oilada tarbiya asoslari

PPTX 57 pages 3.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 57
оилада тарбия асослари оилада тарбия асослари оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан – мамлакат барқарордир! и.а.каримов оила фаровонлиги – миллат фаровонлиги! "оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга“ ўзбекистон республикаси конституцияси ўзбекистон республикаси оила кодексига кўра: барча фуқаролар оилавий муносабатларда тенг ҳуқуқларга эгадирлар. никоҳ тузиш чоғида жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи ҳамда бошқа ҳолатларга қараб, ҳуқуқларни муайян тарзда бевосита ёки билвосита чеклашга, бевосита ёки билвосита афзалликлар белгилашга ҳамда оилавий муносабатларга аралашишга йўл қўйилмайди. и.а.каримовнинг “юксак маънавият-енгилмас куч” асаридан маънавиятнинг пойдевори бўлган ахлоқ ва одоб, илму маърифат, имон ва эътиқод, дунёқараш ва мафкура аввало оилада шаклланади. шундай экан ҳар қандай жамиятнинг ядроси, пойдевори бўлган оиланинг мустаҳкамлиги унинг моддий ва маънавий жиҳатдан таъминланганлиги, фаровонлигининг жамият ва давлат томонидан кафолатланганлиги келажак авлод тарбиясининг зарурий шартидир. «оила турмуш ва виждон қонунлари асосига қурилади, ўзининг кўп асрлик мустаҳкам ва …
2 / 57
рчас боғлиқ. бу боғлиқлик жамиятнинг оилаларсиз мавжуд бўлмаслиги ҳамда ўз навбатида оиланинг маълум бир жамият таркибида вужудга келиши ва яшовчанлигида кўринади. оила ҳамда жамият ўртасидаги ижтимоий муносабатлар икки томонлама алоқадорлик хусусиятига эга. ҳар бир оила умумжамият талаблари асосида фаолият юритади. жамият тараққиётининг ривожи эса унинг бағрида мавжуд бўлган оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий қиёфасининг шаклланганлик даражасига бевосита боғлиқдир. илмий-педагогик, психологик, физиологик ҳамда фалсафий асарларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, оила бола учун энг асосий тарбия муҳити бўлиб, бу муҳитда шахс камолоти учун муҳим ҳисобланган хулқ-атвор, ирода, характер ва дунёқараш шаклланади. бола оила тимсолида жамиятнинг ижтимоий-маънавий қиёфасини кўради, жамият талаблари моҳиятини илк бора шу кичик жамоа орасида, оилавий муносабатларни ташкил этиш жараёнида англайди. оилавий муносабатлар – ота-оналар ёки боланинг камолоти учун масъул бўлган шахслар (бува-бувилар) ҳамда фарзандлар ўртасида турли йўналишларда ташкил этилувчи муносабатлардир. оилавий муносабатлар фарзандларнинг ақлий, руҳий камолотини таъминлаб, ота-оналарда ўзига хос фаолликни ҳам юзага келтиради. хусусан, фарзандларнинг бевосита таъсири туфайли уларнинг қизиқиш …
3 / 57
қабул қилинаётган қонун ва қарорларда ўз ифодасини топмоқда. республикада «оила» илмий-амалий маркази ташкил этилганлиги бунинг ёрқин далилидир. оила мустаҳкамлиги – жамият ривожининг асоси! президентимиз ислом каримовнинг 2007-йили 18-май куни имзоланган “ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига биноан ёш оилаларни имтиёзли кредитлар асосида уй-жой билан таoминлаш тизими жорий этилди. 2007-йили “ижтимоий ҳимоя йили” давлат дастурига мувофиқ, ёш оилаларнинг уй-жой сотиб олиши ва иморат қуриши, рўзғорини бутлашига кўмаклашиш мақсадида тижорат банклари томонидан 57 миллиард 500 миллион сўмлик ипотека ва истеъмол кредитлари ажратилди. 2008-йил – ёшлар йили муносабати билан 1 минг 300 нафар ёш ўқитувчининг оиласига якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари ажратилди. ўзбекистонда оила давлат ҳимоясида: 2010-2011 йиллар давомида 15 мингдан зиёд оила қишлоқ жойларда янги хусусий уй-жойларга эга бўлди. бугунги кунда ҳар 100 та оилага ўртача 132 та телевизор, 99 та холодилник, 18 тадан зиёд кондитсионер, 12 та шахсий компютер, 27 тадан ортиқ енгил автомобил …
