elektr energiyasi, tabiiy gaz va ichimlik suvni hisobga olish ma'muriy reglamenti

PDF 7 sahifa 347,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 7
698 20.08.2019 6-амалий машғулот. юридик ва жисмоний шахсларнинг хисоблагичларини қиёслаш маъмурий регламенти. юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида маъмурий регламент. ўзбекистон республикаси президентининг «аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги пф-5278-сон фармонига мувофиқ ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида вазирлар маҳкамаси №698 қарорини қабул қилди. электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини(ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламент 1-боб. умумий қоидалар 1. мазкур регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) давлат хизматлари марказлари орқали электр энергиясини ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини (кейинги ўринларда ҳисобга олиш ускуналари деб аталади) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди. мазкур регламент талаблари …
2 / 7
лигининг давлат метрология хизмати органларида (кейинги ўринларда метрология хизмати деб аталади) қиёслашдан ўтказишга тақдим этиш ишларининг амалга оширилишини таъминлайди; б) ўзбекистон республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда бюро деб аталади) барча жараёнларда ҳэтк билан ҳамкорлик қилади,ҳисобга олиш ускуналарига тамға (пломба) қўйишни амалга оширади; в) метрология хизмати ечилган ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга оширади; г) талабгорлар ечилган ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ва ечиш учун зарур шароит яратади ва ушбу жараёнда иштирок этади. 3. электр энергиясини ҳисоблаш учун фақатгина ўзбекистон республикаси ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган турлардаги ҳамда электр энергиясини ҳисоби ва назоратининг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган ҳисобга олиш ускуналаридан фойдаланилиши шарт. http://lex.uz/docs/3454462 http://lex.uz/docs/3409156 4. давлат хизматлари марказлари, ҳэтк, бюро ва метрология хизмати ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади. 5. ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги: жисмоний шахслар учун — 8 йил; …
3 / 7
айбисиз вақтинчалик бузилганда ёки қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда, етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб- китоб бюрони хабардор қилган ҳолда, ҳисобга олиш бузилишига ёки қиёслашдан ўтказишга қадар бўлган олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. ҳисоб- китобнинг бундай тартиби бир ойдан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас. ҳисобга олиш ускунаси бир ой муддатда ўрнатилмаган ҳолларда ҳисоб-китоб ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади. 9. давлат хизмати кўрсатиш мазкур регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади. 2-боб. давлат хизматларини кўрсатиш тартиби 1-§. мурожаатларни шакллантириш ва юбориш 10. талабгорлар (маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун яидхпда рўйхатдан ўтади. бунда, маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардаги электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш учун давлат хизматлари марказларига ҳэтк мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун яидхпда рўйхатдан ўтади. 11. …
4 / 7
маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи; ҳэткдан (маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун) базавий ҳисоблаш миқдорининг15 фоизи; javascript:scrolltext(4482285) javascript:scrolltext(4482339) юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади. бунда ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда йиғим суммаси бир марта ундирилади. ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди. маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардаги электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш, қиёслашдан ўтказиш, тамғалаш, рўйхатдан ўтказиш, таъмирлаш ва янгисига алмаштириш ҳэткнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот- коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади. йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) жисмоний шахслардан (маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари)ундирилган йиғимларнинг: 20 фоизи — ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг …
5 / 7
дан қопланади; б) маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун ҳэткдан ундирилган йиғимларнинг: 20 фоизи — ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади; 10 фоизи — ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» дукнинг махсус ҳисобрақамига ўтказилади (агар давлат хизмати яидхп орқали кўрсатилса); 70 фоизи — метрология хизматининг ҳисобрақамига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда); в) юридик шахслардан ундирилган йиғимларнинг: 20 фоизи — ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади; 10 фоизи — ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» дукнинг махсус ҳисобрақамига ўтказилади (агар давлат хизмати яидхп орқали кўрсатилса); 50 фоизи — метрология хизматининг ҳисобрақамига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда); қолган маблағлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 7 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"elektr energiyasi, tabiiy gaz va ichimlik suvni hisobga olish ma'muriy reglamenti" haqida

698 20.08.2019 6-амалий машғулот. юридик ва жисмоний шахсларнинг хисоблагичларини қиёслаш маъмурий регламенти. юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида маъмурий регламент. ўзбекистон республикаси президентининг «аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги пф-5278-сон фармонига мувофиқ ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида вазирлар маҳкамаси №698 қарорини қабул қилди. электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини(ҳисоблагични)...

Bu fayl PDF formatida 7 sahifadan iborat (347,2 KB). "elektr energiyasi, tabiiy gaz va ichimlik suvni hisobga olish ma'muriy reglamenti"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: elektr energiyasi, tabiiy gaz v… PDF 7 sahifa Bepul yuklash Telegram