исҳоқ ражабовнинг қизи

DOC 5 стр. 36,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 5
отам ҳақида хотираларим исҳоқ ражабовнинг қизи латофат миртолипова отамни эслаб… инсон ҳаёт пиллапояларидан аста кўтарилиб борар ва ўтган умри, қилган ишларини сарҳисоб қилар экан , шунинг асносида бугунги кундаги эришган муваффақиятлари, ҳаётда эгаллаган ўрнига сабаб бўлган ота-онаси, бува, бувиларининг ибрат бўларли ишларини ёдга олар экан. отам.... мен у кишини эслар эканман, кўз олдимда дунёдаги энг ҳокисор, камтар, камсуқум, болажон, маърифатпарвар инсон гавдаланади. отам исҳоқ ражабов менга энг биринчи муаллим, энг биринчи етакчи бўлганлар. ҳали ҳамон эсимда, мен болалар боғчасига бормаганман. лекин биринчи синфга боргунимча ҳамма ҳарфларни, рақамларни ўқишни, ёзишни жуда яхши билардим. буни менга аввало отам ва оддийгина уй бекаси бўлган онам ўргатганлар. уларнинг ўргатганларини опам тўлдирар эдилар. ҳар куни ўқишдан келсам, нималарни ўрганимни қизиқиб сўрардилар. уларга жавоб бериш учун ҳам тиришиб ўқирдим. дарсдан бўш вақтларимда шоирларнинг ғазалларини, ёзувчиларнинг янги асарларини ўқитиб кўришни яхши кўрардилар. матнни ва шеърларни ифодали ўқишни мен отамдан ўрганганман. айниқса, аруз вазнидаги ғазалларни мароқ билан ўқиб …
2 / 5
улло амаки яна давомини чалишни илтимос қилдилар. мен уларга чой дамлаб, олиб кириш баҳонасида уларнинг бу суҳбатларини мароқ билан эшитдим. уларнинг суҳбати то ярим тунгача давом этди. орадан вақт ўтгач, бир куни шоир абдулла орипов отамни сўроқлаб келдилар. мен уларни уйга таклиф қилиб, отамни чақирдим. абдулла орипов отамга “ домла, ўша кунги ўтиришдан бир нарса қоралаб келувдим” – дедилар ва отамга бир варақ бердилар. унда бир шеър ёзилган эди. отам мени чақириб, шу шеърни ўқиб беришимни айтдилар. мен шеърни ўқиб бердим. шеър ўша кунги куй сеҳрида ёзилган “муножотни тинглаб” шеъри эди. мен шеърни ёдлаб олдим. ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида она тили ва адабиётдан ўтказиладиган республика миқёсидаги олимпиадада шу шеърни ёдлаб бердим. ҳайъат аъзолари мендан бу шеърнинг муаллифини сўрашди. мен уларга бу шеърнинг ёзилиш тарихини айтиб бердим. кейинчалик матбуотда нашр этилгандан сўнг шу шеър жуда кўпчилик томонидан ўқилди. қачонки, эшитмай, ўша давра , ўша суҳбат, ўша отамнинг ижро этган куйлари, энг …
3 / 5
эса қоғозга туширардим. онам раҳматли уларга чой дамлаб, уйқулари келмай, жимгина ўтирар эдилар. ижодкорга рафиқа бўлиш осон эмаслигини ўшанда билганман. отам худди дурни тергандек ҳар бир сўзни, ҳар бир жумлани эътибор билан ёзар эдилар. ишим юзасидан ҳозир ҳам бирор нарса ёзадиган бўлсам, худди отам тепамда туриб айтиб тургандек бўлади, ҳар дақиқада уларнинг нафасларини сезиб тураман. радиога ёзганларининг охирига “эшиттиришни туйғуной юнусходжаева ўқиди” - деб ёзиб қўярдилар. “ада, нега бундай деб ёздингиз – деб сўрасам, эшиттиришни айнан шу сухандон ўқишини, ёзганларини тингловчиларга таъсирлироқ етказа олади, деб айтар эдилар. ўрта мактабни битирар йилим барчада бўлгани каби менда ҳам қайси институтга кириш борасида иккиланишлар бўлган. аммам, амаким ва тоғам шаҳардаги катта дорихоналарни бошқаришар, фармацевтика соҳасида кўзга кўринган инсонлар эдилар. уларнинг маслаҳатлари билан тошкент фармацевтика институтига ўқишга кирдим. отам ўшанда “қизим, жуда масъулиятли касбни танладинг, беморларни даволаш учун фақат сенинг берган дориларинг эмас, балки сенинг уларга меҳринг, эътиборинг, ширин сўзинг керак. чунки, беморни ўзини …
4 / 5
н “баракалла” дедилар. бир куни отам стационарда даволанаётган эдилар. мен турмуш ўртоғим билан уларни кўргани бордим. улар ҳовлида сайр қилишаётган эканлар. рўпарамиздан стационарда даволанаётган халқимизнинг севимли хонандаси, ўзбекистон халқ артисти берта давидова чиқиб қолдилар. табиийки, улар бизни борлигимизни ҳам унутиб, суҳбатга тушиб кетишди. қайси бир хонанда ижросида куйланган “муножот” ашуласини муҳокама қилиб кетишди. берта опа ижродан кўнглилари тўлмай, “юнус ражабийнинг игна билан қазиган қудуғига тупроқ тўлдиришибди” – дедилар. ҳақиқий ижро, мумтоз куй- ашулаларни моҳир ижрочилари ҳақида анча вақт муҳокама қилишди. бизга эса бу суҳбат жуда қизиқарли бўлган эди. ҳозирги хонандалар ижросидаги мумтоз асарларни тинглаганимда отамнинг сўзлари ёдимга тушади. отам атрофдаги ҳамма нарсани кузатар ва ундан илҳомланар эдилар. ҳатто симда тизилишиб туган қалдирғочларнинг вижир-вижиридан ҳам оҳанг қидирар эдилар. қайсидир қуръоннинг оятларига ёки қайсидир куйга ўхшатардилар. бедаво дард отамни орамиздан олиб кетди. лекин бирор кун йўқки, улар ҳақида эсламасам, уларнинг бирор сўзларини ибрат қилиб фарзандларимга сўзламасам. ҳар тун уларни тушларимда бўлса ҳам …
5 / 5
исҳоқ ражабовнинг қизи - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте все 5 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "исҳоқ ражабовнинг қизи"

