mehnat taqsimoti va kooperatsiyasi

PPTX 25 pages 263.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 25
презентация powerpoint 4-мавзу: меҳнат тақсимоти ва кооперацияси 1. меҳнат тақсимоти ва унинг шакллари 2. корхоналарда меҳнат тақсимотининг ўзига хос хусусиятлари 3. меҳнат кооперацияси ва унинг шакллари 4. касблар ўриндошлиги ва кўп жиҳозда ишлаш тартиби меҳнат тақсимоти деганимизда, ҳар хил меҳнат турларининг бир-биридан ажратилишини, пировардида меҳнат фаолияти билан бандликни тушунамиз. «меҳнат тақсимоти» атамаси ходимларнинг меҳнат функцияларини аниқ белгилашни ва биргаликдаги фаолият давомида уларни чегаралаб, ажратиб қўйишни англатади макроиқтисодиётга тегишли корхоналарда меҳнат тақсимотининг шакллари 1 технологик меҳнат тақсимоти 2 функционал меҳнат тақсимоти 4 амаллар бўйича меҳнат тақсимоти 3 малакали меҳнат тақсимоти технологик меҳнат тақсимоти – ишлаб чиқариш жараёнининг қайта ишлаш (передел), фаза циклларига қараб бўлинади. бунда энг муҳими, уларнинг бажарилиши технологик жиҳатдан бир хил бўлишидир. +айта ишлаш ва фазалар айрим ишлар: чилангарлик (токарлик, слесарлик), пайвандчилик (сваршиклик), қиздирилган ёки совуқ металлни икки бўлакдан иборат бўлган қолип (штамп) орасига олиб уриб, буюм тайёрлаш ва ҳоказолардан иборат бўлади. гуруҳлар ичида эса ишлаб чиқариш жараёнлари содир …
2 / 25
ар меҳнатини энг тўла тақсимлашдир. бунда ишлаб чиқаришнинг ҳар бир айрим жараёни ишлаб чиқариш амалининг таркибий қисмларига бўлинади. масалан, махсус болт тайёрлашнинг технологик жараёни темирчилик – металл тоблаш, чилангар (токар) – йўниш, нақш солиш, фрезерлик – болт бошидаги қирраларини фрезерлаш амалларидан иборат бўлади макро ва микроиқтисодиёт ишлаб чиқариш тармоқларида меҳнат тақсимотининг даражалари 1 умумий меҳнат тақсимоти 2 хусусий меҳнат тақсимоти 3 қисман (айрим) меҳнат тақсимоти умумий меҳнат тақсимоти - бу, макроиқтисодиёт ишлаб чиқаришининг энг йирик тармоқлар, чунончи, қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш, транспорт ва ҳоказоларга ажратилишидир хусусий меҳнат тақсимоти – бу, ҳам макроиқтисодиёт ишлаб чиқариш йирик тармоқларининг тур ва кичик турларга ажратилишидир. саноат тармоғи, масалан, машинасозлик, тўқимачилик ва ҳоказо соҳаларга ажратилади, тўқимачилик соҳасининг ичида эса ип газлама, жун газлама ва ҳоказо соҳалари бўлади. қисман (айрим) меҳнат тақсимоти – бу, микроиқтисодиёт ишлаб чиқаришида, яъни бир корхона ичида меҳнатнинг касб ва ихтисослар бўйича цехларга, участкаларга ва алоҳида ижрочиларга тақсимланишидир. меҳнатни ташкил қилишнинг муайян, …
3 / 25
аёнида ёки ҳар хил бўлса-да, бир-бири билан боғлиқ ишлаб чиқариш жараёнларида режали ва биргалашиб иштирок қилишдир участка ичидаги меҳнат кооперацияси – айрим ижрочилар ва бригададаги ишчилар кооперациясидир. ўз навбатида, бригада ишлаб чиқаришида ҳам ишчиларнинг меҳнат кооперация ташкил этилади. бу меҳнат кооперациясининг энг оддий шакли бўлиб, ишчилар гуруҳи муштарак ишлаб чиқариш топшириғини бажаришда биргаликда қатнашиш учун бирлашади ва бу топшириқни бажариш учун жавобгар бўлади ходимларни ишлаб чиқариш бригадаларига уюштириш зарурияти ҳар бир айрим ҳолда ишлаб чиқаришнинг ёки хизмат кўрсатишнинг характери ва ҳажми билан белгиланади. хусусан: бир хил ишни ёки хизматни бажариш учун ҳар хил ижрочиларнинг ҳамжиҳатлик билан биргаликда ишлаши талаб қилинганида катта-катта ва мураккаб агрегатларга хизмат кўрсатади (темирчилик-прес цехлари, мартен, домна печлари олдида ишлаш бригадалари); мавжуд иш майдони ва ҳажмидаги топшириқни битта ходим бажара олмаган тақдирда бир хил технологик жараёнларни бажариш учун (бўёқчилар, сувоқчилар бригадаси, юк ортувчи ёки тушурувчилар бригадаси); ишлаб чиқариш топшириқларини айрим иш бажарувчиларга тақсимлаб бериш имкони бўлмаган тақдирда …
4 / 25
и бажарадилар. меҳнат қисман механизациялашган, ходимларнинг ихтисослари тор ва меҳнат тақсимоти кенг қўлланилган ишлаб чиқаришларда ёки хизмат кўрсатишларда ихтисослаштирилган бригадалар кўп самара беради. комплекс бригадалар турли хил касб ва турли хил ихтисосдаги ходимлардан иборат бўлиб, улар хилма-хил вазифаларни бажаради. чунончи, тўқимачилик корхонасида мокили тўқув машиналаридаги уста ёрдамчисининг бригадасида тўқувчилар, найчаловчилар, гоҳида арқон узувчи (отрившица) бўлади. комплекс бригада – бутун ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнини бажарувчи ижрочи жамоадир. комплекс бригададаги меҳнат ихтисослаштирилган бригададагига қараганда самарали ва қизиқарлироқ комплекс ишлаб чиқариш бригадаларининг уч хил шакли мавжуд меҳнат тўла тақсимланган комплекс бригада. бунда ҳар бир ходим доимо бир хил ишни бажаради. масалан, чилангар пайвандлаш иши билан шуғулланади, аммо вақти-вақти билан бўладиган технологик ёки ташкилий танаффусларда бўш қолган ишчи бошқа ўртоқларига ёрдамлашади, чунки бу бригадада иш ҳақи жамоа (бутун бригада) қилган иш натижаларига қараб тўланади, шунинг учун ҳам ҳар бир ишчи умумий натижанинг юқори бўлишидан манфаатдор бўлади меҳнат қисман тақсим қилинган комплекс бригада. …
5 / 25
линиши ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнларини бошқаришнинг автоматлаштирилиши ва шу муносабат билан иш куни давомида қаттиқ банд бўлмаган ҳам асосий, ҳам ёрдамчи касблардаги ходимларнинг пайдо бўлиши ишлаб чиқариш жараёнларига хизмат кўрсатувчи чегараларни кенгайтириш мақсадида ходимларнинг тор ихтисослаштирилиши йўқотилиши меҳнатни ташкил этишнинг жамоавий шакллари, хусусан, комплекс бригадалар жорий қилиниши касбларнинг тўла ўриндошлиги деганимизда, маълум ихтисос (касб)даги ходимнинг барча меҳнат функциялари бошқа кишига юклатилиши ва бошқа ишни қилиш учун ўз функциясини бажаришдан тамомила озод қилиниши тушунилади (масалан, навбатчи чилангарга навбатчи электрикнинг вазифаси юклатилади, электрик эса бу вазифадан бутунлай озод қилинади ва ҳ.к.) касбларнинг қисман ўриндошлиги деганимизда, у ёки бу ходимга қўшимча равишда бошқа ходимларнинг баъзи меҳнат функциялари юклатилиши, аммо кейингилар ўз вазифаларидан бутунлай озод бўлмаслиги, балки одатдаги функцияларидан қисман бўшашини тушунамиз. бу, ходимлар сони камайтирилишига, яъни меҳнат ресурсларининг маълум даражада тежалишига олиб келади меҳнатнинг касблар ўриндошлиги асосида ташкил этилиши биринчидан, ўриндош ишларнинг ҳажми иш куни давомида ҳар бир ижрочининг иш билан …

