"миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз" китоби

DOCX 28 стр. 58,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 28
@prezident_uz канали томонидан тайёрланган шавкат мирзиёевнинг “миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз” китобининг 4-боби демократик ислоҳотларни изчил давом эттириш, халқимиз учун тинч ва осойишта, муносиб ҳаёт даражасини яратиш – барқарор тараққиёт кафолатидир. ўзбекистон республикаси президентлигига номзод шавкат мирзиёевнинг тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – ўзбекистон либерал-демократик партиясининг viii съездидаги маърузаси. ҳурматли съезд қатнашчилари! сизлар билан бугунги муҳим сиёсий тадбирда кўришиб турганимиздан ғоят мамнунман. фурсатдан фойдаланиб, менга юксак ишонч билдириб, ўзбекистон республикаси президенти лавозимига номзод сифатида кўрсатганингиз учун сиз, муҳтарам партиядошларимга, бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган барча юртдошларимизга ўзимнинг чексиз ҳурматимни ва самимий миннатдорлигимни билдираман. тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – ўзбекистон либерал-демократик партияси ўзининг олдига қўйган мақсад ва дастурлари, ташаббус ва амалий ҳаракатлари билан доимо халқимизнинг дарду ташвишлари ва муаммоларини ечишга, юртимиз фаровонлигини янада оширишга муносиб ҳисса қўшиб, ватанимизда кундан-кунга катта обрў-эътиборга эришиб бормоқда. бугунги кунда ўз сафларида 250 мингдан зиёд аъзони бирлаштирган сиёсий партиямиз мамлакатимизнинг қудрати ва салоҳиятини, юртимиз …
2 / 28
қилганлари яратганнинг халқимизга кўрсатган бебаҳо марҳамати бўлди. муҳтарам юртбошимизнинг букилмас иродаси, фидойилиги, мардлиги ва ватанпарварлиги, узоқни кўриш ва стратегик фикрлаш қобилияти ватандош­ларимизни ягона мақсад сари бирлаштирди. натижада мамлакатимиз мустақил тараққиёт йўлида кўплаб қийинчилик ва синовлардан ўтиб, тарихан қисқа даврда жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллади. муҳтарам ислом абдуғаниевичнинг босиб ўтган умр йўллари, мустақиллигимизни ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш борасидаги тарихий хизматлари барчамиз учун, шу жумладан, мен учун ҳам энг ёрқин ибрат намунаси ва катта ҳаёт мактаби бўлиб қолади. буюк устозимизнинг сиёсий мероси, у киши белгилаб берган тараққиётимизнинг асосий тамойиллари, устувор йўналишлар, мақсад ва вазифаларни сўзсиз ва тўлиқ амалга ошириш – биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир. бу улкан масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда, азиз юртбошимиз ислом абдуғаниевич каримовнинг ғояларини амалга ошириш, мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатини изчил давом эттириш, олдимизда турган стратегик вазифаларни оғишмай бажаришни халқимиз олдидаги ўзимнинг асосий бурчим деб биламан. барчамизга маълумки, жаҳондаги эркин ривожланаётган, суверен, ҳуқуқий демок­ратик давлатлар …
3 / 28
имоий ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш келгусида ҳам ўзбекистон сиёсий тизимини ривожлантиришнинг муҳим йўналиши бўлиб қолади. давлат ҳокимияти органлари тизимида олий мажлис палаталари ролини кучайтириш, давлатнинг ички ва ташқи сиёсати бўйича муҳим вазифаларни ҳал этиш, ижро ҳокимияти органлари фаолиятини назорат қилишда парламентнинг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур. биз юртимизда кўппартиявийлик тизимини мустаҳкамлаб, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларда партияларнинг ролини оширишга кўмаклашамиз. қачонки, сиёсий партияларнинг фаоллиги ошиб, парламент фаолияти доирасида улар ўртасида соғлом рақобат ва баҳс-мунозара муҳити шаклланса, шундагина вакиллик ҳокимияти органлари ҳам самарали фаолият кўрсатади. халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида партия гуруҳларининг ваколати ва ролини ошириш, айниқса, ижро ҳокимияти органлари фаолиятини назорат қилиш борасидаги таъсирини янада кучайтириш зарур, деб ҳисоблаймиз. ҳурматли дўстлар! биз бошимиздан кечираётган ҳозирги глобаллашув даври ўта шиддат билан ўзгараётгани ва турли таҳдидлар кўплиги билан олдимизга ҳал этишни кечиктириб бўлмайдиган ғоят мураккаб вазифаларни қўймоқда. шу сабабли ўзбекистоннинг барқарор ривожига хавф туғдириши мумкин бўлган таҳдидлар, ўз ечимини кутаётган энг муҳим …
