hamshirlik ishi asoslari

DOC 26 sahifa 196,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 26
aim.uz ҳамширалик иши асослари, ривожланиш тарихи , ҳамширалик жараёни. режа : 1.“ҳамширалик иши асослари” фани унинг вазифалари ва клиник фанлар орасида тутган ўрни. 2.тиббиётнинг пайдо бўлиши, ҳамширалик ишининг ривожланиш тарихи. 3.ҳамширалик жараёни тўғрисида тушунча. “ҳамширалик иши асослари” фани тиббиёт ҳамширасига беморларни даволаш ва парвариш қилишнинг назарий ва амалий йўл – йўриқларини , тиббиёт одоб ахлоқ қоидаларни , касалликнинг олдини олиш ва одамлар саломатлигини сақлаш вазифаларни ўргатади. ушбу фаннинг назарий қисми бўлажак хамшираларга ахлоқ , одоб, бурч , хуқуқ ва маьсулят , саналогия асосларини баён этса , амалий қисми бевосита бемор олдида ўзини тутиш , даволаш – диагностика муолажаларни бажариш , беморларни парвариш қилиш ва оғир холатларда беморларга ёрдам бериш йўл йўриқлари хақида маьлумот беради. “ҳамширалик иши асослари ” фани ҳамширанинг одамларга , оилага , гурухларга жисмоний ақлий ва ижтимоий саломатлик , ҳамда уларнинг ижтимоий экалогик мухитда фаровонликка эришишга ёрдам бериш , инсонларни ўз соғлиги хақида қайғуришга ундаш , саломатликни бус …
2 / 26
тайёрлаш мақсадида тармоқ стандарти ишлаб чиқилди ва жорий етилди. ушбу тармоқ стандартида мутахасиснинг касбий тавсифномаси хақида тўлиқ маьлумотлар келтирилди . тавсифномада тиббиёт ҳамшираси билиши ва бажара олиши шарт бўлган вазифалар , хамда унга қўйилган талаблар ўз аксини топган. “ҳамширалик иши асослари” фанини ўрганиш давомида талабаларнинг тавсифномадаги барча шартларни тўла –тўкис эгаллашларига эришилади. “ҳамширалик иши асослари” фани ўқитилиши жараёнида аксари амалий машғулотлар бевосита касалхоналарда , бемор иштирокида ва айнан беморнинг ўзида бажариб ўргатилишига харакат қилинади. шундай экан машғулотлар ўтилаётганда талабаларнинг беморлар билан муносабатларидаги эхтиёткорлик талабларига алохида эьтибор бериш лозим. чунки хар бир бемор қандай холатда бўлишидан қатьи назар , ўзига қараётган талаба ёки ҳамширага синчиковлик билан эьтибор беради. унинг кийиниши , ўзини тутиши , хулқи сўзлашув одобидаги хар қандай камчиликлардан қаттиқ таьсирланади. масалан, беморнинг ажратмаларидан хазар қилиш , жеркиб бериш , камситиш , ташқи қиёфасига зўр бериб , беморни эьтибордан четда қолдириш , ахлоқ ва деонтология қоидаларини қўпол равишда бузиш албатта …
3 / 26
шира хар қандай мураккаб характердаги шахс билан ўзаро мулоқотда бўлиши хамда унга тиббий хизмат кўрсатишга тайёр туриши лозим. бу унинг касбий махорати кўрсаткичларидан бири хисобланади. у хар бир беморнинг ўтмиши , бугунги куни ва эртанги кунига , хаётий қадрятлари , одатлари, дунёқараши ва диний эьтиқодига нисбатан хурмат билан қараш мухитини яратади. тиббиёт хамширасининг бемор билан ўзаро муносабатларининг асосий таркибий қисмларидан бири – унинг ахлоқий кодексидир . у тиббиёт хамшираси фаолиятини бахолайди ва хулқнинг асосий тамойилларини ёритади , яни касбининг мақсади , мажбуриятлари ва қадрятларини акс эттиради. хамшира мазкур чегара доирасида ахлоқий мейёрларга мос келувчи қарорларни қабул қилиши ва жамият , хамкасблари хамда ўз касби бўйича юклатилган мажбуриятларни бажариши лозим. хар қандай касб каби тиббиёт хамшираси иши қалсафаси хам доимо нисбатан бўлган фикри мунтазам ўзгариб тургани сабабли , тиббиёт хамшираси касби тўғрисидаги фикрлар хам ўзгариб туради. ҳамширалик иши фалсафаси нафақат турли худудлар , миллий гурухлар, балки даволаш профилактика ва тиббий – …
4 / 26
ралик иши фалсафасида алохида ўрин эгаллайди . фалсафада шахс муаммоси , аввало инсоннинг жамиятда эгаллаган ўрнини аниқлашдан иборат . инсон – яхлит , харакатда бўлган , ўз – ўзини бошқарувчи биологик тизим , яни физиологик , рухий ижтимоий ва маьнавий эхтиёжлар мажмуи бўлиб , уларни қониқтириш , ўсиш , ривожланиш , атроф – мухит билан ўзаро боғланишга олиб келади. биологик , рухий , ижтимоий ва маьнавий омиллар биргаликда инсонни яхлитликка намоён қилади . улар барча инсонларга хос бўлса хам , лекин алохида олинган хар бир бемор ўтмиши , бугунги куни , хаёт қадрятлари , урф – одатлари ва қарорларига хурмат билан муносабатда бўлиши лозим. маьлумки , атроф – мухит инсон ва унинг фаолиятига доимо тасир кўрсатиб келган . ўз вақтида гиппократ инсоннинг жисмоний ва маьнавий хусусиятлари шаклланишида атроф – мухит таьсири мухим ахамиятга эга эканини алохида такидлаб ўтган . у ушбу омилларни ( иқлим , об – хаво , шамол …
5 / 26
н атроф мухитни хисобга олган холда тузади. яшаш мухити инсон хулқи ва жисмоний холатига демак уларнинг касалликлари ва саломатликларига хам ўз таьсирини кўрсатади . жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари 1947 йилда саломатлик тушунчаси деганда инсонда нафақат касаллик ёки ногиронликнинг йўқлиги , балки тўла – тўкис жисмоний , рухий – ижтимоий баркамолликни назарда тутганлар. баьзан саломатлик нимадан иборат эканлигини аниқлаш қийин , лекин у доимий харакатдаги жараён эканлигини хисобга олиш лозим. тиббиёт хамшираси ер юзидаги энг инсонпарвар касблардан бири хисобланади . у – хамдардлик , беғаразлик , сабр – тоқат , сезгирлик , диққат – эьтибор , кўнгилчанлик , мехр – мурувват каби ижобий хислатларни ўзида мужассамлаштирган касб. булар албатта , чуқур билим ва юқори касбий махорат билан мустахкамланиши лозим. даволаш жараёнида тиббиёт хамшираси мухум ўрин эгаллайди . врач кўрсатмаларини бажариш , оғир ахволдаги беморларни парваришлаш , кўп сонли , баьзан мураккаб муолажаларни амалга ошириш – буларнинг барчаси ўрта тиббиёт ходимларининг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 26 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"hamshirlik ishi asoslari" haqida

