o'zbekistonning o'ziga xos taraqqiyot yo'li

DOCX 13 pages 30.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 13
6-мавзу. ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли. режа. 1. ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлини танлаши. тараққиётнинг “ўзбек модели” ва унинг ўзига хос хусусиятлари. 2. ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш стратегияси: янгиланиш ва тараққиёт йўли. ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга қаратилган стратегия асослари. 3. мустақиллик – меъёрий-ҳуқуқий асосларининг яратилиши. давлат рамзлари. янги конституциянинг қабул қилиниши ва унинг тарихий аҳамияти. 1. ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлини танлаши. тараққиётнинг “ўзбек модели” ва унинг ўзига хос хусусиятлари. ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг кун тартибида жаҳон андозаларига мос келадиган давлат қуриш, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳада туб ислоҳотларни амалга ошириш, уларни қонун билан мустаҳкамлайдиган ҳуқуқий тизимни вужудга келтириш вазифаси турар эди. чунки собиқ социалистик тузумга хос ижтимоий муносабатлар ва жараёнлар эндиликда республикада барпо қилинажак янги жамият манфаатларига мос келмас эди. мулкчилик, мулкка эгалик қилиш ва уни бошқариш, ишлаб чиқариш омиллари, бозор механизми, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини нормал изга солиш ана шундай жиддий янгиланишларни тақозо этар эди. шунинг учун ҳам …
2 / 13
ич каримов умумхалқ овоз бериш йўли билан мамлакат президенти этиб сайланганиданоқ ўзининг бутун амалий фаолиятида халқ ва ватан манфаатини назарда тутиб фаолият кўрсатди. у олий кенгашнинг 1992-йил 4-январда бўлиб ўтган навбатдан ташқари ix сессиясида нутқ сўзлади. олий кенгашнинг мазкур сессиясида дастур аҳамиятига молик бўлган давлат сиёсатининг стратегиясини аниқ-равшан кўрсатиб берди. миллатлараро муносабатларни барқарорлаштириш, фуқароларга эркинлик бериш, жамиятда маънавий янгиланиш учун барча шароитлар яратиш лозимлигини, ёш авлод тарбиясига катта эътибор бериш кераклигини, ҳуқуқий давлатда қонун устувор бўлишини алоҳида таъкидлади. табиийки, ушбу қоидалар ўзбекистон истиқлоли ва тараққиётининг асосий йўлларини белгилаб бериш учун асос бўлиб хизмат қилди. масалага ана шундай ёндашиш – мустақилликнинг илк кунлариданоқ аниқ тартиб-интизомга риоя қилиш, қонун устуворлигига интилиш мамлакатда энг мураккаб пайтларда барқарорликни таъминлашда муҳим омил бўлди. давлат ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўлини ишлаб чиқар экан, ўтмишдан, собиқ совет тузумидан мерос бўлиб қолган тажрибадан сабоқ чиқарди. айни чоғда 90-йиллар бошларида, яъни мустақил тараққиётнинг дастлабки йилида амалга оширилган ижтимоиq-иқтисодий ислоҳотларни чуқур …
3 / 13
ўлган ҳолатда берадиган самарадорлиги ҳар хил сабабларга боғлиқ. лекин, ўтиш даврининг энг муҳим омили, бу кучли давлатни барпо этишдир. бундай давлатсиз мавжуд ижтимоий имкониятларни сафарбар этиш ҳам, ўрта ҳол синфни шакллантириш ҳам, халқаро муносабатларда муваффақиятларга эришиш ҳам мумкин эмас. ўзбекистонда бунёд этиладиган жамият барча «изм»лардан ва у қандай номланишидан қатъи назар адолатли, халқчил, инсонпарвар жамият бўлмоғи лозим эди. шунинг учун ҳам, республика ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари пировард натижада чинакам мустақил ўзбекистонда янги, адолатли жамият барпо этишга қаратилди. «республикада собитқадамлик билан халқчил, адолатли жамиятни бунёд этиш – бош вазифадир, – деб уқтиради биринчи президент. бу борадаги фикрини давом эттириб у «ўзбекистон – келажаги буюк давлат. бу – мустақил, демократик, ҳуқуқий давлатдир. бу – инсонпарварлик қоидаларига асосланган, миллати, дини, ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқодларидан қатъи назар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб берадиган давлатдир. халқ давлат ҳокимиятининг манбайидир», – деган қоидани илгари сурилди. бу мустақилликнинг бир йиллиги арафасидаёқ қатъий қилиб ўртага ташланган …