Want to read more?

Download all 25 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mehnat taqsimoti va kooperatsiyasi"

презентация powerpoint 4-мавзу: меҳнат тақсимоти ва кооперацияси 1. меҳнат тақсимоти ва унинг шакллари 2. корхоналарда меҳнат тақсимотининг ўзига хос хусусиятлари 3. меҳнат кооперацияси ва унинг шакллари 4. касблар ўриндошлиги ва кўп жиҳозда ишлаш тартиби меҳнат тақсимоти деганимизда, ҳар хил меҳнат турларининг бир-биридан ажратилишини, пировардида меҳнат фаолияти билан бандликни тушунамиз. «меҳнат тақсимоти» атамаси ходимларнинг меҳнат функцияларини аниқ белгилашни ва биргаликдаги фаолият давомида уларни чегаралаб, ажратиб қўйишни англатади макроиқтисодиётга тегишли корхоналарда меҳнат тақсимотининг шакллари 1 технологик меҳнат тақсимоти 2 функционал меҳнат тақсимоти 4 амаллар бўйича меҳнат тақсимоти 3 малакали меҳнат тақсимоти технологик меҳнат тақсимоти – ишлаб чиқариш жараёнининг қайта...

This file contains 25 pages in PPTX format (263.7 KB). To download "mehnat taqsimoti va kooperatsiyasi", click the Telegram button on the left.

Tags: mehnat taqsimoti va kooperatsiy… PPTX 25 pages Free download Telegram