o'smirlikning psixologik xususiyatlari

PPTX 30 sahifa 3,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 30
презентация powerpoint kun hikmati ikki shaklda munosabat o‘rnatish mumkin – hamkor sifatida va raqib sifatida (a.rasulov) hech narsa tasodifan sodir bo‘lmaydi. biz tasodif deb aytadigan hamma narsaning o‘z sababi bor (arastu) ўсмирлик 11-12 ёшдан, 14-15 ёшгача бўлан даврни ўз ичига олади. аксарият ўқувчиларда ўсмирлик ёшига ўтиш, асосан 5-синфдан бошланади. «энди ўсмир бола эмас, бироқ катта ҳам эмас»- айни шу таъриф ўсмирлик даврининг муҳим характерини билдиради. ўсмирлик даврининг психологик хусусиятлари. ўсмирлик болаликдан катталикка ўтиш даври бўлиб, физиологик ва психологик жиҳатдан ўзига хос хусусиятлари билан характерланади. бу босқичда болаларнинг жисмоний ва психик тараққиёти жуда тезлашади, ҳаётдаги турли нарсаларга қизиқиши, янгиликка интилиши ортади, характери шакилланади, маънавий дунёси бойийди, зиддиятлар авж олади. ўсмирлик балоғатга етиш даври бўлиб, янги хислар, сезгилар ва жинсий ҳаётга тааллуқли чигал масалаларнинг пайдо бўлиши билан ҳам характерланади. бу ёшда ўсмир ривожида кескин ўзгаришлар рўй беради. у тажангроқ, баъзида ҳуда-беҳудага инжиқлик қиладиган, серзарда, гап кўтармас бўлиб қолади организмдаги ўзгаришлар бевосита ўсмир …
2 / 30
болалар ёрдамчи бўлиш ролларидан қониқсалар, ўсмирлар, айниқса катта ўсмирлар катталар билан тенг равишда фаолият кўрсатаётганларидан, лозим бўлганда уларнинг ўринларига ҳам ишлай олишларидан қониқадилар. энди ўсмирлар ўйин фаолиятига камроқ вақтларини ажратган холда кўпрок жиддий ишлар билан шуғуллана бошлайдилар ва уларнинг билиш жараёнлари жадал ривожлана бошлайди. ўсмир ўқувчи руҳий дунёсида пайдо бўладиган бундай ҳолатлар балоғат даври ўтиши билан бир меъёрга келиб қолади. лекин фарзанд ўстираётган ҳар бир ота-она боланинг ўсиши тўғрисида, унинг ўзига хос хусусияти ҳақида зарур тушунчага эга бўлсалар фойдадан ҳоли бўлмайди, албатта. шу нарсани алоҳида таъкидлаш керакки, бу ёшдаги ўсмирлар ўта таъсирчан, айниқса ташқи таъсирга, ташқи воқеаларга берилувчан бўладилар. ишқий китоблар ўқиш, шунга ўхшаш кинофильмларни томоша қилишга жуда қизиқадилар. ўзларининг ташқи қиёфаларига кўпрок эътибор бера бошлайдилар. ўғил болаларда соч қўйиш, дурустроқ кийиниш иштиёқи туғилади, қизлар эса ойнага кўпрок қарайдиган бўлиб қоладилар. ўсмирлик ёшидаги болаларнинг жисмоний хусусиятлари. ўсмир организмида рўй берадиган ўзгаришлар бола ривожланишининг айни шу даврида биологик, физиологик етуклиги борасида …
3 / 30
гариш рўй беради:овоз пайлари узаяди ва кўпаяди. натижада ўсмирларнинг айниқса, ўғил болаларнинг овози йўғон ва паст бўлиб қолади. ўсмирлик ёшида мускул тизимининг ўсиши ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. мускуллар тез ўсиб, мустаҳкамланиб борсада, лекин оёқ ва қўл суякларининг ўсишидан орқада қолади. натижада ўсмир гавдаси номутаносиб, ҳаракатлари, юриши нотекис, бесўнақай бўлади, оёқлар узун, мускуллар нозик бўлганидан ўсмир юришидаги бесўнақайлик кўзга ташланиб туради. ўсмир қўл-оёқ ўсиб, хатто ота-онанинг кўзига бесўнақай кўринади. шундай пайтларда айрим ота-оналар боладаги бу ўзгаришни кузатиб, унинг юриш-туришига разм солиш, сўнг тўғри муомала қилиш ўрнига гоҳида, « эй мунча қўпол, беўхшов бўлиб кетаяпсан, хеч нарсага қовушмайсан» деб уни ранжитиб қўядилар кўкрак қафаси тананинг бўйга ўсишига нисбатан секинроқ ўсади. натижада ўсмир кўкраги тор бўлади. бу эса ўз навбатида муайян даражада кислородга кўпрок эҳтиёж сездиради. кислородга эҳтиёж ўсмирнинг психик фаолиятига таъсир этиб, мия мускул системасидан фарқли равишда кислородни бир неча марта кўп исътемол қилади юрак ва қон айланиш тизимининг ўсишига нисбатан …
4 / 30
илимларга эга бўлиш мотиви кучсиз бўлгани сабабли, улар мактабга боргиси келмайди, ўқишга оғриниб келиб, салбий хис туйғулар ва хавотирлик хисларини бошдан кечиради. катталар томонидан ўсмирнинг юриш туриши, хулқига жавоб бериш талаб қилинади. ўсмирга унинг илгари қондирилиб келинаётган эҳтиёж ва хоҳишлари энди қондирилмаслиги, уларнинг кўпидан воз кечиш лозимлиги уқтирилади. ўсмир қийинчилик билан бўлсада, ўзининг янги мавқеини тушуна бошлайди, ўз хулқини ўзгартириб унга мослаша боради. ўсмирнинг ҳаёт кечириш тарзи ва унинг психик тараққиётга таъсири. ўсмирлик даври қарама-қаршиликларга бой даврдир. уни баъзи олимлар «кризислар» «таназзуллар» даври ҳам деб атайдилар. сабаби ўсмир руҳиятида шундай инқирозий ҳолатлар рўй берадики, у бу инқирозни бир томондан ўзи ҳал қилгиси келади, иккинчи томон-дан, ўзи ҳал қилишга имконияти, кучи ва ақли етмайди. ўсмир шахси характеридаги оғишларнинг шаклланиши уларнинг типларини аниқлаш, тиббий психлогик ва тиббий педагогик ишларни актив олиб бориш учун зарурдир. ҳулқ - атвори оғир ўсмирларнинг шахси шаклланишига кўпчилик ҳолларда оилавий шарт-шароитлар, ота-онанинг ёки қариндошларнинг ичкиликбозлиги, уларнинг ахлоққа зид …
5 / 30
сирида жамоа ва тарбиячиларнинг ғоявий раҳбарлиги остида амалга ошади. ота-она ва тарбиячи шуни назарда тутиши лозимки, худди анашу ёшда аҳлоқий онг тараққиётига замин қўйилади. ўсмирнинг қандай аҳлоқий тажриба орттиришига, қандай аҳлоқий фаолиятни амалга оширишига қараб унинг шахси ҳам таркиб топа бошлайди. лекин худди мана шу ўсмирлик ёши аҳлоқий жиҳатдан тез ривожланиш ёши бўлганлиги туфайли шуни эсдан чиқармаслик керакки, кўпинча ўсмир онгида, тарбиячи ўқувчи онгига сингдирмоқчи бўлган хислатларга қарама—қарши унда аҳлоқий тушунчалар таркиб топиши мумкин. ўсмирлик даврининг оғир, мураккаб давр эканлиги кўплаб психологик, физиологик, ижтимоий омиллар билан боғлиқ. бу даврда ривожланишнинг барча жиҳатлари, яъни жисмоний, ақлий, ахлоқий, ижтимоий ва бошқаларнинг мазмун моҳияти ўзгаради. ўсмир ҳаётида унинг руҳияти, организмининг физиологик ҳамда ижтимоий ҳолатида жиддий ўзгаришлар содир бўлади. шундай қилиб, ўсмирлик ёшида болада катталик ҳиссини таркиб топишида ўз-ўзини англашнинг аҳамияти ва роли кучая боради. демак ,мана шу даврда бола муҳит ўртасидаги муносабатнинг янги типини белгиловчи тараққиётнинг ички факторлари борган сари кўпроқ аҳамият қозона …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 30 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'smirlikning psixologik xususiyatlari" haqida

