жurnalistika va ommaviy kommunikatsiyada kasbiy ixtisoslashuv va universallashuv

DOCX 8 pages 24.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
8-мавзу. журналистика ва оммавий коммуникацияда касбий ихтисослашув ва универсаллашув режа: 1. ихтисослашув тушунчаси ва журналистика 2. журналистикада касбий ихтисослашув 3. журналистикада унверсаллашув журналистикада ихтисослашув энг мураккаб ва долзарб масалалардан бири ҳисобланади. социология фанининг оталари тамбер ва прентуис, вебер, дуркҳейн сингари олимлар ихтисосликларни йўналиши ва асосий ролига қараб ўзаро ажратиб чиқишган. журналистикада ихтисослашувни кескин чегаралаш ёки фарқлаш қийин масала. чунки илмий адабиётларда журналистиканинг ўзига турлича таъриф берилади. жерими тунстол журналистикани «касблар чорраҳасидаги касб» деб таърифлайди ва у “журналист” сўзини “турли хил фаолият йўналишлари билан шуғулланувчи кишиларга бериладиган таъриф билан боғлайди. британиянинг медиа соцологияси дарғаларидан бири айтган бу сўзларга ортиқча изоҳ шарт эмас. зеро, британия ақшдан фарқли ўлароқ ўз университетларида хх аср охирларигача журналистика факультетларига эга бўлмаган. журналистика анъанавий нуқтаи назардан британияда касб эмас, ҳунар деб қаралган. журналистикада ихтисослашув америка қўшма штатларида биринчи бўлиб кун тартибига қўйилган эди. бу албатта, бежиз эмас эди. чунки америкада биринчи бўлиб журналистика мактаблари пайдо бўлган эди. …
2 / 8
глобаллашувининг кучайиши оммавий ахборот воситалари соҳасида мамлакат ва жаҳонда содир бўлаётган воқеаларга тез ва мос равишда муносабат билдира олишни тақозо этмоқда. бу жабҳада юқори малакали кадрлар тайёрлаш эса олий таълим муассасалариниг устувор вазифаси бўлиб қолмокда. глобаллашув, фан-техника ҳамда ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ замо-навий тараққиёт журналистик таълимда икки асосий жабҳани: универсаллик ва унинг акси бўлган ихтисослашувга интилиш тенденциясини юзага келтирмокда. йигирманчи аср охирларида журналистика битирувчиларни ишга олишни талаб қиладиган касбга айланди ва 1990-йил бошларидаги университет таълимидаги сиёсий юриш сифатида ташланган қадам кўплаб университетлар ўзларининг талабаларига ва битирувчиларига журналистика даражаларини ўқитилишини ва тадқиқот даражасидаги ҳужжатларга киритди. бу университетлардаги журналистика таълимидаги қийинчиликларга сабаб бўлди. аввало, у саноат назоратчиларига талабларга жавоб бера олишини исботлашига тўгри келди. бу иқтисодий ва технологик ўзгаришларни кенгайтиришга университет таълими жавоб беришига ва талабаларни саноат доирасидаги тезкор ўзгаришларга тайёрлашига тўғри келди. бу муҳитда талабалар ўзларининг бундай ўзгаришларга ўзлари жавоб қайтара оладиган даражада етарлича мослашувчан ва танқидий ёндоша олишларини кўрсатишига тўғри …
3 / 8
касбларни ҳам мужассам этган эди. оав тараққиёти, унинг вазифаларининг кенгайиши, ишлаб чиқариш ва техник соҳадаги кескин ўзгаришлар, журналистика ва жамият ўртасидаги муносабатларнинг мураккаблашуви бу каби анъана-ларни янада ўзгартириб юборди. яъни, журналистикада ихти-сослашув дозарб масалага айланди. бир қарашда бу содда, жўн сарлавҳага ўхшаб кўринади, аммо таълим ва ўқитишнинг боғлиқлиги ҳанузгача муҳокама ва хатто тортишувларга сабаб бўлиб келмоқда. унинг юраги журналистикани ўқитишнинг мазмун-моҳиятини англаш ва алоқа муносабатларни қаттиқ ушлаб туришдир.[footnoteref:3] [3: martin conboy. journalism studies. the basics. by printed in usa, 2013.р.20. ] бир вақтнинг ўзида янгиликлар ёза оладиган, интервью олиш, расм ва видеога тушириш маҳоратини эгаллай олган, уларни чоп этиш ёки эфирга узатиш учун материаллар тайёрлай оладиган универсал журналистларни етиштириш ҳозирги кунда жуда муҳим. шу билан бирга ушбу анъанавий журналистик малакага эндиликда яна техник характердаги математик ва муҳандислик каби соҳалар бўйича ҳам малака ҳамда кўникмаларни ҳосил қилишга тўғри келяпти. бу, айниқса, интернетдан фойдаланувчи журна-листлар учун жуда зарурдир. шундай қилиб, турли соҳаларнинг …
4 / 8
ро қоришиб кетиш, ҳамкорлик қилиш, келишиб кетиш ва бошқалар) бир неча жабҳаларда содир бўлади. техник қурилмалар, стационар ва мобил телефонлар ўзида қуйидагиларни бирлаштиради: алоқа ўрнатиш, ахборотни ёритиш, тайёрлаш, таҳрир этиш, фото, видео ва аудио материалларни ёзиб олиш воситаси сифатида фойдаланилади. шу билан бирга уларни хоҳ маиший, хоҳ профессионал нуқтаи назардан фойдаланаётган бўлсин сифатли амалга ошириш талаб этилмоқда. замонавий журналист битта смартфони билан тезлиқда видеороликни тасвирга тушира олиши, жойлардан интервью олиши ҳамда уларни ўзи таҳририятга жўнатиб, чоп эта олиш қобилиятига эга бўлиши керак. демак, ушбу техник имкониятлар фотограф, режиссёр, оператор ва ҳоказоларнинг юксак маҳорат ва малакасини инкор этмайди, аксинча, тўлдиради. профессионализм нуқтаи назаридан эса ушбу жабҳада журналистик фаолиятнинг турли кўринишларига хос бўлган хусусиятлар бир-бири билан аралашиб кетиш жараёни рўй беради. масалан, газетага ёзувчи журналист телевидение учун "тасвирга олиш" малакасига ҳам эга бўлиши керак ва ҳоказолар. оав тизими компонентларида ҳам, масалан, матбуот, радио, телевидение, интернет соҳасида. бу ерда бир таҳририятнинг ўзида материални …
5 / 8
жабҳаларда бирлашиш, қўшилиш (конвергенция) билан бирга ажралиш, фарқ қилиш (дивиргенция) жараёни ҳам кечмоқда, яъни универсаллашув ўз навбатида ихтисослашувни рағбатлантирмоқда. ҳозир республикада 900 дан ортиқ даврий нашрлар чоп этилмоқда. узбекистон миллий телерадиокомпанияси билан бир қаторда вилоят радиостудиялари, 60 та давлат ва нодавлат нашриётлари, 15 дан ортиқ ғм радиостудиялари, 3 та ахборот агентликлари, барча вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари фаолият кўрсатмақца, реклама агентликлари тармоғи ривожланмоқда, интернет журналистикаси шаклланиб бормоқца. шу муносабат билан журналист кадрларни ихтисосликлар бўйича тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни такомиллаштириш, моддий-техник базани ва ўкув жараёнини замонавий техник воситалар билан жиҳозлашни сифат жиҳатдан яхшилаш масалалари муҳим аҳамият касб этади. журналистик таълимда ихтисослашув бўйича жаҳон тажрибасида қуйидаги йўналишларда мутахассислар тайёрланади: - газета журналистикаси; - телевидение журналистикаси; - радиожурналистика; - халқаро журналистика; - интернет-журналистика; - фотожурналистика; - реклама; - паблик рилейшнз; - оав иқтисоди ва менеджменти; - таҳрир-нашриёт иши; - оммавий ахборот воситалари ва коммуникация дизайни; - визуал коммуникация (инфографика); - адабий-бадиий …

