mahmut zamakhshariyning "mufassal" asari

DOCX 8 sahifa 29,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
халқаро ислом академияси мумтоз шарқ филология факултети 2-босқич магистранти дилдора мусинова маҳмуд замахшарийнинг “муфассал” асарида жинс категорияси абдулқосим маҳмуд ибн умар замахшарий 1075-йилнинг 19-мартида хоразмнинг замахшар қишлоғида туғилган. замахшарий диндор, тақводор, зукко бўлиб, дунёқараши отасининг диний эътиқоди ва таълимоти асосида шаклланган ва дастлабки таълимни отасидан олган. аллома илм-фаннинг турли соҳаларига иштиёқи баланд бўлган. айниқса, араб тили ва адабиётига оид бўлган асарларни ўрганиб, уларни қиёсий таҳлил қилишга ҳаракат қилган. замахшарий диний илм борасида ўз даврининг етук олимларидан бири бўлган ва илм аҳли орасида юксак қадрланган. алломанинг энг хуш кўрган машғулоти араб хаттотлиги бўлиб, ҳаттоки, бу илмни мукаммал даражада ўзлаштиради. машҳур наҳвшунос олим абу мудар исфахонийдан (1113 йил марвда вафот этган) қомусий илмларни, тил, адабиёт ва луғатга оид билимларни ўрганади. машҳур тарихчи ибн қифтий (ваф.1248й. ҳалаб) “замахшарий илм ул-адаб, наҳв ва луғат бобида ўзгаларга мисол бўладиган аллома бўлиб, у ўз ҳаёти давомида кўплаб буюк олиму фузалолар билан учрашган. аллома тафсир, ҳадис, наҳв …
2 / 8
йида тугаллаган. маълумки, араб тилига оид грамматик асарларда грамматик масалалар анъанавий тартибда, яъни аввал синтаксис, кейин морфология, сўнгра фонетика баён этилар эди[footnoteref:2]. замахшарийнинг “ал-муфассал фи-н-наҳви” асарида грамматик қоидалар сўз туркумлари – исм, феъл ва ҳарфлар бўйича тақсимланган. бу асарнинг ҳар бир бўлимида ҳам синтаксис, ҳам морфология масалалари кўриб чиқилган. фонетика асарнинг сўнгги қисми, яъни “идғом боби”да баён этилган. мазкур бобда аввалги учта бобга киритилмаган ва айни пайтнинг ўзида иккита, ҳаттоки учта сўз туркумига тааллуқли бўлган сўзларнинг хусусиятлари баён этилган[footnoteref:3]. [2: гиргас в. очеркъ грамматической системы арабовъ – сп.: 1873. – с. 16.] [3: носирова м. ўрта аср араб наҳвидан намуналар (маҳмуд замахшарийнинг “ал-унмузаж фи-н-наҳви” рисоласи асосида) –т.: тошдши 2004. –б. 10] замахшарийнинг ушбу китобининг биринчи бобида “исм” сўз туркуми ва унинг грамматик категориялари ҳам баён этилган. ушбу мақолада биз асарда келтирилган “исм” сўз туркумига кирувчи жинс категорияси хусусидаги фикрларни кўриб чиқамиз. араб тилида отлар икки грамматик жинсга – музаккар ва …
3 / 8
бўлиши, яъни сўз охиридаги – атун, -ату қўшимчасининг бўлишидир. у ёзувда ة (та марбута) ҳарфи билан ифодаланади. шунингдек اء -āъу қўшимчаси ҳамда ى – ā қўшимчаси билан тугаган сўзлар, (агар ى – ā ҳарфи ўзак таркибига кирмаса) муаннас сўз ҳисобланади. масалан: جريدة - газета صحراء - саҳро بشرى - хушхабар араб тилида яна шундай сўзлар мавжудки, уларнинг жинси грамматик белгига эмас, шу сўзнинг маъносига ёки қўлланилишига қараб қуйидагича бўлади: 1. муаннаслик грамматик белгиси бўлмаган қуйидаги сўзлар муаннас жинсда ҳисобланади: а) аёл кишини ёки аёлларнинг исмини билдирувчи сўзлар, шунингдек муаннас жинсдаги ҳайвонларни англатувчи сўзлар: أمٌّ – она عروسٌ – келин أختٌ – опа اتان – урғочи эшак б) танадаги жуфт аъзоларни билдирувчи сўзлар: يد – қўл عين – кўз رجل – оёқ اذن – қулоқ ذراع – тирсак زند – билак ساق – болдир в) аниқлик артиклини олмайдиган ва танвин қўшимчаси билан тугамайдиган географик номлар, ҳамда халқ номлари: بغداد - боғдод …