презентация powerpoint kun hikmati ikki shaklda munosabat o‘rnatish mumkin – hamkor sifatida va raqib sifatida (a.rasulov) hech narsa tasodifan sodir bo‘lmaydi. biz tasodif deb aytadigan hamma narsaning o‘z sababi bor (arastu) ўсмирлик 11-12 ёшдан, 14-15 ёшгача бўлан даврни ўз ичига олади. аксарият ўқувчиларда ўсмирлик ёшига ўтиш, асосан 5-синфдан бошланади. «энди ўсмир бола эмас, бироқ катта ҳам эмас»- айни шу таъриф ўсмирлик даврининг муҳим характерини билдиради. ўсмирлик даврининг психологик хусусиятлари. ўсмирлик болаликдан катталикка ўтиш даври бўлиб, физиологик ва психологик жиҳатдан ўзига хос хусусиятлари билан характерланади. бу босқичда болаларнинг жисмоний ва психик тараққиёти жуда тезлашади, ҳаётдаги турли нарсаларга қизиқиши, янгиликка интилиши ортади, характери шакилланади, ма...

Bu fayl PPTX formatida 30 sahifadan iborat (3,5 MB). "o'smirlikning psixologik xususiyatlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'smirlikning psixologik xususi… PPTX 30 sahifa Bepul yuklash Telegram