uzoq muddatli investitsiyalar bilan bog'liq muomalalar auditining uslubiy muammolari

DOCX 10 sahifa 21,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
4- мавзу. узоқ муддатли инвестициялар билан боғлиқ муомалалар аудитининг услубий муаммолари р е ж а 1. узоқ муддатли активлар аудитининг вазифалари 2. асосий воситаларнинг аудити 3. номоддий активларнинг аудити 4. бошқа турдаги узоқ муддатли активларнинг аудити 4.1 узоқ муддатли активлар аудитининг вазифалари турли мулкчиликка асосланган корхона ва ташкилотларнинг фаолиятлари мавжуд маблағлар ва улардан самарали фойдаланиш даражасига бевосита боғлиқдир. корхоналардаги маблағларнинг турлари ва таркиби ҳар хил бўлади. узоқ вақт хизмат қиладиган ва ишлаш даврида ўзининг шаклини сақлаб қоладиган маблағлар узоқ муддатли маблағлар ёки активлар дейилади. бундай активларга асосий воситалар, номоддий активлар, узоқ муддатли капитал қуйилмалари ва бошқа активлар киради. асосий воситалар ва бошқа узоқ муддатли активлар ўзларининг натурал кўринишларини узоқ муддатда (камида бир йилдан ортиқ) сақлаб қолади. узоқ муддатли активлар ўз қийматларини янги маҳсулотга аста-секинлик билан узоқ муддатда ўтказиб боради. асосий воситаларнинг турларига бинолар, иншоотлар, узатувчи мосламалар, жиҳозлар, транспорт воситалари, ўлчов асбоблари, ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар, кўп йиллик дарахтлар ва бошқа …
2 / 10
ир бўлаётган операцияларнинг қонун-қоидаларга монандлигини аниқлашдан иборат. аудитнинг вазифалари қуйидагиларга каратилган: - корхона маблағларининг узоқ муддатли активлар таркибига тўғри киритилганлигини текшириш; · асосий воситаларнинг тўғри туркумланиши ва баҳоланишини назорат қилиш; · номоддий активларнинг мақсадли сотиб олинганлиги ва фойдаланганлигини текшириш; · узоқ муддатли молиявий қўйилмаларнинг таркибини ўрганиш; · асосий воситалар, номоддий активлар ҳаракатини тўғри расмийлаштирилиши ва бухгалтерия ҳисобида аниқ ифодаланганлигини текшириш; · асосий воситалар, номоддий активлар эскиришининг тўғри аниқланиши ва бухгалтерия ҳисоби счётларида ўз вақтида акс эттирилишини назорат қилиш; · асосий воситалардан самарали фойдаланишни текшириш; · узоқ муддатли активларнинг жорий ҳисоб регистрлари ҳамда молиявий ҳисоботда тўғри юритилиши ва уларнинг ўзаро мувофиқлигини назорат қилишдан иборат. узоқ муддатли активлар аудити ахборот манбаларига асосан маълум кетма-кетликда ўтказилади. савол бўйича таянч иборалар: узоқ муддатли активларнинг моҳияти ва турлари. бухгалтерия балансида узоқ муддатли активларининг акс эттирилиши ва баҳоланиши. узоқ муддатли активлар назоратининг аҳамияти. узоқ муддатли активлар аудитининг вазифалари. 4.2 асосий воситаларнинг аудити. асосий воситаларнинг аудити уларнинг …
3 / 10
лар» номли балансдан ташқари счётда юритилади). аудитор асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобидаги қолдиқларини уларнинг ҳақиқий қолдиги билан солиштиради. бунинг учун асосий воситалар қабул қилинган тартиб бўйича инвентаризация қилинади. инвентаризация натижасига кўра асосий воситаларнинг ҳақиқий қолдиги маълум бўлади. ушбу жараён амалга оширилгандан сўнг асосий воситаларнинг ҳаракати, яъни кўпайиши ва камайиши (ҳисобдан чиқарилиши) аудит қилинади. асосий воситалар кўпайишини аудит қилишда кирим ҳужжатларининг, асосий воситаларнинг тўғри баҳоланишига, бухгалтерия ҳисоби счётларида тўғри акс эттирилишига эътибор берилади. янги жиҳозлар келиб тушганда унинг тўлиқлигига, техник ҳолатига эътиборни кучайтириш керак. айрим ҳолларда маънавий эскирган асосий воситалар харид қилинган бўлиши мумкин. қурилиш орқали қирим қилинган асосий воситаларнинг сметалари, техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари обдон текширилади. асосий воситалар таъсисчилардан, хомийлардан ва бошқа шахслардан текинга ҳам олинган бўлиши мумкин. аудитор ушбу операцияларни қабул қилиш ҳужжатларига, бухгалтерия ёзувларига асосан текширади. аудит жараёнида ўрнатилмаган, заҳирадаги асосий воситаларга алоҳида эътибор берилиши керак. уларни вақтида ўрнатмаслик ёки фойдаланилмаслик сабаблари аниқланади. асосий воситаларнинг аудитида уларнинг сотилиши ва ижарага берилишига …
4 / 10
арилиб юборилиши мумкин. бундай операцияларни аудитор асосий воситаларнинг паспорти, ҳолатини, эскиришини акс эттирувчи ҳужжатлар орқали текширади. аудит жараёнида ижарага берилган асосий воситаларнинг ҳолати ва мақсадлилигига алоҳида эътибор берилиши керак. асосий воситаларни аудит қилишда уларни бухгалтерия ҳисоби счётларида тўғри акс эттирилишини текшириш муҳим ҳисобланади. аудитор 01-«асосий воситалар» ( 03-«узоқ муддатга ижарага олинган асосий воситалар») счёти билан боғлиқ бўлган бухгалтерия ҳисоби ёзувларини обдон текширади. асосий воситаларнинг кўпайиши 01-«асосий воситалар» счёти орқали 75, 08, 60, 51, 52, 85 ва бошқа счётлар орқали ўзаро текширилади. уларнинг камайиши эса 01 –«асосий воситалар» счёт ҳамда 47, 02, 85, 80, 51, 52 ва бошқа счётлар орқали аудит қилинади. асосий воситаларнинг эскириши 20, 23, 25, 47 счётлар орқали теширилади. ҳозирги пайтда корхоналар асосий воситалар амортизациясининг ажратмаси усулини ўзлари мустақил белгилайдилар ва «ҳисоб сиёсати»ида акс эттиради. амортизация ажратмалари қуйидаги тўрт усулининг бирида аниқланган бўлиши мумкин: · тўғри ҳисоблаш усули орқали; · коррекция усули орқали; · тезлаштирилган усулда; · бажарилган …
5 / 10
ва турлари. бухгалтерия балансида асосий воситаларнинг акс эттирилиши. асосий воситалар харакатининг аудити. асосий воситалар эскиришининг аудити. аудит натижаларини расмийлаштириш. 4.3 номоддий активларнинг аудити номоддий активлар ва улар билан боғлиқ операциялар доимий назорат қилиб борилади. бунинг сабаби, биринчидан, хориждан янги технологиялар, ихтиролар фақат халқаро валютада сотиб олинади. иккинчидан, номоддий активларни сотиб олиш жараёнида маънавий эскирган, самараси нисбатан юқори бўлмаган ихтиролар, технологияларнинг мамлакатимиз ичкарисига келиб қолиш эҳтимоллари ҳам йўқ эмас. шу сабабли номоддий активлар ва улар билан боғлиқ операциялар ҳам ташқи, ҳам ички назорат килиниши керак. маълумки, хорижий мамлакатлардан келтириладиган барча моддий бойликлар, улар билан боглик операциялар даставвал божхона назоратидан ўтказилади. божхона назорати жараёнида сотиб олинган номоддий активларнинг шартномалари, товар ва банк ҳужжатлари изчил текширилади. бунда тузилган шартномаларнинг қўйилаган талабларга қай даражада мослигига, номоддий активларнинг баҳоси, бож тўловларига эътибор берилади. хорижий мол етказиб берувчиларга тўланадиган валюта маблағларининг тўғрилиги банк орқали назорат қилинади. бунда номоддий активлар бўйича ҳисоб-китобларнинг вақтида амалга оширилиши, валюта курсидаги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"uzoq muddatli investitsiyalar bilan bog'liq muomalalar auditining uslubiy muammolari" haqida