отам ҳақида хотираларим исҳоқ ражабовнинг қизи латофат миртолипова отамни эслаб… инсон ҳаёт пиллапояларидан аста кўтарилиб борар ва ўтган умри, қилган ишларини сарҳисоб қилар экан , шунинг асносида бугунги кундаги эришган муваффақиятлари, ҳаётда эгаллаган ўрнига сабаб бўлган ота-онаси, бува, бувиларининг ибрат бўларли ишларини ёдга олар экан. отам.... мен у кишини эслар эканман, кўз олдимда дунёдаги энг ҳокисор, камтар, камсуқум, болажон, маърифатпарвар инсон гавдаланади. отам исҳоқ ражабов менга энг биринчи муаллим, энг биринчи етакчи бўлганлар. ҳали ҳамон эсимда, мен болалар боғчасига бормаганман. лекин биринчи синфга боргунимча ҳамма ҳарфларни, рақамларни ўқишни, ёзишни жуда яхши билардим. буни менга аввало отам ва оддийгина уй бекаси бўлган онам ўргатганлар. уларнинг ўргатганларини опа...

Этот файл содержит 5 стр. в формате DOC (36,0 КБ). Чтобы скачать "исҳоқ ражабовнинг қизи", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: исҳоқ ражабовнинг қизи DOC 5 стр. Бесплатная загрузка Telegram