ergonomika. stomatologiya ashyolari va asboblari

DOCX 17 стр. 1,5 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 17
mavzu № 1mutaxassislikka kirish. ergonomika. stomatologiya amaliyotida qo‘llaniladigan ashyo va asboblar. ularga qo‘yiladigan talablar. преклиник реставрацион стоматология фани тиббиёт институтларида стоматология факультетлари талабалари учун стоматология амалиёти билан таништирувчи, талабаларни клиникага тайёрловчи фан бўлибгина ќолмай, балки талабаларда стоматологиянинг амалий кўникмаларини шакллантирувчи асосий фанлар жумласига киради. терапевтик стоматология пропедевтикаси фани орќали талабалар терапевтик стоматологияда ишлатилувчи асосий ва ёрдамчи асбоблардан тортиб, пломба ашёлари, косметик реставрацион ашёлар, галоген лампалар, эндодонтик тўпламлар билан танишиш замирида, улар билан биргаликда турли хил муолажалар ўтказиш ќоидаларини ћам ўрганадилар. преклиник реставрацион стоматология фанини ўќитишдан кўзланган асосий маќсад гипсга ўрнатилган тишларда (фантом), оѓиз бўшлиѓи ва тишларни имитация ќилувчи ќўѓирчоќларда чархлаш усулини босќичма-босќич бажаришни ўргатиш, турли пломба ашёларни ќориштириш, тиш кавакларини пломбалаш каби ќўл ћунари кўникмаларини шакллантиришдан иборат. шу жумладан, фантом курсининг вазифалари - бўлѓуси мутахассисликка керак бўлган назарий бўлим ва ќўл ћунари кўникмаларини ўргатиш ва шакллантиришни ўргатишдан иборат. талабалар стоматология кабинетидаги йирик ва майда асбоблар, керакли ќуроллар билан танишадилар, уларни …
2 / 17
яхши эгаллашларига, юќори мутахассис - шифокор бўлишларига ёрдам ќилади ва клиника учун асос тайёрлайди стоматологик ёрдам асосан поликлиника шароитида мустаќил стоматологик поликлиника, бўлим ва кабинетларда кўрсатилади. стоматологик кабинет 250 ўрингача бўлган касалхоналарда 0,5 шифокор ўрни ћисобида; 250 ундан ошиќ бўлса 1,0 шифокор ўрни ћисобида белгиланади, кейинги ћар бир 300 ўринга 1,0 шифокор стоматолог ўрни белгиланади. сил касалхонасида ћар бир 75-200 ўринга 0,5 стоматолог ўрни белгиланса, 200 ва ундан ошганда 1,0 стоматолог ўрни белгиланади. диспансер, аёллар консультацияси, мактаб, техникум институт ва бошќа ўќув муассасаларида 800 дан ошиќ талаба сонига 1,0 ўрин, ишлаб чиќариш корхоналарида эса 1500 дан ошиќ ишчи сонига 1,0 стоматолог ўрни белгиланади. стоматологик ёрдамни ташкил ќилиш асослари ћам терапевтик стоматологик пропедевтикаси фанидан бошлаб ўргатилади. эргономика- бу инсоннинг мећнат фаолиятига аниќ бир шароитда таъсир этувчи омилларни ўрганувчи илмий йўналишдир. у - гигиена, психология анатомия ва турли бошќа мажмуаларнинг маћсули бўлиб ћисобланади. бу фаннинг натижалари ишчи ўринларни ташкиллаштириш ва таќсимлашда аћамиятлидир. …
3 / 17
лик жойда бўлиши керак. хона полини ленолиум билан беркитилиши, деярли оч ћаво ранг, яшил ёки сарѓиш ёѓли бўёќ билан сирланиши талаб даражасида бўлиб ћисобланади. стоматологик кабинет иссиќ ва совуќ сув билан таъминланиши, иккита ќўл ювгич мослама бўлиши зарур. бирида ќўл ювилса, иккинчисида асбоб- анжомларни ювиш мумкин. албатта канализация ва марказий иситгич тармоѓига эга бўлиш керак. хонадаги ћар бир ускуна хавфсизлик нуќтаи назаридан ташќи контурли электр токини ерга ўзатгичга уланиши керак. хона ћарорати амальгама билан ишланадиган бўлса, 180 с дан ошмаслиги керак, бошќа хоналарда 200с бўлиши керак; намлиги 50-60 % , ћаво кўчиши 0,15 м/с бўлиб, деразада дарчаси бўлиши керак. ёруѓ нарсадан хира нарсага ќараш кўзни чарчатади. ялтироќ ва кўзни ќамаштирувчи нарсалар ћам ишлаётганда кўзга салбий таъсир кўрсатади. шу сабабли, кўзни толиќтирмаслик учун иш жойи бир хилда ёритиладиган бўлиши керак. ћар бир хона табиий ёруѓлик билан таъминланиши керак. ойнанинг кенглиги полнинг кенглигига бўлган нисбати 1:4-1:5 атрофида бўлиши керак. ойна шимол тарафга …