4- мавзу. узоқ муддатли инвестициялар билан боғлиқ муомалалар аудитининг услубий муаммолари р е ж а 1. узоқ муддатли активлар аудитининг вазифалари 2. асосий воситаларнинг аудити 3. номоддий активларнинг аудити 4. бошқа турдаги узоқ муддатли активларнинг аудити 4.1 узоқ муддатли активлар аудитининг вазифалари турли мулкчиликка асосланган корхона ва ташкилотларнинг фаолиятлари мавжуд маблағлар ва улардан самарали фойдаланиш даражасига бевосита боғлиқдир. корхоналардаги маблағларнинг турлари ва таркиби ҳар хил бўлади. узоқ вақт хизмат қиладиган ва ишлаш даврида ўзининг шаклини сақлаб қоладиган маблағлар узоқ муддатли маблағлар ёки активлар дейилади. бундай активларга асосий воситалар, номоддий активлар, узоқ муддатли капитал қуйилмалари ва бошқа активлар киради. асосий воситалар ва бошқа узо...

Bu fayl DOCX formatida 10 sahifadan iborat (21,9 KB). "uzoq muddatli investitsiyalar bilan bog'liq muomalalar auditining uslubiy muammolari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: uzoq muddatli investitsiyalar b… DOCX 10 sahifa Bepul yuklash Telegram