quriyish bahosini shartnomaviy joriy narxda aniqlash qoidalari

DOC 19 sahifa 232,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 19
mавзу. қурилиш баҳосини шартномавий жорий нархда аниқлаш қоидалари. қурилиш-таъмирлаш ишлари сметаси тузилиши 3.1. қурилиш баҳосини шартномавий жорий нархда аниқлаш қоидалари. 3.2. танлов савдоларида қатнашиши учун пудратчи ташкилотлари томонидан қурилиш баҳосини жорий нархларда аниқлаш 3.3. объектлар ва ресурс смета ҳужжатларининг турлари 3.1. қурилиш баҳосини шартномавий жорий нархда аниқлаш қоидалари. объектнинг жорий нархлардаги бошланғич баҳоси амалдаги “объектларни қуриш қийматини шартномавий жорий нархларда белгилаш тартиби тўғрисида” вақтинчалик низомга, ҳамда шнк 4.01.16-09га мувофиқ буюртмачилар ёки уларнинг топшириғига кўра лойиҳа ёки ихтисослашган ташкилот томонидан прогноз жорий нархлар ва ресурслар тарифлари учун харажатлар калькуляциясига асосланган ресурс методи ёрдамида ҳисобланади. қурилиш баҳосини шартномавий жорий нархда аниқлаш мақсадига кўра 3 усулда аниқланади: 1. буюртмачи томонидан қурилишнинг бошланғич баҳосини жорий нархда аниқлаш. 2. пудратчи ташкилотларининг (таклиф этилган нарх) танлов савдосида қатнашиш учун, қурилиш баҳосини жорий нархда аниқлаш. 3. пудратчи ташкилотларни танлов савдоси ўтказмасдан қурилиш баҳосини жорий нархда аниқлаш. "ресурс усули"ни қўллашда физик кўрсаткичлардаги: · асбоб-ускуналар номлари ва миқдори; · …
2 / 19
қилиш харажатлари; кр - навбатдаги йилда қурилишда нарх ўсишининг прогнозлаштирилаётган индексидан келиб чиқиб аниқланадиган таваккалчилик коэффициенти. қурилиш материаллари, маҳсулотлари, конструкциялари, ускуналар, мебель ва инвентарь учун сарфланадиган харажатлар транспорт, тайёрлаш- омборда сақлаш харажатлари ва импорт материаллар, ускуна, мебель ва инвентарь учун қонунчиликда белгиланган божхона тўловларини қўшиб ҳисобланган ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи) корхоналарнинг нархлари қўлланилиб лойиҳа спецификацияларига мувофиқ тарзда тузилган ресурс рўйхатларга асосланиб ёки мазкур ҳудудда шаклланган нархлар мониторинги асосида тузиладиган маълумотлар банки бўйича аниқланади. турли қурилиш материаллари, маҳсулотлари, конструкциялари, ускуналари, мебель ва инвентарнинг ўртача нархи ишлаб чиқарувчи заводларнинг улгуржи нархи, қурилиш материаллари биржа ва ярмаркаларидаги нархлар, қурилиш материалларини етказиб берувчи ташкилотларнинг нархлари, ўзбекистон республикаси давархитектқурилиш қўмитаси томонидан чоп этиладиган қурилиш материаллари учун жорий нархлар каталогида келтирилган нархлар асосида аниқланиши мумкин. иш ҳақи учун сарфланадиган харажатлар объект қурилишининг норматив меҳнат сарфини 1 киши-соат кўрсаткичининг жорий нархига (сўм) ва ижтимоий суғуртага ажратиладиган тўловларни ҳисобга олувчи коэффициентга кўпайтириш йўли билан қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: …
3 / 19
збекистон республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг маълумотлари бўйича ишчи вақтининг соатда берилган ўртача ойлик фонди. объект қурилишининг дастлабки нархини аниқлашда машина ва механизмлар эксплуатацияси учун жорий нархларда сарфланадиган харажатлар қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади: сэм = эм х цпр, бу ерда: эм – машина ва механизмлар эксплуатациясининг соатларда берилган ҳажми; цпр – машина ва механизмлар эксплуатациясининг соат/сўм даги жорий нархлари. вақтинчалик бино ва иншоотларга сарфланган харажатлар, қишки мавсумдаги нархларнинг ўсиши шнқ 4.09-06 “вақтинчалик бинолар ва иншоотларнинг смета харажатлари нормалари” ва шнқ 4.07-06 “қиш пайтида бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари сарфига қўшимча смета нормалари тўплами” асосида аниқланади. объектнинг дастлабки баҳосини белгилашда бошқа харажатларнинг нархини қуйидаги формула бўйича қурилиш-монтаж ишларининг нархига нисбатан фоизларда қабул қилиш тавсия қилинади: пп = (см + сзп + сэм + сп) х у, бу ерда: см – қурилиш материаллари, маҳсулотлари ва конструкциялари учун сарфланган харажатлар; сзп – ижтимоий суғурта учун тўловлар билан бирга ҳисобланган асосий иш ҳақи …
4 / 19
“давлат маблағлари ва давлат томонидан кафолатланган кредитлар ҳисобига қурилаётган объектлар қурилишга оид таваккалларини мажбурий суғурталаш тўғрисида” қарорига мувофиқ аниқланади. мажбурий суғурталаш бўйича охириги тарифлар суғурта суммасининг 0,4% ни ташкил қилади (объектнинг тўлиқ нархидан 80%) ср=(со+см+сзп+сэм+сп+пп)х0,8х0,4%, бу ерда: со – транспорт ва тайёрлаш-омборда сақлаш харажатлари билан бирга ҳисобланган ускуна, мебель ва инвентарь учун сарфланадиган харажатлар; см - транспорт ва тайёрлаш-омборда сақлаш харажатлари билан бирга ҳисобланган қурилиш материаллари, маҳсулотлари ва конструкциялари учун сарфланадиган харажатлар; сзп – ижтимоий суғурта тўловлари билан бирга ҳисобланадиган асосий иш ҳақи учун сарфланадиган харажатлар; сэм – машина ва механизмлар эксплуатациясига сарфланадиган харажатлар (машинистларнинг иш ҳақлари билан бирга ҳисобланади); сп – ишлаб чиқаришга оид бошқа харажатлар; пп – пудратчининг бошқа харажатлари. таваккалчилик коэффициенти навбатдаги йилда қурилишдаги нархлар ўсишини прогнозлаш индексидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. таваккалчилик коэффициенти ҳар бир алоҳида объект қурилишининг баҳосини шакллантирувчи компонентлар нархларининг ўсишини прогнозлаштирилган индексидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиб аниқланади. 3.2. танлов савдоларида қатнашиши учун пудратчи …
5 / 19
лойиҳа институти; -ихтисослашган инжиринг ёки консалтинг компаниялар, ўзбекистон республикаси давархитектқурилиш қўмитасининг капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш маркази. ихтисослашган инжиринг ёки консалтинг компаниялар, ўзбекистон республикаси давархитектқурилиш қўмитасининг капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш маркази томонидан ҳисобланган объект қурилишининг нархи тавсия тариқасида бўлади. танлов савдоларида қатнашиш учун таклиф этилган нарх сифатида тавсия қилинган нархларни қабул қилиш тўғрисидаги қарорни пудратчи (талабгор) қабул қилади. талабгор томонидан жорий нархларда “ресурс усули”да таклиф этилган нарх 4-бобнинг 4.5. моддасида келтирилган формула ёрдамида аниқланади. таклиф этилган нархни ҳисоблаш жараёни қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга: қурилиш материаллари (маҳсулотлар, конструкциялар, ускуналар, мебель ва инвентарь) жорий нархлари транспорт харажатлари, тайёрлаш- омборда сақлаш, божхона тўловлар ва сотиб олиш ва объектга етказиб бериш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар билан бирга қўшиб ҳисобланган ишлаб чиқарувчилар (импорт қилувчилар)нинг нархларидан ташкил топган минтақавий бозорда шаклланган нархлар асосида талабгор томонидан белгиланади. “фойдаланишга тайёр ҳолдаги объект” қурилишида ускуна, мебель ва инвентарь учун таклиф этилаётган нархлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 19 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"quriyish bahosini shartnomaviy joriy narxda aniqlash qoidalari" haqida

