"baholash ishi va investitsiyalar"

PDF 18 sahifa 3,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 18
“universitet 3.0” toshkent moliya instituti “baholash ishi va investitsiyalar” kafedrasi tomonidan tayyorlangan “biznes qiymatini baholash” fanidan ma’ruza режа: 9.1. баҳолаш ҳақида шартнома тузиш ва баҳолашни ўтказиш тартиби. 9.2. бизнес қиймати тўғрисида натижавий хулоса тайёрлаш. баҳолашни қоида бўйича ташкил этишда баҳоловчи билан истеъмолчи (буюртмачи) ўртасида тузилган шартнома асос бўлади. ўзр нинг “баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасига кўра баҳоловчи ва у кўрсатаётган хизматларнинг истеъмолчиси (буюртмачи) ўртасидаги шартнома баҳолашни ўтказиш учун асосдир. шу жумладан, баҳолаш объектини баҳолаш, шунингдек қайта баҳолаш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, суд ажрими асосида ўтказилиши мумкин. баҳоловчи ва буюртмачи ўртасидаги шартнома ёзма равишда қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади. шартнома қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши лозим: } баҳолаш объектининг номи; } баҳолаш ўтказишдан мақсад; } баҳолаш объектининг аниқланадиган қиймати тури: } баҳолашни ўтказганлик учун пул мукофотининг суммаси. } қўшимча талаблар ўзбекистон республикасининг “баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги қонунининг 17-моддасида баён этилган. } шартномага баҳоловчида баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун бериладиган лицензия борлиги тўғрисидаги …
2 / 18
қайта ташкил қилишда, низоларни ҳал қилишда, бошқарув қарорларини қабул қилишда ва бошқа ҳолатларда қўлланилиши мумкин. баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот мазмунига оид талаблар “баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги ўзр қонунининг 17-моддасида баён қилинган. унга биноан ҳисоботда амалдаги талаблардан ташқари, қуйидаги қўшимча шартлар кўрсатилган бўлиши кераклиги белгиланган: } а) баҳолаш объектини баҳолашнинг мақсади; } б) баҳолаш объектининг аниқланадиган қиймати тури; } в) баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказган баҳоловчининг (баҳоловчиларнинг) малака сертификати тўғрисидаги маълумотлар. бундан ташқари, мазкур модда агар баҳолаш объектини баҳолаш бир нечта баҳоловчи томонидан ўтказилган бўлса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш жараёнида улар томонидан бажарилган иш баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилиши зарурлиги ҳақидаги қоида билан ҳам тўлдирилди. шунингдек, учраши мумкин бўлган турли хил ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳар бир бети баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказган баҳоловчи (баҳоловчилар) томонидан имзоланиши шартлиги мазкур модда билан ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди. } а) чекланган бозорга эга баҳолаш объекти қиймати - очиқ бозорда сотилишининг имкони йўқ ёки бозорда эркин мулк- …
3 / 18
ектининг инвестицион қиймати - муайян инвестицион мақсадларда аниқ шахс учун унинг даромадлилигидан келиб чиқиб аниқланадиган баҳолаш объекти қиймати; } е) солиққа тортиш мақсадлари учун баҳолаш объекти қиймати - солиқ базасини ҳисоблаш учун аниқланадиган ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ҳисобланадиган баҳолаш объекти қиймати (жумладан инвентаризацион қиймат); } ж) баҳолаш объектини тугатиш қиймати - актив ёки активлар гурухини кисмларга булиб-булиб сотиб юборганда олиниши мумкин булган сумма тушунилади. тугатиш кийматида активларни сотишга тайёрлаш харажатлари хамда сотиш буйича харажатларини хисобга олиш керак. } з) баҳолаш объектининг утилизация қиймати - йуқ килиш киймати деганда бахолаш объектининг уни ташкил этган материалларнинг бозор кийматига тенг киймати тушунилади. бу киймат ялпи ёки соф киймат (сотиш харажатларини чегирган холда) тарзида ифодаланиши мумкин.; } и) баҳолаш объектининг махсус қиймати - махсус киймат бозор кийматидан ортик сумма булиб, факат махсус харидор (алохида манфаатга эга булган) учун кийматга эга булган активларнинг муайян тавсифларини акс эттирадиган киймат тушунилади. } натижавий ҳисоботни тайёрлашда эътибор берилиши …
