учёшинқирози

PPTX 22 pages 1.6 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 22
презентация powerpoint 7-мавзу: уч ёш инқирози. мавзу режаси: 1. ақлий ривожланиш, предметли фаолият илк болалик даврида етакчи фаолият сифатида. 2. илк болалик даврида ўз-ўзини англаш. 3. илк болалик даврида психик тараққиёт диагностикаси 4. илк болалик даврининг ўзига хосликлари кириш қисми бола ўсиши давомида бир даврдан бошқасига ўтаётганда кризис (инқироз) босқичини бошидан кечиради кўпчилик психологлар фикрига кўра, бу табиий ҳолат ва боланинг руҳий ривожланиши учун жуда ҳам зарурдир. болада кризис (инқироз) янги туғилган гўдакдаги инқироз, 1 ёшда, 3 ёшда, 7 ёшда ва ўсмирликда бўлади. гўдак дунёга келар экан, табиийки, маълум муддат организмининг мутлақо нотаниш муҳитга мослашиш жараёнини бошдан кечиради. яъни, иссиққина, хавф-хатарлардан ҳоли она қорнидан ёруғ дунёга қадам ранжида қилади. бу пайтда нафас олиш ва овқатланишдан тортиб, кўриш, ҳаракатланиш ва бошқа кўплаб физиологик жараёнлар бутунлай ўзга бир шаклга алмашинади. психотаҳлилчиларнинг сўзларига қараганда, бу пайтда олинган ҳар қандай тан жароҳати инсонга умр бўйи ҳамроҳлик қилади. янги туғилган гўдакдаги инқироз. 3 ёш инқирози. …
2 / 22
лиши, ҳаракатлар мувозанатининг такомиллашуви кузатилади. 3 ёшлилар инқирози пайтида бола ўзининг мавжудлигини, менини англаб етган бўлса, бу ёшга келиб ижтимоий муносабатлардаги ўз ўрнини топишга ҳаракат қила бошлайди. яъни, мавжудликдаги “мен”дан ижтимоий “мен” сари қадам ташланади. 3 ёшли боланинг инқирози нимани кўрсатиши мумкин? ҳар бир нарсани ва ҳар доим мустақил равишда қилишга интилиш. муваффақияцизликка зўравон муносабат. ота-оналарнинг сўровларини бажаришни истамаслик, уларнинг маслаҳатига амал қилиш. қайсарлик, баъзида бепарволик билан чегарадош. ўз иродаси ва қайсарлиги. намойиш қилувчи хатти-ҳаракатлар. деспотизм, бошқаларга нисбатан тажовузнинг намоён бўлиши. ақлий ривожланиш, предметли фаолият илк болалик даврида етакчи фаолият сифатида. шуни алохида кўрсатиш жоизки 1,6-ойликдан 3 ёшгача бўлган болалар бу нутқ ривожланиши учун сензетив давр хисобланади. бу давр ақлий ривожланиш асосини идрок ва тафаккур харакатларининг янги кўринишлар ташкил этади. сензетив-болалар ривожланишидаги сензитив даврлар маълум вақт оралиғида бир хусусият ёки қобилиятни ўрганишга ўта мойил бўлиш, унга оид маълумотларни тез ва осон қабул қилиш даврлари тушунилади. 2,5-3 ёшли бола катталарнинг берган …
3 / 22
ишлата олишлари бирмунча қийинроқ. 2-3 ёшли болалар маълум бир предметларни ўрнига уларнинг ўрнини босиши мумкин деб хисоблаган бошқа нарсалардан хам фойдаланадилар. масалан ўйин жараёнида бола чўпни қошиқ ёки термометр ўрнида, ёғочдан кроват ёки машина ўрнига фойдаланиши мумкин. бир предметни бошқаси ўрнида қўллаш мумкинлигини билиш бола атроф оламни билиши, ўрганишидаги ахамиятли бурилиш хисобланади ва у дастлабки тасаввурларни юзага келтиради. илк болалик даврида ўз-ўзини англаши. инсоннинг психик ривожланиши, унинг шахс сифатида шаклланиши ўзини-ўзи англашининг, яъни ўзини жисмоний, маънавий ҳамда ижтимоий мавжудот сифатида англашнинг қарор топиши билан боғлик. ўзини-ўзи англашнинг ривожланиши ҳар бир болада ўзига хос тарзда кечади. бироқ барча болаларда, одатда, ҳаётнинг биринчи йили охирига келиб, ўзини-ўзи англашнинг пайдо бўлганини тасдиқловчи белгилар кузатилади: ўзини-ўзи англашнинг пайдо бўлганини тасдиқловчи белгилар кузатилади: бола ўзини, ўз танасини, уни ўраб турган фазодан ажрата бошлайди. ўзини-ўзи англашнинг кейинги ривожланиши боланинг ўз хохишлари ва умуман, фаолияти мотивларини англаши билан боғлиқ бўлади. шахснинг ўзи, ўз хулқ-атвори хусусиятлари, жамиятдаги мавқеини …
4 / 22
нтиришдир. рефлексия «мен» — образи эгасининг онгига тааллуқли жараёндир. масалан, кўчада бир танишингизни ушратиб қолдингиз. сиз тинмай унга ўз ютуқларингиз ва машғулотларингиз ҳақида гапирмоқдасиз. лекин гап билан бўлиб, унинг қаергадир шошаётганлигига эътибор бермадингиз. шу нарсани сиз унинг бетоқатлик билан сизни тинглаётганлигидан, ҳаёли бошқа ерда турганлигидан билиб қоласиз ва шу орқали айни шу пайтда «маҳмадона, лақмароқ» бўлиб қолганингизни сезасиз. шахснинг ўз ўзига бахо бериш турлари ноадекват (юқори бахо) адекват (реал бахо) ноадекват (паст бахо) "мен ўйнаяпман", "мен кийинаяпман" , "мен овқат еяпман" деган гапларни хамда "ўзим" деган сўзни 3 ёшли боланинг нутқида тез-тез учратишимиз мумкин. ўзини учинчи шахс олмоши билан ифодалашдан "мен" олмошини ишлатишга ўтиши илк болалик даврининг энг муҳим ютуқларидан биридир. бола бу даврда ўзига­ ўзи бахо беришда тўлалигича катталарнинг фикрига суянади. узи ҳақидаги мустақил тасаввур элементлари эса бироз кейинроқ пайдо бўлади. махсус тадқиқотларнинг кўрсатишича (б. г. нечаев ва б.) ушбу элементлар дастлаб шахсий сифатлар, ахлоқий фазилатларни бахолашда эмас, балки …
5 / 22
учёшинқирози - Page 5

