avtotransportda telematik tizimlar

PDF 11 sahifa 198,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 11
7-мавзу. автотранспортда телематик тизимлар. йўл хўжалигида телематик тизимлар. режа 1. автомобиль транспорти тизими фаолиятини бошқаришда логистиканинг интераллашган янги ахборот шакллари ва технологияларини қўллашнинг аҳамияти 2. шаҳар йўловчилар транспортини тартибга солиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш 1. автомобиль транспорти тизими фаолиятини бошқаришда логистиканинг интераллашган янги ахборот шакллари ва технологияларини қўллашнинг аҳамияти ахборот-коммуникация ресурсларининг ажралиб турувчи хусусияти шундан иборатки, улар логистик компаниянинг бошқа ресурслари –моддий, молиявий, ходимлар, интеллектуал, вақт ресурсларини бошқариш имконини беради. логистика тизимларини бошқариш авваламбор қарорлар қабул қилишнинг муаммолилиги билан тавсифланади. бу, бир томондан, мураккаб иқтисодий тизимларга хос бўлган синергетик самаранинг намоён бўлиши билан, бошқа томонлама эса –ресурсларнинг тақсимланишини ўз-ўзини ташкил қилиши ва уни бошқариш жараёнларининг етарлича ўрганилмаганлиги билан шартланади. бунда асосий муаммо етказиб беришлар занжирларини ташкил қилиш жараёнини расмийлаштириш, тасодифан шаклланадиган молиявий-технологик боғланишлардан тармоқ типидаги барқарор интеграллашган логистик тузилмаларга ўтиш билан боғланади. иккинчидан, муҳимликда бундан кам бўлмаган муаммо логистика компаниясини ички бошқариш, унинг хизматлари ва бўлинмаларининг ишига ташқи таъсирларни ҳисобга …
2 / 11
истиканинг ахборот таъминотини ривожлантиришнинг йўналишлари сифатидалогистиканинг ахборот-коммуникация технологияларини фаол тарзда қўллашни талаб қиладиган истиқболли, ривожланаётган йўналишлари орасидан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин. етказиб беришлар занжирларида интернет, телематика ва rfid-технологиялар асосида фрахтлаш, фаол мониторинглаш ва навигация муҳим ҳисобланади. бугунги кунда оператив даражада бошқариш глобал сунъий йўлдошли ва уяли тармоқларда навигация ва мониторинглашнинг етарлича ривожланган телематика воситалари, бир марталик индивидуал индикаторлар ёрдамида транспорт операциялари ва юклаш-тушириш операцияларини назорат қилиш, шунингдек симсиз алоқа тизимларидан фойдаланиш билан таъминланмоқда. реал вақт режимида ишлайдиган логистика компанияларида барча ресурсларнинг (моддий, молиявий ва ҳоказо) ҳаракатини мажмуавий мониторинглаш зарур бўлади, бундай мониторинглаш қўшимча телематик функционалликка эга бўлган интеграллашган типдаги корпоратив ахборот тизимлари воситасида амалга оширилади. логистика хизматлари бозорининг сиғими узлуксиз ўсиб бориши шароитида етказиб беришларни ташкил қилиш ва бошқаришда учинчи томоннинг экспедиторлари ва операторларининг (логистик операторларнинг) потенциал имкониятларини кенгайтириш зарурлигини шартлайди. бизнинг нуқтаи-назаримизда бундай шароитларда логистика марказлари ёки транспорт-логистика марказларининг провайдерлари томонидан бошқариладиган тақсимланган логистика тузилмаларини шакллантириш истиқболли йўналиш бўлиб …
3 / 11
. товарларни етказиб бериш маршрутларини интерфаол режалаштириш элфор www.elfor.ru товарларни интернет,уяли тармоқлар ва симсиз технологиялар асосида мониторинглаш (wap: интернет -tracking; wap-track; sms-track;e_track(e_mail) dhl —euroeх-press www.dhl.ru wap.dhl.com, track@dhl.com сунъий йўлдошли алоқа, навигация ва мониторинглаш тизимлари. диспетчерлик марказига эга бўлган комбинацияланган мониторинглаш тизими (gps + gsm) глобалтел www.globaltel.ru мажмуавий мониторинглаш ва диспетчерлик бошқаруви купол тизими www.geyser.ru 2. шаҳар йўловчилар транспортини тартибга солиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш мамлакатимизда автотранспорт ташувлари соҳасида демонополизация жараѐнларини чуқурлаштириш, бозор муносабатларини шакиллантириш ва транспорт хизматлари бозорида рақобат мухитини яратиш, ҳамда автомобиль ва дарѐ транспортини бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида навбатдаги ислоҳотлар 2001 йилда амалга оширилди. хусусан, ўзбекистон республикаси президентининг 2001 йил 4 июндаги ―автомобиль транспорти соҳасида бошқарувни монополиядан чиқариш ва такомиллаштириш тўғрисидаги пқ-2871- сонли қарори билан ―ўзавтотранс дак фаолияти тугатилди ва унинг таркибида бўлган ҳудудий давлат акциядорлик концерн ҳамда бирлашмалари қорақолпоғистон республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар ва тошкент шаҳар ҳокимликлари қарамоғига ўтказилди. шунингдек, мазкур қарор билан автотранспорт ташувларини бошқаришни децентрализациялаш …
