"shavkat mirziyoyevning 'milliy taraqqiyot yo'limizni qatiy bilan davom ettirib, yangi bosqichga k'o'taramiz' kitobining 1-bobi"

DOCX 12 pages 34.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 12
@prezident_uz канали томонидан тайёрланган шавкат мирзиёевнинг “миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз” китобининг 1-боби шавкат миромонович мирзиёевнинг олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенатининг қўшма мажлисидаги нутқи ҳурматли спикер! ҳурматли сенат раиси! муҳтарам депутатлар ва сенаторлар! қадрли қўшма мажлис иштирокчилари! шу кунларда барчамиз биргаликда юрагимизда чуқур дард билан, ўрнини тўлдириб бўлмайдиган оғир жудоликни бошимиздан кечирмоқдамиз. нуроний оқсоқолларимиз, мўътабар оналаримиз ва опа-сингилларимиз, ёш йигит ва қизларимиз, 32 миллионли бутун ўзбекистон халқи, хорижий мамлакатлардаги кўп сонли дўстларимиз буюк давлат ва сиёсат арбоби, мамлакатимизнинг биринчи президенти ислом абдуғаниевич каримовни чексиз қайғу билан сўнгги йўлга кузатдилар. шу фурсатдан фойдаланиб, азиз ислом абдуғаниевичнинг рафиқаси — ҳурматли татьяна акбаровнага, қизи — лола исломовнага ва яқинларига барчамизнинг номимиздан яна бир бор чуқур таъзия билдиришга рухсат бергайсиз. вақт ва ҳаётнинг ўзи ислом абдуғаниевич каримовнинг замонамизнинг улуғ сиёсатчиси, узоқни кўрадиган ва стратегик фикр юритадиган шахс, дунёда ва турли минтақаларда юз бераётган ўта мураккаб воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини давлатчилик …
2 / 12
ик каби олижаноб фазилатлар барчамиз учун ёрқин ибрат намунаси бўлиб қолди. замонавий ўзбекистоннинг тарихи — бу мамлакатимизнинг ҳақиқий мустақилликка эришиш йўлида ислом абдуғаниевич каримов раҳнамолигида олиб борилган ўта мураккаб ва оғир курашлар тарихидир. буюк йўлбошчимиз ҳақли равишда демократик талаблар ва халқаро мезонларга тўлиқ жавоб берадиган ўзбекистон республикаси конституциясининг ҳам асосий муаллифи эдилар. мамлакатимиз тоталитар тизимдан воз кечиб, мустақил тараққиёт йўлини танлади, кўплаб қийинчилик ва синовлардан ўтиб, тарихан қисқа даврда жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллади. конституция ва унинг негизида яратилган пухта қонунлар, шунингдек, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ҳокимият институтларини шакллантиришни ва уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатишини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, мулкчиликнинг барча турларини, фуқароларнинг давлат бошқарувидаги фаол иштирокини таъминлади. ислом абдуғаниевич “иқтисодий мустақилликка эришмасдан сиёсий мустақилликни таъминлаб бўлмайди” деган тамойил ва энг муҳим устувор вазифани амалга оширишни стратегик масала деб ҳисоблар эдилар. давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган иқтисодий дастурларнинг амалга оширилиши мамлакатимизнинг изчил …
3 / 12
қаторига киради. бунинг яққол исботи сифатида мамлакатимизда қурилган ва ўз кўлами бўйича жаҳон миқёсида ҳам йирик ва ноёб ҳисобланган саноат объектлари, хусусан, устюрт ва шўртан газ-кимё комплекслари, бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, қўнғирот сода заводи, деҳқонобод калий ўғитлари заводи, андижон, самарқанд, тошкент ва хоразм вилоятларидаги автомобилсозлик заводларини мисол қилиб келтириш мумкин. республикамизда жадал суръатлар билан замонавий йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ташкил қилинмоқда. жумладан, қамчиқ довонидан ўтадиган, ноёб тоғ туннелини ўз ичига олган ангрен — поп темир йўл тармоғи, тошгузар — бойсун — қумқўрғон темир йўли қурилди. тошкентдан самарқанд, қарши ва бухорога йўловчи ташийдиган юқори тезликдаги темир йўл қатнови очилди. халқаро аэропортлар модернизация қилинди, навоий аэропорти негизида халқаро логистика маркази ташкил қилинди ва ўзбекистон миллий автомагистрали барпо этилди. қишлоқ хўжалигида туб таркибий ислоҳотлар амалга оширилди. барчамиз яхши эслаймиз, яқин ўтмишда ўзбекистонни пахта монополияси ҳукмронлик қиладиган аграр бир мамлакат деб билишар эди. -мисол учун, 1990 йилда аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи, асосан, …
4 / 12
усусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 56,5 фоизга етди. бу соҳада иш билан банд аҳолининг 78 фоизи меҳнат қилмоқда ва улар мамлакатимизнинг гуллаб-яшнаши учун муносиб ҳисса қўшмоқда. давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “ислоҳот — ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” деган эзгу ғояни амалга ошириш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини сезиларли даражада яхшилашни таъминлади. бугунги кунда давлат бюджетининг қарийб 60 фоизи ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилмоқда. 1991 йилга таққослаганда, аҳолининг реал даромадлари 12 баробардан зиёд кўпайди, иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар салмоқли даражада ошди. истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни жадал суръатлар билан ошириш ва аҳолининг уларга бўлган талабини қондириш таъминланмоқда. мамлакатимиз раҳбари сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан стратегик аҳамиятга эга бўлган масалаларни ечиш билан бир қаторда, жамиятимиз ҳаётини, фуқароларимизнинг онгу тафаккури ва дунёқарашини тубдан ўзгартиришга қаратилган кўп қиррали вазифаларга доимо катта эътибор қаратар эдилар. “фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли …
5 / 12
нг нуфузини ошириш, унинг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш борасида улкан ишларни амалга оширди. юртбошимиз кекса авлод вакилларига, муҳтарам фахрийларимизга ҳурмат-эҳтиром ва амалий ғамхўрлик кўрсатишни ўта муҳим вазифа деб ҳисоблар эдилар. олий бош қўмондон сифатида ислом абдуғаниевич каримов қуролли кучларимизни тубдан ислоҳ қилиш, жанговар қобилиятини кучайтириш ва шу асосда ўзбекистон республикасининг ҳудудий -яхлитлигини ва мустақиллигини ҳимоялаш, сарҳадларининг дахлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш учун беқиёс хизмат кўрсатдилар. у кишининг ташаббуслари билан тинчликпарварлик, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик ва юзага келаётган қарама-қаршилик ва зиддиятларни фақат ва фақат тинч, сиёсий йўл билан ҳал этишга асосланган ўзбекистон республикасининг ташқи сиёсий фаолияти концепцияси ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда. ҳурматли депутат ва сенаторлар! биз охирги 25 йил давомида жуда кўплаб муҳим анжуман ва йиғилишларни ўтказдик. уларнинг барчасига муҳтарам президентимиз ислом абдуғаниевич каримов бошчилик қилганларидан яхши -хабардорсиз. бугун эса тарихимизда биринчи марта бундай муҳим йиғилишни азиз раҳбаримизнинг иштирокисиз ўтказмоқдамиз. гўёки хаёлимизда у киши ҳозир залга кириб …