Want to read more?

Download all 22 pages for free via Telegram.

Download full file

About "учёшинқирози"

презентация powerpoint 7-мавзу: уч ёш инқирози. мавзу режаси: 1. ақлий ривожланиш, предметли фаолият илк болалик даврида етакчи фаолият сифатида. 2. илк болалик даврида ўз-ўзини англаш. 3. илк болалик даврида психик тараққиёт диагностикаси 4. илк болалик даврининг ўзига хосликлари кириш қисми бола ўсиши давомида бир даврдан бошқасига ўтаётганда кризис (инқироз) босқичини бошидан кечиради кўпчилик психологлар фикрига кўра, бу табиий ҳолат ва боланинг руҳий ривожланиши учун жуда ҳам зарурдир. болада кризис (инқироз) янги туғилган гўдакдаги инқироз, 1 ёшда, 3 ёшда, 7 ёшда ва ўсмирликда бўлади. гўдак дунёга келар экан, табиийки, маълум муддат организмининг мутлақо нотаниш муҳитга мослашиш жараёнини бошдан кечиради. яъни, иссиққина, хавф-хатарлардан ҳоли она қорнидан ёруғ дунёга қадам ранжида қ...

This file contains 22 pages in PPTX format (1.6 MB). To download "учёшинқирози", click the Telegram button on the left.

Tags: учёшинқирози PPTX 22 pages Free download Telegram