yo’l qurilish mashinalari va jihozlari ma’ruzasi

PDF 33 sahifa 2,7 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 33
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат транспорт университети «технологик машиналар муҳандислиги» кафедраси «кўтариш-ташиш, йўл қурилиш машиналари ва жиҳозлари» фанидан маъруза асосий дарслик ва ўқув адабиётлар 1. asqarxodjayev t. i, shukurov r.o’ maqsudov z. t va boshqalar. yo’l qurilish mashinalaridan foydalanidsh. toshkent. noshr, 2011. 2. asqarxodjayev t. i, shukurov r.o’. yo’l qurilish mashinalaridan foydalanish. toshkent. sharq. 2007. 3. t, xonkelov, r.o’.shukurov. avtokranlar, yuklovchi mashinalardan foydalanish. toshkent “iqtisod-moliya” 2012. 4. t.i. asqarxo’jayev, r.o’. shukurov. yo’l mashinalari, yuklovchi mashinalar va ko’tarma transportlar tuzilishi toshkent “iqtisod- moliya” . 2012. 5. асқархўжаев т.э. ер қазиш ва йўл қурилиш машиналарининг ҳисоби ва назарияси. “фан ва технология”. тошкент, 2006. 276 б. 6. в.и. баловнев, г.в. кустарев и др. дорожно-строительные машины и комплексы. издательство сибади. москва. омск. 2001. 522 ст. 7.тожиев а. “қурилиш машиналари ” тошкент 2000 й. 380 бет. 2 фойдаланиладиган адабиётлар 3 1- маъруза (давоми) кўтариш –ташиш, машиналари режа: кўтариш –ташиш, машиналари …
2 / 33
нган талабларга жавоб бериши техник иқтисодий иш унумдорлика ва қўл мехнатини енгиллатишга хизмат қилади. замонавий бино ва иншоатларни қуришда тайёргарлик ишларида ва қурилишда фойдаланиладиган машиналарга ажратилади. 7 машиналарга қўйиладиган талаблар. машинага қўйиладиган талаблар даражаси ва уларни сифат жихатидан бахоси фан-техника тараккиётига боғлиқ. машина яратишда ва уни янгилашда конструктив, технологик, фойдаланиш талабларига, шунингдеқ, иктисодий ва ижтимоий талабларга риоя килиниши керакки, уларни бажарилиши машинанинг юқори сифатли бўлишини (иш унумдорлиги, ишончлилиги, узоқка чидаши эргономика ва бошқалар) таъминланиши зарур. конструктив талаблар – шундан иборатки, машина муайян иш шароитларида маълум вазифаларни бажара олиши, хозирги стандартларнинг кўрсаткичларига жавоб бериши, республикамизда ва чет элларда ишлаб чикарилган машиналарнинг энг яхши намуналари қаторида туриши, унумли ишлаши, мустаҳкам бўлиши ва ишончли ишлаши керак. 8 технологик талаблар – деталлар, йиғиш бирликлари ва умуман машинани тайёрлаш оддий, кулай ва арзонга тушишини кўзда тутади. машинанинг тўзилиши уни тайёрлашда ва йиғишда илгор технологиядан фойдаланиш имкониятини бериш керак. фойдаланиш талаблари - шундан иборатки, машинадан фойдаланиш …
3 / 33
арадиган ишнинг тури вазифаси, иш жараёнининг характери ва технологияси иш тартиби, юритмасининг тури, куввати (иш унумдорлиги), юриш қисми, универсаллиги, бошқариш системасининг турига қараб тавсифланади. вазифасига кўра - ташиш ва юклаш, тушириш, юк кўтариш машиналари, ер қазиш машиналари, устунқозик коқиш машиналари, тош материалларини тайёрлаш, қопламаларни ётқизиш машиналари, пардозлаш машиналари, ва х.к. машиналарнинг таснифи 10  ишлаш тартиби - бўйича даврий (циклик) ишлайдиган ва узлуксиз ишлайдиган машиналар бўлади.  куч жиҳозлари бўйича – ички ёнув двигателидан харакатга келтириладиган, электрик, гидравлик ва пневматик двигателлардан харакатга келадиган машиналар бўлади.  кўзғалувчанлик бўйича – стационар, кўтариб юриладиган ва кўчма машиналарга бўлинади.  универсаллиги бўйича – кўп мақсадларга мўлжалланган, универсал машиналар ва ихтисослаштирилган машиналар бўлади. 11 домкрат унча катта ва оғир бўлмаган, кўтариб олиб юриш мумкин бўлган юк кўтариш механизмларидир. у юкни 200-500 мм баландликка кўтариш, уни горизонтал бўйлаб силжитиш ва конструкцияларни ўрнатиш пайтида уларни бир-бирига тўғрилаш учун хизмат қилади. домкратлар қурилишда ўрнатиш ва тузатиш ишларида, …
