davolash-2 fakulteti

PPT 52 pages 5.8 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 52
кон кетиш таснифи маърузанинг мақсади: талабаларни қон кетиш тушунчаси билан таништириш. талабаларга қон кетиш турлари, клиник манзараси, дифференциал диагностикаси хақида тушунча бериш талабаларни қон кетишни вақтинчалик тўхтатиш усуллари билан таништириш талабаларга қон кетишни батамом тўхтатиш усуллари хақида гапириб бериш қон кетиш қон кетиш деб қоннинг ўз ўзанидан, яъни қон томири ичидан тўқималарга ёки турли бўшлиқларга (плевра, қорин, бош суяги ичига) қуйилишига ёки ташқи мухитга оқиб чиқишига айтилади. кон кетиш таснифи анатомик тасниф: а. артериал – алвон тусли, пульсация билан б. веноз –тўқ қизил тусда, бир текисда оқиб чиқади в. капилляр – аралаш тусда (тўқ олча ранг) аста-секинлик билан оқади г. паренхиматоз - кўпинча алвон тусда, бир текисда, юқори тезликда оқиб чиқади артериал қон кетиш веноз қон кетиш паренхиматоз қон кетиш капилляр қон кетиш таъсир этувчи сабабларга кура: а. механик таъсир натижасида б.айрим касалликларда кон томир девори емирилиши натижасида в. томир деворида нейротрофик ўзгаришлар натижасида г. атмосфера босимининг узгариши натижасида д. …
2 / 52
ўзгариши. токсинлар таъсири танадаги витаминлар балансининг ўзгариши. турли бўшлиқларга қуйилган қон қуйидагича аталади: 1. қон кетиш – ташқи мухитга ёки бўшлиққа 2. қон қуйилиши – тўқима паренхимасига 3. гематома - тўқималарда қоннинг тўпланиши қон кетиши ва қон қуйилишини ифодаловчи терминлар: petechia – терига чегараланган қон қуйилиши purpura – шиллиқ қаватга чегараланган қон қуйилиши ecchymosis – терига ёки шиллиқ қаватга катта хажмдаги қон қуйилиши sugillatio и suffusion – тери ости ёғ қаватига юза, чегараланган қон қуйилиши vibices – терига момоталоқ қонталаш haematoma – катта хажмдаги, чегараланган қон тўпланиши epistaxis – бурундан қон кетиш. gastrorragia – меъдадан қон кетиш enterorragia – ичакдан қон кетиш haemoptoe, haemoptysis –йўталганда қон тупуриш haematemesis – қон қусиш haemoturia - қон аралаш сийдик menorragia, нypermenorroea – хайз даврида меъёрдан ортиқ шариллаб оқиш - шаршара metrorragia – бачадондан қон кетиш encephalorragia – мияга қон қуйилиши haemopericardium – перикард бўшлиғига қон кетиш haemothorax – плевра бўшлиғига қон қуйилиши haemoperitoneum …
3 / 52
перкутор товушнинг тўмтоқлиги, овоз қалтирашининг сусуйиши, нафас шовқинларининг пасайиши. қон кетишни вақтинча тўхтатиш босиб турувчи боғлам қўйиш. оёқ ёки қўлни баланд кўтариш. оёқ ёки қўл бўғимларини максимал букиш ва боглаш. бармоқ билан қон томирни суякка босиб туриш. резина тасма / эсмарх ва бошқа тасмаларни қўллаш/. жарохатдан қон оқиб турган томирга қисқич қўйиш. жгут қўйиш лентасимон жгут артерияларни босиб туриб тўхтатиш учун тегишли нуқталар артерияларни босиб туриб қон тўхтатиш учун анъанавий нуқталар тирсак ёки кафтдан кетаётган қонни тирсак бўғимидан максимал букиб, тўхтатиш оёқни максимал букиш босиб турувчи боғлам қўйиб, қонни тўхтатиш оёқни юқорига кўтариб, кетаётган қонни тўхтатиш қон кетишни батамом тўхтатиш усуллари механик усуллари. термик усуллари. кимёвий усуллари. биологик усуллари. қон кетишни тўхтатишнинг механик усуллари қон томирини жарохатда боғлаш. қон томирини масофадан боғлаш. қон томирига чок қўйиш. босувчи боғлам қўйиш. тампонада. қон томирини қисқич билан ушлаб, боғлаш қон томирини атроф тўқимарга чок қўйиб тикиш билан, кетаётган қонни тўхтатиш қон томирини жарохатда …
4 / 52
а. консерваланган қон б. янги цитратланган қон в. қон плазмаси г. қон зардоби д. фибриноген е. тромбоцитар масса ж. протромбинли комплекс витаминлар юбориш: а. витамин к (викасол) б. витамин с в. витамин р (рутин) мушак орасига одам ёки хайвон зардобини юбориш: а. от зардоби б. одам зардоби қон компонентларини махаллий қўллаш: а. тромбин б. гемостатик губка в. фибрин губкаси г. фибрин пардаси д. қуруқ плазма е. биологик антисептик тампон.
5 / 52
davolash-2 fakulteti - Page 5

Want to read more?

Download all 52 pages for free via Telegram.

Download full file

About "davolash-2 fakulteti"

кон кетиш таснифи маърузанинг мақсади: талабаларни қон кетиш тушунчаси билан таништириш. талабаларга қон кетиш турлари, клиник манзараси, дифференциал диагностикаси хақида тушунча бериш талабаларни қон кетишни вақтинчалик тўхтатиш усуллари билан таништириш талабаларга қон кетишни батамом тўхтатиш усуллари хақида гапириб бериш қон кетиш қон кетиш деб қоннинг ўз ўзанидан, яъни қон томири ичидан тўқималарга ёки турли бўшлиқларга (плевра, қорин, бош суяги ичига) қуйилишига ёки ташқи мухитга оқиб чиқишига айтилади. кон кетиш таснифи анатомик тасниф: а. артериал – алвон тусли, пульсация билан б. веноз –тўқ қизил тусда, бир текисда оқиб чиқади в. капилляр – аралаш тусда (тўқ олча ранг) аста-секинлик билан оқади г. паренхиматоз - кўпинча алвон тусда, бир текисда, юқори тезликда оқиб чиқади артериа...

This file contains 52 pages in PPT format (5.8 MB). To download "davolash-2 fakulteti", click the Telegram button on the left.

Tags: davolash-2 fakulteti PPT 52 pages Free download Telegram