birlaşgan millatlar tashkiloti bo'sh assambleyasi 78-sessiyasi nutqi

DOCX 11 стр. 21,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 11
ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг бирлашган миллатлар ташкилоти бош ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқи 20.09.2023 ҳурматли раис жаноблари! ҳурматли бош котиб жаноблари, делегациялар раҳбарлари, хонимлар ва жаноблар! бирлашган миллатлар ташкилоти бош ассамблеясининг бугунги сессияси халқаро муносабатлар тизимида фундаментал ўзгаришлар юз бераётган бир шароитда бўлиб ўтмоқда. жаҳон миқёсида ишонч инқирози кузатилмоқда. глобал хавфсизлик институтлари фаолиятидаги муаммолар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан чекиниш кучаймоқда. ва буларнинг барчаси кенг кўламдаги кескинлик ортишига сабаб бўлмоқда. геосиёсий қарама-қаршиликлар туфайли савдо, инвестиция ва инновация соҳаларида эркин алмашиш йўлида янги тўсиқлар вужудга келмоқда. ҳатто иқлим ўзгаришлари, очлик ва тенгсизликка қарши кураш сингари бутун башарият тақдирига дахлдор бўлган масалаларда ҳам ўзаро мулоқот издан чиққани сезилмоқда. бундай мураккаб шароитда амалий ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик руҳини сақлаш, умумий манфаатларни мавжуд зиддиятлардан юқори қўйган ҳолда, мамлакатларни жипслаштириш ғояси ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб бормоқда. биз ўтган йили умумий хавфсизлик ва тараққиётга қаратилган “самарқанд бирдамлик ташаббуси”ни илгари сурдик. асосий мақсадимиз мамлакатларимиз ва халқларимизнинг бугунги куни ва …
2 / 11
ҳотлар йўлидан дадил илгари бормоқда. жорий йил апрель ойида миллий тараққиётнинг устувор йўналишларини белгилаб берувчи янгиланган конституция бўйича ўзбекистон тарихида биринчи марта умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. референдумда овоз берганларнинг 90 фоиздан зиёди ушбу чинакам халқ конституциясини қўллаб-қувватлади. шу тариқа ислоҳотларимизнинг ортга қайтмайдиган муқаррар тус олиши таъминланди. биз асосий қонунимизда миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча фуқароларнинг тенглиги, инсон ҳуқуқлари, сўз ва виждон эркинлиги принципларига садоқатимизни яна бир бор тасдиқладик. мана шундай ҳуқуқий асосда “ўзбекистон – 2030” тараққиёт стратегиясини қабул қилдик. бу стратегия бирлашган миллатлар ташкилотининг “барқарор ривожланиш мақсадлари”га уйғун бўлиб, биз ўз зиммамизга олган барча мажбуриятларни тўла ва қатъий бажармоқдамиз. ҳурматли хонимлар ва жаноблар! изчил давом этаётган ислоҳотлар натижасида ўзбекистон иқтисодиёти, глобал таҳдидларга қарамасдан, барқарор ўсиш суръатларини намоён этмоқда. сўнгги олти йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми бир ярим мартадан ортиқ кўпайди. бизнинг бош мақсадимиз – 2030 йилга қадар бу кўрсаткични яна 2 баробарга оширишдир. иқтисодиётимизни либераллаштириш йўлидаги яна бир …
3 / 11
этаман. ҳурматли саммит иштирокчилари! сўнгги йилларда ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича эътиборга лойиқ натижаларга эришдик. мамлакатимизда мажбурий ва болалар меҳнатига тўлиқ барҳам берилди. бир аср мобайнида ўзбекистонда миллионлаб инсонлар пахта теримига мажбурий равишда жалб этиб келинди. ҳар йили сентябрь ойидан декабргача аҳолининг асосий қисми – ўқитувчи ва шифокорлар, тадбиркорлар, ишчи ва хизматчилар, энг ачинарлиси, мактаб ўқувчилари ва талабалар пахта теримига сафарбар қилинар эди. бунинг натижасида ўзбек пахтасига бойкотлар эълон қилинган, мамлакат эса йиллар давомида “қора рўйхат”ларга киритилган эди. қатъий иродамиз туфайли энди буларнинг барчаси ўтмишга айланди. халқимиз пахта қуллигидан буткул озод бўлди. янги конституциямизда мажбурий меҳнат тақиқланиши кафолатлаб қўйилди ва бунинг учун жиноий жавобгарлик белгиланди. мажбурий ва болалар меҳнатига қарши курашни бутун дунё миқёсида кучайтириш зарур, деб ҳисоблайман. бизнинг тажрибамиз шуни кўрсатмоқдаки, бунга чек қўйиш имкони бор. хонимлар ва жаноблар! инсон капиталини ривожлантириш ва креатив ёш авлодни тарбиялаш – ўзбекистон ўз олдига қўйган стратегик вазифалардан биридир. биз ҳамма учун …
4 / 11
этишга муваффақ бўлмоқда. минтақа давлатлари ўртасида ўзаро савдо икки ярим баробардан зиёд, қўшма корхоналар сони эса беш марта ўсди. минтақамиз иқтисодий ривожланиш марказига, шарқ ва ғарбни, шимол ва жанубни боғлайдиган транспорт-коммуникация кўпригига айланиб, унга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. марказий осиёнинг дунёга очиқлиги – минтақа хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминлайдиган энг муҳим шартга айланмоқда. ишонч билан айтиш мумкинки, бизнинг халқларимизни минтақавий ўзига хосликни англаш туйғуси бирлаштирмоқда ва бу туйғу тобора кучайиб бормоқда. бизнинг нафақат тарихимиз, балки келажагимиз, ҳаётий муҳим манфаатларимиз ҳам умумий ва муштаракдир. минтақавий ҳамкорлигимизни кенгайтиришдан бошқа йўлимиз йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас! аминманки, халқаро ҳамжамиятнинг қўллови билан марказий осиё бирдамлик йўлидан боришда давом этади. марказий осиёни тинч ва гуллаб-яшнаётган ҳудудга айлантириш ўзбекистон ташқи сиёсатида бундан буён ҳам устувор мақсад бўлиб қолади. муҳтарам анжуман иштирокчилари! аҳолисининг деярли ярми ёш авлод вакиллари бўлган марказий осиё учун ёшлар ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш масаласи айниқса долзарб аҳамиятга эга. ушбу соҳада ҳамкорликни …
5 / 11
нинг ҳуқуқий ҳимояси ва осойишта ҳаётини таъминлашдан иборат. гендер тенгликка эришиш борасида ҳам тизимли ишларни олиб бормоқдамиз. жумладан, ўтган йили олийгоҳларга қабул қилинган талабаларнинг 49 фоизини қизлар ташкил этди. хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши эса биринчи марта 35 фоизга етди. аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида алоҳида қонун қабул қилинди. биз “бирлашган миллатлар ташкилоти – хотин-қизлар” тузилмаси билан ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдормиз. биргаликдаги ташаббус сифатида аёлларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш масалаларини муҳокама қилиш ва тажриба алмашиш учун келгуси йили ўзбекистонда осиё хотин-қизлари форумини ўтказишни таклиф этамиз. ҳурматли хонимлар ва жаноблар! ҳозирги вақтда дунёда кескин экологик вазият кузатилмоқда. сайёрамиз миқёсида учта инқироз, яъни иқлим ўзгариши, биохилма-хиллик йўқолиши ва атроф-муҳит ифлосланиши кучаймоқда. ана шундай мураккаб шароитда орол денгизи фожиасига қарши курашни давом эттираётган марказий осиё иқлим ўзгаришлари олдида энг заиф минтақалардан бирига айланмоқда. глобал муаммо бўлган орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш йўлида ўзбекистон ўз имкониятлари даражасида ҳаракат қилмоқда. сўнгги йилларда орол …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 11 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "birlaşgan millatlar tashkiloti bo'sh assambleyasi 78-sessiyasi nutqi"

ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг бирлашган миллатлар ташкилоти бош ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқи 20.09.2023 ҳурматли раис жаноблари! ҳурматли бош котиб жаноблари, делегациялар раҳбарлари, хонимлар ва жаноблар! бирлашган миллатлар ташкилоти бош ассамблеясининг бугунги сессияси халқаро муносабатлар тизимида фундаментал ўзгаришлар юз бераётган бир шароитда бўлиб ўтмоқда. жаҳон миқёсида ишонч инқирози кузатилмоқда. глобал хавфсизлик институтлари фаолиятидаги муаммолар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан чекиниш кучаймоқда. ва буларнинг барчаси кенг кўламдаги кескинлик ортишига сабаб бўлмоқда. геосиёсий қарама-қаршиликлар туфайли савдо, инвестиция ва инновация соҳаларида эркин алмашиш йўлида янги тўсиқлар вужудга келмоқда. ҳатто иқлим ўзгаришлари, очлик ва тенгсизликка қ...

Этот файл содержит 11 стр. в формате DOCX (21,6 КБ). Чтобы скачать "birlaşgan millatlar tashkiloti bo'sh assambleyasi 78-sessiyasi nutqi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: birlaşgan millatlar tashkiloti … DOCX 11 стр. Бесплатная загрузка Telegram