4 / 33
ф.и.к. юқори бўлади. бу турдаги домкратлар 200 тоннагача юкни 0.2м.гача кўтара олади. гидравлик домкратлар 4-расм.гидравлик домкратлар. 15 таллар тортгичларга осиб ишлатиладиган ихчам юк кўтариш қурилмаси ҳисобланади. улардан ўрнатиш, тузатиш ишларини бажаришда фойдаланилади. юритмаларига кўра қўл кучи ва электр билан ишлайдиган турларга бўлинади. 5-расм.таллар. 16 кранлар ва уларнинг турлари. автомобил кранлари; минорали; кўприкли; чорпояли кранлар; мачтали. 17  автомобиль крани– бу муқим ўзиюрар кўтариш- ташиш машинаси бўлиб, қурилиш,қишлоқ хўжалиги,саноат ва бошқа юкларни ортиш ва тушириш учун мўлжалланган.  автомобиль крани қаторидаги мавжуд тур ўлчамларига кўра учта синфга бўлинади:  кичик –10 т гача;  ўрта –63т гача;  юқори— 63 т дан юқори. 18 6-расм.автомобил кранлари 19 умумий мақсадда ишлатиладиган ўзиюрар қулочли кранлар гуруҳидаги барча автомобиль кранлари ишлатилиши бўйича кс (кран стреловой самоходный) ҳарфлардан ва тўрт ва беш рақамлардан иборат индекс берилади биринчи рақам -юк кўтарувчи машиналар қаторидаги ўлчам гуруҳининг номерини билдиради; иккинчи –юриш қурилмаси тури; учинчи – қулочли қурилма осмасини …
5 / 33
бил шассиси даги механик юритмали ва эгилувчан осма қулочли ,юк кўтариш қобилияти 6,3 тоннали иккиламчи модернизациялашган нам тропиклар учун тайёрланган. 22 8-расм – ўзиюрар қулочли автомобиль крани: а) механик юритмали; б)гидравлик юритмали 23 қурилиш кранлари бу кранлар анчагина мураккаб ва универсал бўлиб, донадор юкларнинг кўчиришда, қурилиш конструкцияларини ва технологик қурилмаларнинг кўтаришда хизмат қилади. улар конструкциясига ва хизмат кўрсатиш майдонига стационар ёки кўчма турларига бўлинади. 24 минорали кранлар фуқаро, саноат ва шаҳар қурилишида фойдаланадиган асосий юклаш ва тушириш қурилмаларидан ҳисобланади. улар асосан қурилиш ашёлари, деталлари ва конструкцияларини юклаш, тушириш ва ўрнатиш ишларида қўлланилади. бу кранлар асосан юк ортиш тушириш, қурилиш майдони чегарасида, келтирилган ғишт ва деталларни, қоришма ва бетон солинган идишларни мўлжалланган жойга узатиш учун хизмат қилади. минорали кранлар электр токи билан ишлайдиган юриткичлар билан ҳаракатга келтирилади. минорали кран 25  минорали кранлар билан юкни жойига оҳиста қўйиш мумкин. яна юкни кўтараётган рельсда ҳаракатланиши, қулочни кўтариши, тушириши, буриши бир вактни ўзида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 33 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"yo’l qurilish mashinalari va jihozlari ma’ruzasi" haqida

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат транспорт университети «технологик машиналар муҳандислиги» кафедраси «кўтариш-ташиш, йўл қурилиш машиналари ва жиҳозлари» фанидан маъруза асосий дарслик ва ўқув адабиётлар 1. asqarxodjayev t. i, shukurov r.o’ maqsudov z. t va boshqalar. yo’l qurilish mashinalaridan foydalanidsh. toshkent. noshr, 2011. 2. asqarxodjayev t. i, shukurov r.o’. yo’l qurilish mashinalaridan foydalanish. toshkent. sharq. 2007. 3. t, xonkelov, r.o’.shukurov. avtokranlar, yuklovchi mashinalardan foydalanish. toshkent “iqtisod-moliya” 2012. 4. t.i. asqarxo’jayev, r.o’. shukurov. yo’l mashinalari, yuklovchi mashinalar va ko’tarma transportlar tuzilishi toshkent “iqtisod- moliya” . 2012. 5. асқархўжаев т.э. ер қазиш ва йўл қурилиш машиналаринин...

Bu fayl PDF formatida 33 sahifadan iborat (2,7 MB). "yo’l qurilish mashinalari va jihozlari ma’ruzasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: yo’l qurilish mashinalari va ji… PDF 33 sahifa Bepul yuklash Telegram