i̇jtimoiy fondlar va xayriya jamg'armalari

PDF 4 sahifa 202,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
xii мавзу. ижтимоий фондлар ва хайрия жамғармалари режа: 1. ижтимоий фондлар 2. ижтимоий суғурта жамғармаси 3. хайрия жамғармалари 1. ижтимоий фондлар ижтимоий фондлар – аҳолининг маълум бир қатламига хизмат кўрсатадиган, ўзини-ўзи бошқарувчи, ўзини-ўзи маблағ билан таъминловчи ва мустақил фаолият олиб борувчи жамоат ташкилотидир. ижтимоий фондларни амал қилиш муддатига кўра, доимий ва вақтинчалик фондларга бўлиш мумкин. мулкий тегишлилигига ва манбаларининг шаклланишига кўра уларни давлат фондлари, давлатлараро фондлар ва маҳаллий фондларга бўлиш мумкин. энг аввало бу фондларни уларни таснифлашнинг илмий қоидаларидан келиб чиқиб гуруҳлаштириш даркор. бизнингча, ушбу фондларнинг белги-аломатларидан келиб чиқиб, уларни шартли равишда қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: - инсон капиталини инвестициялаш фондлари (“умид”, “устоз”, “улуғбек” ва бошқалар); - жамоат, нодавлат ташкилотлари ҳимоясига муҳтож бўлган аҳолининг маълум қатламларини ижтимоий ҳимоялашга йўналтирилган фондлар (“нуроний”, “наврўз” ва бошқалар); - аҳоли соғлигини сақлаш фондлари (“соғлом авлод учун”, “болалар” ва бошқалар); - табиатни муҳофаза қилувчи экологик фондлар (“экосан”, “орол” ва бошқалар); - халқнинг маданияти ва тарихий …
2 / 4
м тижорат фаолияти олиб боришади. бундай ҳолатда ҳомийлар мадади билан ўзини-ўзи молиялаштириш қўшилиб кетади. нодавлат фондлар таркибида тижорат фаолияти олиб борадиган фондлар алоҳида ажралиб туради, бунда хўжалик юритишнинг бозорга ҳос принцип қисман бўлсада мавжуд бўлади. аҳолининг алоҳида ижтимоий қатламларини қўллаб-қувватлайдиган аниқ фондларни ажратиб кўрсатиш мумкин. ёшлар, нафақахўрлар, хотин- қизлар ва болалар фондлари тўғрисида шу маънода сўз юритиш мумкин. фондлар орасида таълимга қаратилган фондлар фаоллиги билан ажралиб туради. 1. ижтимоий суғурта жамғармаси ижтимоий суғурта жамоат аҳолиси 1993 йил 4 августда ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган. жамғарма зиммасига фуқароларнинг давлат томонидан белгиланган ижтимоий суғурта ҳуқуқларини тўла ҳажмда рўёбга чиқариш, ижтимоий суғурта бўйича нафақаларнинг кафолатли ва ўз вақтида тўланишини таъминловчи шарт- шароитлар яратиш ва бошқа муҳим вазифалар юклатилган. бу вазифалар давлат ижтимоий суғуртасига мўлжалланган маблағларни йиғиш ва жамлаш нафакалар, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича фарзанд туғилганда, шунингдек фуқароларни дафн этиш учун бериладиган нафақаларни тўлаш ва давлат ижтимоий суғуртасининг бошқа …
3 / 4
иқдори) республика қонунларида белгиланган. 1995 йил 1 январда барча корхона, ташкилот ва бирлашмалар учун бадаллар тарифи меҳнат ҳақи фондининг 36 фоиз қилиб белгиланди, ёлланма шартномалар билан ишлайдиган фуқароларнинг иш ҳақидан 1 фоиз бадал олинади айрим меҳнаткашлар тоифаси учун имтиёзли тариф белгиланган эди. 2011 йил 1 январда барча корхона, ташкилот ва бирлашмалар учун бадаллар тарифи меҳнат ҳақи фондининг 25 фоиз қилиб белгиланди дарҳақиқат, бозор ислоҳотлари чуқурлашаётган шароитда ижтимоий суғурта иқтисодиётни барқарорлаштириш ва ўсишни таъминлаш омили сифатида аҳамиятлидир. чунки ижтимоий суғурта компанияларининг макроиқтисодий жараёнларни фаоллаштиришдаги аҳамияти ошиб боради ва вақтинча бўш суғурта захираларидан уларни барқарор ўстириш мақсадида мақбул инвестициялаш мақулдир. ижтимоий суғурта фаолияти бўйича халқаро амалиётни таҳлил этилиши, ўзбекистонда суғурта операцияларини халқаро даражада ўтказиш, уларни ўтказишда банкларнинг иштирок этиши, воситачи ва қайта суғурталаш тизими яратиш, республика суғурта компаниялари ихтисослашуви зарурияти, ислоҳотлар даврида республикада ижтимоий суғурта фаолияти ривожланишининг ҳолати ҳар томонлама таҳлил асосида дастур ишлаб чиқишни тақозо этади. бу дастурда ижтимоий суғурта капитали …
4 / 4
, суғурталовчилар ассоциациясини ташкил этиш йўли билан миллий бозорни турли хил салбий жараёнлардан сақлаш сиёсатини олиб бориш, суғурта хизматларининг иқтисодий суғурталаш, ишга ёлланувчиларнинг ишловчилар саломатлигига зарар келтириш бўйича жавобгарлигини жорий қилиш, суғурта жамғармаларининг ихтисослашувини чуқурлаштириш юзасидан ишлар олиб бориш лозим. 3. хайрия жамғармалари хайрия жамғармалар ўзбекистон республикаси конститутцияси ҳамда амалдаги қонунларга риоя қилган ҳолда ўзини ўзи бошқариш тамойиллари асосида иш кўради. жамғармалар ўз сафига миллати, ирқи, дини ва фуқаролигидан қатъий назар, аждодларимиз қолдирган бой маданий меросни халқлар дўстлиги учун, маданиятининг ривожи, умуминсоний қадриятлар тантанаси учун хизмат қилдириш ниятида бўлган барча кишиларни ташкилот, муассаса ва корхоналарни кўнгилли равишда бирлаштиради. давлат ва жамоат ташкилотлари, ижтимоий уюшмалар ва фуқароларнинг фаолияти ва эътиборини ёш авлод тарбиясига, етим-есир ва ногиронларни, кам даромадли оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратади. республикада 2010 йилда 252 га яқин халқаро, республика хайрия жамғармалари, хорижий жамғармаларнинг ўзбекистондаги бўлимлари фаолият олиб боради. дарҳақиқат, мустақиллик юртдошларимиз онгида катта ўзгаришлар ясади. одамларимизда, айниқса ёшларимизда тадбиркорлик билан шуғуланишга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"i̇jtimoiy fondlar va xayriya jamg'armalari" haqida

xii мавзу. ижтимоий фондлар ва хайрия жамғармалари режа: 1. ижтимоий фондлар 2. ижтимоий суғурта жамғармаси 3. хайрия жамғармалари 1. ижтимоий фондлар ижтимоий фондлар – аҳолининг маълум бир қатламига хизмат кўрсатадиган, ўзини-ўзи бошқарувчи, ўзини-ўзи маблағ билан таъминловчи ва мустақил фаолият олиб борувчи жамоат ташкилотидир. ижтимоий фондларни амал қилиш муддатига кўра, доимий ва вақтинчалик фондларга бўлиш мумкин. мулкий тегишлилигига ва манбаларининг шаклланишига кўра уларни давлат фондлари, давлатлараро фондлар ва маҳаллий фондларга бўлиш мумкин. энг аввало бу фондларни уларни таснифлашнинг илмий қоидаларидан келиб чиқиб гуруҳлаштириш даркор. бизнингча, ушбу фондларнинг белги-аломатларидан келиб чиқиб, уларни шартли равишда қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: - инсон капиталини ин...

Bu fayl PDF formatida 4 sahifadan iborat (202,0 KB). "i̇jtimoiy fondlar va xayriya jamg'armalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: i̇jtimoiy fondlar va xayriya jam… PDF 4 sahifa Bepul yuklash Telegram