4 / 18
собланади. сиз оладиган ҳисобот расмий ҳужжат мақомига эга бўлади. баҳолаш ҳақида ҳисоботдан судда кўчмас мулк, бизнес ва мулкчиликнинг бошқа шакллари қийматини ёки мулкка етказилган зарарни баҳолаш қийматини аниқлаш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш жараёнида фойдаланишингиз мумкин. ҳисобот “баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқ расмийлаштирилади. фойдаланиладиган баҳолаш стандартлари: } ўзр давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тасдиқланган баҳолаш фаолияти субъектлари томонидан қўлланилиши мажбурий баҳолаш стандартлари (ямбс таркибидаги 4-сон мбс. баҳолаш ҳақида ҳисоботни тузиш). } баҳолаш ҳақида ҳисобот мазмуни баҳолаш объекти, аниқланаётган қиймат тури, баҳолаш мақсадига боғлиқ бўлади, лекин уларнинг барчасида қатор мажбурий маълумотлар мавжуд бўлиши талаб этилади: 1. тузилган сана ва ҳисоботнинг тартиб рақами; 2. баҳоловчи томонидан баҳолаш объектида баҳолаш ўтказиш учун асослар; 3. баҳолаш объекти қийматини белгилаш санаси; 4. баҳолаш мақсад ва вазифалари; 5. қиймат тури; 6. баҳоловчи ҳақида маълумот; 7. баҳолаш объектининг аниқ тавсифи, юридик шахсга тегишли баҳолаш объектига нисбатан эса – юридик шахс реквизитлари ва мазкур баҳолаш объектининг баланс …
5 / 18
тланган бўлиши лозим. } 2. баҳолаш ҳақида ҳисобот экспертизасини олиб боришда баҳоловчи томонидан қўллаш мумкин бўлмаган (жумладан текинга), шунингдек, баҳолаш санасидан сўнг маълум бўлган ахборотлардан фойдаланилишига йўл қўйилмайди. } 3. эксперт хулосаси таркибида жиддий нуқсонлар (хатолар)га ишора қилувчи баҳолаш ҳақида ҳисобот қайдлари мавжуд бўлиши лозим. } 4. баҳолаш ҳақида ҳисоботнинг тўғриланган нусхасига эксперт хулосасида баҳолаш ҳақида ҳисоботнинг олдинги версиясида бўлган, лекин эксперт хулосасида кўрсатилмаган хатоларни кўрсатиб ўтиш тавсия қилинмайди, баҳолаш ҳақида ҳисоботни тузатиш оқибатида маълум бўлган хатолар бундан истисно саналади. } 5. баҳолаш ҳақида ҳисобот экспертизаси такрор баҳолаш ўтказишни тақозо қилмайди. } 6. агар эксперт-баҳоловчида бошқача деб ҳисоблаш учун асос бўлмаса, баҳолаш ҳақида ҳисобот экспертизаси баҳолаш ҳақида ҳисоботда баҳолаш объектлари тавсифлари ишончли деб олиш асосида ўтказилади. агар лавозим мажбуриятлари ижроси юзасидан экспертизани амалга ошираётган эксперт-баҳоловчи лавозим йўриқномасида ёки экспертиза шартномасида бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса, баҳолаш ҳақида ҳисобот экспертизасида баҳолаш объектларини кўздан кечириш талаб қилинмайди. } 7. баҳоловчилар томонидан баҳолаш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 18 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""baholash ishi va investitsiyalar"" haqida

“universitet 3.0” toshkent moliya instituti “baholash ishi va investitsiyalar” kafedrasi tomonidan tayyorlangan “biznes qiymatini baholash” fanidan ma’ruza режа: 9.1. баҳолаш ҳақида шартнома тузиш ва баҳолашни ўтказиш тартиби. 9.2. бизнес қиймати тўғрисида натижавий хулоса тайёрлаш. баҳолашни қоида бўйича ташкил этишда баҳоловчи билан истеъмолчи (буюртмачи) ўртасида тузилган шартнома асос бўлади. ўзр нинг “баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасига кўра баҳоловчи ва у кўрсатаётган хизматларнинг истеъмолчиси (буюртмачи) ўртасидаги шартнома баҳолашни ўтказиш учун асосдир. шу жумладан, баҳолаш объектини баҳолаш, шунингдек қайта баҳолаш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, суд ажрими асосида ўтказилиши мумкин. баҳоловчи ва буюртмачи ўртасидаги шартнома ёзма равишда қонун ҳу...

Bu fayl PDF formatida 18 sahifadan iborat (3,4 MB). ""baholash ishi va investitsiyalar""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "baholash ishi va investitsiyal… PDF 18 sahifa Bepul yuklash Telegram