4 / 8
узаккар сўз ҳисобланади. масалан: خليفةُ – халифа طلحةُ – талха 4. бундан ташқари ة – та марбута билан тугамаган айрим отлар ҳар иккала жинсда ишлатилиши мумкин. бундай сўзларни умумий жинсга оид исмлар дейилади. масалан: فرسٌ – от كَبْدٌ – жигар араб тилидаги التاء “та”нинг яъни "ة" (та марбута)нинг сўзга қўшилишига бир неча сабаблар мавжуд: 1. сифатда музаккар билан муаннасни фарқини кўрсатиш учун ва бу усул кенг қўлланилади . м: ضارب (урувчи киши) – ضاربة (урувчи аёл) مضروب (урилган киши) – مضروبة (урилган аёл) مفطر (рўзасини очувчи киши) – مفطرة (рўзасини очувчи аёл) 2. исм билан исмнинг орасини фарқлаш учун келади, яъни отларда музаккар билан муаннасни орасини фарқлаш учун, масалан: مرىءِ (эркак киши) – امرأة (аёл киши) مرءِ (эркак киши) – مرأة (хотин киши) شيخ (чол) – شيخة (кампир) غلام (ёш йигит) – غلامة (ёш қиз) رجل (эркак киши) – رجلة (аёл киши) 3. турдош отнинг бирлиги билан турдош отнинг кўплиги …
5 / 8
бел (қиличнинг бели), قشاعمة – гавдаси ката киши, шер; 7. насаб маъносини билдириш учун сўзга қўшилади: مهالبة - مُهلَّبِىّ أشاعثة - أَشْعَثِىّ مسامعة - مِسْمَعِىّ 8. бошқа тилдан араб тилига ўзлашиб қолган сўзларга қўшилиб, арабча сўзга ишора қилиш учун ишлатилади. масалан: جواربة – пайпоқлар, موازجة – этиклар, изоҳ: جواربة – сўзи الجورب сўзининг, موازجة эса الموزج сўзининг кўплиги ҳисобланади. бу сўзлар форс тилидан ўзлашиб қолган сўзлардир. 9. баъзи бир кўпликдаги сўзларни "مَفاَعِيل" вазндаги қолипга солганда эваз учун "ة" - та-марбута қўшилади. м: "فرازنة" و "جحاجحة" изоҳ: فرازين ва جحاجيح сўзларидаги “ى ” тушуриб қолдирилади ва ўрнига “ة”- та-марбута қўшилади. хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, араб тилида 2 грамматик жинс мавжуд. шу сабабдан кўпгина холларда жинслар бўйича фарқлаш морфологик белги, яъни муаннас жинсга хос бўлган маълум қўшимчалар билан боғлиқ. бошқа тиллардан ўзлашган ва аналогик қўшимчага эга бўлган сўзларга муаннас жинсдаги сўз деб қаралади. феъл шаклларида ҳам муаннас жинснинг қўшимчалари мавжуд. лекин, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mahmut zamakhshariyning "mufassal" asari" haqida

халқаро ислом академияси мумтоз шарқ филология факултети 2-босқич магистранти дилдора мусинова маҳмуд замахшарийнинг “муфассал” асарида жинс категорияси абдулқосим маҳмуд ибн умар замахшарий 1075-йилнинг 19-мартида хоразмнинг замахшар қишлоғида туғилган. замахшарий диндор, тақводор, зукко бўлиб, дунёқараши отасининг диний эътиқоди ва таълимоти асосида шаклланган ва дастлабки таълимни отасидан олган. аллома илм-фаннинг турли соҳаларига иштиёқи баланд бўлган. айниқса, араб тили ва адабиётига оид бўлган асарларни ўрганиб, уларни қиёсий таҳлил қилишга ҳаракат қилган. замахшарий диний илм борасида ўз даврининг етук олимларидан бири бўлган ва илм аҳли орасида юксак қадрланган. алломанинг энг хуш кўрган машғулоти араб хаттотлиги бўлиб, ҳаттоки, бу илмни мукаммал даражада ўзлаштиради. машҳур наҳвш...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (29,5 KB). "mahmut zamakhshariyning "mufassal" asari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mahmut zamakhshariyning "mufass… DOCX 8 sahifa Bepul yuklash Telegram