4 / 13
нинг қонуний таркиби сифатида кўппартиявийликни шакллантиришни; – ўзбекистонда туғилиб, унинг заминида яшаётган, меҳнат қилаётган ҳар бир киши, миллий мансублиги ва эътиқодидан қатъи назар республиканинг тенг ҳуқуқли фуқароси бўлишга эришишни билдиради. иқтисодий соҳада эса бу: – миллий бойликнинг кўпайишини таъминлайдиган барқарор, ривожланиб борувчи иқтисодиётни барпо этишни; – ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич шакллантиришни; – мулк эгалари ҳуқуқларининг давлат йўли билан ҳимоя қилишини таъминлаш ва барча мулкчилик шаклларининг ҳуқуқий тенглигини қарор топтиришни; – иқтисодиётни ўта марказлаштирмасдан корхоналар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кенгайтиришни, давлатнинг хўжалик фаолиятига бевосита аралашувидан воз кечишни; ижтимоий ва маънавий соҳада бу: – инсонпарварлик ғояларига содиқликни, инсон, унинг ҳаёти ва шахсий дахлсизлиги, эркинлиги, қадр-қиммати, яшаш жойини танлаш ҳуқуқи сақланиб қолишини; – маънавиятни қайта тиклашни; – ўзбек тилини ривожлантиришни; – ҳурфикрлилик, виждон ва дин эркинлигини қарор топтиришни; – ижтимоий адолат қоидаларини рўёбга чиқариш, аҳолининг энг ночор қатламлари – кексалар, ногиронлар, етим-есирлар, кўп болали оилалар, ўқувчи-ёшларнинг давлат томонидан иқтисодий муҳофазага бўлган кафолатли …
5 / 13
иллардаги ривожланиш жараёнларини чуқур таҳлил қилиб, ўзбекистон давлат қурилиши ва иқтисодиётини ислоҳ қилиш дастурининг ўзаги сифатида қуйидаги бешта асосий қоидани ўртага ташлади: биринчидан, иқтисодий ислоҳотлар ҳеч қачон сиёсат ортида қолмаслиги керак, у бирор мафкурага бўйсундирилиши мумкин эмас. бунинг маъноси шуки, иқтисодиёт сиёсатдан устун туриши керак. ҳам ички, ҳам ташқи иқтисодий муносабатларни мафкурадан ҳоли қилиш керак. иккинчидан, ўтиш даврида давлат бош ислоҳотчи бўлиши лозим. у ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаб бериши, ўзгартишлар сиёсатини ишлаб чиқиши ва уни изчиллик билан ўтказиши шарт. учинчидан, қонун, қонунларга риоя этиш устувор бўлиши лозим. бунинг маъноси шуки, демократик йўл билан қабул қилинган янги конституция ва қонунларни ҳеч истисносиз ҳамма ҳурмат қилиши ва уларга оғишмай риоя этиши лозим. тўртинчидан, аҳолининг демографик таркибини ҳисобга олган ҳолда кучли ижтимоий сиёсат ўтказиш. бозор муносабатларини жорий этиш билан бир вақтда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш юзасидан олдиндан таъсирчан чоралар кўрилиши лозим. бу бозор иқтисодиёти йўлидаги энг долзарб вазифа бўлиб келди ва бундан кейин ҳам …

Want to read more?

Download all 13 pages for free via Telegram.

Download full file

About "o'zbekistonning o'ziga xos taraqqiyot yo'li"

6-мавзу. ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли. режа. 1. ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлини танлаши. тараққиётнинг “ўзбек модели” ва унинг ўзига хос хусусиятлари. 2. ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш стратегияси: янгиланиш ва тараққиёт йўли. ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга қаратилган стратегия асослари. 3. мустақиллик – меъёрий-ҳуқуқий асосларининг яратилиши. давлат рамзлари. янги конституциянинг қабул қилиниши ва унинг тарихий аҳамияти. 1. ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлини танлаши. тараққиётнинг “ўзбек модели” ва унинг ўзига хос хусусиятлари. ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг кун тартибида жаҳон андозаларига мос келадиган давлат қуриш, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳада туб ислоҳотларни амалга ошириш, уларни қонун билан му...

This file contains 13 pages in DOCX format (30.0 KB). To download "o'zbekistonning o'ziga xos taraqqiyot yo'li", click the Telegram button on the left.

Tags: o'zbekistonning o'ziga xos tara… DOCX 13 pages Free download Telegram