aim.uz ҳамширалик иши асослари, ривожланиш тарихи , ҳамширалик жараёни. режа : 1.“ҳамширалик иши асослари” фани унинг вазифалари ва клиник фанлар орасида тутган ўрни. 2.тиббиётнинг пайдо бўлиши, ҳамширалик ишининг ривожланиш тарихи. 3.ҳамширалик жараёни тўғрисида тушунча. “ҳамширалик иши асослари” фани тиббиёт ҳамширасига беморларни даволаш ва парвариш қилишнинг назарий ва амалий йўл – йўриқларини , тиббиёт одоб ахлоқ қоидаларни , касалликнинг олдини олиш ва одамлар саломатлигини сақлаш вазифаларни ўргатади. ушбу фаннинг назарий қисми бўлажак хамшираларга ахлоқ , одоб, бурч , хуқуқ ва маьсулят , саналогия асосларини баён этса , амалий қисми бевосита бемор олдида ўзини тутиш , даволаш – диагностика муолажаларни бажариш , беморларни парвариш қилиш ва оғир холатларда беморларга ёрдам бериш йў...

Bu fayl DOC formatida 26 sahifadan iborat (196,5 KB). "hamshirlik ishi asoslari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: hamshirlik ishi asoslari DOC 26 sahifa Bepul yuklash Telegram