Want to read more?

Download all 12 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""shavkat mirziyoyevning 'milliy taraqqiyot yo'limizni qatiy bilan davom ettirib, yangi bosqichga k'o'taramiz' kitobining 1-bobi""

@prezident_uz канали томонидан тайёрланган шавкат мирзиёевнинг “миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз” китобининг 1-боби шавкат миромонович мирзиёевнинг олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенатининг қўшма мажлисидаги нутқи ҳурматли спикер! ҳурматли сенат раиси! муҳтарам депутатлар ва сенаторлар! қадрли қўшма мажлис иштирокчилари! шу кунларда барчамиз биргаликда юрагимизда чуқур дард билан, ўрнини тўлдириб бўлмайдиган оғир жудоликни бошимиздан кечирмоқдамиз. нуроний оқсоқолларимиз, мўътабар оналаримиз ва опа-сингилларимиз, ёш йигит ва қизларимиз, 32 миллионли бутун ўзбекистон халқи, хорижий мамлакатлардаги кўп сонли дўстларимиз буюк давлат ва сиёсат арбоби, мамлакатимизнинг биринчи президенти ислом абдуғаниевич каримовни чексиз қайғу билан сўнгги йў...

This file contains 12 pages in DOCX format (34.0 KB). To download ""shavkat mirziyoyevning 'milliy taraqqiyot yo'limizni qatiy bilan davom ettirib, yangi bosqichga k'o'taramiz' kitobining 1-bobi"", click the Telegram button on the left.

Tags: "shavkat mirziyoyevning 'milliy… DOCX 12 pages Free download Telegram