4 / 57
та бузуғлик кўчасига кириб, ҳаром орттирса, бу шаҳардан қирқ йил файзу баракат кўтарилиб кетади» дейилган. шундай экан, маънавий жиҳатдан камолотга етишмай туриб, иқтисодий фаровонликни таъминлаш мумкин эмас. ислом динининг муқаддас манбалари – «қуръони карим» ва «ҳадиси шариф»да оила, оилавий муносабатларга оид қарашлар ўз ифодасини топган. «қуръони каримда»: «хотинларингиз зиротгоҳингиздир» дейилади. бунинг маъноси оила қуришдан кўзланган асосий мақсад – фарзанд кўриш, уларнинг комил инсонлар бўлиб вояга етишларини таъминлаш эканлигидир. шунингдек, ислом маънавиятида оилани ҳалол, пок сақлаш, эркак ва аёлнинг бир-бирига бўлган садоқати, маиший бузуқликнинг катта гуноҳ эканлиги такрор-такрор уқтирилади. чунончи, «агар бир шаҳарда лоқал бир аёл бир марта бузуғлик кўчасига кириб, ҳаром орттирса, бу шаҳардан қирқ йил файзу баракат кўтарилиб кетади» дейилган. шундай экан, маънавий жиҳатдан камолотга етишмай туриб, иқтисодий фаровонликни таъминлаш мумкин эмас. алишер навоий «... эр билан хотин бир-бирига мос тушса, ўртада бойлик ва саранжомлик бўлур. уй безаги ундан ва уйланганнинг тинчлиги ундан. ҳусни бўлса кўнгилга ёқимли бўлур, яхшилиги …
5 / 57
лланишига таъсир этишнинг ижтимоий-руҳий асосига эга оила жамиятнинг ажралмас бўлаги сифатида ижтимоий вазифаларни бажариш билан бирга ўзига хос хусусиятларни ҳам акслантирадики, бундай хислат психологик қарама-қаршилик ҳамда характерлар тўқнашувидан иборат ижтимоий муносабатлардан толиққан инсон организми нинг ишчанлик қобилиятини қайта тиклаш учун зарур бўлган мўътадил иқлимни ҳосил қила олади. бу туйғу халқимиз руҳиятидаги ўзига хос хусусиятлардан биридир. оила тарбиясида объектив ва субъектив омиллари объектив омиллари: оиланинг моддий таъминоти ва фаровонлик (маиший турмуш) даражаси, оила бюджетининг мавжуд ҳолати, ундан оқилона фойдаланиш борасидаги тажриба, соғлом руҳий муҳитнинг барқарорлиги ва ҳоказолар субъектив омиллари оиладаги шахслараро муносабатлар мазмуни, оила аъзоларининг физиологик, психологик, маданий жиҳатдан комиллик ҳамда маълумот даражаси, уларнинг қизиқиш ва эҳтиёжлари ўртасидаги мутаносиблик, оилавий ҳаётни тартибга солиш борасидаги ўзаро ёрдам, ҳамкорлик, бирлик тамойилларига таяниш кабилар оила жисмоний ва психологик жиҳатдан соғлом, маънавий баркамол, меҳнат, ижтимоий ҳамда оилавий ҳаётга тайёр шахсни шакллантириб бериши лозим. оила тарбиясининг мазмуни болаларга ижтимоий тарбиянинг мазкур йўналишлари – жисмоний, ахлоқий, ақлий, …

Want to read more?

Download all 57 pages for free via Telegram.

Download full file

About "oilada tarbiya asoslari"

оилада тарбия асослари оилада тарбия асослари оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан – мамлакат барқарордир! и.а.каримов оила фаровонлиги – миллат фаровонлиги! "оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга“ ўзбекистон республикаси конституцияси ўзбекистон республикаси оила кодексига кўра: барча фуқаролар оилавий муносабатларда тенг ҳуқуқларга эгадирлар. никоҳ тузиш чоғида жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи ҳамда бошқа ҳолатларга қараб, ҳуқуқларни муайян тарзда бевосита ёки билвосита чеклашга, бевосита ёки билвосита афзалликлар белгилашга ҳамда оилавий муносабатларга аралашишга йўл қўйилмайди. и.а.каримовнинг “юксак маънавият-енгилмас куч” асаридан маънавиятнинг пойдевори...

This file contains 57 pages in PPTX format (3.7 MB). To download "oilada tarbiya asoslari", click the Telegram button on the left.

Tags: oilada tarbiya asoslari PPTX 57 pages Free download Telegram