабатни шакллантиришга ҳам хизмат қилиши зарур. шу сабабли педагоглар ўқув материалларини тайёрлашга ижодий ёндашиш билан бирга муайян тамойилларга риоя этишлари зарур. яъни (16-расм): ушбу тамойилларга мувофиқ тайёрланадиган ўқув материаллари мутахассислик йўналиши ва ихтисослик соҳасидан қатъий назар барча талабаларнинг эҳтиёжларини тўла қондира олади. 3. ўқув машғулотлар учун дидактик ишланмалар тайёрлашга қўйиладиган замонавий талаблар. шахсда креатив фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш учун, энг аввало, уларда танқидий фикрлаш малакаларини шакллантириш талаб этилади. ўқув …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 12 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"didaktik ta'limotni yaratishga kreativ yo'ndashish" haqida

4-мавзу. дидактик таъминотни яратишга креатив ёндашиш режа: 1. креатив ёндашув асосида ўқув дастурлари ва ўқув манбаларини яратиш. 2. ўқув материалларини тайёрлашга креатив ёндашув ва уларни самарали тайёрлаш тамойиллари. 3. ўқув машғулотлар учун дидактик ишланмалар тайёрлашга қўйиладиган замонавий талаблар. таянч тушунчалар: ўқув дастурлари, ўқув манбалари, ўқув материаллари, тамойиллар, ўқув материалларини самарали тайёрлаш тамойиллари, дидактик ишланмалар, дидактик ишланмаларни тайёрлашга қўйиладиган талаблар. 1. креатив ёндашув асосида ўқув дастурлари ва ўқув манбаларини яратиш. бир қарашда таълим жараёнини креатив ғоялар асосида ташкил этиш ўқув дастурида белгиланган талаблардан четга чиқишдан тасаввур қолдиради. бироқ, креативлик, ижодий ёндашиш ўқув машғулотларини мавжуд дтсга мосла...

Bu fayl DOC formatida 12 sahifadan iborat (530,5 KB). "didaktik ta'limotni yaratishga kreativ yo'ndashish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: didaktik ta'limotni yaratishga … DOC 12 sahifa Bepul yuklash Telegram