pul oqimi to'grisida hisobot

DOCX 6 sahifa 27,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
пул оқими тўғрисидаги ҳисобот ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти 9-сон бҳмс [ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 4 ноябрда 519-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган] умумий қоидалар 1. бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (бҳмс) «бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ўзбекистон республикаси қонуни асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ўзбекистон республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий бошқариш тизимининг бир қисми ҳисобланади. мақсади 2. пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот ундан фойдаланувчиларга хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволидаги ўзгаришларни баҳолашга имкон беради, уларни ҳисобот даврида қанча пул тушгани ва қанча пул чиққани тўғрисидаги ахборот билан таъминлайди. ушбу стандартнинг мақсади хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари бўйича мажбурий равишда ахборот тақдим этишини белгилаб қўйишдан иборат. бу ахборот пул маблағлари оқими тўғрисидаги ҳисобот кўринишида бўлиб, унда ҳисобот даврида операцион, инвестиция ва молия фаолиятида юз берувчи пул оқимлари ҳаракати тасниф этилади. амал қилиш соҳаси 3. хўжалик юритувчи субъект ушбу стандарт талабларига мувофиқ равишда пул оқими тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва уни ҳар …
2 / 6
рогнози тўғрилигини текшириш чоғида, фойда олиш ва пул оқимларининг соф ҳаракати ва нарх ўзгариши таъсири ўртасидаги алоқаларни таҳлил қилиш чоғида зарур бўлади. тушунчалар 5. ушбу стандартда фойдаланилган тушунчалар: пул маблағлари — кассадаги нақд пул ва талаб қилиб олинадиган депозитлар, шунингдек банкнинг ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларидаги маблағлар. пул эквивалентлари — маълум пул маблағига тез ва осон алмаштириладиган ҳамда қийматидаги ўзгаришлар туфайли унча кўп бўлган қисқа муддатли, юқори ликвидли инвестициялар (молиявий қўйилмалар). пул оқимлари — пул маблағлари ҳамда улар эквивалентларининг оқими (тушуми) ва чиқими (сарфланиши, чиқиши)дан иборат. пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот — ҳисобот даврида пул маблағи оқимларини батафсил кўрсатувчи кўрсаткичлар йиғиндиси. операцион фаолияти — хўжалик юритувчи субъектнинг даромад келтирувчи асосий фаолияти, шунингдек субъектнинг инвестиция ва молия фаолиятига оид бўлмаган ўзга хўжалик фаолияти. инвестиция фаолияти — пул эквивалентларига киритилмаган узоқ муддатли активлар ва бошқа инвестиция объектларини сотиб олиш ва сотиш. молиявий фаолият — хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти бўлиб, унинг натижасида ўз маблағи …
3 / 6
блағининг таркибий қисми ёки уларнинг эквиваленти ҳисобланади. 8. пул оқими пул маблағлари ва пул эквивалентлари моддалари ўртасидаги ҳаракатни ўз ичига олмайди, чунки улар операцион, молия ёки инвестиция фаолиятига кирмайди ёки хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағларини бошқаришга тааллуқлидир. пул маблағларини бошқариш пул маблағлари ва пул эквивалентларининг ортиқчасини ишга солишни ўз ичига олади. пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш 9. пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот, ҳисобот даври давомида операцион, инвестиция ёки молиявий фаолият натижасида хўжалик юритувчи субъект олган пул оқимлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши лозим. операцион фаолияти 10. хўжалик юритувчи субъектнинг операцион фаолияти натижасида вужудга келадиган пул оқими ҳажми хўжалик юритувчи субъект амалга оширадиган операцион фаолияти натижасида олинадиган пул оқимлари ҳаракати ссудаларни тўлаш, хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш қувватларини сақлаб туриш, дивидендларни тўлаш ва молиялаштиришнинг ташқи манбаларига мурожаат қилинмай янги инвестициялар учун қанчалик етарли эканини акс эттирувчи асосий кўрсаткич ҳисобланади. операцион фаолиятидан келадиган олдинги пул оқимининг айрим қисмлари тўғрисидаги ахборотдан операцион фаолиятидан бўлажак …
