tўқима

DOCX 2 sahifa 15,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (2 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 2
тўқима ҳақида тушунча. тўқима – филогенетик тараққиёт давомида ҳосил бўлган, маълум бир тузилишга ва вазифага ихтисослашган ҳужайралараро модда ва ундаги элементлар комплексига айтилади. тўқималарнинг асосий элементи – хужайралардир, уларнинг ҳосилаларига эса хужайра маҳсулоти ва хужайралараро модда дейилади. ҳужайраларнинг ўзаро қўшилишидан ҳосил бўлган – симпластлар (кўндаланг тарғил мушак, синцитиотрофобластлар) ва синцитий – такомиллашмаган ҳужайраларнинг киприкчалар орқали боғланиши (эмал аъзосининг пулпаси, жинсий ҳужайралар). ҳужайранинг махсулотига кўра тромбоцитлар, эпидермиснинг мугуз қавати киради. ҳужайралараро модда – асосий модда ва толалардан иборат. асосий модда гель, зол ёки минераллашган кўринишда бўлиши мумкин. толалар ичида коллаген, эластик ва ретикуляр турлари фарқланади. ҳужайралар ҳужайралараро моддада алоҳида, маълум масофада (бириктирувчи тўқимада), ўсимталар билан боғланган (ретикуляр тўқима) ёки ҳужайра пластлари хосил қилиб жойлашиши мумкин (масалан, паренхиматоз аъзолар, юрак мушаги). эпителий, ички мухит, мушак ва нерв тўқималари фарқланади. шу тўқималрдаги хар бир ҳужайра ўзининг маълум бир структураси ва функционал белгиларига эга, уларни шу хусусиятлари билан бошқа тўқима ҳужайраларидан фарқлаш мумкин. ҳужайралараро …
2 / 2
д-оқсил-липид компонентли) билан ажралиб туради. базал мембрана тўсиқ ва тузилма хосил қилиш вазифаларини бажаради. у матрикс ва iv тип коллагендан тузилган. тўқималар таснифи. тўқималарни 4-5 хилга бўлиш жуда нисбий. асосий кўрсатгичи бўлиб учта ҳомила варағидан келиб чиқиши эмас, балки уларнинг тузилиши ва вазифаси хизмат қилади. маълум бўлишича, кўплаб қопловчи тўқималар эктодерма ва энтодермадан, баъзилари мезодермадан ривожланади. бириктирувчи тўқима мезодермадан, мушак тўқимаси хам мезодермадан, фақат маълум қисми эктодермадан ҳосил бўлади. аъзоларда бир неча хил тўқималар мужассамлашган. масалан, мушак тўқимаси бириктирувчи тўқима билан аралаш. нерв тўқимасида хам бириктирувчи тўқима иштирок этади. шундай қилиб, хозирги пайтда тўқималарнинг нисбий таснифи қабул қилинган. тўқималарнинг ривожланиши ва шаклланиши қайси йўл билан ва қандай бориши ҳақидаги тушунчани хлопин н.г. яхши таърифини берган (дивергент ривожланиш концепцияси). эпителий тўқимаси. умумий тавсиф. эпителий тўқимаси танани, ички аъзоларнинг шиллиқ ва сероз пардаларини қоплайди, кўплаб безларни ҳосил қилади. шунга қараб қопловчи эпителий ва безларга бўлинади.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 2 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tўқима" haqida

тўқима ҳақида тушунча. тўқима – филогенетик тараққиёт давомида ҳосил бўлган, маълум бир тузилишга ва вазифага ихтисослашган ҳужайралараро модда ва ундаги элементлар комплексига айтилади. тўқималарнинг асосий элементи – хужайралардир, уларнинг ҳосилаларига эса хужайра маҳсулоти ва хужайралараро модда дейилади. ҳужайраларнинг ўзаро қўшилишидан ҳосил бўлган – симпластлар (кўндаланг тарғил мушак, синцитиотрофобластлар) ва синцитий – такомиллашмаган ҳужайраларнинг киприкчалар орқали боғланиши (эмал аъзосининг пулпаси, жинсий ҳужайралар). ҳужайранинг махсулотига кўра тромбоцитлар, эпидермиснинг мугуз қавати киради. ҳужайралараро модда – асосий модда ва толалардан иборат. асосий модда гель, зол ёки минераллашган кўринишда бўлиши мумкин. толалар ичида коллаген, эластик ва ретикуляр турлари фарқлан...

Bu fayl DOCX formatida 2 sahifadan iborat (15,5 KB). "tўқима"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tўқима DOCX 2 sahifa Bepul yuklash Telegram