o‘zbekiston respublikasi bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi

PPTX 17 pages 108.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 17
презентация powerpoint 19 – мавзу: ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнатни бошқаришдаги ўрни режа: 19.1. ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ташкилий тузилмаси. 19.2. ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнатни бошқаришдаги роли 19.3. аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ва уларнинг асосий вазифалари. таянч сўз ва иборалар: бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизими, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг моддий-техника таъминоти, вазирликнинг асосий вазифалари, вазирликнинг асосий функциялари, вазирликнинг ҳуқуқлари, вазирликнинг жавобгарлиги. ўзбекистон республикасининг конституцияси кўра, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш, қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эгадир. ўзбекистон республикаси меҳнат вазирлиги вазифаси – ушбу ҳуқуқларни амалга оширилишини таъминлашдир. ўзбекистон республикаси меҳнат вазирлиги меҳнат, бандлик соҳасидаги сиёсатни амалга оширувчи республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади. ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат …
2 / 17
аклашиш марказлари; давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларини экспертизадан ўтказиш давлат инспекцияси; давлат унитар корхонаси шаклидаги ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги; бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш республика илмий маркази, одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам кўрсатиш бўйича республика реабилитация маркази, банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказлари, давлат муассасаси шаклидаги тошкент шаҳрида ишсизларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув маркази. 19.2. ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнатни бошқаришдаги роли ii. вазирликнинг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилар вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади: аҳоли бандлиги даражасини минтақалар бўйича ёш-жинс гуруҳлари бўйича тизимли асосда чуқур таҳлил қилиш, янги иш ўринлари ташкил этиш йиллик дастурлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, аҳоли бандлигини ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, улар бажарилиши доимий мониторингини олиб бориш; банд бўлмаган аҳолини, биринчи навбатда ёшлар, аёллар ва ногиронларни касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлашни, касбга ўқитиш ва қайта тайёрлашнинг самарали тизимини ташкил қилиш, замонавий ахборот-коммуникацион технологиялардан …
3 / 17
фик ва иқтисодий ривожлантириш прогнозлари асосида меҳнат ресурсларининг прогноз балансларини ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича самарали чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқади; республика ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг меҳнат ресурслари сони ҳамда таркибини ўрганади, уни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади; ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти билан банд бўлган фуқароларни ҳисобга олишни ташкил қилади; аҳоли, шу жумладан ёшлар, аёллар, имкониятлари чекланган шахслар, ишдан озод қилинган ходимлар ва аҳолининг бошқа тоифалари бандлигини ва улар ишга жойлаштирилиши бўйича маълумотлар шакллантирилиши ва таҳлил этилишини ташкил қилади; манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини тадқиқ қилади ҳамда унинг натижалари асосида ишчи кадрларнинг ва таълим муассасаларида мутахассисларнинг касб тайёргарлиги йўналишларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади; давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва бошқа ташкилотларга йирик корхоналар билан фуқаролар ўртасида кооперация асосида касаначиликни ташкил этишни кенгайтириш, шунингдек оилавий тадбиркорлик ва …
4 / 17
еҳнат муносабатларини тартибга солиш, моддий рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида: давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг меҳнатни нормалаш ва ишчи касбларининг ҳамда мутахассислар ва хизматчилар лавозимларининг тариф-малака тавсифномаларини ишлаб чиқиш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишчиларнинг асосий касблари бўйича ишчиларга малака разрядлари бериш масалалари бўйича ишларини мувофиқлаштиради; манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда энг муҳим ижтимоий-меҳнат нормалари ва нормативларининг рўйхатини аниқлайди ва улар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради; манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар иштирокида меҳнат ва бандлик соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқади; меҳнат ва бандлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан белгиланган тартибда давлат назоратини амалга оширади; ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган асосий хизматчилар лавозимлари ва ишчи касбларининг классификаторида кўрсатилган ишчи касблари ва хизматчилар лавозимлари номларининг, илгари норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларда ишлатилган касблар ва лавозимларга айнанлигини ва мутаносиблигини белгилайди; тегишли касаба …
5 / 17
и даромадларини давлат томонидан тартибга солиш механизмини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлашда қатнашади; ўзбекистон республикаси иқтисодиёт вазирлиги, молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда ишҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендияларнинг энг кам миқдорини, иқтисодиётнинг айрим тармоқ ва секторлари учун ходимлар сонининг ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам нормативларини белгилашга доир таклифлар тайёрлайди; в) халқаро ҳамкорлик соҳасида: меҳнат ва бандлик масалаларида халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан халқаро ҳамкорлик соҳасида ўзаро самарали ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади; меҳнат ва бандлик масалалари юзасидан халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларда белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади ва ўзбекистон республикасининг манфаатлари бўйича иш кўради; халқаро меҳнат ташкилотининг ўзбекистон республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларининг, меҳнат ва бандлик масалалари бўйича тузилган бошқа халқаро шартномалар бажарилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этади, белгиланган тартибда тегишли ҳисобот ва маърузалар тайёрлайди ва тақдим этади; манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда меҳнат …

Want to read more?

Download all 17 pages for free via Telegram.

Download full file

About "o‘zbekiston respublikasi bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi"

презентация powerpoint 19 – мавзу: ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнатни бошқаришдаги ўрни режа: 19.1. ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ташкилий тузилмаси. 19.2. ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнатни бошқаришдаги роли 19.3. аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ва уларнинг асосий вазифалари. таянч сўз ва иборалар: бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизими, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг моддий-техника таъминоти, вазирликнинг асосий вазифалари, вазирликнинг асосий функциялари, вазирликнинг ҳуқуқлари, вазирликнинг жавобгарлиги. ўзбекистон республикасининг конституцияси кўра, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин ка...

This file contains 17 pages in PPTX format (108.5 KB). To download "o‘zbekiston respublikasi bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi", click the Telegram button on the left.

Tags: o‘zbekiston respublikasi bandli… PPTX 17 pages Free download Telegram