4 / 6
га тўловлари бўйича пул тушумлари ва тўловлари; 11.6. солиқлар бўйича пул тўловлари ёки унинг ўрнини босувчи тўловлар, агар улар инвестиция ва молия фаолиятига тааллуқли бўлмаса; 11.7. савдо ёки дилерлик мақсадларида тузилган битимлар бўйича пул тушумлари ва тўловлари; 11.8. бошқалар. асосий воситалар бирликларини сотиш каби айрим операцион фаолиятлар бўйича фойда келиши ва зарар кўрилиши мумкин, улар соф фойда ёки зарар қаторига киритилади. лекин бундай битимлар бўйича пул оқими инвестиция фаолиятидан чиқадиган пул оқимларига киритилади. 12. корхона воситачилик ёки савдо мақсадлари учун қимматли қоғозлар ёки ссуда олган бўлиши мумкин, бундай ҳолатларда улар қайта сотиш учун харид қилинган товар — моддий захираларга ўхшаш бўлади. инвестиция фаолияти 13. хўжалик юритувчи субъект инвестиция фаолиятидан келадиган пул оқими тўғрисидаги ахборотни алоҳида кўрсатиб беради. инвестиция фаолиятидан пул оқими тўғрисидаги ахборот келажакда даромад ва пул оқими миқдорини белгилайдиган ресурслар бўйича қилинган харажатлар даражасини кўрсатади. инвестиция фаолиятидан олинган асосий пул оқимларига қуйидагилар киради: 13.1. асосий воситаларни, номоддий ва ўзга …
5 / 6
илерлик ёки савдо мақсадлари учун сақланаётган вексель каби тўлов ҳужжатлари бўйича тушумлар бунга кирмайди. 13.5. бошқа тарафларга берилган бўнаклар ва кредитлар (молиявий муассасаларга берилган бўнаклар ва кредитлардан ташқари); 13.6. бошқа тарафларга берилган бўнаклар ва ссудалар қайтарилишидан пул тушумлари (молиявий муассасаларга берилган бўнаклар ва кредитлардан ташқари); 13.7. фьючерс ва форвард битимлари, опцион битимлар ва своп битимлар бўйича тўловлар, улар дилер ёки савдо мақсадлари учун мўлжалланган ҳолатлар бундан мустасно бўлади ёки тўловлар молиявий фаолият сифатида тасниф этилади. 13.8. фьючерс ва форвард битимлари, опцион битимлар ва своп битимлар бўйича пул тушумлари, улар дилер ёки савдо мақсадларига мўлжалланган ҳолатлар бундан мустаснодир ёки тўловлар молиявий фаолият сифатида тасниф этилади. 13.9. ва бошқалар. битим муайян позицияни хежлаш * (суғурталаш) сифатида ҳисобга олинади, битим бўйича пул оқими суғурта қилинадиган позициядан пул оқими сифатида фаолият турига киритилади. * хеж. хежлаш — битим ҳимоя усули бўлиб, бунда субъект тахмин қилинган йўқотишларнинг ўрнини қоплаш ниятида хорижий валютада форвард, фьючерс битимлари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"pul oqimi to'grisida hisobot" haqida

пул оқими тўғрисидаги ҳисобот ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти 9-сон бҳмс [ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 4 ноябрда 519-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган] умумий қоидалар 1. бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (бҳмс) «бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ўзбекистон республикаси қонуни асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ўзбекистон республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий бошқариш тизимининг бир қисми ҳисобланади. мақсади 2. пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот ундан фойдаланувчиларга хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволидаги ўзгаришларни баҳолашга имкон беради, уларни ҳисобот даврида қанча пул тушгани ва қанча пул чиққани тўғрисидаги ахборот билан таъминлайди. ушбу стандартнинг мақсади хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағлари...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (27,5 KB). "pul oqimi to'grisida hisobot"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: pul oqimi to'grisida hisobot DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram