кутбий юлдузни астрономик кузатиш натижалари бўyichа кузатиш жойининг географик кengligini aniqlash bo'yicha hisob chizma ishlari

PDF 16 sahifa 908,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
1 14–мавзу: қутбий юлдузни астрономик кузатиш натижалари бўйича кузатиш жойининг географик кенглигини аниқлаш бўйича хисоб чизма ишлар ишнинг мақсади: теодолит ёки универсал асбоб ёрдамида қутбий юлдузни астрономик кузатиш натижалари бўйича кузатилаётган жойининг географик кенглигини аниқлашдаги хисоб чизма ишларида аниқ бурчак ўлчов асбоблари (теодолит ёки универсал асбоб) билан танишиш ва бу асбобларни астрономик ва геодезик кузатишларда ишлата билиш. керакли асбоблар ва қўлланмалар: универсал асбоб ёки теодолит, гномон, юлдузлар осмонининг сурилма картаси, теодолит билан ишлаш усулининг назарияси: биз бу ишда универсал асбоб–теодолит (8–расм) билан танишамиз. теодолит геодезик ва астрономик бурчакларни ўлчашга мўлжалланган кўчирма асбобдир. унда кўриш трубаси горизонтал ўқ атрофида, горизонтал ўқ эса, ўз навбатида, асбоб корпуси билан биргаликда вертикал ўқ атрофида айланиши мумкин. универсал асбоблар астрономияда асосан горизонтал координаталарни  ha, аниқ ўлчаш мақсадида қўлланилади. теодолитнинг горизонтал ва вертикал ўқларига градуслар ҳамда уларнинг улушларига бўлинган доиралар ўрнатилган бўлади. горизонтал ва вертикал доиралардан кўриш трубаси йўналтирилган нуктанинг баландлиги  h ва азимутига …
2 / 16
ини бошқарув винти. (лимбда (8,9), алидаданинг (6,7), тедолит трубасининг винтлари (10,11). штатив 3 с крючком для отвеса, площадкой для установки подставки теодолита и становым винтом. 12 – лимбнинг қайта жойлаштириш винти; 13 – горизонталь доиранинг алидададаги об тарозиси; 14 – вертикаль доиранинг об тарозиси; 15 – трубанинг фокуслаш винти; 16 – ҳисоб олиш мосламасининг микроскопи. 3–расм. теодолитнинг пастки қисми градус ва унинг улушларига бўлинган горизонтал доира–лимб (1), кўтарувчи винтлар (2) билан таъминланган темир таглик (триножник) (3) дан иборат (3–расм). лимб ва таглик конуссимон ўқлар системаси ёрдамида боғланган. бу ўқларнинг бирига, лимбга концентрик ҳолда, ички горизонтал доира–алидада (4) беркитилган. у лимбдан ҳисоб олиш учун хизмат қилувчи нолинчи штрихдан сўнг тенг масофада ўтказилган штрихлардан иборат верньер (ёки нониус) (5) билан таъминланган. теодолитнинг устки қисми кўриш трубаси (6), горизонтал алидадага таянувчи устунлар (7) маҳкамланган горизонтал ўқ (8) атрофида эркин айланади. трубанинг горизонтал ўқига маҳкамланган ички вертикал доира лимб (9) ўқ билан биргаликда вертикал …
3 / 16
it from the server?'))window.location='http://new.geoda.ru/images/lib084.jpg' 4 пуфакчалари учоёққа ўрнатилган винтлар ёрдамида адилак марказига келтирилади. теодолит кўриш трубаси объективининг фокал текислигида (объектив оптик ўқига тик равишда) ясси тиниқ шиша пластинка ўрнатилган бўлиб, унинг устига, иплар тўри дейилувчи қора ингичка чизиқлар ўтказилган бўлади. қараш чизиғи шу иплар тўрининг марказидан кузатилаётган нуқтага йўналиши керак. асбобнинг окуляр қисмидаги (17,18) ҳалқаларни бураб кузатилаётган қисм ва иплар тўри аниқ кўринадиган қилинади. горизонтал ва вертикал лимблардаги штрихлар уч хил узунликда бўлиб, улар доирани градусларга ва уларнинг улушларига бўлиш учун хизмат қилади. масалан, тг–5 асбобида, узун штрихлар 000 15,10,5 … ларни, ўртача узунликдагилари бутун градусларни, қисқалари ҳар бир градусни уч қисмга бўлиб, ҳар бир бўлак '20 лик оралиқни белгилайди. '20 дан кичикроқ ёйларни ўлчашда алидада доираларидаги верньер (нониус) лардан ҳисоб олинади. 4–расм. масалан, 4–расмда, алидада верньери нолинчи кўрсатгичигача лимбдан олинган ҳисоб '40400 га тенг. нольни кўрсатувчи штрих '40400 билан '00410 орасида туриб қолган. лимбдаги '40400 дан нолинчи кўрсатгичгача бўлган …
4 / 16
винт ёрдамида адилак пуфакчаси яна марказга келтирилади. пуфакчани адилак марказига олиб келиш процесси бирнеча мартаба такрорланади. асбобнинг исталган ҳолатида пуфакча адилак марказидан силжимайдиган бўлганида таълим мақсадида қўлланилаётган теодолит туғриланди–нивелирланди деб ҳисоблаш мумкин. кейин асбобнинг кузатиш трубасини узоқроқда жойлашган исталган жисмга (масалан, биров 5 мўрининг қиррасига) тўғриланади. (окулярнинг кўриш майдонидаги ўзаро кесишган иплар ва кузатилаётган мўри аниқ кўринадиган бўлгунча 17,18 винтлар буралади ва мўрининг биронта белгили жойи окуляр марказига олиб келинади). асбобни хатосиз деб, унинг горизонтал ўқи математик горизонт текислигида жойлашган кесак, трубани горизонтал ўқ атрофида айлантирганда унинг визир ўқи вертикал текисликда бурилади. бунда кузатиш объектига тўғриланган трубанинг визир ўқи йўналиши ва математик горизонт текислиги йўналишларига доир вертикал доирадан олинган ҳисоблар айирмаси шу объектнинг баландлиги h ни ифодалайди. агар жануб нуқтаси йўналишида биронта белгили жисм бўлиб, уни ҳам кузатилса, объектни ва ўша белгини кузатганда горизонтал доирадан олинган ҳисоблар айирмаси объектнинг азимути a га тенг бўлади. хатосиз, идеал асбоблар бўлмайди. ҳар қайси …
5 / 16
расида лимбанинг 0 рақами эмас, ундан бироз фарқ қилувчи ҳисоб бўлиши мумкин. бу ҳисобни эътиборга олиш, яъни 0 ўрнини аниқлаш зарур. астрономик кузатишлар практикасида 0 ўрни ёки зенитнинг ўрни 0z деб кузатиш асбобининг трубаси (визир ўқи) зенитга қаратилгандаги вертикал доирадан олинган ҳисобга айтилади. зенитнинг ўрни амалда ердаги ҳаракатсиз қисмни ёки қутб юлдузини кузатиб аниқланади. бунда кузатилаётган жисмга теодолитнинг трубаси икки марта тўғриланади: биринчи марта окулярдан қаравчига нисбатан вертикал доира трубанинг ўнг томонида ( д–ўнгда) бўлса, иккинчи марта–чап томонида (д–чапда) бўлиши керак. шу ҳолатларда вертикал доирадан (в.д) ўнг ва (в.д) чап ҳисоблар олинади. олинган ҳисоблар асосида зенитнинг ўрни     2 ,, 0 чапдвунгдb z   ва жисмнинг ҳақиқий зенит узоқлиги        чапунг двzzдв чапдвунгдв z ,, 2 ,, 00    формулалардан топилади. теодолит билан ишлаш практикасида қабул қилинишича нивелирланган асбоб трубаси кузатилаётган жисмга олдин (в, д) ўнг ҳолатда тўғриланиб, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кутбий юлдузни астрономик кузатиш натижалари бўyichа кузатиш жойининг географик кengligini aniqlash bo'yicha hisob chizma ishlari" haqida