4 / 11
р амалга ошириб келинмоқда. • автомобиль транспорти соҳасини ривожлантириш, ташишда хавфсизликни таъминлаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданиятини янада яхшилашга қаратилган президент фармони ва қарорлари ҳамда вазирлар маҳкамасининг бир қатор қарорлари қабул қилинди. • жумладан, ўзбекистон республикасининг ―автомобиль транспорти тўғрисидаги, ―шаҳар йўловчи ташиш транспорти тўғрисидаги ва ―йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонунлар ҳамда автотранспорт соҳасига оид 130 тадан ортиқ ҳуқуқий-меъѐрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. халқаро амалиётда ҳам касбий малакага алоҳида эътибор қаратилади. жумладан, европа транспорт вазирликлари конференциясининг 40 дан зиёд иштирокчи давлатлари амал қиладиган европа иттифоқининг консуллик директивасида (1998 йил 1 октябрь) ҳам хўжалик юритувчи субъектларга ташишлар учун рухсат беришнинг қатъий қоидаларикўзда тутилган. унга кўра ташувчи томонидан албатта диплом, сертификат ва ташувчининг хизмат кўрсатиш хавфсизлигини ҳамда кераклича хизмат сифатини таъминлашга қодир даражада касбий малакага эга эканлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар тақдим қилиниши зарур. ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти шаклланаётган ҳозирги шароитда шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадлари, вазифалари ва шаклларига сифат жиҳатидан янги талаблар қўйилмоқда. …
5 / 11
йтнинг ривожланиш стратегиясини аниқлаш;  транспортнинг барча турларини бирлаштириш асосида шйтнинг ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш;  шйтни бюджетдан молиялаштириш тизимини такомиллаштириш;  шйт хизматларига доир харидлар стратегиясини аниқлаш. • буюк британия пойтахти лондонда «лондон транспорти» компанияси шаҳар мэрига ҳисобдор юридик шахс мақомига эга. у лондон шаҳрида транспорт стратегиясини амалга оширишга жавоб беради. лекин бу соҳадаги асосий стратегик ваколатлар мэрга берилган. «лондон транспорти» компанияси автобуслар операторларининг фойдаланиш фаолияти учун жавоб беради, лекин йўловчилар ташишни ўзи бевосита амалга оширмайди. бундан ташқари, компания метро ишини ташкил этади, стратегик йўллар тармоқини бошқаради, лондонда йўл ҳаракатини бошқариш учун жавоб беради, шунингдек енгил таксомоторлар операторларининг фаолиятини тартибга солади. мэр ваколатига автобус, метро ва таксида йўловчилар ташиш тарифларини белгилаш киради. у ўтказилган танловлар натижалари бўйича операторлар билан контрактлар тузиш учун молиявий маблағлар ҳажмини аниқлайди. бу маблағлар марказий ҳукумат субсидиялари, солиқ тушумлари ҳамда яқинда жорий этилган йўл солиқидан таркиб топади. • германиянинг кўпгина йирик шаҳарларида «йўл транспорти уюшмаси»нинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 11 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"avtotransportda telematik tizimlar" haqida

7-мавзу. автотранспортда телематик тизимлар. йўл хўжалигида телематик тизимлар. режа 1. автомобиль транспорти тизими фаолиятини бошқаришда логистиканинг интераллашган янги ахборот шакллари ва технологияларини қўллашнинг аҳамияти 2. шаҳар йўловчилар транспортини тартибга солиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш 1. автомобиль транспорти тизими фаолиятини бошқаришда логистиканинг интераллашган янги ахборот шакллари ва технологияларини қўллашнинг аҳамияти ахборот-коммуникация ресурсларининг ажралиб турувчи хусусияти шундан иборатки, улар логистик компаниянинг бошқа ресурслари –моддий, молиявий, ходимлар, интеллектуал, вақт ресурсларини бошқариш имконини беради. логистика тизимларини бошқариш авваламбор қарорлар қабул қилишнинг муаммолилиги билан тавсифланади. бу, бир томондан, мураккаб иқтис...

Bu fayl PDF formatida 11 sahifadan iborat (198,8 KB). "avtotransportda telematik tizimlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: avtotransportda telematik tizim… PDF 11 sahifa Bepul yuklash Telegram