vijdon erkinligi va diniyatashkiolotlar

PPTX 14 pages 368.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
мавзу: ўзбекистонда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар мавзу: ўзбекистонда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар ўқитувчи: х. рахимов режа: 1. виждон эркинлиги тўғрисидаги тушунчалар 2. “виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда дин, диний ташкилот ва диндорларга муносабат 3. диний ташкилот тушунчаси виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар масаласи ижтимоий ҳаётда ҳар доим муҳим ва мураккаб масала бўлиб келган. бинобарин, унинг замирида шахснинг ҳуқуқи, демократия, адолатпарварлик ва инсонпарварлик каби катта ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий тушунчалар ётади. виждон эркинлиги кишиларнинг руҳий оламига, унинг соғлом ва баркамоллигига бевосита таъсир кўрсатади. шу боис бу масаланинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва бажарадиган вазифалари ғоят муҳим. бирлашган миллатлар ташкилотининг уставидан тортиб, барча халқаро ҳужжат ва шартномаларда, ҳамма мамлакатларнинг конституция ва қонунларида виждон эркинлиги ўз ифодасини топган. 1948 йилда қабул қилинган инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига мувофиқ ҳар бир инсон фикрлаш, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга. бу ҳуқуқ ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш эркинлигини, ўз дини ёки эътиқодига …
2 / 14
и ахлоқий майл бўлиб, ташқи таъсир туфайли ривожланиши ёки сўниши мумкин. у эҳтирос, ҳиссиёт шаклида шахснинг ўз хатти-ҳаракатлари учун уялиш, пушаймон бўлиш ёки ахлоқий қониқиш сифатида намоён бўлади. виждон яхшилик, бурч, бахт, ҳалоллик каби бошқа ахлоқий тушунчалар билан боғлиқ. жамиятнинг ривожланиши, маънавий, ахлоқий юксалиши билан виждон тушунчасининг мазмуни ва моҳияти бойиб боради. унинг моҳияти ижтимоий муҳит билан белгиланади. виждон эркинлиги тушунчаси виждон тушунчасининг муайян қисмини ташкил этади. виждон эркинлиги – ижтимоий-фалсафий тушунча; ҳар кимнинг ўз эътиқодига кўра, мазкур жамиятда мавжуд ижтимоий меъёрларни бузмаган ҳолда виждони буюргани бўйича яшаш, ишлаш имконияти. бунда динга муносабат масаланинг бир томони ҳисобланади. сиёсий жиҳатдан виждон эркинлигига демократия кўринишларидан бири сифатида қаралади. юридик нуқтаи назардан виждон эркинлиги инсоннинг асосий шахсий ҳуқуклари сирасига киради ва демократик эркинликлардан бири ҳисобланади. 1992 йилда қабул қилинган ўзбекистон республикасининг конституциясининг 31-моддасида ҳар бир фуқаро учун виждон эркинлиги ҳуқуқининг кафолатланиши табиий ҳолдир. яна бир муҳим томони – кейинги йилларда давлат билан диний …
3 / 14
ран у кучга кирди. мазкур қонун 23 моддадан иборат. унинг 1-моддасида ушбу қонуннинг мақсади нималардан иборат эканлиги очиқ ва равшан баён этилган: «ушбу қонуннинг мақсади ҳар бир шахснинг виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқини, динга муносабатидан қатъий назар, фуқароларнинг тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиб туришдан иборат». қонуннинг 3-моддаси виждон эркинлиги ҳуқуқи ҳақида бўлиб, унда ҳар бир фуқаро динга муносабатини ўзи мустақил аниқлаши, у ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга эканлиги ва бу ҳуқуқ эса ўзбекистон республикасининг конституцияси томонидан кафолатланажаги таъкидланди. 4-моддада фуқароларнинг динга муносабатларидан қатъий назар, тенг ҳуқуқлилиги ҳақида сўз боради. расмий ҳужжатларда фуқаронинг динга муносабати кўрсатилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланади. виждон эркинлиги ҳақидаги қонуннинг 5-моддасида ўзбекистон республикасида дин ва диний ташкилотлар давлатдан ажратилганлиги кўрсатилган. бу дегани давлат диний масалалар билан шуғулланмайди, диний ташкилот ва диний бошқарма ишларига аралашмайди. дин ва диний ташкилотлар ҳам давлат ишларига аралашмаслиги лозим. …