4 / 17
лмаслиги керак. хона девори 5% ли олтингугурт аралашмали симоб парини ютмайдиган моддадан сувалиши керак. албатта сўриб-тортиб олувчи шкаф бўлиши лозим. симобли амальгамаларини шу шкафда амальгама аралаштиргич ёрдамида тайёрлаб, эћтиётлик билан, оѓзи берк идишда саќлаш керак. симоб билан заћарланиш ћолати бўлмаслиги лозим. стоматологик хонада тоза, яхши мусаффо ћаво бўлишига эришмоќ керак. ќирќ шифокори бўлган поликлиника - 1 категорияли ћисобланади. биринчи, иккинчи, учинчи категорияли стоматологик поликлиникаларда стерилизациялаш марказлаштирилиши, биринчи келган беморни кўриш хонаси, функционал диагностика кабинети, физиотерапия бўлими, рентген кабинети, эндодонтия, пародонтология хоналари ёки бўлими бўлиши керак. стоматология поликлиникасининг асосан учта бўлими : даволаш стоматологияси, жарроћлик стоматологияси ва ортопедик стоматология бўлимлари бўлиши маќсадга мувофиќдир. стоматологик кабинетнинг энг асосий асбоб- ускунаси стоматологик кресло ва бормашинадир. стоматологик бормашина ва креслолар ћам эргономик талабларга жавоб бериши, бемор ва шифокор учун албатта ќулай ва эстетик бўлиши лозим. терапевтик стоматология бўлимини ташкил этиш. терапевтик стоматология бўлимларида тиш ќаттиќ тўќимаси, пульпа, периодонт, оѓиз бўшлиѓи шиллиќ ќавати касалликларига даволашпрофилактик …
5 / 17
ишлаганда, уларни нотўѓри тайёрлаш ва саќлаш пайтида ажраладиган ќолдиќ симоб инсон организмига салбий таъсир кўрсатади. хонадаги ћавонинг симоб парлари билан ифлосланиши, туфдонга амальгама ќолдиќларини ташлаш орќали юзага келади. шунинг учун хоналарни ташкил этишда, ћавога симоб парларини тушиш имкониятини бартараф этиш, тиббий ишлов бериш имкониятининг чора-тадбирларини ћисобга олиш лозим. хонанинг девор ва шифтида ёриќлар бўлмаслиги ва албатта улар ёѓли мой ёки нитроэмаль бўёќлар билан бўялган бўлиши керак. девор ва шифтлар оч рангда бўялади. кўпинча, симоб зарралари ёриќларда, полнинг ѓадирбудурликларида, плинтус остида тўпланади. шунинг учун хоналардаги полнинг тузилишига катта аћамият берилади. пол устидаги линолеум девор сатћига ердан 10 см баландликка кўтарилган бўлиши лозим. у полга маћсус клей билан ёпиштирилади. линолеум парчаларининг бирлашмалари, турли коммуникацияларнинг чиќиш жойлари шпаклёвка билан ишлов берилган ва нитробўёќ билан бўялган бўлиши лозим. бу барча чора-тадбирлар кичик тиббий ходимнинг ишдан аввал ва ишдан сўнг хонага тиббий тозалаш ишлови беришда ќулай шароит яратади. стоматологик хонага, ќурилма ва мосламаларга тоза тиббий …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 17 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ergonomika. stomatologiya ashyolari va asboblari"

mavzu № 1mutaxassislikka kirish. ergonomika. stomatologiya amaliyotida qo‘llaniladigan ashyo va asboblar. ularga qo‘yiladigan talablar. преклиник реставрацион стоматология фани тиббиёт институтларида стоматология факультетлари талабалари учун стоматология амалиёти билан таништирувчи, талабаларни клиникага тайёрловчи фан бўлибгина ќолмай, балки талабаларда стоматологиянинг амалий кўникмаларини шакллантирувчи асосий фанлар жумласига киради. терапевтик стоматология пропедевтикаси фани орќали талабалар терапевтик стоматологияда ишлатилувчи асосий ва ёрдамчи асбоблардан тортиб, пломба ашёлари, косметик реставрацион ашёлар, галоген лампалар, эндодонтик тўпламлар билан танишиш замирида, улар билан биргаликда турли хил муолажалар ўтказиш ќоидаларини ћам ўрганадилар. преклиник реставрацион стоматол...

Этот файл содержит 17 стр. в формате DOCX (1,5 МБ). Чтобы скачать "ergonomika. stomatologiya ashyolari va asboblari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ergonomika. stomatologiya ashyo… DOCX 17 стр. Бесплатная загрузка Telegram