1 14–мавзу: қутбий юлдузни астрономик кузатиш натижалари бўйича кузатиш жойининг географик кенглигини аниқлаш бўйича хисоб чизма ишлар ишнинг мақсади: теодолит ёки универсал асбоб ёрдамида қутбий юлдузни астрономик кузатиш натижалари бўйича кузатилаётган жойининг географик кенглигини аниқлашдаги хисоб чизма ишларида аниқ бурчак ўлчов асбоблари (теодолит ёки универсал асбоб) билан танишиш ва бу асбобларни астрономик ва геодезик кузатишларда ишлата билиш. керакли асбоблар ва қўлланмалар: универсал асбоб ёки теодолит, гномон, юлдузлар осмонининг сурилма картаси, теодолит билан ишлаш усулининг назарияси: биз бу ишда универсал асбоб–теодолит (8–расм) билан танишамиз. теодолит геодезик ва астрономик бурчакларни ўлчашга мўлжалланган кўчирма асбобдир. унда кўриш трубаси горизонтал ўқ атрофида, гор...

Bu fayl PDF formatida 16 sahifadan iborat (908,0 KB). "кутбий юлдузни астрономик кузатиш натижалари бўyichа кузатиш жойининг географик кengligini aniqlash bo'yicha hisob chizma ishlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: кутбий юлдузни астрономик кузат… PDF 16 sahifa Bepul yuklash Telegram