4 / 14
илар, мураббийлар тегишли билимга ва уни ўқитиш ҳақидаги маҳсус руҳсатномага эга бўлишлари шарт. қонунда ҳусусий тартибда, яъни уйда диний таълим бериш қатъиян маън этилади. қонунда “олий ва ўрта махсус диний ўқув юртларида таълим олиш учун фуқаролар ўзбекистон республикаси “таълим тўғрисида”ги қонунга мувофиқ мажбурий таълим олганидан кейин қабул қилинади” дейилиши ҳозирги маънавий равнақ нуқтаи назаридан мантиқан келиб чиқади. диний арбоб ва ходимлар диний билимга қўшимча камида умумий мажбурий ўрта таълим олган кишилар бўлишини даврнинг ўзи тақозо этмоқда. мазкур қонунда “диний ўқув юртларида диний фанларни ўқитаётган шахслар диний таълим олган бўлиши ва ўз фаолиятларини тегишли марказий бошқарув органининг руҳсати билан амалга оширишлари лозим”, деган талабни қўйилиши жуда ҳам ўринлидир. ўзбекистон республикаси конституцияси ва унга асосланиб ишлаб чиқилган виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида янги таҳрирда эълон қилинган конунга асосан республикадаги барча диний уюшмалар эркин, ошкора, тенг ҳуқуқли тарзда фаолият кўрсатмокдалар. бу ҳукуқ ва эркинликлар қонун бўйича кафолатланган. республикамиздаги 17 хил диний конфессиялар …
5 / 14
жид фаолият кўрсатган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони қарийб 2000 тага етди. ёки бошқача қилиб айтганда, мустақилликка қадар фарғона вилоятида 2 та масжид фаолият кўрсатган бўлса бугун 198 та масжид ишлаб турибди. 1980 йили собиқ иттифоқ бўйича 17 киши хаж зиёратига борган бўлса, мустақилликка эришганимиздан буён ҳар йили минглаб хамюртларимиз ҳаж ва умра зиёратини адо қилишмоқда. бундан ташқари рамазон ва қурбон хайитларини биринчи куни ҳар йили дам олиш куни деб эълон қилинмоқда. диний ташкилотнинг устави қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган бўлиши керак: 1.диний ташкилотнинг номи, тури, жойлашган манзили, қайси динга мансублиги; 2.мақсади, вазифалари ва фаолиятининг асосий турлари; 3.фаолиятни ташкил этиш ва тугатиш тартиби; 4.тузилиши ва бошқарув органлари; 5.маблағлари манбаи хамда ушбу ташкилот ичидаги, шунингдек, ундан ташқаридаги мулкий муносабатлар; 6.уставга ўзгартишлар ва кўшимчалар киритиш тартиби; 7.ушбу диний ташкилотга тааллуқли бошқа маълумотлар. марказий бошқарув органларига эга бўлган диний ташкилотларнинг уставлари мазкур бошқарув органлари билан келишилган бўлиши керак. диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари …

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About "vijdon erkinligi va diniyatashkiolotlar"

мавзу: ўзбекистонда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар мавзу: ўзбекистонда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар ўқитувчи: х. рахимов режа: 1. виждон эркинлиги тўғрисидаги тушунчалар 2. “виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда дин, диний ташкилот ва диндорларга муносабат 3. диний ташкилот тушунчаси виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар масаласи ижтимоий ҳаётда ҳар доим муҳим ва мураккаб масала бўлиб келган. бинобарин, унинг замирида шахснинг ҳуқуқи, демократия, адолатпарварлик ва инсонпарварлик каби катта ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий тушунчалар ётади. виждон эркинлиги кишиларнинг руҳий оламига, унинг соғлом ва баркамоллигига бевосита таъсир кўрсатади. шу боис бу масаланинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва бажарадиган вазифалари ғоят муҳим. бирлашган миллатлар ташкило...

This file contains 14 pages in PPTX format (368.9 KB). To download "vijdon erkinligi va diniyatashkiolotlar", click the Telegram button on the left.

Tags: vijdon erkinligi va diniyatashk… PPTX 14 pages Free download Telegram