4 / 28
вазият аҳоли миграцияси кучайишига сабаб бўлмоқда. бу эса жиноятчилик, одам савдоси, террорчилик, экстремизм, наркотрафик каби иллатларнинг ҳамда ўта хавфли юқумли касалликларнинг кўпайишига олиб келмоқда. тўртинчидан, ахборот-коммуникация тизимларининг кенг қўлланиши, давлат бошқарувининг электрон шаклда ташкил этилаётгани, ўз навбатида, ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ қўшимча чора-тадбирлар кўришни тақозо этмоқда. бешинчидан, коррупция, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик каби иллатлар давлат ҳокимиятини обрўсизлантириб, иқтисодиётнинг ўсиши ва тадбиркорлик ривожига жиддий тўсиқ бўлмоқда. олтинчидан, “оммавий маданият” балоси кўплаб ёшларни ўз домига тортиб, миллат ва юрт учун бутунлай бегона бўлган салбий таъсирлар кириб келишига сабаб бўлмоқда. ҳурматли партиядошлар! давримизнинг даъвати сифатида пайдо бўлган “ўзбек халқига тинчлик ва омонлик керак” деган теран маъноли сўзларни биз ҳамиша ёдимизда сақлашимиз лозим. бизнинг энг асосий ютуғимиз – кўпмиллатли халқимизнинг вужудга келаётган қийинчилик ва синовларни енгишга қодирлиги, уларнинг замонавий дунёқараши, сиёсий онги ва ижтимоий фаоллигининг юксалиб бораётгани, атрофимиздаги воқеаларга бепарво бўлмасдан, аксинча, дахлдорлик туйғуси билан яшаётганидир. марказий осиё минтақасида ва бутун дунёда мураккаб вазият …
5 / 28
уқтаи назардан келгусида ҳам миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ўзбекистонда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади. юртимизда ҳукм сураётган диний бағрикенглик муҳити туфайли мамлакатимизда 2 минг 200 дан ортиқ турли диний ташкилотлар фаолият юритмоқда. турли дин вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ва дўстона муносабатларни ривожлантириш, қайси дин ва эътиқодга мансублигидан қатъи назар, барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш бундан буён ҳам энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлиб қолади. биз муқаддас динимизни нотўғри талқин этаётган ва уни ниқоб қилиб, бизни орқага, ўрта асрлар ҳаётига қайтаришга уринаётган бузғунчи кучларга қарши кескин курашиб келдик ва бундан кейин ҳам қатъий кураш олиб борамиз. халқимизни ишонтириб айтаман: мамлакатимиз суверенитети ва мустақиллигига рахна солишга уринадиган ички ва ташқи кучларнинг ҳар қандай ҳаракатларига қарши биз кескин зарба беришга қодирмиз. бунга ҳеч кимда ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги керак. қадрли анжуман иштирокчилари! жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш – амалга оширилаётган барча ислоҳотлар самарадорлигига эришиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, мамлакатда тинчлик, тотувлик ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 28 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О ""миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз" китоби"

@prezident_uz канали томонидан тайёрланган шавкат мирзиёевнинг “миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз” китобининг 4-боби демократик ислоҳотларни изчил давом эттириш, халқимиз учун тинч ва осойишта, муносиб ҳаёт даражасини яратиш – барқарор тараққиёт кафолатидир. ўзбекистон республикаси президентлигига номзод шавкат мирзиёевнинг тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – ўзбекистон либерал-демократик партиясининг viii съездидаги маърузаси. ҳурматли съезд қатнашчилари! сизлар билан бугунги муҳим сиёсий тадбирда кўришиб турганимиздан ғоят мамнунман. фурсатдан фойдаланиб, менга юксак ишонч билдириб, ўзбекистон республикаси президенти лавозимига номзод сифатида кўрсатганингиз учун сиз, муҳтарам партиядошларимга, бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган барча юртд...

Этот файл содержит 28 стр. в формате DOCX (58,5 КБ). Чтобы скачать ""миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз" китоби", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: "миллий тараққиёт йўлимизни қат… DOCX 28 стр. Бесплатная загрузка Telegram