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "жurnalistika va ommaviy kommunikatsiyada kasbiy ixtisoslashuv va universallashuv"

8-мавзу. журналистика ва оммавий коммуникацияда касбий ихтисослашув ва универсаллашув режа: 1. ихтисослашув тушунчаси ва журналистика 2. журналистикада касбий ихтисослашув 3. журналистикада унверсаллашув журналистикада ихтисослашув энг мураккаб ва долзарб масалалардан бири ҳисобланади. социология фанининг оталари тамбер ва прентуис, вебер, дуркҳейн сингари олимлар ихтисосликларни йўналиши ва асосий ролига қараб ўзаро ажратиб чиқишган. журналистикада ихтисослашувни кескин чегаралаш ёки фарқлаш қийин масала. чунки илмий адабиётларда журналистиканинг ўзига турлича таъриф берилади. жерими тунстол журналистикани «касблар чорраҳасидаги касб» деб таърифлайди ва у “журналист” сўзини “турли хил фаолият йўналишлари билан шуғулланувчи кишиларга бериладиган таъриф билан боғлайди. британиянинг медиа со...

This file contains 8 pages in DOCX format (24.1 KB). To download "жurnalistika va ommaviy kommunikatsiyada kasbiy ixtisoslashuv va universallashuv", click the Telegram button on the left.

Tags: жurnalistika va ommaviy kommuni… DOCX 8 pages Free download Telegram