o‘zbekistonda ta'lim tizimi

DOC 64 pages 623.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 64
1-mavzu: o‘zbekistonda ta`lim tizimi. reja: 1. o‘zbekiston respublikasining “ta’lim to‘g‘risda”gi qonuni. 2. o‘zbekiston respublikasining ta’lim sohasidagi davlat siyosati mazmuni asosiy tamoyillari. 3. ta’lim tizimi va turlari. пқ-637-сон 23.09.2020 ўзбекистон республикасининг қонуни таълим тўғрисида қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 19 майда қабул қилинган сенат томонидан 2020 йил 7 августда маъқулланган 1-боб. умумий қоидалар 1-модда. ушбу қонуннинг мақсади ушбу қонуннинг мақсади таълим соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 2-модда. таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. агар ўзбекистон республикасининг халқаро шартномасида ўзбекистон республикасининг таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 3-модда. асосий тушунчалар ушбу қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: давлат аккредитацияси — давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари, шунингдек нодавлат таълим ташкилотлари (бундан буён матнда таълим ташкилотлари деб юритилади) фаолиятининг давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига ҳамда ўқув дастурларига мувофиқлигининг давлат томонидан эътироф этилиши ҳамда уларнинг битирувчиларига маълумот …
2 / 64
тнинг муайян турини бажаришга тайёргарлигини ифодалайдиган, маълумот тўғрисидаги тегишли ҳужжат билан тасдиқланадиган билим, қобилият, маҳорат ва кўникмалар даражаси; мутахассислик — малака бериш билан якунланадиган муайян касбий тайёргарлик турининг номи; нодавлат таълим ташкилоти — давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқ таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензия асосида таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахс; тарбия — аниқ мақсадли ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида ёш авлодни ҳар томонлама камол топтиришга, уларнинг онгини, маънавий-ахлоқий қадриятлар ва дунёқарашини шакллантиришга қаратилган тизимли жараён; таълим — таълим олувчиларга чуқур назарий билим, малакалар ва амалий кўникмалар беришга, шунингдек уларнинг умумтаълим ва касбий билим, малака ҳамда кўникмаларини шакллантиришга, қобилиятини ривожлантиришга қаратилган тизимли жараён; таълим кампуси — ягона ҳудудда бирлаштирилган ўқув биноларини, илмий-тадқиқот институтларини (марказларини), ишлаб чиқариш мажмуалари ва технопаркларни, таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг вақтинча яшаш жойларини, лабораторияларни, ахборот-ресурс марказларини (кутубхоналарни), спорт иншоотларини, умумий овқатланиш объектларини ўз ичига олган бинолар ҳамда иншоотлар мажмуидан иборат бўлган, ўқув …
3 / 64
олиниши; 2) таълим олиш шаклини танлаш эркинлиги; 3) таълим соҳасида камситишларга йўл қўйилмаслиги; 4) таълим олишга доир тенг имкониятларнинг таъминланиши; 5) таълим ва тарбияга миллий ҳамда умуминсоний қадриятларнинг сингдирилганлиги; 6) таълим ва тарбиянинг инсонпарварлик, демократик хусусияти; 7) таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги; 8) ўн бир йиллик таълимнинг ҳамда олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бир йил давомида умумий ўрта таълимга тайёрлашнинг мажбурийлиги; 9) давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талаблари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги; 10) ўқув дастурларини танлашга доир ёндашувнинг ягоналиги ва табақалаштирилганлиги; 11) инсоннинг бутун ҳаёти давомида таълим олиши; 12) жамиятда педагогларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг кафолатланганлиги; 13) таълим тизимининг дунёвий хусусиятга эгалиги; 14) билимлилик, қобилиятлилик ва истеъдоднинг рағбатлантирилиши; 15) таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувининг уйғунлиги; 16) таълим фаолияти соҳасидаги очиқлик ва шаффофлик. 5-модда. таълим олиш ҳуқуқи жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар кимга таълим олиш учун тенг …
4 / 64
кистон республикасида таълим олишга ҳақлидир. ўзбекистон республикасида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар таълим олиш учун ўзбекистон республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эга. 2-боб. таълим тизими, турлари ва шакллари 6-модда. таълим тизими таълим тизими: давлат таълим стандартларини, давлат таълим талабларини, ўқув режалари ва ўқув дастурларини; давлат таълим стандартларини, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларини амалга оширувчи таълим ташкилотларини; таълим сифатини баҳолашни амалга оширувчи ташкилотларни; таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасаларни; таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларини, шунингдек уларнинг тасарруфидаги ташкилотларни ўз ичига олади. таълим тизими ягона ва узлуксиздир. 7-модда. таълим турлари таълим турлари қуйидагилардан иборат: 1) мактабгача таълим ва тарбия; 2) умумий ўрта ва ўрта махсус таълим; 3) профессионал таълим; 4) олий таълим; 5) олий таълимдан кейинги таълим; 6) кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; 7) мактабдан ташқари таълим. 8-модда. мактабгача таълим ва тарбия мактабгача таълим ва тарбия болаларни ўқитиш ва тарбиялашга, …
5 / 64
; ўрта таълим (x — xi синфлар). умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. бошланғич таълим таълим олувчиларда умумий ўрта таълимни давом эттириш учун зарур бўлган саводхонлик, билим, малака ва кўникмалар асосларини шакллантиришга қаратилган. таянч ўрта таълим ўқув дастурига мувофиқ таълим олувчиларга билим, малака ва кўникмаларнинг зарурий ҳажмини беради, уларда мустақил фикрлаш ва таҳлил қилиш қобилиятини ривожлантиради. таянч ўрта таълим доирасида (vii синфдан сўнг) таълим олувчиларда касблар бўйича бирламчи билим ва кўникмаларни шакллантириш учун уларни профессионал ташхислаш ва касб-ҳунарга йўналтириш бўйича чоралар амалга оширилади. ўрта таълим ўқув дастурига мувофиқ таълим олувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмалар ўзлаштирилишини, шунингдек таълимнинг кейинги тури танланишини ҳамда юқори малака талаб қилинмайдиган касблар эгалланишини таъминлайди. профессионал ташхислаш ва касб-ҳунарга йўналтириш, шунингдек таълим олувчиларни юқори малака талаб қилинмайдиган касбларга тайёрлаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади. умумий ўрта таълим умумий ўрта таълим ташкилотларида узлуксиз тарзда, мажбурий бўлган ўн бир йил …

Want to read more?

Download all 64 pages for free via Telegram.

Download full file

About "o‘zbekistonda ta'lim tizimi"

1-mavzu: o‘zbekistonda ta`lim tizimi. reja: 1. o‘zbekiston respublikasining “ta’lim to‘g‘risda”gi qonuni. 2. o‘zbekiston respublikasining ta’lim sohasidagi davlat siyosati mazmuni asosiy tamoyillari. 3. ta’lim tizimi va turlari. пқ-637-сон 23.09.2020 ўзбекистон республикасининг қонуни таълим тўғрисида қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 19 майда қабул қилинган сенат томонидан 2020 йил 7 августда маъқулланган 1-боб. умумий қоидалар 1-модда. ушбу қонуннинг мақсади ушбу қонуннинг мақсади таълим соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 2-модда. таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. агар ўзбекистон республикасининг халқаро шартномасида ўзбекистон республикасининг таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлар...

This file contains 64 pages in DOC format (623.5 KB). To download "o‘zbekistonda ta'lim tizimi", click the Telegram button on the left.

Tags: o‘zbekistonda ta'lim tizimi DOC 64 pages Free download Telegram