mавзу. қурилиш баҳосини шартномавий жорий нархда аниқлаш қоидалари. қурилиш-таъмирлаш ишлари сметаси тузилиши 3.1. қурилиш баҳосини шартномавий жорий нархда аниқлаш қоидалари. 3.2. танлов савдоларида қатнашиши учун пудратчи ташкилотлари томонидан қурилиш баҳосини жорий нархларда аниқлаш 3.3. объектлар ва ресурс смета ҳужжатларининг турлари 3.1. қурилиш баҳосини шартномавий жорий нархда аниқлаш қоидалари. объектнинг жорий нархлардаги бошланғич баҳоси амалдаги “объектларни қуриш қийматини шартномавий жорий нархларда белгилаш тартиби тўғрисида” вақтинчалик низомга, ҳамда шнк 4.01.16-09га мувофиқ буюртмачилар ёки уларнинг топшириғига кўра лойиҳа ёки ихтисослашган ташкилот томонидан прогноз жорий нархлар ва ресурслар тарифлари учун харажатлар калькуляциясига асосланган ресурс методи ёрдамида ҳи...

Bu fayl DOC formatida 19 sahifadan iborat (232,0 KB). "quriyish bahosini shartnomaviy joriy narxda aniqlash qoidalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: quriyish bahosini shartnomaviy … DOC 19 sahifa Bepul yuklash Telegram