fuqarolik holati dalolatnomalari haqida ma'lumotlar

DOCX 17 pages 348.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 17
ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида ҳамда расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг «аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги пф-5278-сон фармонига мувофиқ ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. қуйидагилар: туғилганликни қайд этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ; фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ; идоравий нотариал архивлар томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ; адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа …
2 / 17
тда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 5. мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ўзбекистон республикаси адлия вазири р.қ. давлетов зиммасига юклансин. ўзбекистон республикасининг бош вазири а. арипов тошкент ш., 2019 йил 15 февраль, 134-сон вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 134-сон қарорига 1-илова туғилганликни қайд этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-боб. умумий қоидалар 1. мазкур регламент жисмоний шахсларга (боланинг ота-онаси ёки улардан бири, алоҳида ҳолатларда эса қариндошлари, қўшнилари ёки ота-онаси ёхуд ота-онасидан бири ваколат берган бошқа шахслар) (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) туғилганликни қайд этиш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди. ушбу регламент талаблари қуйидаги ҳолатларда: никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган боланинг туғилишини уларнинг биргаликдаги аризаси (оталикни белгилаш) асосида қайд этишда; топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилишини қайд этишда; боланинг туғилишини ёлғиз онанинг аризаси асосида қайд этишда; ўлик туғилган боланинг туғилганлигини, ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган (перинатал ўлим) болаларнинг туғилганлигини, шунингдек, эгизаклардан бири ўлик туғилганда ёки …
3 / 17
илади. 2-боб. давлат хизмати кўрсатиш тартиби 5. ариза берувчи давлат хизмати олиш учун бола туғилган жойдаги ёки ота-онасидан бирининг доимий яшаш жойидаги давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат этади. 6. давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан ушбу регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради. 7. сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома; ота-оналарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар; никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (маълумотнома). бола туғилган кундан бошлаб бир ой муддат ўтказиб юборилганда — туғилиш фактини тасдиқловчи ҳужжатга қўшимча равишда қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа ҳужжатлар ҳам тақдим этилади. ота-оналардан бирининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаган алоҳида ҳолатларда ота ёки она ҳақида маълумотлар никоҳ тузилганлиги ёки аввалги болаларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари асосида кўрсатилади. ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда боланинг туғилганлигини қайд этиш тиббиёт муассасасининг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг ёзма мурожаатларига асосан амалга оширилади. бола туғилгунга қадар унинг отаси вафот этган вақтдан, ота-онаси никоҳи бекор қилинганлигидан ёки ота-онасининг никоҳи суд …
4 / 17
ндан сўнг аризачи уни ўз эри билан тасдиқлайди. ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани эри билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин. олдинги таҳрирга қаранг. 9. туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида герб йиғими ундирилади. (9-банднинг биринчи хатбошиси ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон) давлат хизмати кўрсатиш учун тўлов тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади. тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: 20 фоизи — ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига; 15 фоизи — туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига; 31 фоизи — ўзбекистон республикаси адлия вазирлигининг ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва гербли гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати ёзувлари бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга, шунингдек, адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш …
5 / 17
ш учун тўловни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади. 11. ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. бунда, давлат хизмати кўрсатиш учун тўланган маблағлар қайтарилади. 12. давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилиб, у ариза берувчининг имзоси билан тасдиқланганидан сўнг, ота-оналарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (маълумотнома), туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотноманинг асл нусхалари далолатнома тузган ҳолда 2 соат мобайнида тегишли фҳдё бўлимларига тақдим этилади. 13. фҳдё бўлимлари туғилганликни қайд этиш масаласидаги сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни қабул қилиб олганидан сўнг 2 иш кунида ҳамда қўшимча ўрганишни талаб этган ҳолатларда 3 иш кунида вазирлар маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан кўриб чиқади ва натижасига кўра болага нисбатан туғилганлик …

Want to read more?

Download all 17 pages for free via Telegram.

Download full file

About "fuqarolik holati dalolatnomalari haqida ma'lumotlar"

ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида ҳамда расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг «аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги пф-5278-сон фармонига мувофиқ ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. қуйидагилар: туғилганликни қайд этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ; фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан архив ҳу...

This file contains 17 pages in DOCX format (348.8 KB). To download "fuqarolik holati dalolatnomalari haqida ma'lumotlar", click the Telegram button on the left.

Tags: fuqarolik holati dalolatnomalar… DOCX 17 pages Free download Telegram